Sevara Zakirova
362 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Хизматлар

Юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжалигини рўйхатдан ўтказиш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Муносабат

Бугун Давлат хизматлари агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, шунингдек 1148 қисқа рақамлли "ишонч телефони" орқали бир марталик нафақа пули беришни сўраб қилинаётган мурожаатлар сони ортди.

Мурожаатлар муаллифлари билан суҳбатлашилганда, оммавий ахборот воситалари орқали Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 23 майдаги 327-сон қарори қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотларда, нафақалар тайинлаш Давлат хизматлари марказлари орқали белгиланганлиги ҳақида ўқиганликларини билдирдилар.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида қуйидагилар маълум қилинади.

Ҳақиқатан ҳам, 2020 йил 23 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” ги 327-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бери бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.

❗️Жумладан, бир марталик нафақа пули, халқ тилида айтганда "суюнчи пули", яъни фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа назарда тутилган.

Ушбу хизматдан фойдаланиш тартиби қуйидагича:

Ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун Давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.

Тегишли сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.

Пенсия жамғармаси ўз навбатида нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Нафақа тайинланган тақдирда, нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

❗️Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
📊 Ўзбекистон халқаро рейтингларда:
кўрсатгичлар ижобийми ёки салбий?

"Тараққиёт стратегияси" маркази томонидан 10 дан ортиқ нуфузли халқаро рейтинглар ўрганилиб, мамлакатимизнинг сўнгги йиллардаги кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

❗️Маълумотлар кўплиги нуқтаи назаридан инфографикани юқори сифатда кўриш тавсия этилади
👉 https://strategy.uz/img.php

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Субсидия_ҳақида

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидиялар бериш тартибидан хабардормисиз?

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 ǀ Кадастер паспорти пластик карта шаклида берила бошлади

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
📢 Ҳурматли фуқаролар!

Куни-кеча

👉 Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа;

👉 Дафн маросими учун нафақа;

👉 Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома;

👉 Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг соддалаштирилган тартиби тасдиқланди.

Мазкур ҳизматлар ҳақида батафсил маълумот билан танишмоқчи бўлсангиз, бугун — 28 май куни соат 17.00 да Давлат хизматлари агентлигининг фейсбукдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтадиган жонли эфиримизга қўшилинг ва мутахассисимизга мавзуга оид барча саволларингизни беринг!

Сизни кутиб қоламиз!

https://www.facebook.com/davxizmat/
❗️Айни дамда Давлат хизматлари агентлигининг расмий саҳифасида бир маротабалик нафақалар бериш тартиби ҳақида жонли эфир бўлиб ўтмоқда.

Эфиримизга қўшилинг ва ушбу мавзуга оид Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олинг!

🔗 Эфирга қўлишиш:
https://www.facebook.com/davxizmat/videos/306137643736993/
#Биз_биргамиз 🤝 #Мониторинг

Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардоба воқеаси туфайли фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.

Бугунга қадар жами 1 857 та ҳужжатлар, жумладан 1 389 та туғилганлик, 432 никоҳ, 2 та ажрим, 34 та ўлим ҳақида гувоҳномалар тикланди.
#Савол_Жавоб

Мен Бухоро вилоятида туғилганман. Ёшим 25 да. Ҳозирда исмимни ўзгартирмоқчиман. Буни тартибини батафсил тушунтириб берсангиз?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач турар жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади.

Агар 16 ёшга тўлган шахс паспорт ёки паспорт ўрнини босувчи шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат олгунга қадар фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш ҳақида ариза берса, у ҳолда аризага туғилганлик ҳақида гувоҳнома илова қилинади.

ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган ҳужжатлар асосида, зарур ҳолларда эса бошқа ФҲДЁ органларидан ўзининг талаби бўйича керакли далолатнома ёзувлари нусхаларини олганда йиғилган ҳужжатларни йиғмажилдга тикади ва тегишли текширув ўтказиш учун ички ишлар органига жўнатади.

Ички ишлар органи тақдим қилинган ҳужжатларни 30 кун мобайнида ўрганиб чиқади, ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмини ўзгартириш хусусида асосланган хулоса тузади ва уни ФҲДЁ органига тақдим этади.

Ички ишлар органининг хулосасини олгандан кейин ФҲДЁ органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида фамилия, исм, ота исмини ўзгартириш ёки ўзгартиришни рад қилиш тўғрисида асосланган хулоса тузади.

❗️Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 5-банди “а” кичик бандига мувофиқ 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
50 фоизи
ва 18 ёшдан катта фуқаролар томонидан фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Хизматлар

Турар жойларни нотурар жой тоифасига рухсат бериш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қайси давлат муаммоларни уддабуронлик, вазминлик билан ечса, келажаги бор

Шавкат Мирзиёев: Будущее есть у того государства, которое прагматично и уверенно решает проблемы

#Mirziyoyev #safar #Sergeli

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расмий #Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Сариосиё тумани «Маданкон» маҳалласида истиқомат қилувчи С. С.нинг фарзандларига туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ололмаётгани, карантин даврида ҳеч қайси ташкилот ишламаётганлиги ҳамда мутасаддилардан ёрдам сўраётгани ҳақида видео тарқалди.

