Sevara Zakirova
374 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
🔴Live #Объектив_нигоҳида

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги раҳбари У. Муҳаммадиев соҳада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги режалар юзасидан Ўзбекистон 24 телеканали мухбири Ҳулкар Бўриевага интервью бермоқда.

Суҳбатни Ўзбекистон 24 телеканали орқали кузатишингиз мумкин.
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_танлов

Журналист ва блогерлар диққатига!

Адлия вазирлиги журналист ва блогерлар учун танлов эълон қилади

Адлия вазирлиги “Пандемия 2020: чақириқлар, хулосалар, оқибатлар” номли танлов ўтказади.

‼️Танловнинг мақсади:

пандемия даврида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини доимий юксалтириб бориш, фуқароларда қонунга итоаткорлик руҳини тарғиб қилиш, бу соҳада мавжуд муаммоларга қарши курашда журналистлар, блогерлар ва жамоатчилик фаолларининг таъсиридан унумли фойдаланиш.

Танловда кимлар иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хусусан, оммавий ахборот воситаларида фаолият юритувчи журналистлар, эркин журналистлар, блогерлар, жамоатчилик фаоллари.

📌Баҳолаш мезонлари:

тақдим этилган материаллар қонунийлиги, аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилиши, холислик, маърифийлик, ахборотларнинг текширилганлиги, сохталик ва ёлғон маълумотлардан холилиги, таҳлилийлиги, изчил баён услубига эгалиги, таклиф ва тавсияларга бойлиги, аудиторияда фаол фуқаролик позициясини уйғотишга хизмат қилиши, кенг қамровлилиги, мантиқийлиги, ўқувчи (тингловчи, томошабин) эътиборини жалб қила олиши каби мезонлар нуқтаи назаридан баҳоланади.

✍🏻Танлов шартлари:
- танловга тақдим этиладиган материаллар босма ёки электрон ОАВда, теле-радиоэфирларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим;
- танловга илмий ишлар, семинарлар, тренинглар, конференциялар, давра суҳбатлари учун тайёрланган маърузалар, слайдлар, йирик жанрдаги бадиий асарлар (қисса,роман,достон) қабул қилинмайди;
- танлов тили – ўзбек ва рус.

Танлов 3 та номинацияда ўтказилади.

1. Пандемия даврида ҳуқуқ мавзуси бўйича энг яхши журналистик материал учун;
2. Пандемия даврида ҳуқуқ мавзусига оид янг яхши блогпост учун;
3. “Адлия эътирофи”.

‼️Танловни ўтказиш тартиби:

танловда иштирок этиш учун 2020 йилнинг 31 ноябрь куни соат 23:59 гача қуйидаги ҳужжат ва материаллар [email protected] электрон почтасига юборилади:

1. Иштирокчи ҳақида маълумот
2. Иштирокчининг фотосурати
3. Танловда иштирок этувчи материал (Word дастурида ёзилган матн ёки аудио/видеофайл, файлнинг ўзи ёки у жойланган сайт/файл манбасига ҳавола). Барча материаллар эълон қилинганлиги тўғрисида скриншот, pdf-нусха, ҳавола билан тасдиқланиши керак.

Танлов ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш:

танловга топширилган материаллар тегишли тартибда тасдиқланган ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади ва натижалар янги йил (2021 йил) байрами арафасида ташкилий комиссияга топширилади.

Ташкилий комиссия танлов ғолибларини тантанали равишда тақдирлаш чораларини кўради.

Совғалар:
Ҳар номинация бўйича 3-ўрин ғолибларига ‒телевизор
Ҳар номинация бўйича 2-ўрин ғолибларига ‒планшет
Ҳар номинация бўйича 1-ўрин ғолибларига- ноутбук

“Адлия эътирофи” га сазовор бўлганларга ноутбук берилади.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Савол #Жавоб

ФҲДЁ соҳасига оид ҳуқуқий хизматларни кўрсатишда учраётган масалалар юзасидан “Савол борми?Жавоб берамиз!”

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Мутахассисга_сўз_берамиз

Бизнесни бошламоқчимисиз?

Тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш учун қаерга мурожаат қилишни биласизми?

Тадбиркорларни рўйхатдан ўтказишда яратилган қулайликлардан хабардормисиз?

❗️Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи Ҳ.Абдураимов юқоридаги масалалар юзасидан батафсил маълумот беради.

https://www.youtube.com/watch?v=XqFnzj22c1c&feature=youtu.be

Tas-ixда кўриш:
https://mover.uz/watch/IQCek17m/
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 | Улуғбек Муҳаммадиев - Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбари билан суҳбат
#29oct #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
ДХАда коррупцияга қарши кураш олиб борилаяптими?

ФҲДЁларда-чи?

"Сирли мижоз" тадбирлари натижалари қандай?

Давлат хизматлари соҳасида коррупцияга қарши қўлланилаётган бу ва бошқа усуллар ҳақида бугун 15:00да Давлат хизматлари агентлигининг Facebookдаги расмий саҳифасида бўлиб ўтадиган “On-line” мулоқот давомида билишингиз мумкин.

Мавзуга оид саволлар ва таклифларингизни тайёрлаб қўйинг!

Виртуал маконда кўришгунча!

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Жонли_мулоқот

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи марказда аҳолига хизмат тақдим этди.

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи Маҳмуджон Абдижалиев Андижон шаҳар Давлат хизматлари марказида аҳолига давлат хизматлари кўрсатди.

Мақсад - хизмат кўрсатиш жараёни ва сифатини мониторинг қилиш, фуқароларнинг фикрларини ўрганишдан иборат.
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган Президент фармони лойиҳаси, соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.
Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы образования и воспитания. Обсуждены соответствующий проект указа Президента, актуальные задачи сферы.
Глава государства отметил необходимость пересмотра учебной нагрузки и количества уроков в школах, создания методики обучения, ориентированной на побуждение учащихся к мышлению.
Поставлена задача изучить международный опыт, обновить методики подготовки педагогических кадров.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #tarbiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Мутахассисга_сўз_берамиз

Давлат хизматларидан фойдаланишда, хизмат кўрсатиш муддати кечиктирилдими?

Бу ҳолатда қаерга мурожаат қилишни биласизми?

Хизмат сифатини оширишда "Сирли мижоз" тадбирлари ҳақида эшитганмисиз?

❗️Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи У.Махмудов юқоридаги масалалар юзасидан батафсил маълумот беради.

https://www.youtube.com/watch?v=NFGJwbspKzU&feature=youtu.be

Tas-ixда кўриш:
https://mover.uz/watch/MWaoXE7m/
#Эълон

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 11:00 да Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида "SURDO-ONLINE" тизими ишга туширилиши режалаштирилди.

Ушбу тизим Давлат хизматлари марказида илк бор Тошкент шаҳрида йўлга қўйилмоқда.

Тизим ёрдамида эшитиш ва гапиришда нуқсони бор имконияти чекланган шахслар сурдотаржимонсиз бевосита махсус планшетлар орқали давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Тизим билан яқиндан танишмоқчимисиз? Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказига ташриф буюринг!

Манзил: Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 7 "Г" уй.
Мўлжал: Новза масжиди.
🔴Live #Семинар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилот ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари учун навбатдаги ўқув-семинарлари ташкил этилди.

Икки кунлик ўқув-семинар “Давлат органлари ва ташкилотлари очиқлигини таъминлаш: замонавий талаб ва тенденциялар” мавзусида бўлиб ўтади.

Семинар:

ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, бу борадаги халқаро тажриба;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш маданияти;

ижтимоий тармоқлар билан тизимли ишлаш;

ахборот хуружларига ўз вақтида жавоб қайтариш;

инқирозли ҳолатларни тезкорлик билан бошқариш технологиялари;

ахборот муҳитида ижобий имижни яратиш;

рақамли технологиялар ёрдамида тезкор лавҳаларни тайёрлаш орқали ташкилот расмий ахборот манбаларини бойитиб бориш каби йўналишларга бағишланади.