Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Адлия_хабари

Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг келажаги қандай бўлади? Ўзбекистон ҳуқуқшунослари қандай чақириқларга тайёр бўлиши лозим?

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг дастури эълон қилинди.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг бу йилги бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0. (Ҳуқуқ тўртинчи саноат инқилоби даврида)” деб номланган.

Тўртинчи саноат инқилоби дунёни ўзгартирмоқда. Сунъий идрок, блокчейн, нанотехнологиялар жамият ҳаётига кириб келди.

Энди роботлар юрист ва судьяларнинг ўрнини эгаллашга қодирми? Бир неча йил ичида ҳуқуқ қандай кўринишга эга бўлади? Бу ва бошқа долзарб масалалар миллий ва хорижий экспертлар, вазирлик ва давлат идоралари вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида 2020 йил 23-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган форумда муҳокама қилинади.

Форум дастурига кўра, мунозара сессиялари тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқшунослик касбининг янги уфқлари ва ҳуқуқ технологиялари, давлат бошқаруви, корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, низоларни ҳал қилишнинг муқобил усуллари, арбитраж, фуқаролик жамиятини шакллантириш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш мавзуларига бағишланган бўлади.

Шунингдек, муҳокама марказидан рақамли муҳитда ахборот тарқатиш муаммолари (Fake News, Fake Evidence), коррупцияга қарши кураш, глобал иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солиш, солиқ сиёсати масалалари ўрин олади.

Бундан ташқари, дунёгa мaшҳур aдвoкaтлик фирмaлaри aдвoкaтлaридaн маҳорат дарслари уюштирилиши режалаштирилган.

Форум ҳақида батафсил маълумотларни https://tashkentlawspring.uz сайти ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_хабари
Тренинг якунлари: Адлия вазирлиги ходимлари коммуникация соҳасида тажриба алмашди

❗️Аввал маълум қилинганидек, Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги жамоатчилик билан алоқалар соҳасига масъул бўлган ходимлари учун: Британия ҳукуматининг шу соҳадаги малакали мутхассислари томонидан ўтган йилнинг август ойидан буён стратегик алоқалар, рақамли алоқалар, оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва бошқа муҳим мавзуларда семинар-тренинглар ўтказилган эди.

Шунингдек, вазирлик учун коммуникация режасини ишлаб чиқишга қаратилган давра суҳбатлари ташкиллаштирилиб келинган.
Маълумот учун: ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Буюк Британия ҳамда Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳукуматлари ўртасида коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутувчи 2019 йилда имзоланган ўзаро англашув Меморандумини амалга ошириш доирасида ўтказилди.

Бўлиб ўтган семинарлар ОАВ билан алоқалар соҳасида ходимлар салоҳиятини янада ошириш, вазирликнинг олиб бораётган очиқлик сиёсатини янада таъминлаш, фуқароларни амалга оширилаётган ишлар бўйича хабардор қилишда жуда мухимдир.

Меморандум доирасида бўлиб ўтган тренинг курсларини муваффақиятли якунлаган иштирокчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов, Британия ҳукумати коммуникация соҳасидаги масъул ходимлари Адам Торндейк ҳамда Нина Перониуслар ҳам иштирок этди.

А.Ташкулов бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида сўзга чиқиб, меморандум доирасида амалга оширилаётган ишлар, Британиялик экспертлар томонидан ўтказилган маҳорат дарсларининг аҳамияти, уларнинг вазирлик масъул ходимларини салоҳияти ва кўникмаларини оширилиши ва ривожланитиришдаги ўрни ҳақида тўхталиб, ушбу тренинг курсларини ўтказишда фаол иштирок этган британиялик мутахассисларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Адам Торндейкнинг фикрича, ўтказилган тренинг курслари ҳар икки томон учун ҳам тажриба алмашиш имконини берди. Меморандум доирасида шу каби малака ошириш курсларини қатнашчиларнинг қизиқиш ва таклифларидан келиб чиқиб келгусида ҳам ўтказиш бўйича ўз нуқтаи назарини билдирди. Шу билан бирга, вазирлик билан ҳамкорликда Адлия вазирлиги учун ишлаб чиқилаётган “Коммуникация режаси”ни юзасидан олиб борилаётган ишлар, ундан кутилаётган натижалар ҳақида ҳам тўхталди.

Тадбир якунида тренинг курсларини муваффақиятли тамомлаган иштирокчиларига сертификатлар топширилди.
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Хушхабар #Адлия_хабари
Ўзбекистон Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК)га қўшилди. Бу бизга нима беради?

Айни кунларда адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Нидерландиянинг Гаага шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турибди. Ташрифдан мақсад Ўзбекистон Республикасининг Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси (ХХҲГК)га аъзо бўлиши жараёнининг якунланиши ва ташкилотга тўлақонли расмий аъзо бўлишдан иборат.

4 март куни Ўзбекистон ушбу ташкилотга расман аъзо бўлди.

Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻

https://telegra.ph/%D0%8Ezbekiston-Hal%D2%9Baro-hususij-%D2%B3u%D2%9Bu%D2%9B-b%D1%9Ejicha-Gaaga-konferenciyasi-HH%D2%B2GKga-%D2%9B%D1%9Eshildi-Bu-bizga-nima-beradi-03-04
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_хабари

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми қолдирилди

Жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми кейинга қолдирилди.
Бундай қарор Форум қатнашчилари, шу жумладан хорижий меҳмонлар ва юртимиз фуқаролари орасида Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.

Ташкилий қўмита илгари рўйхатдан ўтган шахсларни Форум қолдирилгани ҳақида хабардор қилиш бўйича ишларни ташкиллаштиради, шунингдек, Форумнинг ўтказиладиган аниқ саналарини қўшимча равишда кейинроқ эълон қилади.

❗️Эътибор беринг! Форумнинг кейинга қолдирилиши илгари эълон қилинган “Энг яхши юридик хизмат”, “Энг яхши адвокатлик тузилмаси” республика танловлари ўтказилишига таъсир кўрсатмайди.

Форум ҳақида батафсил маълумотларни https://tashkentlawspring.uz сайти ёки (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.

“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми
Ташкилий қўмитаси
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади

“Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори (176-сон, 23.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида 2020 йил 24 март соат 00:01 дан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилади.

Унга кўра, коронавирусни республиканинг бошқа ҳудудларига тарқалишининг олдини олиш мақсадида бошқа ҳудудлардан Тошкент шаҳрига кириш (автобус, микроавтобус, енгил автотранспорт, авиақатновлар ва темир йўл транспорт воситалари орқали) тўхтатилади.

Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган шахслар, шунингдек Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ҳолда Тошкент шаҳрида меҳнат қилаётган давлат ташкилотлари ходимлари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчининг тегишли рухсатномаси асосида) ҳамда юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Махсус рухсатномани қаердан олса бўлади?

Махсус рухсатнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), шу билан бирга Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

Махсус рухсатнома Марказга ташриф буюришдан олдин, марказга олдиндан телефон қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилганидан сўнг қабул қилинади.

Аввалдан рўйхатдан ўтмаган юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари кўриб чиқилмайди.

Давлат хизматлари марказлари телефон рақамлари 29 март соат 08:00 да эълон қилинади.

Биринчи навбатда озиқ овқат ва дори-дармон ташувчи юридик шахсларнинг, кейин эса жисмоний шахсларнинг аризалари қабул қилинади.

❗️ Махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатьиян ман этилади ва тартиб бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Кўчаларда ҳаракатланиш мақсадида автотранспорт воситаларига махсус рухсатномани олиш учун марказга ташриф буюришдан олдин, марказга қўнғироқ қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилиши лозим.

Махсус Рухсатнома олиш учун Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида ДХМлар телефон рақамлари рўйхати: ⬇️

◽️ Тошкент шаҳри

1. Бектемир тумани (71) 231-84-56
2. Мирзо Улуғбек тумани (71) 262-04-70
3. Миробод тумани (71) 233-13-47
4. Олмазор тумани (71) 231-71-36
5. Сергели тумани (71) 230-08-84
6. Учтепа тумани (71) 217-47-82
7. Чилонзор тумани (71) 203-60-16
8. Шайхонтоҳур тумани (71) 231-12-75
9. Юнусобод тумани (71) 235-41-42
10. Яккасарой тумани (71) 231-88-12
11. Яшнобод тумани (71) 231-19-34

◽️ Тошкент вилояти
12. Нурафшон шаҳри (70) 762-63-47

◽️ Андижон вилояти
13. Андижон шаҳри (74) 223-03-03, (74) 223-00-30

◽️ Бухоро вилояти
14. Бухоро шаҳри (65) 223-21-45

◽️ Навоий вилояти
15. Навоий шаҳри (79) 210-11-48

◽️ Наманган вилояти
16. Наманган шаҳри (69) 227-00-32, (69) 227-00-31

◽️ Жиззах вилояти
17. Жиззах шаҳри (72) 226-33-23, (72) 226-33-22

◽️ Сирдарё вилояти
18. Гулистон шаҳри (67) 225 83 41, (67) 225 28 22

◽️ Самарқанд вилояти
19. Самарқанд шаҳри (66) 237-70-39

◽️ Фарғона вилояти
20. Фарғона шаҳри (73) 241-85-49

◽️ Хоразм вилояти
21. Урган шаҳри (62) 224-75-62, (62) 224-73-47

◽️ Қорақалпоғистон Республикаси
22. Нукус шаҳри (61) 222-70-35, (61) 222-70-96

◽️ Қашқадарё вилояти
23. Қарши шаҳри (91) 4730030, (91) 6357201,

◽️ Сурхондарё вилояти
24. Термиз шаҳри (76) 225-19-08

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Автотранспорт воситаларининг тегишли тоифалари бўйича изоҳ

🔹
М1 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган автотранспорт воситалари (оддий енгил машина).

🔹 М2 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 т дан ортиқ бўлмаган автотранспорт воситалари.

🔹 М3 тоифаси — йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ, энг катта вазни 5 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари

🔹 N1 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;

🔹 N2 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 т дан ортиқ, лекин 12 т дан ошмайдиган автотранспорт воситалари;

🔹 N3 тоифаси — юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 12 т дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари.
__________________________________

#Сообщение_юстиции

Пояснение по классификации автотранспортных средств

🔹 Категория М1
— автотранспортные средства, используемые для перевозки пассажиров, имеющие кроме места водителя не более 8 мест для сидения (простая легкая машина).

🔹 Категория М2 — автотранспортные средства, используемые для перевозки пассажиров, имеющие кроме места водителя более 8 мест для сидения, максимальная масса которых не превышает 5 т.

🔹 Категория М3 — автотранспортные средства, используемые для перевозки пассажиров, имеющие кроме места водителя более 8 мест для сидения, максимальная масса которых превышает 5 т.

🔹 Категория N1 — автотранспортные средства, предназначенные для перевозки грузов, максимальная масса которых не превышает 3,5 т.

🔹 Категория N2 — автотранспортные средства, предназначенные для перевозки грузов, максимальная масса которых превышает 3,5 т, но не превышает 12 т.

🔹 Категория N3 — автотранспортные средства, предназначенные для перевозки грузов, максимальная масса которых превышает 12 т.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ Иқтисодиётни, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш буйича Президент Фармони имзоланди.

Ушбу Фармонга кўра:

биринчидан, туристик ва меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар шу йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиқларини тўлашдан озод этилади. Уларга ижтимоий солиқ ставкаси ҳозирги 12 фоиздан 1 фоизга туширилади. Ушбу имтиёздан соҳада хизмат кўрсатаётган мингдан ортиқ субъектлар фойдаланиш имкониятига эга бўлади;

иккинчидан, карантин даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилади. Ушбу имтиёз қарийб 150 минг якка тартибдаги тадбиркорга катта кўмак бўлади;

учинчидан, тушуми ўтган ойдагига нисбатан 50 фоизга камайган кичик бизнес субъектларига айланмадан олинадиган солиқ, ер солиғи, мулк солиғи, ижтимоий солиқ ва сув солиғини тўлаш муддати шу йил 1 октябрга қадар кечиктирилади. Тадбиркорлар бу имтиёзлардан солиқ идорасини уйдан туриб хабардор қилиши мумкин;

тўртинчидан, жорий йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахсларнинг табиий газ ва электр энергияси учун олдиндан тўлов мажбурияти амалдаги 100 фоиздан 30 фоизга туширилади;

бешинчидан, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ёрдам бериш кўлами янада кенгайтирилади.

Ҳозирги кунда тадбиркор олган кредит ставкаси 24 фоизгача бўлганда унинг 8 фоизини жамғарма қоплаб берар эди. Энди кредит ставкаси 28 фоизгача бўлганда ҳам унинг 12 фоизини давлат қоплайди.

Бунинг учун тадбиркорларнинг 3 триллион сўмлик кредитлари фоизини қоплашга жамғармадан қўшимча 400 миллиард сўм йўналтирилади. Жамғарма бир тадбиркорнинг фақатгина битта лойиҳасига кафиллик бериши бўйича чеклов ҳам энди бекор қилинади.

Интизомли ва ишончли тадбиркорларга кредитнинг 75 фоизига жамғарма кафиллик беради (бугунги кунда 50 фоиз). Кафиллик суммасининг юқори чегараси ҳам 8 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмга оширилади;

олтинчидан, қийин аҳволдаги корхоналар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва аҳолининг 12 триллион сўмлик кредит мажбурияти муддати узайтирилади.

еттинчидан,
аҳолини, айниқса, унинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар белгиланмоқда.

Жумладан, шу йил якунига қадар ун, ўсимлик ёғи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари каби асосий истеъмол товарларини импорт қилишда божхона божи ва акциз солиғи ундирилмайди.

Шунингдек, жорий йил март-июнь ойларида муддати тугайдиган болали оилаларга нафақа, бола парваришлаш нафақаси ва моддий ёрдамларни тўлаш учун қўшимча мурожаат ва ҳужжатлар талаб этилмайди. Улар автоматик тарзда 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади. Ушбу даврда бошқа муҳтож оилаларга ҳам шундай нафақалар тайинлаш давом эттирилади.

Бу чоралар орқали яна 120 мингдан зиёд кам таъминланган оилалар қамраб олинади (ҳозирда 600 мингта).

Карантин даврида ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 18 турдаги асосий озиқ-овқат ва гигиена товарлари бепул етказиб берилади.

саккизинчидан
, карантин даврида уй шароитида ривожлантириш мумкин бўлган фаолият турлари янада қўллаб-қувватланади.

❗️Ушбу соҳа учун бу йил яна 50 миллион доллар маблағ йўналтирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

Хабарингиз бор, короновирус кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш ҳамда хайрия тадбирларининг марказлашган тартибда гигиена ва санитария талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри ва вилоятлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларининг “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари” фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирда мазкур Марказларга 1197 қисқа рақамига бепул қўнғироқни амалга оширган ҳолда ўзингиз ёки сиз билган ҳақиқатда ёрдамга муҳтож кишилар ҳақида хабар бериш орқали, хайрия қилинган маҳсулотларни олиш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари”нинг ҳар бирининг алоҳида телефон рақамлари ҳам мавжуд.

Шу билан бирга мазкур марказлар фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиб бориш, шаффофликни таъминлаш, фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб бериш мақсадида Фейсбук ижтимоий тармоғида “Ҳомийлик Маркази Маслаҳатчиси” гуруҳи ўз фаолиятини бошлади.

Бундан ташқари телеграмм мессенжерида “Asl kuch birlikda” канали ҳам очилган.

Эндиликда, Сиз Марказлар фаолиятини он-лайн кузатиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_хабари

⚡️Прописка тизимини ислоҳ қилишга оид лойиҳалар жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Хабарингиз бор, прописка тизимини ислоҳ қилишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокама учун эълон қилинган эди.

Фуқароларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда лойиҳа қайта кўриб чиқилди ва жорий йилнинг 4 апрель куни прописка тизимини ислоҳ қилишга доир қонун лойиҳаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳаларда қатор янгиликлар назарда тутилмоқда.

Биринчидан, “прописка” тушунчаси ўрнига халқаро тажрибага асосланган ҳолда “рўйхатдан ўтказиш” тушунчаси киритилмоқда.

Иккинчидан, Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулкни олишда ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш ҳамда бирламчи бозордан уй олишда давлат божининг алоҳида ставкасини тўлаш талаби бекор қилинмоқда.

Учинчидан,
фуқароларнинг биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларини нафақат ўзи доимий рўйхатда бўлган манзилга, балки эгалигидаги бошқа уй-жойга ҳам доимий рўйхатга қўйиш ҳуқуқи назарда тутилмоқда.

Тўртинчидан,
Тошкент шаҳри
ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтишда Ҳукумат томонидан белгиланадиган истисноларни инобатга олган ҳолда бир киши учун турар-жой майдонининг ижтимоий нормаси тўғрисидаги қоидаларга риоя этилиши шартлиги кўзда тутилмоқда.

Бешинчидан, доимий прописка учун эр-хотиннинг никоҳдан кейин 1 йил давомида биргаликда яшаш шарти ва 1 йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланмоқда.

Олтинчидан, илгари Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга эга бўлган фуқаролар қайтиб келганда, улар ушбу ҳудудларда ҳеч қандай қўшимча шартларсиз қайта доимий рўйхатга олиниши мумкин бўлади.

Шундан келиб чиқиб, вакиллик органларига сайланган, тегишли ташкилотларга тайинланган ходимлар учун доимий рўйхат бўйича лавозимни эгаллаб туриш даврига оид чеклов олиб ташланмоқда.

Еттинчидан, оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар уларнинг тутинган ота-онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга туриш имкониятига эга бўлади.

Мисол учун, 2019 йилда Тошкент шаҳрида 236 та, Тошкент вилоятида 14 та бола патронатга олинган.

Саккизинчидан, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддати уй-жой эгасининг розилиги асосида 1 йилдан 5 йилгача узайтирилмоқда.

Тўққизинчидан,
фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 10 кундан 15 кунга ўзгартирилмоқда.

Ўнинчидан,
доимий ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш фуқаронинг хоҳишига кўра ички ишлар органлари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади ҳамда унинг муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилмоқда.

Ўн биринчидан, доимий рўйхатни расмийлаштиришда паспорт, уй дафтари ёки хонадон карточкасига штамп босиш амалиётидан воз кечиш ва мазкур жараёнларни рақамлаштириш кўзда тутилмоқда.

Ўн иккинчидан, доимий рўйхатга олишни расмийлаштиришда аввалги яшаш жойидан мустақил рўйхатдан чиқиш тартиби, ҳамда ҳарбий хизматга мажбурларнинг доимий рўйхатга туришдан олдин ва кейин ҳарбий ҳисоб учун мудофаа бўлимларига бориш тартиби бекор қилиниб, ушбу жараёнлар идоралараро электрон дастур орқали амалга оширилиши белгиланмоқда.

Лойиҳаларда қатор бошқа масалалар ҳам ўз аксини топган.

❗️Муҳокама жорий йил 11 апрелга қадар давом этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️Ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ҳамда бундай рухсатномалар асосида ҳаракатланиш жавобгарликка сабаб бўлади

Республика махсус комиссияси қарори билан давлат органлари, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқа ташкилотлар томонидан автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ёхуд бошқача тарзда рухсат бериши тақиқланди.

Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун ўзбошимчалик билан рухсатномалар расмийлаштириш ҳамда бундай рухсатномалар асосида ҳаракатланиш МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Қарор билан Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида уй ҳайвонлари (уй итлари)ни уйдан 100 метр атрофида кунига бир маротаба сайр қилдиришга рухсат берилди.

Фуқароларнинг карантин даврида жорий этилган тартиб ва қоидалар ҳамда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзига зид равишда сабабсиз уйдан ташқарига чиқиши, жамоат жойларида бўлиши ҳам МЖтКнинг 54-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Адлия вазири матбуот котиби карантин шароитида бепул ҳуқуқий маслаҳат олишнинг энг мақбул усуллари ҳақида маълумот берди

Карантин даврида кўплаб янги қоидалар ва тартиблар жорий этилаётгани маълум.

📒 Бу табиий равишда фуқаролар томонидан ҳуқуқий маълумот ва маслаҳатга эҳтиёжнинг ортишига олиб келди.

📌 Шуни эътиборга олиб, Адлия вазирлиги карантин вақтида фуқароларнинг ҳуқуқий маслаҳатга бўлган эҳтиёжини масофавий тарзда қондириш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Янада кўпроқ маълумотлар👇👇
@axborot_xizmatlariAOKA телеграм каналида
‼️ Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Лойиҳада давлат ташкилотларида давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда.

Яъни ушбу моддага: “Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” деган тўлдириш киритилмоқда.

Лойиҳани ишлаб чиқишда хорижий давлатларнинг давлат тили соҳасидаги қонунчилик тажрибаси ўрганилди.

Қонун қабул қилиниши натижасида давлат органлари, корхоналари ва ташкилотларида иш юритишнинг тўлиқ равишда давлат тилида амалга оширилишига, ушбу соҳада мансабдор шахсларнинг масъулияти ошишига ва ўз ўрнида, давлат тилининг ривожланиши ҳамда унга бўлган эътиборнинг ортишига олиб келади.

Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
❗️ Адлия вазирлиги ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан «Салом, Сардоба, биз биргамиз!» хайрия акцияси доирасида қарийб 70 млн. сўм маблағ тўпланди.

Бугуннинг ўзида пойтахт аҳолиси 1000 нафардан зиёд одамга мўлжалланган болалар ва катталар устки кийимлари, кўрпа-тўшак ва ёстиқлар, оёқ-кийим, идиш-товоқ, гигиена воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар ўйинчоқларини олиб келишди. Кўнгиллилар барча нарсаларни йиғиб, Сирдарё вилоятига жўнатиш учун тайёрлаб қўйдилар.

Махсус очилган ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобига истеъмол товарлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳамда бошқа буюмлар сотиб олинади.

❗️Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан ҳам Сирдарё вилоятининг талофот кўрган аҳолисига марказлашган инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш мақсадида турли маҳсулотлардан ташкил топган 3 та юк машинаси юборилди.

❗️Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, ходимлари, олимлар “Биз сиз билан биргамиз” акцияси доирасида инсонпарварлик ёрдами сифатида кундалик ҳаётда ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, болалар учун турли хил ўйинчоқлар, китобларни Сардоба туманидаги Халқабод маҳалласига етказиб берди. Ҳозирда ФА тизимида хайрия сифатида 110 млн. сўмдан ошиқ маблағ тўпланди.

Хайрия акциялари давом этмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#ОАВ_учун_махсус #Адлия_хабари #Адлия_муносабат

Адлия вазирлиги: фуқаролардан асоссиз равишда турли маълумотномалар сўраш қонунга зид

Фуқаролар
турли давлат ташкилотлари билан муносабатга киришганида, маҳалладан маълумотнома, қарздорлик йўқлиги тўғрисида маълумотнома, манзил-маълумот ахбороти ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлар талаб қилиш ортиқча оворагарчиликларни юзага келтиради.

Адлия вазирлиги қошидаги Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан “қайси маълумотномалар кўп сўраляпти ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаяпти” деган саволларга жавоб топиш учун ўтган 1 ой давомида фуқароларнинг ДХМларга маълумотнома сўраб қилган мурожаатлари ўрганилди.

Аниқланишича....

Батафсил👇🏻👇🏻👇🏻
https://teletype.in/@adliya_yangiliklari/pLFwEaR4j