ФҲДЁ соҳаси Давлат хизматлари агентлиги ваколатида бўлгани боис, ушбу масалага аниқлик киритамиз.

❗️Авваламбор эслатиб ўтмоқчимиз, бугунги кунда карантин чоралари кўрилаётган бўлса ҳам, Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ бўлимлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ эди.

ДХМларда кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатилиб, ФҲДЁ бўлимларида фақатгина туғилганлик ва ўлим ҳақида гувоҳнома берилиши йўлга қўйилган.

Мазкур мурожаатга аниқлик киритиш учун ДХА Сурхондарё вилояти бошқармаси Сариосиё туманининг 2-сон ФҲДЁ бўлими мудираси Д. Саматова ва фуқаро яшаб турган маҳалланинг хотин-қизлар масалалари бўйича раис ўринбосари Ю. Махатовалар фуқаро билан учрашди.

Маълум бўлишича, С. С.нинг 2014 йилда туғилган ўғли ва 2015 йилда туғилган қизининг ҳужжатлари ҳали-ҳануз олинмаган экан.

Сабаби — ушбу болаларнинг ота-онаси қонуний никоҳдан ўтмаган, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган, бола туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотномалар эса мавжуд эмас.

❗️Мазкур ҳужжатларсиз эса ФҲДЁ туғилганлик ҳақида гувоҳномани бера олмайди.

Ўрганиш давомида 2020 йил 3 март куни С. С. номига Сариосиё туман ИИБ ва ФРБ томонидан биометрик талабнома шакллантирилганлиги, бироқ карантин муносабати билан фуқаро шу кунгача тайёр паспортини ололмаганлиги аниқланди.

Давлат хизматлари агентлиги Сариосиё тумани 2-сон ФҲДЁ бўлими масъуллари томонидан қисқа фурсатларда туман тиббиёт бирлашмасидан бола туғилганлиги ҳақидаги маълумотнома нусхаси олиниб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан С.С. фарзандларига гувоҳнома расмийлаштириб берилади.

Бу ҳақида фуқарога ҳам батафсил тушунтириш берилди.

Азиз юртдошлар!

Давлат хизматлари ёки «ЗАГС» соҳаларида муаммоларга дуч келсангиз Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч рақами, ёки @davxizmataloqa_bot телеграм қайта алоқа ботига мурожаат қилишингиз мумкин.

Биз ҳар доим ваколатимиз доирасида Сизларга ёрдам беришга тайёрмиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон ижросидаги «Улуғимсан, Ватаним!» таронаси ижтимоий тармоқларда челленджга айланди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#Давлат_хизматлари_назорат_остида

Галдаги қонун бузувчилар
ким?

Жорий йилнинг ўтган даврида Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда 37 233 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/galdagi-qonun-buzuvchilar-kim

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Хизматлар

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида хабардор қилиш тартиби

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Нотариус бўлмоқчимисиз?

❗️Бунинг учун ушбу ҳавола орқали электрон тарзда ариза юборишингиз мумкин. 👇🏻👇🏻👇🏻

https://my.gov.uz/uz/service/view/342

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

Японияда ёзнинг биринчи куни мушакбозлик билан кутиб олинди. Бунда рамзий маъно бор.

Одатда мушакбозлик турли байрамлар ва фестиваллар арафасида ўтказилади. Бироқ, 1 июнь Япония халқи учун алоҳида сана ҳисобланмасада, мамлакатнинг барча - 47 та префектурасида маҳаллий ташаббускорлар томонидан салют отилди.
Бундан кўзланган рамзий мақсад - коронавирус туфайли тушкунликка тушиб қолган халқни тетиклаштириш, муаммоларни енгиб ўтиш учун рухиятини кўтариш экан.
Қизиқ томони, мутасаддилар томошабинлар тўпланиб кетмаслиги учун мушакбозликни олдиндан огоҳлантирмасдан ўтказибди.

Манба👇
t.iss.one/nipponreview
#ФҲДЁ_таҳлил

Жойлардаги ФҲДЁ бўлимлари томонидан фуқароларимизнинг муддати ўтган, йўқолган ҳужжатларни тиклаб беришда амалий кўмак берилмоқда.

Батафсил:
https://www.youtube.com/watch?v=ez2Nh2abyS0&feature=youtu.be

https://mover.uz/watch/izIkXzum/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Sevara Urinbayeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_видео_блог

E-kadastr.uz сайти оркали ер олиш тартибидан хабардормисиз?

Батафсил ушбу ролик оркали танишинг👆🏻