Subhuz расмий, диний- маърифий канал
581 subscribers
5.87K photos
3.62K videos
7 files
10.3K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Андижон вилоят вакиллиги

Андижон шаҳар "Имоми Аъзам" жоме масжиди имом хатиби Исомиддин домла Шамсиддиновнинг расмий, диний, маърифий канали.

YOUTUBE каналимиз 🎥 https://www.youtube.com/channel/UCSSXB_sxNVfEQv7tlh-JTgg
Download Telegram
#Фарзанд тарбияси

Ўғил-қизларининг зеҳни ўсишини, ақл-идрокли, фикрловчи бўлиб улғайишини истаган ота-оналар уларга кичиклигидан турли ибратли ҳикояларни, улуғларимизнинг ҳаёт йўллари ва фазилатлари ҳақидаги ривоятларни, рамзий маънодаги яхшиликка, чиройли ахлоқ ва одобга чорловчи эртакларни сўзлаб беришса, улар маънавиятини юксалтиришда катта тарбиявий иш қилган бўлишади. Қуйида мисрлик олим Абдуллоҳ Абдул Мутиънинг «Исломда тарбия» китобидан бир неча шингил эртакларни келтириб ўтишни лозим кўрдик.
Хўроз ва тулки. Ҳикоя қилишларича, бир хушовоз хўроз бўлган экан. Одатда у сайр қилар, қишлоқдаги кичкина уйча олдида қанотларини ёйганича офтобда тобланар экан. Туннинг маълум пайтларида вақти-вақти билан қичқириб қўяр экан.
Бир куни унинг ёнидан айёр тулки ўтиб қолибди ва унга: «Бугун жуда чиройли бўлиб кетибсан, хўрозвой, патларинг топ-тоза, тожинг ялтираб турибди, сеникидан ёқимлироқ овозни ҳеч қачон эшитмаганман, лекин сенинг овозинг қачонлардир эшитганим отанг товушидан бутунлай бошқача экан», дебди. (Бу тулки ўйлаб топган ҳийла эди). Шунда хўроз тулкига: «Э йўқ, менинг овозим ҳам отамники каби жозибадор», дебди. У шундай дегач, қанотларини қаттиқ қоқиб, кўзларини юмиб қичқиришга ҳозирланганида, тулки уни шартта тутиб олибди.
Қўлга тушган хўроз қандай қилиб тулки чангалидан қутулиш йўлини ўйлай бошлабди. Тулки унинг бўйнидан тишлаб турганида, хўроз бундай дебди: «Бу хўроз фақат менга тегишли, уни ҳеч ким билан баҳам кўрмайман», деб баланд овозда ҳаммага эълон қилиб чиқ!» Тулки жағини очиши билан хўроз ерга тушибди ва кўз очиб-юмгунча дарахтга учиб чиқиб, тулкидан қутулибди. Тулки қилиб қўйган ишидан афсусланибди ва: «Сукут қилиши керак бўлган пайтда гапирган оғизни Аллоҳ кечирсин!» дебди. Шунда хўроз: «Очиқ бўлиши керак пайтда юмилган кўзни ҳам Аллоҳ кечирсин», дебди.
(Давоми бор...)

Яқинларингиз билан баҳам кӯринг

🌐 t.iss.one/subh_uz
# Шайтон ҳақида...

Ҳар бора Қуръони карим тиловатини бошлар эканмиз
Аъузу биллаҳи минашшайтонир рожийм, яъни, Аллоҳнинг раҳматидан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сӯрайман дея айтамиз.
Шайтон доимо инсонни адаштириш, йӯлдан оздириш пайидан бӯлади. Шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сӯраш билан бирга шайтоннинг ёмонликлари ҳақида ҳам билишимиз зарур. Шу маънода шайтон ҳақида маълумот беришни лозим топдик.

Мусулмон киши бирор ёмон иш қилиб қўйса, дарҳол яхшилик қилиши лозим. Чунки яхшилик ёмонликни ювиб кетади. Хоҳ­лаймизми-йўқми, имонли кишини ҳар доим шайтон васваса қилиб туради. Бу бизга, таъбир жоиз бўлса, Одам (алайҳиссалом)­дан қолган “мерос”. Шайтон Аллоҳнинг амрига итоат этмай, Одам (алайҳиссалом)га сажда қилмади. Жаннатдан қувилганида одам­зодни душман, деб билди ва қиёматгача унинг авлодини йўлдан оздиришга онт ичди.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«(Иблис) айтди: “Энди, Сенинг қудратингга қасамки, албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздирурман“» (Сод, 82).

Саид (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Расулуллоҳ (алайҳис­салом) дедилар: «Шайтон алайҳиллаъна Аллоҳга айтди: “Эй Раббим! Иззатинг ва жалолингга қасам, модомики бандаларинг руҳ­лари жасадларида экан, мен уларни адаштириш, куфр ва маъсиятга бошлаш ҳаракатида бўламан”. Аллоҳ таоло айтди: “Эй малъун! Иззатим ва жалолимга қасам. Бандаларим Мени зикр қилишда ва Мендан истиғфор сўрашда бардавом бўлар экан, Мен ҳам уларни кечиришда давомли бўламан».

Яна ояти каримада бундай дейилади:

«У (аламидан) деди: “Қасамёд этаман, мени янглиштир­ганинг боис Сенинг Тўғри йўлинг (Ислом дини) узра уларни (одамларни чалғитиш) учун ўтираман. Сўнгра, уларга олдила­ридан, ортларидан, ўнг томонларидан ва сўл томон­лари­дан (чалғитиш учун) келаман. (Натижада) уларнинг кўпчилиги­ни шукр қилувчи ҳолда топмайсан”» (Аъроф, 16–17).
(Давоми бор...)

Яқинларингиз билан баҳам кӯринг

🌐 t.iss.one/subh_uz
КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ

Кечаси бедор бўлиб намоз ўқишнинг, Қуръон тиловат қилишнинг гашти бўлакча, фазилати улуғ. Одамлар айни ширин уйқудалик пайтида ибодат қилган инсон юксак мақомга эришади.

Тунда ибодатда қоим бўлиб, Каломуллоҳни ўқийдиган бандалар ҳақида Қуръонда шундай дейилган: "Аҳли Китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Аллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри (йўлдаги) жамоат ҳам бор. (Ўша зотлар) Аллоҳга, охират кунига имон келтирадилар, яхши амалга буюриб, исён-гуноҳдан қайтарадилар, яхшиликлар қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардир" (Оли Имрон сураси, 113-114-оятлар).

Ибн Касир оят тафсирида шундай деган: "Улар тунни ибодат билан ўтказадилар, таҳажжуд намозини ўқийдилар, Қуръон тиловат қиладилар".

Ибн Бурайда отасидан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Қуръон қиёмат куни силласи қуриган киши суратида келиб: "Сени тунлари бедор қилган, кугдузлари чанқатган менман", дейди".

Қуръон охират куни соҳибига унинг дунёдаги ҳорғин суратида кўринади. Қори тунлари ширин уйқусидан кечиб Қуръон ўқийди, Аллоҳ йўлида чарчайди. Банда дунёда Аллоҳ йўлида хизмат қилган, Қуръон ўқиган бўлса, Қуръон охиратда банданинг юқори мартабаларга кўтарилишига ҳисса қўшади.
Ривоят қилинишича, қиёмат куни банда қабрдан чиққанидан Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиёфасида кутиб олиб:
- Мени танидингми? - дейди.
Банда айтади:
- Сени танимайман.
- Мени танимайсанми?
- Ҳа.
- Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунё аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
- Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! - деб (ажабланиб) сўрашади.
- Фарзандингиз Қуръон ўргангани учун, - дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
- Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, - дейилади.
У - тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам - юқорилаб бораверади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтади: "Ким тунда "Бақара" сурасини ўқиса, кўп ва хўп қилибди".
Иброҳим Нахаий: "Кечаси озроқ бўлса ҳам Қуръон тиловат қилинглар!" деб тайинларди.
Авзоий: "Ким тунлари бедор бўлиб, кўп Қуръон ўқиса, қиёмат куни ҳисоб бериши осон кечади", деган.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан

