Sevara Zakirova
339 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#Bu_muhim
#Biz_korrupsiyaga_qarshimiz

Davlat xizmatlari agentligi tizimining har bir xodimi bilishi shart!

🔗Аloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Муаммо_нимада

ДХА: Смс-хабарнома адашиб келиши мумкинми?

Аввалроқ хабар берганимиздек, фуқароларимиздан Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали давлат хизматларига оид смс-хабарномаларга оид саволлар келиб тушмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритамиз.

СМС-хабарнома ўзи нимага керак?

Давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида шаффофликни таъминлаш мақсадида тўланиши керак бўлган ёҳуд тўланган пул маблағлари ҳақидаги маълумот мурожаат муаллифларининг телефон рақамларига смс-хабар тарзида юборилади. Хабарда, амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.

Нимага айнан Сизга?

Фуқаро Давлат хизматларидан фойдаланаётган вақтида смс-хабар учун телефон (мобил) рақамини кўрсатади. Амалиётда мурожаатчи томонидан ўзининг эмас, балки турмуш ўртоғи, қариндоши ёки яқин дўстининг рақамини, шунингдек, нотўғри рақамни кўрсатган ҳолатлар учрайди. Бу эса, давлат хизматлари кўрсатиш жараёнининг босқичлари, тўловлар ҳақидаги смс-хабарноманинг мурожаат эгасига эмас, айнан Сизга юборилишига сабаб бўлади.

Масаланинг ечими қандай?

Аввало, давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномаларни тўлдиришда телефон рақамингиз тўғри кўрсатилганлигини текшириб кўринг.

Агар Сизга, юқорида келтирилган мазмундаги хабарлар келса ва бу сизни шубҳалантирса (Сиз давлат хизматидан фойдаланиш учун мурожаат этмаган бўлсангиз), Давлат хизматлари агентлигига 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан ўзгартиришга қаратилган бир қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Sudyalar Oliy maktabining iqtisod yo‘nalishi tinglovchilari Chilonzor tumani Davlat xizmatlari markazi faoliyati hamda elektron xizmatlardan foydalanish tartibi bilan tanishshtirildi.

BATAFSIL

🔗Аloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида ДХАга юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоби.

ДХА директори ўринбосари У. Мамаражабов ва "Ўзбекистон24" телеканали муҳаррири С.Раҳимов видеосуҳбати.

Суҳбатни тез кунларда "Ўзбекистон24" телеканали орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Сўраган_эдингиз

Агар боланинг ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлса, бола Ўзбекистонда туғилган бўлса, бу болага қай тартибда ва қаердан туғилганлик хакидаги гувохнома берилади?

❗️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишни расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Туғилганликни қайд этиш учун бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотномаси, ота-оналарининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ҳужжатлари, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома аризаси тақдим этилади.

Агар ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлиб, никоҳ Ўзбекистонда қайд этилган бўлса, ҳужжатларга қўшимча равишда чет эл фуқаросининг нотариал тартибда тасдикланиб, давлат тилига таржима қилинган никоҳ қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси тақдим этилади.

Агар ота-онасидан бири чет эл фуқароси бўлиб, никоҳ хорижда қайд этилган бўлса, белгиланган тартибда легализация қилинган ёки апостиль қўйилган, давлат тилига таржима қиланган хорижий давлатнинг ваколатли органлари томонидан берилган никоҳ қайд этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси тақдим этилади.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Муносабат

Muxbir Daliyev блогида эълон қилинган "Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш мавзусида мурожаат!" юзасидан Давлат хизматлари агентлиги қуйидагиларни билдиради.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали аввалроқ хабар берганимиздек, электрон навбат олган фуқаро ўзи танлаган Давлат хизматлари марказига белгиланган вақтдан 15 дақиқа олдин келиши ва электрон навбат тизими орқали навбатини тасдиқловчи талон олиши лозим. Фуқаро белгиланган вақтдан кеч қолса, навбат бекор қилинади.

Маълумки эски намунадаги ҳайдовчилик гувохномасини янгисига алмаштириш учун ЯИДХП орқали ариза бериш имкони яратилган. Бунда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилганда фуқаронинг ихтиёрига кўра янги фотосуратга олиш ёки паспортдаги мавжуд фотосуратни тортиб олиш таклиф этилади.

Эълон қилинган хабардаги мурожаатчининг ариза рақами ва боғланиш учун телефон рақами тақдим этилган тақдирда юқоридаги вазият тўлиқ ўрганиб чиқлиши мумкинлиги маълум қилинади.

❗️Маълумот учун, Давлат хизматлари агентлининг телефон рақами 1148.

Давлат хизматлари марказига ташрифни олдиндан режалаштириш учун видеоқўлланмани яна бир бор тақдим этамиз.

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Хизматлар

Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди.

Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент тасдиқланди.

Унга кўра, ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилади.

Бунда ариза тўлдирилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:

ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилганда);

ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги қарор (ариза берувчи – юридик шахс бўлса).

Ариза туман (шаҳар) қурилиш бўлими, кадастр филиали томонидан кўриб чиқилиши учун “Yerxususiylashtirish” ахборот тизимига юборилади.

Кадастр филиали ариза тушган кундан 5 иш кунида маълумотларни текширади.

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими 3 иш кунида ер жойлашган ҳудуднинг (аҳоли пункти ёки улар орасидаги ҳудудни) ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатларга ер участкаси жойлашувининг мувофиқлигини кўриб чиқади.

“Yerxususiylashtirish” ахборот тизимида ариза натижалари бўйича (келишилганлиги ёки рад этилганлиги) хабарнома шакллантирилиб, ариза берувчига юборилади.

Шунга кўра, ариза берувчи 10 иш кунида ерни сотиб олиш тўловини амалга оширади.

❗️Тўлов ўз вақтида тўланганда, ерга мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери шакллантирилади.

Кадастр бошқармаси ордер асосида 2 иш кунида ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва ундан кўчирмани ариза берувчига ёки ДХМга юборади.

💰Давлат хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

ЯИДХП орқали хизмат кўрсатилганда йиғим миқдоридан 10% чегирма мавжуд.

⚡️Регламент кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари иштирокчиларига берилган ер участкаларига нисбатан татбиқ этилмайди.

🔗Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Prava”ni yangisiga almashtirish uchun qayta imtihon topshirish kerak emas!


🔗Aloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Чтобы заменить водительское удостоверение на новое, не нужно сдавать повторный экзамен!

🔗Оставайтесь на связи:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Live

Айни дамда АОКА томонидан ташкил этилган брифингда Давлат хизматлари агентлиги директорининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Севара Закирова фуқаролардан келиб тушаётган соҳага оид долзарб саволлар бўйича тушунтириш бермоқда.

📲 Брифинг тафсилотларини UzReport TV ва Ўзбекистон 24 телеканалларида томоша қилишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_муҳим

⚡️Гербли гувоҳномаларни фуқароларга тақдим этиш учун ким масъул ҳисобланади?

БАТАФСИЛ

🔗Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#Tafsilot

Toshkent viloyatida mahalliy OAV va jamoatchilik vakillari bilan muloqot.

TAFSILOT

🔗Аloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·