Sevara Zakirova
375 subscribers
2.17K photos
481 videos
8 files
1.92K links
Download Telegram
#БизКоррупциягаҚаршимиз

Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишда коррупцияга қарши муросасиз муносабатдамиз.

Батафсил: 👇👇👇
https://www.youtube.com/watch?v=dUwQK32LUOw&feature=youtu.be
#Малака_ошириш

Навбатдаги тренинглар сифатни оширишга қаратилган

Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари учун ISO 9001:2015 халқаро стандарти асосида сифат менежменти тизимини яратиш ва ички аудит мавзусида тренинглар бошланди.

Мақсад - аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш.

Тренинглар босқичма-босқич ҳудудий бошқармалар, ФҲДЁ органлари ва давлат хизматлари марказлари масъуллари учун ташкил этилади.

Тренинглар давом этмоқда...
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 8 октябрь куни

🕰 соат 15:00да

✔️Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилади.

Иштирок этади:

🎙Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

🎙Давлат хизматлари агентлиги

🎙"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

🎙"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ

🎙"Ўзстандарт" агентлиги мутасаддилари

Матбуот анжуманига саволларни @aokapressa га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

🔹Тадбирлар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда Youtube тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔴 Live

Айни дамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда:

🎙Давлат хизматлари агентлиги

🎙Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

🎙"Ҳудудгазтаъминот" АЖ

🎙 "Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ

🎙"Ўзстандарт" агентлиги вакиллари иштирок этмоқда.

📲Тадбир @Rasmiy_xabarlar_Official телеграм канали, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканали орқали ёритилади.
Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши айтилди.
“Ижтимоий шартнома” тажрибасини кенг қўллаш муҳимлиги таъкидланди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселектерное совещание по вопросам повышения роли женщин и молодежи в обществе и обеспечения их занятости.
Поручено наладить адресную работу в рамках молодежной и женской «тетрадей» с включением в них безработных и нуждающихся в поддержке лиц.
Отмечена важность широкого применения механизма социального контракта, эффективного использования возможностей негосударственных некоммерческих организаций.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расман #Талабларга_биноан

ДХМлар шанба кунлари ҳам хизматингизда!

Халқ фикрини ва истакларини ўрганиб, Давлат хизматлари агентлиги иш кунларини кўпайтирди.

Эндиликда ҳар шанба куни соат 9.00 дан 15.00 гача Давлат хизматлари марказлари Сизларга хизмат кўрсатишга манзур.

Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари-чи, дейсизми?

Албатта, таъминланади. Яъни, 1-3 нафар ходимнинг иш кунларидаги кунлик иш соатини ихтиёрийлик асосида 8 соатдан 7 соатга қисқартирилиб, ходим иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлмайди.

Изоҳ: Ҳар ҳафта хизмат олувчилар оқими таҳлил қилиниб борилади. Агар мунтазам равишда шанба куни фуқаролар ташрифи кузатилмаса, демак, ушбу Марказларимизда хизмат кўрсатилмаслиги мумкин.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Официально #По_Вашим_требованиям

ЦГУ: у Вас на службе теперь и в субботу

Изучив мнения и пожелания народа, Агентство государственных услуг увеличило количество рабочих дней.

Отныне, каждую субботу с 9.00 до 15.00 Центры государственных услуг будут рады оказать Вам необходимую услугу.

Спрашиваете, что насчет трудовых прав сотрудников?

Конечно же, они будут обеспечены. То есть дневная продолжительность рабочего дня 1-3 сотрудников на добровольной основе будет сокращена с 8 до 7 часов. Таким образом, нормальная продолжительность рабочего времени специалистов не будет превышать 40 часов в неделю.

Примечание: Поток услугополучателей будет еженедельно анализироваться. Если в субботние дни, в Центрах не будет наблюдаться регулярных посещений граждан, то в них обслуживание в субботу может прекратиться.

Мы в социальных сетях:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube