Saida Mirziyoyeva
35.2K subscribers
2.06K photos
301 videos
134 links
Download Telegram
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан то Кушонлар сулоласигача” номли янги кўргазма лойиҳасини тақдим этади.

Археологик топилмаларга бағишланган ва эрамиздан аввалги IV асрнинг иккинчи ярмида македониялик Искандар ҳукмронлигидан то милодий IV асрдаги Кушонлар ҳукмронлигининг охиригача бўлган даврни қамраб олувчи кўргазма икки масканда – Берлиндаги Жеймс Симон галереяси ва Янги музейида ташкил этилади.

“Ўзбекистоннинг археологик хазиналари. Македониялик Искандардан то Кушонлар сулоласигача” кўргазмаси 2023 йилнинг 4 майидан 2024 йилнинг 14 январига қадар бўлиб ўтади.
__

Фонд развития культуры и искусства Узбекистана представляет новый выставочный проект «Археологические сокровища Узбекистана. От Александра Македонского до Кушанской империи».
 
Выставка, посвящённая археологическим находкам и охватывающая период от правления Александра Македонского во второй половине IV века до н.э. до конца Кушанского правления в IV веке н.э., будет проходить в двух пространствах — в галерее Джеймса Симона и в Новом музее Берлина.
 
Выставка «Археологические сокровища Узбекистана. От Александра Македонского до Кушанской империи» будет открыта с 4 мая 2023 года по 14 января 2024 года.
Қадрли дўстлар, кириб келаётган муборак Рамазон ҳайити билан барчангизни муборакбод этиб, энг эзгу тилакларимни изҳор қиламан. Аллоҳ барчамизни ўз паноҳида асрасин.

____

Дорогие друзья, хочу поздравить вас с наступающим светлым праздником Рамазан-хайит и пожелать всего самого доброго. Пусть хранит нас всех Аллах.
Ўзбекистоннинг катта дўсти, тарихчи, жадидлар издоши Тимур Хўжаўғли ва халқаро журналист Фурқат Яквалходжиев билан навбатдаги учрашувни ўтказдик.

Ватанимиз тарихини кенг тарғиб этишга улкан ҳисса қўшаётган, илмли инсонлар билан суҳбатлашиш ҳамиша мароқли.

Биз XX аср бошидаги Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиш ва жадидлар ғояларини замонавий ҳаётга татбиқ этиш, уларни таълим-тарбия ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ривожлантиришда қўллаш имкониятларини муҳокама қилдик.
Провели очередную встречу с большим другом Узбекистана, историком, последователем джадидов Тимуром Ходжа Оглу и журналистом-международником Фуркатом Яквалходжиевым.

Всегда познавательно беседовать с такими увлечёнными людьми,  которые делают огромный вклад в популяризацию истории нашей страны.

Обсудили возможности для глубокого изучения истории Узбекистана начала 20 века и внедрения в современную жизнь идеалов джадидов, их реализацию в сфере образования и развития прав женщин.
Бугун мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова, ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамадзаде ва халқаро ташкилотлар экспертлари билан учрашув ўтказдик.

Учрашувда Ўзбекистонда сифатли мактаб таълимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва барча болалар, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун тенг имкониятларни таъминлаш бўйича ЮНИСEФ ва ЮНEСКОнинг қўшма лойиҳасини муҳокама қилдик.

Халқаро ташкилотлар таълим соҳасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради ва мавжуд бешта муаммоли йўналиш бўйича вазиятни яхшилаш стратегиясини ишлаб чиқади.

Жумладан, мактаб инфратузилмасини модернизация қилиш, инклюзив ўқув-услубий материаллари ишлаб чиқиш ва тақдим этиш ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш кўзда тутилган.
Сегодня у нас состоялась встреча с министром дошкольного и школьного образования Хилолой Умаровой, главой представительства ЮНИСЕФ в Узбекистане Муниром Мамадзаде и экспертами международных организаций.

На встрече мы обсудили совместный проект ЮНИСЕФ и ЮНЕСКО по расширению доступа к качественному школьному образованию в Узбекистане и обеспечению равных возможностей для всех детей, включая тех, кто находится в уязвимом положении.

Международные организации проведут научные исследования по развитию сферы образования и разработают стратегию по улучшению ситуации в пяти существующих проблемных направлениях.

В частности планируется модернизировать школьную инфраструктуру, разработать и предоставить инклюзивные учебно-методические материалы и обеспечить профессиональное развитие учителей.
Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси раҳбари Альберт Йонссон билан учрашув ўтказдик. Унда аёллар ҳуқуқлари, фуқаролик жамияти фаолияти, оммавий ахборот воситалари эркинлиги билан боғлиқ қатор масалаларни муҳокама қилдик.

Биз — ўзгарувчан ва мураккаб жараёнларни бошидан кечираётган жамиятмиз. Сўз эркинлиги, барча учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш давлатнинг асосий вазифаларидан биридир.

Учрашув самарали ўтди. Биз миссиянинг мамлакатда фикр плюрализмини таъминлаш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш зарурлиги ҳақидаги тавсияларига қўшиламиз.

Ўзбекистоннинг сўз эркинлиги ва хотин-қизлар ҳуқуқларини мустаҳкамлаш борасидаги мажбурияти устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Ва биз бу йўналишда ишлашда давом этамиз.