Sevara Zakirova
364 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

📌 27 ноябрь – Харидлардан воз кечиш халқаро куни

Дунёнинг аксарият ривожланган мамлакатларида 27 ноябрь Харидлардан воз кечиш халқаро куни сифатида нишонланади.

Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг атиги 20 фоизи ривожланган мамлакатларда истиқомат қилади, бироқ улар сайёрамиздаги табиий ресурларнинг 80 фоизидан фойдаланади. Ер юзидаги табиий бойликларнинг бу тарздаги адолатсиз тақсимоти атроф-муҳитга ҳам жиддий зиён етказмоқда.

1992 йилда америкалик журналист Калле Ласн аҳолини ортиқча харид, исрофгарчиликдан чеклаш мақсадида ушбу санани нишонлаш таклифини илгари сурган. 2001 йилга келибгина бу акция дунё миқёсида кенг тус олган.

Акция шартига кўра, Ер юзида тинчлик ва тенгликни таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида бир кун ҳар қандай харидлардан воз кечиш талаб қилинади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️ Давлат хизматлари агентлиги тизимида “Қарши тажрибаси” яратилади

Давлат раҳбарининг Қашқадарёга қилган ташрифи давомида давлат хизматларини тақдим этиш соҳасидаги янгича йўналиш ва ёндашувлар белгилаб олинди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/39fWIE8

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Марказларимиз

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази қулай шароитларда халқимизга хизмат кўрсатишга шай😊
#БизКоррупциягаҚаршимиз

ДХАда ҳамкорлик: навбат — коррупцияга қарши курашиш соҳасига

Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш чораларини кўриш ва бошқа ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Давлат хизматлари агентлиги коррупцияга мутлақо муросасиз муносабатда.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxada-hamkorlik-navbat-korrupsiyaga-qarshi-kurashish-sohasiga
#Расмий

ДХА ОГОҲЛАНТИРАДИ: АҲОЛИГА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУҚАРРАР!

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215.5-моддасига асосан:

- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларининг арз қилувчидан мурожаатни қабул қилишни рад этганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузганликда;
- арз қилувчидан қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилиб олганликда;
- давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонуний талабини (топшириғини) бажармаганликда ифодаланган тарзда бузилиши

Давлат хизматлари агентлиги органлари томонидан қуйидаги турдаги маъмурий жазо чораларини қўллашга асос бўлади.

https://www.youtube.com/watch?v=e-_cQ6ny3jw&feature=youtu.be

Tas-ix да кўриш:

https://mover.uz/watch/0U6frG7m/
#Расмий #Муносабат

Пуллик хизмат - "қонуний коррупция" дегани эмас!

Айрим ОАВларда Давлат хизматлари марказларидаги «пуллик хизмат»лар ҳамда ФҲДЁ бўлимларидаги коррупция ҳолатларига оид маълумотлар жойлаштирилмоқда.

Бу масалада кўп маротаба тушунтириш олиб борилган бўлса-да, Давлат хизматлари агентлиги яна бир маротаба такрорлайди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/pullik-xizmat-qonuniy-korrupsiya-degani-emas

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

🗓 2 декабрь – Қулликни бекор қилиш учун халқаро кураш куни

🌎 Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 40 миллиондан ортиқ киши замонавий қулдорлик қурбонига айланишган. Уларнинг асосий қисми қулликнинг одам савдоси, жинсий зўравонлик, мажбурий никоҳ, қуролли тўқнашувларда болаларни ноқонуний ёллаш сингари турларига жалб қилинган.

📋 Бундай ҳолатларга чек қўйиш мақсадида 1949 йил 2 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан “Одам савдоси ва фоҳишабозликдан учинчи шахслар томонидан фойдаланишга қарши кураш тўғрисида” Конвенция қабул қилинган.

📌 Мазкур кунни кенг миқёсда нишонлашдан мақсад қулликнинг ҳар қандай кўринишини йўқотиш учун барча чораларни сафарбар этиш, одам савдоси, жинсий зўравонлик ва мажбурий меҳнатга жалб қилинган инсонларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, дунё жамоатчилигига бу борадаги аҳвол хусусида ҳаққоний ахборотларни етказишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Давлат хизматлари марказларида неча турдаги хизматлар тақдим этилади?
Anonymous Quiz
14%
100
81%
148
5%
37
#Международный_день

🗓 2 декабря – Международный день борьбы за отмену рабства

🌎 По данным Международной организации труда, сегодня в мире насчитывается около 40 миллионов жертв различных форм современного рабства. Их основная часть подвержена таким формам рабства, как торговля людьми, сексуальная эксплуатация, браки по принуждению, незаконная вербовка детей в вооруженные столкновения.

📋 Чтобы положить конец такому положению, 2 декабря 1949 года Генеральной Ассамблеей ООН принята Конвенция о борьбе с торговлей людьми и с эксплуатацией проституции третьими лицами.

📌 Цель широкого празднования этого дня заключается в мобилизации всех мер для ликвидации любых проявлений рабства, защита прав лиц, вовлеченных в торговлю людьми, сексуальное насилие и принудительный труд, обеспечение мировой общественности правдивой информацией о ситуации в данной сфере.

Подписаться на канал👇👇👇
https://t.iss.one/pravoinf
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Конституция ва қонунчиликда сўз ҳамда матбуот эркинлиги. Ўзбекистонда ОАВни ривожлантириш жараёнлари

Бугун Халқаро пресс-клубда шу мавзуда давра суҳбати ташкил этилади.

📺 Соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилинг!

〰️〰️〰️〰️

❗️Международный пресс-клуб организует встречу «за круглым столом» на тему «Свобода слова и прессы в Конституции и законодательстве Республики Узбекистан, процесс развития СМИ в Узбекистане».

📺
Смотрите эфир сегодня, 3 декабря в 11:15 на телеканалах «Узбекистан 24» и «UzReport»!

@aoka_uz
#Бу_муҳим

✏️Иш ҳақи ва стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини электрон олиш мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 495-сонли қарорига асосан, иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини Давлат хизматлари марказларига борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали олиш мумкин.

Маълумот учун: бугунги кунга қадар жами 4 534 нафар шахс ушбу хизматдан фойдаланиш учун мурожаат қилган.

Хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволадан ўтишингиз мумкин 👇
https://my.gov.uz/uz/service/view/221
Forwarded from Segment.uz
#Инфографика

Ўзбекистоннинг электрон ҳукуматни ривожлантириш индексидаги ўрни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Иқтисодий ва ижтимоий ишлар департаменти томонидан ҳар икки йилда бир марта Электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси рейтинги эълон қилинади. Бу БМТга аъзо барча давлатларнинг (193 та) электрон ҳукуматининг ривожланиш даражасини баҳолайдиган ягона глобал ҳисобот.

Ҳисоботнинг иккинчи асосий кўрсаткичи — Электрон иштирок этиш индекси (E-Participation Index, EPI) бўйича Ўзбекистон 2020 йилги рейтингда 13-ўринга юқорилаб 46-ўринни эгаллади. Бу рўйхатда 0,80 индексига эга бўлган мамлакатимиз Электрон иштирок этиш даражаси юқори бўлган давлатлар гуруҳига кирди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Муносабат

​Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда илгари ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган гербли гувоҳномалар билан боғлиқ саволлар муҳокамаси кўпаймоқда.

Давлат хизматлари агентлиги ушбу вазиятга ойдинлик киритиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкалари қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилиниб, уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилганини маълум қилади.

Гувоҳномага барча маълумотлар электрон шаклда киритилгач, ота-она, унинг ўрнини босувчи шахслар тўғрилиги ва улар эътирози бор-йўқлигини айтиш учун чоп этилишидан аввал кўрсатилишини ФҲДЁ идораси ходимидан талаб қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ФҲДЁ органлари билан боғлиқ масалалар юзасидан Давлат хизматлари агентлиги 1148 телефони, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
🔴Live

ДХМ-МАҲАЛЛА-ФУҚАРО тамойили

Айни дамда Янгийўл тумани Давлат хизматлари марказида ДХА директори ўринбосари Н. Мухаммадиев туман аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан тақдимот қилмоқда.