Sevara Zakirova
332 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Устозга_эҳтиром

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Устозлар!

Соҳибқирон ётар устоз пойида,
Жомийни пир тутган Навоий ҳазрат.
Устоз буюк деган буюк қоида
Бу қайтар дунёда азалий ҳикмат.

Афлотунга шогирд эди Арасту,
Ул шогирдга шогирд бўлди Искандар.
Бу олтин силсила давоми мангу,
Ўзи устоз бўлар устоз кўрганлар.

Борми мураббийдан бахтлироқ инсон,
Шогирдлари қилса юксакка парвоз.
Бошимизга тожсиз, бор бўлинг омон,
Табарруклар ичра табаррук устоз!

Ҳаёт мактабини турли қийинчилик ва синовлардан муносиб босиб ўтишда тўғри йўлга бошловчи Устознинг борлиги бахт. Аввало ота-она, боғча, мактаб, олийгоҳ ҳамда энг муҳими иш фаолиятимиз давомида ҳақиқий намуна бўла оладиган устозларнинг ўрни беқиёс.

Турли вазиятларга дуч келсанг, хатоликка йўл қўйсанг, ўзингни йўқотиб келгусида қандай ҳаракат қилишни билмай турган пайтингда, Устоз насиҳати муҳим ва катта куч. Ҳар бир инсон ёнида айнан шундай Устози бўлсин!

Азиз ва меҳрибон Устозлар, барчангизга, сиҳат-саломатлик тилайман! Доимо шогирдлар ардоғида бўлинг!

t.iss.one/S_Zakirova_PSA
👍1🔥1
#Бу_муҳим

⚡️Очиқ танловлар бўйича ҳар қандай мурожаатингизга биринчи манбадан, аниқ, асослантирилган ва тезкор жавоб олинг

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz орқали ўтказилаётган очиқ танловлар юзасидан таклиф ва муаммоларингиз бўлса, @vacancy_argos_bot га йўлланг.

Мурожаатлар Агентликнинг масъул вакиллари томонидан ўрганилиб, уларга қисқа муддатда жавоб қайтарилмоқда.

Ҳурматли номзодлар, танлов ғолиблари! Шунингдек, сизнинг мурожаатингиз вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар томонидан эътиборсиз қолдирилган тақдирда ишонч телефонимизга (71-239-34-76) қўнғироқ қилинг!

Биз — тизим ривожланиши, давлат фуқаролик хизматига тенг имконият асосида салоҳиятли, рақобатбардош кадрлар қабул қилиниши тарафдоримиз.

Бу масалада эса Сиз ва жамоатчилик назорати муҳим!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш йўлида: халқ манфаати — бош мезон

Каналга уланиш —
t.iss.one/argos_uz
Будапешт шаҳрида расмий ташриф билан Венгрияда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В городе Будапеште состоялась официальная церемония встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, совершающего официальный визит в Венгрию.

#Mirziyoyev #tashrif #Vengriya #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍2