Sevara Zakirova
335 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#ДХА_сайли

Пойтахтда ўтказилаётган “Давлат хизматлари сайли”га хуш келибсиз!

🗓 Тадбир 19 март куни соат 11:00 да Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 7 "Г" - уйда жойлашган Чилонзор тумани Давлат хизматлари маркази ёнида бўлиб ўтади.

🏢 Сайлда адлия бўлими, ФҲДЁ бўлими, "Адолат" ахборот маркази, “Мадад” ННТ мутасаддилари томонидан ҳудуд аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларни кўриш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилади.

🎼🎻🎤Сайл дастуридан хушовоз хонандалар ижросидаги концерт, бадиий чиқишлар, саҳналаштирилган театр томошалари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўрин олган.

🎁Сайлда “Давлат хизматлари мен учун” расмлар танлови ўтказилиб, ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Тадбирда иштирок этиш истаги бор барча юртдошларимизни таклиф этамиз. Ниқоб тақишни унутманг😷!

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Президент Чирчиқ шаҳри Ифтихор маҳалласини кириб кўрди.
Кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатда ҳудуддаги муаммоларни, аҳолининг талаб ва истакларини сўради. Тадбиркорлик қилмоқчи бўлган йигитга ер ажратиш бўйича шаҳар ҳокимига кўрсатма берди. Президентни кўришни орзу қилиб, давлат раҳбари олдига чиққан болани бағрига босиб суратга тушди.
Президентимиз шу ердаги Лола маҳалласида ҳам бўлди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига кириб, ҳол-аҳвол сўради.

Президент приехал в чирчикскую махаллю Ифтихор.
В беседе с жителями многоэтажных домов Шавкат Мирзиёев поинтересовался проблемами в махалле, требованиями и запросами жителей. Поручил хокиму города выделить землю молодому человеку, рассказавшему о желании открыть свое дело. Поднял и сфотографировался с мальчиком, мечтавшим встретиться с Президентом.
Президент также посетил соседнюю махаллю Лола. Побывал дома у социально уязвимой семьи.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Никоҳни қайд этиш учун ариза берилганидан сўнг қанча муддатда никоҳ ФҲДЁ бўлимларида қайд этилади? Муддатни қайси ҳолатларда қисқартириш мумкин?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
#ДХА_ҳудуд

Инвесторлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

Давлат хизматлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси Хоразм вилоят суди, Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, Хоразм вилоят маъмурий суди раҳбарияти, шунингдек, Ўзбекистн Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг масъул ходимлари, божхона, адлия, Савдо-саноат палатаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят ҳудудий бошқармалари вакиллари, вилоятда тадбиркорлик фаолиятларини олиб бораётган хорижий инвесторлар иштирокида “Инвесторларнинг ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизда ишчанлик муҳити, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун инвесторларга яратилган имкониятлар, уларнинг қонуний манфаатларининг ҳимояланганлиги, шу билан бирга, бугунги кунда ечимини кутаётган масаллалар муҳокама этилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДХА_сайли

Бугун Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Чилонзор туманида “Давлат хизматлари сайли” ташкил этилди.

Сайл дастуридан концерт, бадиий чиқишлар ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ва ярмаркаси ўрин олди.

Бундан ташқари, ҳудуд аҳолиси муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилди.

Сайлда тайёрланган сумалак ташриф буюрувчиларга улашилди.