Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Adliya_hudud
📌 Шўрчи тумани, “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро У. Қосимова тумандаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлашлигини маълум қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали мурожаат йўллаган.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ушбу мурожаат жойида ўрганилган. Натижада фуқаро У. Қосимованинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлиги аниқланди.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро У. Қосимованинг 6 368 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳисобланган пули ҳамда 446 000 сўм миқдорда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси тўлаб берилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Каналга уланиш👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/SevaraJournalist
Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилингани, лекин уларнинг бажарилиши қониқарли эмаслиги қайд этилди.
Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилди.
Қарорлар ижроси юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказиш топшириғи берилди.

Состоялось совещание по вопросам организации новой системы исполнения актов Президента.
Указано на неудовлетворительное состояние исполнения указов и постановлений, которых за последние 4 года было принято около 2 тысяч.
В целях содействия практической реализации документов за центральными ведомствами закреплены заместители министра юстиции.
Поручено наладить целевое и тематическое изучение исполнения решений.

#Mirziyoyev #yigilish #ijro #adliya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Adliya_hisobot

📈 Адлия ҳисоботи: 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида коррупцияга қарши курашиш йўналиши

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Adliya_munosabat

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “туғилишлар статистикасидаги қарама-қаршиликлар” мавзуси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 4 январь куни 2023 йил давомида ФҲДЁ органлари томонидан қайд этилган туғилишлар сони юзасидан статистик маълумотлар эълон қилинган.

Мазкур маълумотлардаги туғилишлар сони 2022 йилга нисбатан “кўпайган” сўзи техник хатолик сабабли “камайган” сўзига алмашиб қолган. Ҳозирда ушбу хатолик бартараф этилди.

Шунингдек, таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги ва Статистика агентлиги туғилишлар бўйича битта манбадан фойдаланади. Адлия вазирлиги томонидан ФҲДЁ органлари томонидан бир йил давомида қайд қилинган жами туғилишлар маълумотлари юритилса, Статистика агентлиги фақатгина тирик туғилган болалар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради.

Адлия вазирлиги ушбу хатоликни аниқлашда ёрдам бергани учун жамоатчиликка ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда улар билан ҳамиша ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилади.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM