Sevara Zakirova
366 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#ДХА_ходимлари_вакцинацияси

Бугун Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари коронавирусга қарши вакцина билан эмланди.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
#СМИ_о_нас

Представлен 155-номер газеты «Правда Востока» от 3 августа 2021 года для чтения, в котором опубликована статья директора Агентства государственных услуг У. Мухаммадиева касательно новшествах внедряемых в сфере оказания госуслуг населению.

Также вы можете следить за веб-сайтом газеты в интернете
https://yuz.uz.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Ижтимоий тармоқларни мониторинг қилиш жараёнида электрон давлат хизматлари ва Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали хизматлардан фойдаланишда юзага келаётган муаммолар юзасидан кимга ёки қаерга мурожаат қилиниши мумкинлиги ҳақидаги турли хабарлар ва изоҳларга дуч келмоқдамиз.

Юқоридаги инфографикаларда кўрсатилган масалаларга аниқлик киритамиз.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
#Муносабат

Айрим ижтимоий тармоқларда Субсидия нега берилмаяпти? мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси масала юзасидан қуйидагиларни билдиради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сон қарорига асосан уй-жой сотиб олиш учун субсидия юзасидан ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилган.

Шунга кўра, мазкур масалада фуқаро Мансуров Улуғбек Жумаевичнинг мурожаати Шўрчи туман давлат хизматлари маркази орқали 2020 йил 16 декабрда масъул ташкилотларга юборилган.

Ушбу мурожаатга асосан фуқаро У.Мансуровга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021 йил 17 февралдаги Уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги 1722/226-5491-сон хабарномасига кўра давлат бюджети ҳисобидан уй-жой сотиб олиш учун Термиз шаҳридан субсидия ажратилиши белгиланган.

2020 йил учун 424 нафар фуқарога ажратилган субсидия маблағлари бўйича тўлов амалга оширилган ҳамда яна 467 нафар фуқароларга ҳам ижобий хулосалар берилган. Шундан 278 нафар фуқаролар бошланғич бадални тўлашга ўз розиликларини билдирган.

Фуқаро У.Мансуров уй-жой жой сотиб олишга субсидия беришни сўраб 2020 йилнинг декабрь ойидаги мурожаатига кўра берилган ижобий хулоса асосида бошланғич тўловни амалга ошириш истагини билдирган 278 нафар фуқаролар рўйхатига киритилган.

❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 44-бандига асосан ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидиялар сони тугаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган талабгорлар кейинги йил учун субсидия олувчилар рўйхатига автоматик тарзда киритилади.

Юқоридагилар кўра, молия бўлими томонидан 2021 йил 5 январда берилган хулосасида кўрсатиб ўтилганидек, 2021 йилда Сурхондарё вилояти учун шаҳар жойларида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш учун назарда тутилган маблағлар молиялаштирилганда, фуқаро У.Мансуровнинг масаласи ўз ечимини топади.

Ҳурматли фуқаролар!

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига оид саволларингиз билан Давлат хизматлари агентлигининг 1148 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

Аввалроқ хабар берганимиздек,
ДХА ўринбосари Н. Мухаммадиев бошчилигидаги Адлия вазирлиги ва ДХА ходимларидан иборат делегация аъзолари Туркиянинг Истанбул шаҳрида "Global Horizon Training Center" ташкилоти томонидан ўтказилаётган "Бизнес жараёнлар реинжиниринги (BPR)" мавзусидаги халқаро тренингда иштирок этмоқда.

Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги ходимлари мазкур тренингда BPR ва давомли тузатиш ёндашувлари ўртасидаги фарқ билан таништирилдилар. Давомли тузатиш майда камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиш бўлган бир пайтда, BPR усули мавжуд тартибни янгисига ўтказиш учун тўлиқ қайта кўриб чиқишни назарда тутади.

BPRни самарали қўллашнинг энг ёрқин намуналаридан бўлган Amazon ва Texas Instruments каби йирик компаниялар мисоллари кўриб чиқилди.

Шунингдек, муаммонинг ўзини эмас, унинг асл сабабларини аниқлаш ва йўқ қилиш каби BPR қилиш усуллари ҳақида тренинг давомида ахборот берилди.

Тренинглар 5 кун давом этади.

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter
🔴 #DXA_Live

Айни дамда "Ўзбекистон" телеканалида "Муносабат" ток-шоуси бўлиб ўтмоқда.

Муҳокамада Мамлакатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан бўлажак очиқ мулоқоти доирасида тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолияти.

Кўрсатувда ДХА бўлим бошлиғи Х.Абдураимов сўнгги йилларда тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бермоқда.

📱💻 Кўрсатувни қўйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин:

https://www.uztv.tv/channels/uzbekiston
Forwarded from Sevara Zakirova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Никоҳни қайд этиш учун ариза берилганидан сўнг қанча муддатда никоҳ ФҲДЁ бўлимларида қайд этилади? Муддатни қайси ҳолатларда қисқартириш мумкин?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·