Sevara Zakirova
332 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
🔴 #Live

Айни дамда "Тараққиёт формуласи" кўрсатувининг Давлат фуқаролик хизматига очиқ танловлар орқали ишга қабул қилиш: ютуқлар ва мавжуд муаммолар мавзусига оид навбатдаги сони тайёрланмоқда.

Кўрсатувни тез кунларда "Ўзбекистон 24" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Давлат фуқаролик хизматига ишга кирмоқчимисиз?

Ўз билимингиз ва салоҳиятингизга ишонасизми?

Сиз ишга кирмоқчи бўлган ташкилотда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот излаяпсизми?

❗️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали
VACANCY.ARGOS.UZ бу масалаларда сизга кўмакчи.

Портал фаолиятига оид саволлар ва таклифларингизни телеграмдаги
@vacancy_argos_bot орқали йўллашингиз мумкин.

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
#Диққат

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/NGvpDOllsBE орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
1
⚡️Президент: IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди

Президент
Шавкат Мирзиёев “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда.

“Бугун янги IT академиясига биз учун аҳамияти ниҳоятда юқори бўлган IT соҳасидаги етук мутахассислар ва ёшларимиз билан учрашув ўтказиш учун келдим.

Биз бугун биргаликда ечимларини топадиган масалалар бутун Ўзбекистон ёшларининг IT соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация беришига ишонаман”, деди давлатимиз раҳбари.

Дунёда IT хизматлари шиддат билан ривожланмоқда. Жаҳонда бу соҳанинг ўсиш суръатлари йилига 10 фоизни ташкил этиб, жорий йилда 4,3 триллион долларга етади.

“Биз ушбу бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш борасида катта ислоҳотларни бошладик. Соҳага сўнгги беш йилда 2 миллиард доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди.

IT хизматлари ҳажми ва экспорти бир неча баробарга ўсди.

Энг асосийси, IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди".

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
👍1🔥1
Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёки уларда илмий даража олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб борилмоқда.

БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар

«Медиа макондаги глобаллашув жараёнида уруш, зўравонлик ва терроризм, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш, давлат сири бўлган маълумотларни ошкор этиш, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, таҳқирловчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни, порнографияни тарғиб қилишга қаратилган маълумотлар ва уларга ёзилаётган шарҳларнинг оммавий тарқалиб кетиши ва ахборот хавфсизлигига раҳна солишининг олдини олиш — асосий мақсад ҳисобланади. Хўш, бундай ҳолатларда қандай йўл тутилади?»

АОКА бўлим бошлиғи Улуғбек Курбанбаевнинг шу каби долзарб масалаларга бағишланган мақоласи эътиборингизга ҳавола этилади:

📄 Батафсил

〰️〰️〰️

Болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий ислоҳотлар

«Ахборот алмашинуви шиддатли тус олган ҳозирги замонда аҳолининг, айниқса, болаларнинг онгини хатарли маълумотлардан муҳофазалаш, уларга имкони борича тўғри ва асосланган хабарларни етказиш жуда муҳим. Бунда эътибор ахборотнинг эркин айланиши билан бирга, ОАВ орқали тарқатилаётган медиа маҳсулотларнинг хавфсиз, холис ва ишончлилигига қаратилади».

АОКА бош мутахассиси Адҳамжон Холмуродов мақоласида болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун нормалари таҳлил қилинган:


📄 Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида
ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▪️"Эл-юрт умиди" жамғармасининг хорижда таълим олиш дастурларида иштирок этиш тартиби ҳақида инфографика эълон қилинди.

▪️Давлат хизматида самарали фаолият олиб бораётган давлат хизматчиси ҳақида видеоролик тақдим қилинди.

▪️Давлат хизматига ишга киришнинг очиқ танлов тизими жараёнидан фоторепортаж.

▪️Кадрларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш масалаларига оид интервью берилди.

▪️Очиқ танлов иштирокчисининг тест босқичи бўйича фикрлари эълон қилинди.

▪️Махсус репортаж: Танлов иштирокчиси тест босқичида мобил телефондан фойдаланди. Мутахассис вазиятга изоҳ берди.

▪️Янгиликлар 24 | Давлат фуқаролик хизматига кадрларни қабул қилишнинг очиқ танлов тизими жараёнларидан репортаж.

▪️Давлат солиқ қўмитасида тизим ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

▪️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги делегациясининг Малайзияга хизмат сафари ташкил этилди.

▪️Туркий давлатлар ташкилоти инсон ресурсларига бағишланган йиғилишида Ўзбекистон тажрибаси тақдимот қилинди.

▪️Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати ташкил этилди.

▪️Ҳафта давомида Ўзбекистон ва хорижда қандай муҳим воқеалар юз берди? Давлат хизматчиларига бу ҳақда маълумот берилди.

▪️Янгиликлар 24 | Бир гуруҳ давлат хизматчиларининг делегациясининг Малайзияга хизмат сафари юзасидан махсус репортаж тақдим қилинди.

Бизни кузатаётганингиз учун миннатдормиз!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (424-сон, 02.08.2022 й.) билан Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низом тасдиқланди

🗓 Низомга кўра, хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда муддат йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календар кундан кўп бўлмаслиги лозим.

Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

📝Ташкилотда хизмат сафарига кетаётган ва қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш махсус журналларда “ЎзАСБО” дастурий мажмуасида (ёки бухгалтерия ҳисобини юритувчи ахборот тизимида) электрон юритилади.

Ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.

💰Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, компенсация тўланади.

Агар ходим хизмат мажбуриятларини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга сафардан қайтгач бошқа дам олиш куни берилади.

📌 Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ҳудудларга юборилган ходимларга ўша ҳудуд учун белгиланган қўшимча устамалар ҳам тўлаб берилади.

➡️ Ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхона ёки турар жой ижараси), хизмат сафари жойига бориш ҳамда доимий иш жойига қайтиш йўл харажатлари қопланади, шунингдек, кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.

Меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш миқдори тегишлича БҲМнинг 1,5 баробаридан 3 баробаригача миқдордан ошмаслиги лозим.

🔘 Турар жойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади.

📲 Қарорга кўра, хизмат сафарлари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kontekst.uz
⚡️@vacancyonline — очиқлик ва шаффофлик сари яна бир дадил қадам ташланди

Эндиликда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали ўтказилаётган очиқ мустақил танловларнинг тест синовлари ва суҳбат босқичи жараёнларини YouTube тармоғида онлайн эфирда кузатиб бориш имкониятига эгасиз!

📌 Бунинг учун "Vacancy.argos.uz | Online" Телеграм каналига аъзо бўлинг ҳамда вазирлик, ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларида ўтказилаётган очиқ танловлар жараёнларини реал вақт режимида кузатиб боринг!

⭕️ Танлов жараёнларини кузатишhttps://t.iss.one/vacancyonline
#Долзарб_мавзу

Давлат фуқаролик хизматига кадрларни қабул қилишнинг очиқ танлов тизими: эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва ечимлар

“O'zbekiston 24” телеканали орқали узатилаётган
“Тараққиёт формуласи” кўрсатувининг навбатдаги сони шу мавзуга бағишланди.

Унда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъуллари, давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари(иш берувчилар), танлов иштирокчилари қатнашди.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz электрон платформаси фаолияти, очиқ танловларни бугунги кундаги қамрови, номзодлар дуч келаётган муаммолар, танлов комиссиялари олдида турган долзарб масалалар кўтарилди.

▪️ "Тараққиёт формуласи"(1-қисм) https://www.youtube.com/watch?v=uWe8xHbr87k
▪️ "Тараққиёт формуласи"(2-қисм) https://www.youtube.com/watch?v=gh9BzAY9G9Q

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Очиқлик сиёсатини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–786-сон, 03.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Мазкур ҳуқуқбузарликлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.

“Адвокатура тўғрисида”ги Қонунда адвокатлар иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди.

☑️ Шунингдек, адвокат экспертиза хулосасини иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиши мумкин.

📝 Суд экспертлик фаолияти билан нодавлат ташкилотлар шуғулланишига рухсат берилганлиги муносабати билан Фуқаролик процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга нодавлат суд-экспертиза ташкилоти тушунчаси киритилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Бу_муҳим

Давлат раҳбари бошчилигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирларига бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бошланди


https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз ҳаёти учун ғоят муҳим масала - давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугунги мавзу 30 йилдан бери кейинга сурилиб келаётган масалалар ечимига қаратилган.

Гап 35 миллион аҳолимизнинг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадигандавлат хизматини ислоҳ қилиш ҳамда бошқарувда натижадорлик ва сифатни ошириш ҳақида бораяпти”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Таъкидланганидек, бу соҳада 118 минг киши меҳнат қилмоқда. Сўнгги йилларда давлат хизматчилари халққа анча яқинлашди, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими йўлга қўйилди.

Ходимларга самарали ишлашлари учун муносиб шароитлар яратилди.

Натижада, давлат хизматида 40 ёшгача бўлган ходимлар улуши 61 фоизга етди (илгари 37 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ”, деди Президент.

Мисол учун, ўтган йили Халқ қабулхоналарига вазирлик ва ҳокимликлар ходимларининг билимсизлиги ва масъулиятсизлиги ҳақида 25 мингта, уларнинг мулоқот маданияти етишмаслиги билан боғлиқ 7 мингта шикоят келиб тушди.

Энг кўп шикоятлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари фаолияти билан боғлиқ.

Facebook|Instagram|Twitter
Қобилиятни аниқлаш, ўқитиш, ишини яхши йўлга қўйишга ўргатадиган яхлит тизим бўлмагани учун, айрим раҳбар кадрлар берилган вазифаларни эплай олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, ўтган 6 ойда билим ва кўникмалари етишмагани боис, 37 нафар туман ва шаҳар ҳокимлари алмаштирилди.

Умуман, масъул лавозимларда ўтирган раҳбарларни танлаш, тайёрлаш ва мотивация бериш йўлга қўйилмагани ижродаги оқсоқликларнинг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.

Шу боис, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиб, сўнгги 2 йил давомида чуқур муҳокамалар асосида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун тайёрланди.

Йиғилишда ушбу Қонун билан белгиланаётган янги тизимнинг ҳар бир идора ва ҳудуд кесимида қандай ишлаши, бу борада турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Биринчи йўналиш – давлат идораларига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилади.

Сўровларда иштирок этган 50 минг аҳолининг 19 минг нафари (ёки 38 фоизи) давлат тизимига ишга киришда шаффофликни ошириш лозим, деган фикрни билдирган.

Шу муносабат билан йил якунигача:

- барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформага жойлаштирилади;

- бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун ҳозирги кунда талаб этилаётган 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади;

- очиқ танлов орқали номзоднинг билими, тажрибаси ва салоҳияти аниқланади.

t.iss.one/S_Zakirova_PSA
#Президент_ҳузурида_йиғилиш

⚡️Давлатимиз раҳбари йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча идораларда жорий қилиш топшириғини берди

Шунингдек, йил якунига қадар 4 мингта бўш лавозимга танлов ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Ушбу тизим тажриба тариқасида Самарқанд вилояти ва Давлат солиқ қўмитасида синовдан ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокими ва ДСҚ раиси янги тизим орқали қандай натижаларга эришгани ҳақида ахборот берди.

Уларнинг ҳисоботини тинглаб, давлатимиз раҳбари йил якунигача ишга қабул қилишнинг очиқ танлов тизимини барча идораларда жорий қилиш топшириғини берди.

Бунинг учун, икки ой муддатда олийгоҳлар дипломлари ва меҳнат дафтарчаларини мавжуд электрон базага тўлиқ киритиб, уни Танлов электрон платформасига интеграция қилиш вазифаси қўйилди.

Йил якунига қадар 4 мингта бўш лавозимга танлов ўтказиш топширилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Президент давлат идораларида “маҳалладан – республикагача” тамойили асосида кадрларни ўстириш тизими жорий қилинишини таъкидлади.

“Биз давлат хизматини маҳаллага тушириш бўйича катта ислоҳотларни бошладик. Ҳар бир маҳаллада – раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлардан иборат яхлит тизим яратилди.

Бундан буён, раҳбарлик лавозимларига номзодлар маҳаллада одамлар билан ишлаган, уларнинг муаммосини ўз кўзи билан кўриб, ҳал қилган кадрлар орасидан танлаб олинади”, деди давлатимиз раҳбари.

Шунинг учун, 1 ноябрдан:

- эски намунадаги “объективка”дан воз кечилиб, илғор IT-технологиялар асосида ходимнинг малакаси ва салоҳияти, эришган натижаларини баҳолайдиган тизимга ўтилади;

- ходимни баҳолашда қайси олийгоҳни битиргани ёки қаерда ишлагани эмас, қандай билим-тажрибага эгалиги ва кўрсатган натижалари асосий мезон бўлиши шарт.

"Оддий қилиб айтганда, раҳбарликка таcодифан келиб қолишнинг олди олинади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
👍1
Навбатдаги йўналиш – барча вазирликлар иш услубини ўзгартириб, одамларга хизмат сифатини ошириши керак.

Бу борада лицензия бериш, олийгоҳларга ҳужжат топшириш, кадастр ҳужжати, туғилганлик гувоҳномаси ва хорижга чиқиш паспортини олиш, тўлов тизимлари бўйича аҳолига қулайликлар яратилди.

Лекин, ҳали кўп соҳаларда қулайликлар яратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Жумладан, субсидиялар учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак. Электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча харажат ва бюрократия кўп. Тиббиётда қайси хизмат бепул ёки пулли бўлиши, давлатдан бериладиган дориларнинг ҳисоб-китоби ва эгасига етиб бориши, кўп туманларда ҳали ечимини топгани йўқ. Қурилиш, транспорт, коммунал хўжалиги, стандарт, карантин идораларида ҳам аҳоли ва тадбиркорларнинг иши битиши қийин бўлган жараёнлар жуда кўплиги кўрсатиб ўтилди.

Шунинг учун, Бош вазир олдига бир ой муддатда:

- ҳар бир вазирлик ва ҳокимликда аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш жараёнларини тушунарли ва қулай шаклга келтириш;

- ортиқча харажатлар ва ҳужжатларни қисқартириш;

- аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган шароитларни яратиш бўйича “йўл харитаси” ижросини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Бунда бирдан-бир мезон – одамлар розилигига эришиш экани қайд этилди.

Маҳаллада боғча, мактаб, йўл қуриш, сув ва электр тармоқларини тортиб келиш ишларида аҳоли фаол иштирок этадиган тизимлар яратилди.

“Очиқ бюджет” доирасида ўтган 6 ойда аҳоли талабига мос 2 мингдан зиёд ана шундай лойиҳалар бошланди. Уларга 1,1 триллион сўм йўналтирилди. Кейинги олти ойда бундай лойиҳалар учун яна 1 триллион сўм ажратиш мўлжалланган.

Энг муҳими, одамлар бундай лойиҳаларга ўзларини дахлдор билиб, бунёд қилинган инфратузилмадан асраб-авайлаб фойдаланаяпти, деди Президент.

Мутасаддиларга аҳоли билан бамаслаҳат қилинадиган лойиҳалар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
👍1