Sevara Zakirova
374 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
🔴 #Live

Бугун “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2-стипендия танловининг 2-босқичига старт берилди

2022 йилги 2-стипендия танловида 51 та бакалавриат, 145 та магистратура ва 110 та докторантура босқичларига, жами 306 та хорижий давлатларда таълим олиш учун квота ажратилган.

Танловда қатнашиш истагида бўлган мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ҳамда хорижда таълим олаётган номзодлардан ягона тартиб ва тенг имконият асосида, электрон тарзда 1 480 та ҳужжат қабул қилинди. Танлов комиссиясининг қарорига асосан, Низом талабига жавоб берадиган 525 нафар номзод 2-босқичга тавсия этилди.

❗️Жараёнларга яна тўхталамиз.

Расмий саҳифаларимиз 👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live #суҳбат #впечатление #impression

⚡️🇺🇸 АҚШнинг University of South Florida университетига қабул қилинган номзод билан суҳбат

Эслатиб ўтамиз, 366-ўринга мўлжалланган стипендия танловининг 2-босқичига тавсия этилган номзодлар билан суҳбат жараёни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтмоқда.

Eyuf.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
🔴 #Live

Матбуот анжумани бошланди.

Матбуот анжуманини жонли эфирда Ўзбекистон 24 ҳамда UzReport телеканаллари орқали кузатишингиз мумкин.

📹Трансляцияни кузатиш👇🏻
https://fb.watch/dn0ppN62j6/

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Очиқ_мулоқот
🔴 #Live

⚡️Айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Фарғона вилоятида давлат хизматчилари билан мулоқот қилмоқда.

Мулоқотда давлат органлари ва ташкилотлардаги кадрлар хизмати раҳбарлари, ёш давлат хизматчилари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, "Келажак лидерлари" клуби аъзолари, маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг
🔴 #live

Конституциямиз моддалари билан боғлиқ нормалар шакллантирилди

Айни дамда Конституцияга ўзгартиришлар
ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш
ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш, уларни кўриб чиқиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот эшитилмоқда.

🔗Алоқада қолинг
🔴 #Live

Айни дамда АОКА томонидан ташкил этилган брифингда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Севара Закирова секторлар фаолиятини баҳолашнинг янги тизими ҳақида хабар бермоқда.

📲 Брифинг тафсилотларини UzReport TV ва Ўзбекистон 24 телеканалларида томоша қилишингиз мумкин.


Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴 #Live

Айни дамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Давлат бошқаруви академиясида “Давлат органлари ва ташкилотларида инсон ресурсларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар: мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Унда HRM.ARGOS.UZ — давлат органлари ва ташкилотларининг Кадрлар бошқармалари фаолиятини рақамлаштириш тизими тақдимот қилинади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 #LIVE

#Интервью
#Очиқ_танлов_иштирокчиси

Рустамбек Маърупов: Ўқишни битирдим. Яқин танишим давлат хизматидаги бўш иш ўринлари портали ҳақида айтиб қолди. Хурсанд бўлиб, фойдаланишни бошладим.

Ҳозир давлат хизматидаги барча бўш иш ўринлари ҳақида биляпмиз, мутахассислигимиз бўйича мос иш ўрнига онлайн ҳужжат топширяпмиз. Бугун кўрдим. Билимингиз бўлса, тестдан ўтасиз. Ҳаммаси адолатли ўтяпти...

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
🔴 #Live

Айни вақтда Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси - Комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб бормоқда.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг март ойида оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш юзасидан қабул қилинган Президент Фармони ва қарорларида белгиланган вазифалар ижросининг бориши муҳокама қилинмоқда.

Сенат Раиси кириш сўзида таъкидлаганидек, мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, улар учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг манфаатини ҳимоя қилишнинг қонунчилик ва институционал негизини мустаҳкамлаш йўлида муҳим чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (3 та Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 та фармони, 2 та қарори ва 14 та Ҳукумат қарори) лойиҳалари ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилган. Улардан 3 таси қабул қилинган ва ижрога қаратилган.

Шунингдек, Мазкур қарорлар билан ушбу йўналишдаги ишларни тартибга солувчи 4 та Низом, 1 та “Йўл харита” ва 1 та прогноз кўрсаткич тасдиқланган.

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
🔴 #Live

Айни дамда "Тараққиёт формуласи" кўрсатувининг Давлат фуқаролик хизматига очиқ танловлар орқали ишга қабул қилиш: ютуқлар ва мавжуд муаммолар мавзусига оид навбатдаги сони тайёрланмоқда.

Кўрсатувни тез кунларда "Ўзбекистон 24" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#LIVE

⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармасининг II халқаро форуми

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов “Давлат хизматини ислоҳ қилиш орқали энг муносиб ва истиқболли кадрларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш” мавзусида тақдимот қилди.

t.iss.one/S_Zakirova_PSA
🔴#LIVE

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги
Қонуни моҳияти Фарғонадаги ёш давлат хизматчилари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиларига етказилмоқда

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган семинар аввалида 4 август куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида соҳага оид ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун моҳияти моддама-модда тушунтирилди.

Ёш кадрлар ушбу Қонун фаолиятларини ривожлантиришда муҳим ҳужжат эканлигини таъкидлашди. Уларга Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини давлат хизматчиси сифатида аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш борасида тавсиялар берилмоқда.

P.S. Икки кун давомида филиал фаолияти билан таништириб борамиз.

t.iss.one/S_Zakirova_PSA
🔴 #Live

АОКАда «Meta» компаниясининг Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиёдаги давлат сиёсати бўйича бошқарувчи директори Жорж Чен бошчилигидаги делегация вакиллари Аурора Ли ва Дониёр Кошеновлар иштирокида матбуот котиблари учун семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA