Saida Mirziyoyeva
36.5K subscribers
2.09K photos
305 videos
134 links
Download Telegram
Сегодня в Лондоне состоится презентация книги «Узбекистан. Дорога в Самарканд» — уникального издания, призванного раскрыть миру богатство исторического и культурного наследия нашей страны. Мы проделали большую работу совместно с французским издательством Assouline Publishing по созданию книги и её выпуску.

Автором издания выступила основатель издательства Яффа Ассулин. Иллюстрации Лазиза Хамани - фотографа с мировым именем. Именно их глазами читатели увидят красоту нашего края, разнообразие природных пейзажей и культуры народов Узбекистана.

Эта книга — своеобразное приглашение, где каждая страница завораживает и предлагает познакомиться с нашей Родиной. Издание можно будет приобрести в 20 странах мира.

Спасибо всем, кто внёс свой вклад в создание и воплощение этого проекта, реализованного под эгидой Фонда развития культуры и искусства при Министерстве культуры Узбекистана.

#Uzbekistan #SMirziyoyeva #Assouline #MassMediaUz
Бир гуруҳ фаол аёллар ижтимоий тармоқларда жамиятнинг атроф-муҳитга шафқатсиз муносабати масаласини кўтариб, уни олдини олиш юзасидан мавжуд таклифларини мен билан муҳокама қилмоқчи эканликларини билдирган эдилар.

Куни кеча биз улар билан учрашдик. Ишни қандай ташкил қилиш мумкинлигини келишиб олдик. Умид қиламанки, биз жамоатчилик кўмаги билан мавжуд муаммоларга қарши биргаликда курашамиз ва уларни бартараф этамиз.
___

Группа активных женщин подняла в социальных сетях вопрос о жестоком отношении общества к окружающей среде и выразила желание обсудить со мной свои предложения по предотвращению таких ситуаций.

Недавно мы встретились с ними. Обсудили, как организовать работу в этом направлении. Я надеюсь, что мы, при поддержке общественности, будем совместно бороться с существующими проблемами и содействовать их устранению.

#ozorberma #faolayollar
Forwarded from Mass-media fondi
Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бугун Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган брифингда мамлакатда инфекциянинг тарқалишига қарши курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилганлиги маълум қилинди.

Бутун дунё учун синовли кунларда биз Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакилларини ушбу мавзу бўйича тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка, хотиржамлик ва оқилона бўлишга чақирамиз. Чунки ахборот маконидаги кайфият сизга боғлиқ.

Шу муносабат билан, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди Сизни ваколатли органларга коронавируснинг олдини олиш бўйича фойдали маълумотларни тарқатишда ва жамиятимизни бирлаштиришда ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солишга чақиради.

===

Уважаемые журналисты и блогеры!

Как вам уже известно, в Узбекистане выявлен случай заражения коронавирусом. Сегодня на пресс-брифинге в Кабинете Министров было сообщено о том, что в стране предпринят ряд мер по противодействию распространению инфекции.

В эти непростые для всего мира дни мы призываем представителей масс-медиа Узбекистана воздерживаться от публикации непроверенной информации на эту тему, сохранять спокойствие и рассудительность. Ведь именно от вас зависит настроение в информационном пространстве. В связи с этим Фонд поддержки и развития национальных масс-медиа убедительно просит вас всячески содействовать компетентным органам в распространении полезной информации по профилактике коронавируса и помочь в консолидации нашего общества.


@massmediauz
Forwarded from Komil Allamjonov
Коронавирус бўйича телеграмда барча маълумотлар @koronavirusinfouz каналида жойлаштирилади. Шу канални кузатишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz Вся информация по коронавирусу в Узбекистане будет размещена на этом канале. Можете подписаться на него.


#vahimasizkarantin

#карантинбезпаники
Forwarded from Mass-media fondi
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди
-
Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники #koronavirus

@massmediauz
Барчанинг севимли Наврўз байрами инсониятнинг бардоши ва бирлашиш қобилияти синовдан ўтаётган қийин бир пайтга тўғри келди.

Мен бутун қалбим билан ишонаманки, биз ушбу оғир даврни сабр ва матонат билан енгиб, азиз ватандошларимизнинг соғлигини сақлаш учун биргаликда ҳаракат қиламиз.

Наврўз бизга янги куч-қувват ато этсин. Ҳар доим соғлом бўлинг!

Байрамингиз билан!

Фотосурат − “O‘zbegim” китобидан
___

Всеми любимый праздник Навруз пришёлся на сложное время, когда стойкость и сострадание человечества, его умение объединиться проходят через испытание.

Я всей душой верю, что мы с честью преодолеем этот непростой период и приложим общие усилия, чтобы сохранить здоровье наших дорогих соотечественников.

Пусть Навруз придаст нам новые силы. Будьте всегда здоровы!

С праздником!

Фотоиллюстрация из книги “O‘zbegim”

#Navruz #COVID19 #bizbirgamiz #bizyengamiz #MassMediaUz
Channel name was changed to «Saida Mirziyoyeva | Uyda qoling!»
Forwarded from Mass-media fondi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясига қарши курашишга оид тайёрланган тарғибот ролиги ўзбек тилига таржима қилинди.

Барча юртдошларимизга мазкур роликдаги маслаҳатларга амал қилишни тавсия этамиз.