Яқинларингиз билан баҳам кӯринг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонг муборак !
Бошланаётган кунимиз хайрли, баракотли бӯлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво этилади”, деб айтганлар.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Ким Ёсин сурасини тунда ўқиса, ўша кечада гуноҳлари мағфират этилади”, дейилган.

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Саловот

Қуръон тиловати ва Аллоҳнинг зикридан кейин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш энг савобли ишлардан ҳисобланади. Чунки бу нарса Аллоҳ таолонинг амри. Шунинг учун ҳам намознинг ташаҳҳудида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилади.
Имом Шофеъий:
«Ташаҳҳудда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтилмаса, намоз намоз бўлмайди», деганлар.
Имом Насаий ва имом Аҳмад ибн Ҳанбаллар ривоят қилган ҳадисда Абу Толҳа розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юзларидан қувонч балқиган ҳолда келдилар. Биз:
«Юзингизда қувонч кўрмоқдамиз?!» дедик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Чунки ҳузуримга фаришта келиб, «Эй Муҳаммад, албатта, Роббинг айтур: «Ким сенга салавот айтса, албатта, Мен унга ўн марта салавот айтишим, ким сенга салом айтса, Мен унга ўн марта салом айтишим сени рози қилмайдими?» деди», деб хабар бердилар».
Ушбу маънодаги ҳадиси шарифлар жуда ҳам кўпдир. Мусулмонлар ушбу оятга ва ҳадисларга асрлар давомида чин ихлос билан амал қилиб келмоқдалар. Намозларида ўз Пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтмоқдалар. У зоти бобаракотнинг номи шарифлари зикр этилиши билан саловот айтишга шошиладилар. Аҳли солиҳ кишиларнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишдан иборат кундалик вазифалари ҳам бор.
Аксинча, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари зикр қилинганида, у зотга саловот айтилмаса, бу мусулмонларнинг надоматга йўлиқишларига сабаб бўлади. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Имом Термизий ва имом Насаийлар ривоят қилган ҳадисда:
«Кимнинг ҳузурида мен зикр қилинсам-у, у менга саловот айтмаса, ўша одам бахилдир», деганлар.

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
#ЯХШИЛИККА_ЧАҚИРИШ:
БУГУН САЛАВОТ АЙТДИНГИЗМИ?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳ таоло наздидаги қадр-қиммати шу қадарки, Жаноби Ҳақ ҳабибига итоатни ўзига итоат деб ҳисоблаган. Унга қарши қилинадиган кичик ҳурматсизлик солиҳ амалларнинг хабата (йўқ) бўлиб кетишига сабаб эканини таъкидлаган. Унга таъзим қилишни кўнгилларнинг тақво имтиҳони қилган. Расулига номуносиб хитоб қилишни жоҳиллик деб санаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўплаб дуруду салавот айтиб, у зотни бир зумга ҳам дилимиздан чиқармаслигимизни баён қилган. Ҳатто, намоз ўқиётганда ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Ассалому алайка айюҳаннабию ва роҳматуллоҳу” деб салом йўллашимизни истаган. Намоз ўқиётиб, башарга салом берса намоз фосид бўлгани ҳолда, Аллоҳ таоло Расулига намозда ҳам салом айтишни вожиб қилган.

Имом Ғаззолий айтади: “Намознинг ташаҳҳудида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сурати ва карим шахсини қалбда ҳозир айлаб: “Ассалому алайка айюҳаннабию ва роҳматуллоҳу ва баракатуҳу” дегин. Амин бўлки, сенинг саломинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга етиб боради ва у зот ҳам сенга бундан-да гўзал бир алфозда жавоб берадилар” (Иҳёи улумид-Дин 1, 224).

Ҳолид Бағдодий ҳам “Мактубот”ининг тўртинчи мактубида аллома Шаҳоб ибн Ҳожар ал-Маккийдан нақл қилади: “Намозда ўқиладиган таҳийётнинг “ассалому алайка” жумласида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилинади. Бунда Аллоҳ таоло намоз ўқиётган умматидан Расулини хабардор қилганига ишора борки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёмат кунида намоз ўқиганлар ёнида бўлиб, уларнинг гўзал амалларига шоҳидлик берадилар. Намоз пайти у зотнинг маънан ҳозир бўлиб, саломга алик олишларини хотирлаш эса кўнгилларда ҳушу ва ҳузунинг ортишига василадир”

Қадри ва қиймати бу қадар улуғ бўлган Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи ва салламни тўла идрок этиб, баён қилиш қийинлиги очиқ-ойдиндир. Шундай бўлса-да, имконимиз қадар ҳар куни ихлос билан Аллоҳга ҳамд, Расули муҳатарам соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишни одат қилсак, иншааллоҳ, қиёматда номаи аъмоллари ўнг тарафдан берилувчи масъудлар қаторида бўламиз.

Абдулатиф Абдуллаев

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳмуд Халил Хусорий Мавлиди шариф

Гуруҳни танишларингизга юборинг👇
https://t.iss.one/joinchat/ADEMSlkzHGNaP3ENHMFUAg
#Фарзанд тарбияси

Қуён ва тошбақа

Жуда қадим замонларда бир-бирларига қўшни бўлиб қуён ва тошбақа яшашган экан. Бир куни тошбақа қуёнга бундай дебди: «Мени доим секин юришда айблайсан, сен эса чопағонсан. Бугун мен сени пойга ўйнашга чақираман». Қуён эса мағрурланиб: «Хо-хо-хо, мендай чопқир қуён аранг-аранг ўрмалаб юрадиган тошбақа билан пойга ўйнарканми? Бу ҳақиқатан кулгили гап!» дебди.
Бироқ қуён тошбақани бир шарманда қилиш учун олдиндаги тепаликкача унинг билан пойга чопишга рози бўлибди. Улар мусобақани бошлашибди.
Қуён ўзининг чопқирлигини яхши билганидан, мусобақада ғолиб бўлишига қаттиқ ишонганидан, талтайиб-керилиб пойгага киришибди. Шунинг учун йўл-йўлакай ўйноқлаб, беда ва сабзи учраса, улардан еб, анча вақтини йўқотибди. Тошбақа эса жиддийлигини сақлаб, белгиланган маррага етмагунича йўлида собитқадамлик билан давом этаверибди. Қуён тошбақанинг қаерда келаётганини кўриш учун атрофига алангласа, у аллақачон тепаликка етиб борган экан. Энди қуён тошбақага етиб олишга кечикканини англабди.
Шундай қилиб, тошбақа ўзининг сабр-матонати ва тиришқоқлиги туфайли пойгада ютиб чиқибди. Қуён бўлса, чопағонлиги ва эпчиллигига ишониб мағрурлангани, вақтида ҳаракат қилмагани учун ютқазиб қўйибди.
(Давоми бор...)
Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
#Шайтон ҳақида

Шайтони лаъин мўмин кишини шундай боши берк кўчаларга етаклар экан, бундан сақланишда қўрғон бўлувчи нарсаларни ҳам билиб олиш мақсадга мувофиқдир.

Каъбул Ахбор (розияллоҳу анҳу) бундай дейди: “Мўминларга шайтондан ҳимояланиш учун учта қўрғон бор: масжид; Аллоҳни зикр қилиш; Қуръон ўқиш”.

Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтади: «Расулуллоҳ (сол­лаллоҳу алайҳи васаллам) бир куни масжиддан чиқдилар. Қа­расалар, эшик олдида шайтон турибди. Шунда у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сени масжид олдига нима олиб келди, эй малъ­ун?!” дедилар. У: “Эй Муҳаммад! Мени Аллоҳ юборди”, деди. “Ни­ма учун?” деб сўраганларида, “Сиз хоҳлаган масала ҳақида мендан сўрамоғингиз учун”, деб жавоб берди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алай­ҳи ва саллам) шайтондан биринчи сўраганлари намоз ҳақида бўлди:

– Эй Иблис! Нима учун умматимни жамоат билан намоз ўқишдан қайтарасан?

– Агар умматингиз намозга келса, мен иситмалай бошлай­ман. Бу иситма улар тарқалгунича мендан аримайди.

– Нима учун умматимни Қуръон қироатидан қайтарасан?

– Улар қироат қилаётган вақтларида мен қўрғошиндек эриб тугайман.

– Нима учун умматимни ҳаждан қайтарасан?

– Улар ҳажга борса, бўйним ва қўл-оёқларимга занжир соли­нади. Агар улар садақа берса, бошимга арра қўйилиб, ўтин арра­лангандек арраланаман”».

(Давоми бор...)
Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Уйқу ҳам ибодатдир
Тунги уйқуга ётмоқчи бўлган одам, энг аввало Аллоҳ таоло буюрган яхши ва эзгу амалларга куч тўплашни ният қилиши ва баданига роҳат бўлишини ўйлаши керак.
Ётиш олдидан дарвоза-эшиклар беркитилади, сув идишлари ва озиқ-овқатлар усти ёпиб қўйилади, чироқлар ва ёниб турган олов бўлса, ўчирилади. Таҳорат олиб, тишларни мисвок ёки тиш чўткасида тозалаб, сўнг уйқуга ётилади. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўлларида овқат юқи билан ётиб, ухлаган одамга бирор касаллик етса, ўзидан кўрсин», дейилган. Киши тўшакка ётаётганида кўрпани ва уйқу кийимларини қоқиб ташлаши керак. Ухлашдан олдин ўқиш тавсия этилган оят ва дуоларни такрорлаб, ўзига дам солиб ётиш хотиржамлик бағишлайди. Уйда ёлғиз ўзи ухламаслик, ётганида қиблага ёки муқаддас китоблар турган томонга оёқ узатмаслик керак.
 Кўп ухлаш соғликка зарар, юзни сарғайтиради ва кишини ланж, ҳафсаласиз қилиб қўяди. Бир кеча-кундузда беш соатдан саккиз соатгача ухлаш етарли. Чунки донишмандлар кўп гапириш, кўп ейиш қаторида кўп ухлашни ҳам ёмон санашган. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тонгда ухлаш ризқни камайтиради», деганлар. Қуёшнинг чиқиш ва ботиш пайтларида, қорин жуда тўқлигида ёки очлигида ухлаш ҳам соғликка зарар. Ошқозон ишлашда давом этса, инсон ухлаб дам ололмайди ва ҳолсиз бўлиб уйғонади. Ошқозон ишлаганда мия ҳам ишлашда давом этади. Шунинг учун қорин тўймасдан, ейишни тўхтатиш суннатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида: “Ким аср намозидан кейин ухласа, ақлдан озиб, жинни бўлади. Шундан сўнг, бошқани маломат қилмасин”, деганлар (Абу Яъло ривояти).
 Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бундай деганлар: «Уйқу уч хил – табиий, фазилатли ва фойдасиз бўлади. Табиий уйқу тун пайтидагиси, фазилатлиси чошгоҳ уйқуси, фойдасизи эса, куннинг охиридаги уйқудир. Бу пайтда фақат аҳмоқ, маст ёки касал киши ухлайди».
Юзтубан ёки чалқанча ётиш тарбиясизлар одати саналади. Ҳалимийнинг “Минҳаж” китобида аёлларнинг чалқанча ётиб ухлаши ва эркакларнинг юзтубан ётиши макруҳ дейилган. Ибн Сино ёзишича, чалқанча ётиб ухлаш кишида сакта, фалаж, босинқираш касалликлари келиб чиқишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Юзтубан ётган кишини кўрганларида, уни уйқудан уйғотиб: “Бу ишёқмасларнинг ётишидир. Юзини ерга қилиб ётган кишига Аллоҳнинг ғазаби бўлади”, деганлар. Ўнг ёни билан ётиб, ўнг қўл кафтини юз остига қўйиб ухлаш яхшидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ҳам шу тарзда ухлаганлар. Қолаверса, тиббиёт мутахассислари бундай ухлашда тана аъзоларининг ишлаши, модда алмашинуви яхшиланишини исботлашган. Баъзи табиблар чап ённи босиб ётишни тавсия қилишади. Чунки бундай ётиш овқат ҳазмини осонлаштиради. Айримлар озгина вақт ўнг тараф билан, сўнг чап тарафга ағдарилиб ётишни яхши санашган.
Ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳи “Тиб” китобида: “Ёз кунлари қуёш нури остида ухлаш эски касалликларни қўзғайди. Ой нури остида ухлаш инсон рангини сарғайтиради ва бош оғриғига сабаб бўлади”, деб ёзади. Жасадининг ярми сояда ва қолган ярим аъзоси қўёш нурида қолиб ухлаши касалликларни келтириб чиқаради.
Куннинг биринчи ярмида бир-икки соат ухлаб олинса, одам кун бўйи енгил юради. Бу “Қайлула” дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қайлула қилинглар, чунки шайтон қайлула қилмайди. Қайлула заволдан олдин бўлади”, деганлар.
Очиқ жойларда, далада ухлаганида ўзини турли зарарли ҳашорат ва ҳайвонлардан ҳимоялашга ҳаракат қилиш ҳам ухлаш одобига киради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким усти ёпилмаган очиқ жойда ухлаб ўлса, айбни ўзидан кўрсин”, деганлар. Донишмандлардан бири ухлаш тартибини қисқа сўзлар билан баён қилдилар. Ўнг тарафга қараб ётиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган ётиш. Осмонга қараб ётиш Пайғамбарлар ётиши. Чап ёни билан ётиш, табиблар тавсия қилган ётиш (қорин тўқ бўлганда чап ёни билан ётилса, ошқозон ишлаши осонлашади). Пастга қараб ётиш макруҳ ётишдир, деган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси муборакларида эрта ухлаб эрта туришга тарғиб қилган.
Яна бир ҳадиси шарифларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат олиб ётса, ётган ўрни масжид, уйқуси намоз ва олган нафаси тасбеҳ ва истиғфор бўлади. Ким таҳоратсиз ётса, ётган ўрни қабр, уйқуси ўлим ва олган нафаси шикоят ва ғийбат бўлади”, деганлар. Таҳорат қилиб ётилса, уйқу ҳам ибодатга айланиши айтилган. Энг муҳими таҳорат олиб “Амма сурасини” ўқиб, ихлос билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришни ният қилиб ётилса, албатта кўриши тажрибада синалган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ғайратли бандаларини яхши кўради”, деган. Аллоҳ таоло тунларимизни тинч, уйқуларимизни фойдали қилсин. Аллоҳумма солли васаллим ва барик алайҳ.

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Тонг муборак !
Бошланаётган кунимиз хайрли, баракотли бӯлсин.

АЛЛОҲ ТАОЛОГА СУЮКЛИ
ИККИ КАЛИМА

“Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ. Субҳааналлоҳил
ъазийм”.
Маъноси: “Аллоҳ нуқсонлардан покдир. Ҳамд
Унга хосдир. Буюк Раббим покдир”.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
бундай деганлар: “Ким ҳар куни 100 марта “Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи” тасбеҳини ўқиса,
гуноҳлари денгиз кўпиги қадар кўп бўлса ҳам,
Аллоҳ афв этади”.

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 t.iss.one/subh_uz