Sevara Zakirova
371 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Хизмат_сафари

Наманган вилоятига хизмат сафари

Ҳамкасбларимиз билан икки кунлик хизмат сафари давомида ҳудудий филиалимизнинг фаолияти ҳамда давлат хизматида самарали фаолият юритаётган давлат хизматчилари билан таништиришни, ҳудуддаги давлат ташкилотлари матбуот котиблари билан мулоқот қилишни ҳамда фуқароларнинг соҳага оид фикрларини ўрганишни мақсад қилганмиз.

Сафарнинг илк кунида очиқ мустақил танловлар жараёнлари билан бевосита танишдик, кузатдик, танлов иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда танлов жараёнларини саҳифаларимиз орқали жонли узатдик.

P. S. Сафаримиз давом этмоқда...Жараён билан таништириб борамиз

Алоқада қолинг — t.iss.one/S_Zakirova_PSA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида экин ерлари ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали озиқ-овқат етиштиришни ва аҳоли даромадларини кўпайтириш, ғалла етиштириш ва харид қилишни молиялаштириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида муҳим вазифалар белгиланди.

📊 Батафсил: инфографикада.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
⚡️"Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, таълим ташкилотларида таҳсил олиш истагидаги хотин-қизлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг илмий салоҳияти ва малакасини тизимли ошириб боришни қўллаб-қувватлаш мақсадида:

тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозит маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини 14 фоиз ставкада ажратади;

таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

таълим кредити бўйича фоиз ставкаларини сўндириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағлари ҳисобидан, уларни тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади;

таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бекобод тумани “Маллабой” маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Мусаев Жавлон давлатимиз раҳбарига аҳоли томорқаларида маҳсулот етиштириш бўйича йўлга қўйган тажрибаси ҳақида ахборот берди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Хизмат_сафари

Сафаримизнинг иккинчи куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Наманган вилояти бошқармаси, ҳокимлик Ахборот хизмати ҳамкорлигида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бошқармаларининг Ахборот хизмати масъул вакиллари билан суҳбатлашдик.

Давлат органлари фаолиятини очиқлик тамойили асосида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритиш, қуйи бўғинларда самарали меҳнат қилаётган давлат хизматчиларини кенг жамоатчиликка таништириб бориш, халқ билан самарали ишлаш ва мулоқот қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашдик.

Ҳамкасбларимизнинг таклифларини тингладик. Бу йўналишда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдик.

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA