Sevara Zakirova
362 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Биласизми #Ўқув_курслари

Кадрлар малакасини ошириб бориш - давлат фуқаролик хизматини такомиллаштириш ва ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу мақсадда,Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида мунтазам равишда давлат хизматчиларининг малакасини ошириб боришга қаратилган ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Маълумот учун: 2022 йилнинг ўтган даврида ташкил этилган ўқув курсларида 16 618 нафар тингловчи қамраб олинган.

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Қулайлик

⚡️ Очиқ танловлар тест саволлари
vacancy.argos.uz порталига жойлаштирилди.

Эндиликда Сиз порталнинг бош менюсидан "Тест саволлари" бўлимига кириш орқали тўртта йўналишдаги (ахборот технологиялари, иқтисодиёт, маънавият ҳамда сиёсий-ҳуқуқий) саволлар билан танишишингиз мумкин.

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Бу_муҳим

⚡️“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси танлови номзодлари диққатига
!

Жамғарма илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилдаги 2-стипендия танловини эълон қилганини маълум қилгандик.

❗️Бугун номзодлар томонидан энг кўп келаётган мурожаатлардан бири ҳақида яна эслатиб ўтмоқчимиз.

Стипендия учун кимлар талабгор бўла олади?

Ҳужжат топшираётган номзод TНE (Thе Timеs Нighеr Educаtiоn Wоrld Univеrsity Rаnkings), QS (Quаcquаrеlli Symоnds Wоrld Univеrsity Rаnkings), Thе U.S.Nеws аnd Wоrld Rеpоrt (Bеst Glоbаl Univеrsity Rаnkings) ва ARWU (Acаdеmic Rаnking оf Wоrld Univеrsitiеs) каби халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 300 та (ёки танлаб олинган фан бўйича етакчи 100 та) таълим ва илмий муассасалардан бирига ўқишга қабул қилинган бўлиши керак.

▪️ Университетлар рейтингини билиш.

▪️ 2-стипендия танлови учун ажратилган ўринлар (квота).

▪️ Онлайн хужжат топшириш учун керакли линклар.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатлар жорий йилнинг 15 майига қадар қабул қилинади.

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Келажак лидерлари - истиқболли ёш давлат хизматчилари.

🔗
Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Азиз юртдошлар! Муҳтарам фахрийлар!

Бугун Ватанимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда.

Бугун тинчлик ва омонлик,фаровонлик барқарор бўлишида Сизларнинг юксак жасоратингиз ва матонатингиз сабабдир.

Ҳаётимизга файз бағишлаб юрган муҳтарам фахрийларимиз олдида барчамиз таъзимдамиз.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилаймиз. Юртимизда тинчлик ҳукм сурсин!

#Инсон_қадри_улуғ_хотира_муқаддас #Мардлик_ва_жасорат_ҳамиша_барҳаёт #9_май_Хотира_ва_қадрлаш_куни
#Бу_муҳим

vacancy.argos.uz порталидаги аризангиз ҳолатини махсус бот орқали билишингиз мумкин

Бунда дастлаб паспортингиз серия ва рақамини киритган ҳолда ботдан рўйхатдан ўтишингиз, шундан сўнг ЖШШИР (ПИНФЛ) рақамини юборишингиз лозим. Навбатдаги қадамда вакант лавозимга топширган аризангиз рақамини жўнатиш орқали унинг қайси ҳолатда эканлигини билиб оласиз.

⚡️Диққат! Ушбу ботдан фойдаланиш номзодлар учун қўшимча қулайлик бўлиб,
vacancy.argos.uz сайтидаги шахсий кабинетни кузатиб боришдан озод қилмайди.

▪️ Ботдан фойдаланиш —
@xabarnoma_robot

🔗
Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фахрийларимизнинг Ватанимиз озодлигига, келгуси авлодларнинг бахту-саодатини таъминлашга бағишлаган шарафли ҳаёт йўлини, қанча йиллар, асрлар ўтмасин, халқимиз ҳеч қачон унутмайди.

Большой и славный жизненный путь наших ветеранов во имя свободы Родины, счастья будущих поколений, сколько бы ни прошло лет, веков, наш народ никогда не забудет.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🌐 WEBINAR: “Эл-юрт умиди” жамғармаси Америка Қўшма Штатларининг нуфузли Колорадо Давлат университети билан ҳамкорликда вебинар ташкил этади.

📅Сана: 10 Май
Вақти: 15:30 да

🗣Вебинарда тегишли вазирликлар, идоралар ва олий ўқув юртлари мутахассислари, профессор-ўқитувчилари, талабалар, республика мактаблари ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда барча қизиқувчилар иштирок этишлари мумкин.


🌐📌Вебинарда Колорадо Давлат университетининг "Халқаро алоқалар ҳамда хорижий талабалар билан ишлаш" бўлими мутахассиси Нейтан Дуггинс томонидан университетда талабалар учун яратилган имкониятлар, ўқишга кириш тартиби (Acceptance letter-Таклифнома хатини олиш тартиби) ва ўқиш жараёнлари тўғрисида маълумотлар берилади.


Вебинарга Zoom орқали уланиш учун ҳавола👇🏻👇🏻👇🏻
https://us02web.zoom.us/j/81658166081?pwd=ODhERHZPNytqbDY4R28wTzlQOEZ4QT09

Идентификатор: 816 5816 6081
Код: 657702

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан "Фаровон оила сари" ғояси остида амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар белгилаб олинди.

#оила_куни
#фаровон_оила_сари
#Сўраган_эдингиз

Меҳнат шартномаси қандай мақсадда дастлабки синов шарти билан тузилиши мумкин?

❗️Меҳнат шартномаси дастлабки синов шарти билан қуйидаги мақсадларда тузилиши мумкин:

ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатлилигини текшириб кўриш;

ходим меҳнат шартномасида шартлашилган ишни давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиши.

Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Бундай шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.

⚡️Дастлабки синов:

ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда
белгиланмайди.

🔗Алоқада қолинг
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида
ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

Мактаб директори вакант лавозими учун очиқ танловлар янги тартибда ташкил этилади.

Давлат хизматчилари учун махсус ўқув соати тақдим қилинди.

Ёш давлат хизматчиларининг ривожланиш ҳикоялари акс этган ролик тақдим қилинди.

Жорий йилнинг ушбу даврига қадар неча нафар давлат хизматчисининг малакаси оширилганлиги маълум қилинди.

Очиқ танловлар тест саволлари vacancy.argos.uz порталига жойлаштирилди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси танлови номзодлари учун қўшимча маълумотлар тақдим қилинди!

Брифинг: Ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар қандай тартибда тўланмоқда?

Давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформасига эксперт шарҳ берди.

Эндиликда vacancy.argos.uz порталидаги аризангиз ҳолатини махсус бот орқали билиб боришингиз мумкин.

Топ-500 таликка кирган хорижий ОТМ битирувчилари ва илмий даража олган ёш мутахассисларга ойлик маошига устама қўшилади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Очиқ танлов жараёнларини online кузатиш имкони мавжуд.

❗️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида ўтказилаётган очиқ танловлар жараёнларини https://t.iss.one/vacancyonline канали орқали кузатиб боришингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Adliya_loyiha

⚡️Манфаатлар тўқнашуви алоҳида Қонун билан тартибга солинмоқда

Адлия вазирлиги томонидан манфаатлар туқнашувининг олдини олиш тўғрисида қонун лойиҳалари ишлаб чиқилди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қонун лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилмоқда:

– давлат ташкилоти ходими ёки унинг яқин қариндоши акциядори, муассиси (иштирокчиси), бошқарув органи аъзоси ҳисобланадиган юридик шахс ушбу ходимларга алоқадор шахс ҳисобланиши белгиланмоқда;

– давлат ташкилоти фаолиятида манфаатлар тўқнашуви тартибга солишда ваколатли органлар, яъни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари
ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланмоқда;

– давлат ташкилоти ходими томонидан манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши белгиланмоқда:

– манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш;

– мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш.

Шунингдек, давлат ташкилоти ходимининг яқин қариндошлари ва унга алоқадор бўлган шахслар мазкур ходимнинг меҳнат қилаётган ташкилоти билан ҳуқуқий муносабатга киришаётганида манфаатлар тўқнашуви тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозимлиги белгиланмоқда.

Бундан ташқари, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари белгиланмоқда. Хусусан:

– манфаатлар тўқнашувини маълум қилмаслик ёки унинг тартибга солинмаганлиги учун интизомий ёки қонунчиликда белгиланган бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши;

– давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳар бир ҳолатда манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бермаганлиги учун БҲМнинг
уч баравардан беш бараваригача
(такроран бўлса – БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача), мансабдор шахсларининг ушбу вазиятларни тартибга солмаганлиги учун БҲМнинг беш баравардан ўн бараваригача жаримага (такроран бўлса – БҲМнинг ўн баравардан ўн беш бараваригача);

– маъмурий баённома тузиш ваколатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли бўлган Коррупцияга қарши курашиш агентлигига
юклатилмоқда;

– манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган қарорлар ва тузилган битимлар бекор қилиниши суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши, шунингдек ушбу қарорлар ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда олинган фойда суд тартибида давлат даромадига ўтказилиши;

– манфаатлар тўқнашувини аниқлаш механизмлари белгиланмоқда.

Мазкур қонун лойиҳалари қабул қилинса, давлат ташкилотида давлат хизматчилари томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир қилиниши олди олиниши ҳамда халқаро коррупцияга қарши кураш соҳасидаги 3 та индексда Ўзбекистон позициясига ижобий таъсир этиши кутилмоқда.

Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда мазкур соҳада илғор тажрибага эга бўлган хорижий давлатларнинг (Чехия, Латвия, Хорватия, Грузия, Канада, Молдова ва бошқалар) амалиёти ўрганилган.

Қонун лойиҳалари билан ушбу ҳаволалар орқали танишинг ва жамоатчилик муҳокамасида ўз таклифларингиз билан фаол иштирок этинг!

👉🏻https://regulation.gov.uz/oz/d/60813 ,
👉🏻https://regulation.gov.uz/oz/d/60954

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Йўриқнома

⚡️Давлат фуқаролик хизматининг ягона электрон ахборот портали қатор имкониятларни тақдим этади

Давлат фуқаролик хизматчилари ва фуқаролар учун — my.argos.uz портали Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишга туширилган.

my.argos.uz портали орқали шахснинг меҳнат фаолияти, маълумоти, сертификатлар, қариндошлар, vacancy.argos.uz платформасидан фойдаланган бўлса тест босқичидаги натижалар, шунингдек, интизомий жазолар, рағбатлантиришлар, объективка ва тана вазни индекси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилмоқда.

Ушбу маълумотларни фуқаро томонидан мустақил киритиш имконияти ҳам яратилган.

Видеолавҳа орқали порталдан фойдаланиш йўриқномаси билан ўзбек ва қорақалпоқ тилида танишишингиз мумкин.

👆Унутманг! Тизимга киритилган ҳар бир тўғри маълумот фаолиятингизни самарали амалга оширишингиздаги муҳим омилдир.

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Инфографика

Давлат фуқаролик хизмати тизимини ривожлантириш мақсадида ижтимоий тадқиқотлар ўтказилмоқда
.

2022 йилнинг ўтган даврида ўтказилган ижтимоий тадқиқотларда 94 116 нафар давлат хизматчиси иштирок этди.

🔗Алоқада қолинг
Халқаро конференцияга таклиф этамиз!

12-13 май кунлари “Давлат бошқарувини модернизация қилиш ва қонун устуворлиги тамойилларини ҳурмат қилиш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Маълумот учун: конференция 2022 йил 12-13 май кунлари Европа Иттифоқи ҳамда Марказий Осиё давлатлари делегацияларининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Марказий Осиё давлатлари давлат хизматчилари учун бўлиб ўтади.

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

"Е-Антикоррупция" лойиҳаси ишга туширилади

“Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–240, 11.05.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан, қуйидагиларни назарда тутувчи "Е-Антикоррупция" лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади:

🔸давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;

🔸“Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри”ни шакллантириш ва юритиш;

🔸коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.

🖥 Лойиҳа E-Anticor.uz” электрон платформасида амалга оширилади.

Шунингдек, 2023 йил 1 январгача давлат бошқаруви органларида қуйидаги талаблар асосида кадрлар билан ишлаш йўналишидаги автоматлаштирилган тизим жорий этилади:

▫️вакант лавозимларни эълон қилишдан тортиб, танлов ўтказиш ва ишга қабул қилиш натижалари бўйича ҳужжатларни расмийлаштиришгача бўлган жараёнларни тўлиқ электрон тарзда амалга ошириш;
▫️таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
▫️кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда фақат тизим орқали электрон шаклда қабул қилиш ва юритиш;
▫️ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш ва уларни масофавий ўқитиш;
▫️кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент ҳузурида ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг энг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш бошланди.

“Кўриб турибсизлар, жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин юқори суръатлар билан ўсмоқда.

Бугунги кунда халқаро биржаларда 1 тонна буғдой 400 доллардан сотилмоқда ва йил бошига нисбатан 30 фоизга ошди.

Бундай вазиятда нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу – фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади.

Бунинг учун ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарур.

Биз бу ислоҳотларга узоқ тайёргарлик кўрдик. Барча масалаларни пухта ҳисоб-китоб қилиб, бу ишларни босқичма-босқич амалга ошириб келаяпмиз”, деди давлат раҳбари йиғилиш аввалида.

Соҳада хусусий секторга кенг йўл очилгани туфайли унинг улуши тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

Хусусан, сўнгги уч йилда ҳудудларда қуввати қарийб 3 миллион тонна бўлган 160 дан ортиқ йирик хусусий дон корхоналари иш бошлади.
#Жонли_мулоқот

⚡️Эртага "Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида ўтказилаётган танловлар жараёнлари" юзасидан навбатдаги овозли мулоқот ташкил этилади
!

🎙Суҳбат спикери:

🔹 Акрамов Аббос Ашрапович
— Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи

🗓 Мулоқот эртага, 12 май куни соат 17:00дa https://t.iss.one/argos_uz телеграм каналида бўлиб ўтади.

Мавзуга оид саволларни юбориш — https://forms.gle/Cg9tuTqTf1q7jFVT8

🔗Биз ижтимоий тармоқларда:
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео_баёнот

⚡️Давлат бошқаруви органларида кадрлар билан ишлаш ҳамда фаолиятини баҳолаш йўналишида автоматлаштирилган тизим жорий этилмоқда

👉 Батафсил