Saida Mirziyoyeva
35.4K subscribers
2.06K photos
301 videos
134 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимиздаги барча журналистларни касб байрами билан табриклайман. Сўзингиз ва қаламингиз ўткир бўлсин!
___


Поздравляю всех журналистов нашей страны с профессиональным праздником! Пусть их слово и перо будут острыми!
Қадрли юртдошлар!

Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан чин дилдан табриклайман.

Ушбу улуғ кунда хонадонингизга файзу барака, тўкин-сочинлик тилайман. Аллоҳ кўнглингиздаги энг эзгу ниятларингизни ижобат қилсин.

Байрам муборак бўлсин!

___

Уважаемые соотечественники!

Искренне поздравляю вас всех с праздником Курбан-хайит.

В этот великий день желаю вам и вашим семьям счастья и благополучия. Пусть Аллах поможет вам осуществить все ваши благие намерения и пожелания.
 
С праздником Курбан-хайит!
🇺🇿
2025 йилда Бухорода илк Биеннале бўлиб ўтади.

Бухорода Биенналени ўтказиш юқори мақсадларимиздан бири — Ўзбекистоннинг халқаро санъат ҳамжамиятига қўшилиши ҳамда унинг жаҳон миқёсида маданий-тарихий нуфузини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Биеннале ташкил этиш ва ўтказиш асносида маҳаллий ва хорижий усталар ҳамда ижодкорларнинг мулоқот қилиш имкониятлари яратилади. Бу эса мутахассислар ўртасида тажриба алмашишга, шунингдек, анъанавий ҳунармандчилик салоҳиятларини замонавий руҳда очиб беришга замин яратади.

Олдимизда ушбу лойиҳани амалга ошириш вазифаси турибди. Ишонаман, Бухорода илк Биенналени ўтказиш халқаро ҳамжамият эътиборини қозонади ҳамда қадимий ва тарихий шаҳримизни мутахассис ва сайёҳлар томонидан янада кенгроқ кашф этилишига ёрдам беради.
В 2025 году в Бухаре пройдёт первая Биеннале.

Проведение Биеннале в Бухаре имеет важные для нашей страны цели — включение Узбекистана в международное арт-сообщество и повышение культурно-исторического имиджа страны в мире.

Благодаря проведению Биеннале появится возможность взаимодействия местных мастеров и художников с международными коллегами. Это откроет возможность для обмена опытом между специалистами и даст вектор в раскрытии потенциала традиционного ремесленничества в современном контексте.

Впереди —  работа по реализации этого проекта. Уверена, что проведение первой Биеннале в Бухаре привлечёт международное сообщество и будет способствовать дальнейшему изучению города как специалистами, так и туристами.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди

Шавкат Мирзиёев вступил в должность Президента Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ноёб тарихий бино – жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Усмонхўжа Пўлатхўжаевнинг уйи давлат тасарруфига қайтарилди.

150 йиллик ушбу иншоот кўркам Бухоро меъморчилигининг мукаммал сақланиб қолган ноёб намунасидир.

Уй нафақат унда машҳур жадид вакили яшаганлиги, балки айнан шу ерда илк янги усул мактабларидан бири очилгани, унда турли фанлар бепул ўқитилгани билан ҳам машҳурдир. Охирги вақтларда у хусусий мулк ҳисобланиб, меҳмонхонага айлантирилган эди.

Энди уйда жадидчилик тарихига бағишланган музей ташкил этилади. Унда нафақат экспозиция жойлаштирилиши, балки илмий-тадқиқот фаолияти учун ҳам шароитлар яратилиши режалаштирилган.