Sevara Zakirova
362 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
Ибодат ўзи халққа хизмат қилиш,
На тасбеҳда, на жойнамозда бу иш.

Садоқат, иродат билан боғла бел,
Ёмон лофу қофдан мудом сақла тил.

Улуғлар диликим, мусаффо эди,
Шу хислат уларда муҳайё эди.

Сира ўлмасам, деб ким айта олур,
У кимдирки, дунёда ўлмай қолур.

Агар ҳар кишидан қолур мулку мол,
Ўзидан кейин бўлғуси поймол.

Агар ҳар киши элга эҳсон этар,
Элидан мудом унга раҳмат етар.

Улуғ бўлса-ю, қолмаса яхши ном,
Нишонсиз ўлиб кетди у, вассалом!

Саъдий Шерозий

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги делегациясининг Малайзияга хизмат сафари бошланди

Мақсад — давлат хизматига оид Малайзиянинг илғор тажрибасини ўрганиш.

👉 Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/374

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
🔴 #Live

Айни дамда "Тараққиёт формуласи" кўрсатувининг Давлат фуқаролик хизматига очиқ танловлар орқали ишга қабул қилиш: ютуқлар ва мавжуд муаммолар мавзусига оид навбатдаги сони тайёрланмоқда.

Кўрсатувни тез кунларда "Ўзбекистон 24" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин.

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Давлат фуқаролик хизматига ишга кирмоқчимисиз?

Ўз билимингиз ва салоҳиятингизга ишонасизми?

Сиз ишга кирмоқчи бўлган ташкилотда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот излаяпсизми?

❗️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали
VACANCY.ARGOS.UZ бу масалаларда сизга кўмакчи.

Портал фаолиятига оид саволлар ва таклифларингизни телеграмдаги
@vacancy_argos_bot орқали йўллашингиз мумкин.

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
#Диққат

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/NGvpDOllsBE орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Президент: IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди

Президент
Шавкат Мирзиёев “Astrum” академиясида IT соҳаси вакиллари билан мулоқот қилмоқда.

“Бугун янги IT академиясига биз учун аҳамияти ниҳоятда юқори бўлган IT соҳасидаги етук мутахассислар ва ёшларимиз билан учрашув ўтказиш учун келдим.

Биз бугун биргаликда ечимларини топадиган масалалар бутун Ўзбекистон ёшларининг IT соҳасидаги интилишларига катта туртки ва мотивация беришига ишонаман”, деди давлатимиз раҳбари.

Дунёда IT хизматлари шиддат билан ривожланмоқда. Жаҳонда бу соҳанинг ўсиш суръатлари йилига 10 фоизни ташкил этиб, жорий йилда 4,3 триллион долларга етади.

“Биз ушбу бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш борасида катта ислоҳотларни бошладик. Соҳага сўнгги беш йилда 2 миллиард доллар, шундан 700 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар йўналтирилди.

IT хизматлари ҳажми ва экспорти бир неча баробарга ўсди.

Энг асосийси, IT касбларни эгаллаш ёшлар ўртасида трендга айланди".

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёки уларда илмий даража олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб борилмоқда.

БАТАФСИЛ

https://t.iss.one/S_Zakirova_PSA
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар

«Медиа макондаги глобаллашув жараёнида уруш, зўравонлик ва терроризм, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш, давлат сири бўлган маълумотларни ошкор этиш, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи, таҳқирловчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни, порнографияни тарғиб қилишга қаратилган маълумотлар ва уларга ёзилаётган шарҳларнинг оммавий тарқалиб кетиши ва ахборот хавфсизлигига раҳна солишининг олдини олиш — асосий мақсад ҳисобланади. Хўш, бундай ҳолатларда қандай йўл тутилади?»

АОКА бўлим бошлиғи Улуғбек Курбанбаевнинг шу каби долзарб масалаларга бағишланган мақоласи эътиборингизга ҳавола этилади:

📄 Батафсил

〰️〰️〰️

Болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқий ислоҳотлар

«Ахборот алмашинуви шиддатли тус олган ҳозирги замонда аҳолининг, айниқса, болаларнинг онгини хатарли маълумотлардан муҳофазалаш, уларга имкони борича тўғри ва асосланган хабарларни етказиш жуда муҳим. Бунда эътибор ахборотнинг эркин айланиши билан бирга, ОАВ орқали тарқатилаётган медиа маҳсулотларнинг хавфсиз, холис ва ишончлилигига қаратилади».

АОКА бош мутахассиси Адҳамжон Холмуродов мақоласида болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун нормалари таҳлил қилинган:


📄 Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт