Sevara Zakirova
366 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Bu_qiziq

⌨️ Bugun klaviatura har bir mutaxassisning eng asosiy ish qurollaridan biri.

🔗
Аloqada qoling
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео_баёнот

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш натижалари

🔗Каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ #Очиқ_мулоқот

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Фарғона вилоятида давлат хизматчилари билан мулоқоти

Мулоқотда давлат органлари ва ташкилотлардаги кадрлар хизмати раҳбарлари, ёш давлат хизматчилари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, "Келажак лидерлари" клуби аъзолари, маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#АРГОС_хабари

⚡️Бош прокуратурада секторлар раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг янги кўрсаткичлари муҳокама қилинди

Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти, Бош прокуратура масъул вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман-шаҳар прокурорлари, тегишли ўринбосарлари ва таркибий тармоқлар раҳбарлари, 2-сектор котиблари иштирок этди.

Видеоселектор тарзида ўтган семинарда секторлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоли имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, секторлар раҳбарлари фаолиятини баҳолаш кўрсаткичларининг янги лойиҳаси мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

Шунингдек, прокуратура масъул ходимларига келгусида секторлар ишини ушбу кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
Фарғонада давлат органлари масъул раҳбарлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

__________________

В Фергане организован семинар-тренинг для ответственных руководителей госслужбы

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Таълим ва илмий соҳага оид қидирув тизимлари:

www.science.gov – АҚШ расмий давлат қидируви портали. 200 миллиондан ортиқ мақолалар индексацияланган.

www.refseek.com – академик илмий ресурслар қидирув тизими. Бир миллиарддан ортиқ манбалар: энциклопедиялар, монографиялар ва журналлар.

link.springer.com – 10 миллиондан ортиқ илмий адабиётлар базаси: китоблар, мақолалар, тадқиқот ишлари.

worldcat.org – 20 минг жаҳон кутубхонлари доирасидаги қидирув тизими. Энг ноёб адабиётлар манбаи.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Биласизми

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда, ходим иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир.

Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши лозим.

Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги талаблари рад этилган тақдирда, иш берувчи унга рад этишнинг сабабини ёзма шаклда маълум қилиши керак.

Ходимга унинг талабларини рад этиш сабабларини маълум қилмаслик ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш рад этилганлиги хусусида шикоят қилиши учун тўсиқ бўла олмайди.

🔗
Алоқада қолинг
#Диққат

Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи
"Сиёсий-маърифат соати" бошланди.

Мазкур ўқувни ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин👇🏻

https://youtu.be/HkgDjwmFmxQ

Саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (317-сон, 07.06.2022 й.) билан давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Регламентга кўра, ариза берувчи бунинг учун давлат хизматлари марказларига бевосита ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон мурожаат қилади.

Сўровнома тўлдирилади ҳамда ваколатли орган (Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) 15 иш кунида ариза берувчини аттестацияга қўйиш ёки қўйилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.

● Ваколатли орган аттестация гуруҳи шаклланишига қараб талабгорларни аттестациядан ўтказади (5–10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат).

● Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор 6 ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.

● Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтади.

● Мазкур давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

🔗Алоқада қолинг
🔴 #live

Конституциямиз моддалари билан боғлиқ нормалар шакллантирилди

Айни дамда Конституцияга ўзгартиришлар
ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш
ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни олиш, уларни кўриб чиқиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот эшитилмоқда.

🔗Алоқада қолинг
Ўзбекистонда 2022–2023 йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш дастури тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра,

● "ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар билан ишлаш, жумладан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;

"ёшларнинг бўш вақти — етакчининг иш вақти" тамойили асосида ташаббус олимпиадаси ташкил этиш, ёшлар билан "маҳаллабай" ишлаш тизимини жорий этиш;

● ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш;

● ёшлар инфратузилмаларини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёшлар сиёсатини амалга оширишда ОАВнинг ролини кучайтириш чора-тадбирлари белгилаш назарда тутилмоқда.

Саҳифаларимиз
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Сўраган_эдингиз

Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади.

Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.

Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.

Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга унинг аввалги ишини бериши шарт.
Йиғилишда шулар билан бирга:

- барча вилоят, туман (шаҳар) ички ишлар бошқарма ва бўлимларида ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида;

- барча туман солиқ инспекциялари ва вилоят солиқ бошқармаларида;

- барча вилоят, туман ва шаҳар прокуратуралари, Бош прокуратура Департаменти ва Мажбурий ижронинг бошқарма ва бўлимларида;

- барча вилоят, туман ва шаҳар адлия идоралари, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимларида;

- барча вилоят, шаҳар ва туман молия, ғазна, пенсия идоралари, суғурта ташкилотларида;

- камида 1 мингта маҳалла идораси биноларида муқобил энергия қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Бугунги йиғилишда белгилаб берилган чора-тадбирлар ҳисобига жорий йилнинг ўзида муқобил энергия манбалари қурилмаларининг қўшимча 1 триллион сўмлик бозори яратилади.

Шу муносабат билан ҳар бир вилоятда камида 1 тадан шундай қурилмаларни ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лозимлиги таъкидланди.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
✍️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Батафсил: инфографикада.

https://t.iss.one/aoka_uz