@massmediauz
Бутун дунёда карантин. Бунақаси ҳали бўлмаган, мен эслай олмайман.

Бугун ҳаётимизда рўй бераётган воқеаларга бошқа ракурсдан қаралса, одамзод қайта тарбияланаётганга ўхшайди. Унинг юзига кўзгу тутилгандек, гўё. Яхши билан ёмонни ажратиб олиш пайти келгандек. Аллоҳ бизга синов юбориб, ўзимизни ислоҳ қилишга, кўпроқ яхшилик, эзгу ишлар амалга оширишга ундаётгандек. Коронавирус одамлар ўз оиласи, яқинлари билан бирлашиб, оқибатни кучайтириши, инсоф, диёнатни тарғиб этиши учун юборилганга ўхшайди.

Шундай даврда ҳаммани уйда қолишга чорлаб, ўзлари ишлашда давом этаётган сотувчи, кассир, дорихоналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳарбий, шифокор, учувчилар жамоалари, ҳайдовчилар, новвойлар ва, энг асосийси, журналист ва блогерлар – оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда элимиз учун ўз соғлиғи, ҳаётини хавф остига қўйган барча фидойи инсонлар! Сизга бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз. Сиз ҳам уйингизда ўтиришингиз мумкин эди. Аммо сиз халқ хизматида бўлишни танладингиз. Бунинг савоби жуда катта бўлса керак.

Сиз бор экансиз, биз хавотир олмасак ҳам бўлади. Илоҳим бу #sinovdavri дан биргаликда эсон-омон ўтиб олайлик!
___

Во всем мире карантин. Такого на моей памяти еще не было.

Если посмотреть с другого ракурса на события, происходящие в нашей жизни сегодня, кажется, что человечество перевоспитывается. Будто бы оно увидело себя в зеркало. Словно добро и зло стали виднеться ещё четче. Словно Бог, отправив испытание нам, смертным, призывает работать над собой, больше совершать добро. Словно коронавирус ниспослан, чтобы объединить людей с их близкими, укрепить семейные узы, продвигать честь, совесть...

Мы преклоняемся перед теми, кто, призывая всех оставаться дома, сами продолжают работать – кассирами, аптекарями, сотрудниками правоохранительных органов, военными, врачами, пилотами, водителями, пекарями, и, самое главное – журналистами и блогерами, всеми теми, кто рискует здоровьем и жизнью ради других. Вы тоже могли бы сидеть дома. Но вы выбрали служение народу. Надеемся, что это зачтется вам сполна. Пока есть вы, нам нечего опасаться.

Дай Бог всем вместе благополучно преодолеть это #времяиспытаний!

#sinovdavri #bizyengamiz
Илк марта аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди

👉 https://kun.uz/86913390

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ё қудратли ПАРВАРДИГОР! Агар бизларни тарбиялаш учун ушбу балони берган бўлсанг, Ўзинг мураббийсан. Агар уни бизларни жазолаш учун юборган бўлсанг, Ўзинг раҳм қил, ё Роббим! 🤲Омин!!
__

О могущественный Творец! Если Ты послал нам эту беду в назидание, Ты есть Учитель. Если это Твоя кара, прости нас, милостивый Всевышний! Аминь🤲

#sinovdavri #bizyengamiz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шундай оғир кунларда соғлиғини, ҳаётини гаровга қўйиб, Ватан, халқ учун хизматга бел боғлаган инсонларга таъзим қиламиз!
__

Мы преклоняемся перед теми, кто рискуя здоровьем, жизнью, встал на путь служения Родине и народу в эти трудные для всех дни!

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус пандемияси муносабати билан халққа навбатдаги мурожаати

Очередное обращение Президента Шавката Мирзиёева к народу в связи с пандемией коронавируса

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Халқимиз ўз тарихида қандай оғир табиий офатларни кўрган бўлмасин, Қодир Оллоҳнинг марҳамати билан, ўзининг куч-қудрати, вазминлиги ва донишмандлиги орқали уларнинг барчасини енгиб ўтган.
--
Шавкат Мирзиёев: Наш народ, какие бы тяжелые катаклизмы не переживал в своей истории, с помощью Всевышнего, своей силой, сдержанностью и мудростью обязательно преодолевал их.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маданият вазири Озодбек Назарбеков коронавирус хавфи сабаб «Бизларни афв эт» номли қўшиқ куйлади 

👉 https://kun.uz/66349150

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Бутун мамлакат карантин ҳолатида ва ўзини ҳимоялаш режимида бўлган бир пайтда журналистлар ҳамда блогерлар ўз ишларини давом эттирмоқдалар. Бундан ташқари, ОАВ вакилларининг иши ва муаммолари янада кўпайган. Шу муносабат билан биз Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилишини видеоконференция тарзида ўтказдик.
__

Когда вся страна находится в режиме карантина и самоизоляции, журналисты и блогеры продолжают свою работу. Более того, работы и проблем у представителей масс-медиа сейчас стало ощутимо больше. В связи с этим мы провели очередное собрание Общественного совета при Общественном фонде поддержки и развития национальных масс-медиа, которое прошло в формате видеоконференции.

#massmediauz #vahimasizkarantin
Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.

Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.

Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.

Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.

Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.

Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz