Расмий хабарлар I Официальные новости
Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси: "Туркияда содир бўлган зилзиладан чуқур қайғудамиз. Зилзила оқибатида ҳаётдан кўз юмганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз. Барча имкониятларимиз…
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, 2023 йил 6 февраль Тошкент вақти билан соат 11:00 ҳолатига кўра, мамлакатимизнинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарига зилзила оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон фуқаролари бўйича маълумот келиб тушмаган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.
Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🏗 Тажриба тариқасида кўп қаватли уйларга энерго тежамкор базалт қопламаларини ўрнатиш ишлари
АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбариСаидносир Усмонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
АОКАда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбариСаидносир Усмонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.
Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:
📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов ушбу савол юзасидан батафсил маълумот берди:
〰️〰️〰️
📖Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бугун, 6 феврал куни соат 14:26 да Андижон тумани, "Гумбаз" МФЙ, "Зилол" кўчасида жойлашган хонадоннинг тахминан 50 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёнаётганлиги тўғрисида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
Ёнғинга туман ФВБ раҳбар ходимлари ҳамда 2 та ЁҚЕлари соат 14:32 да етиб бориб, ёнғин соат 14:35 да қуршаб олиниб, 14:50 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайт этилмади.
Ижтимоий тармоқларда “Андижон тумани Ҳакан қишлоғида 3 та уй портлабди” деган гап рад этилади, воқеа жойида портлаш рўй бермаган.
ФВВ
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ёнғинга туман ФВБ раҳбар ходимлари ҳамда 2 та ЁҚЕлари соат 14:32 да етиб бориб, ёнғин соат 14:35 да қуршаб олиниб, 14:50 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни тан-жарохати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайт этилмади.
Ижтимоий тармоқларда “Андижон тумани Ҳакан қишлоғида 3 та уй портлабди” деган гап рад этилади, воқеа жойида портлаш рўй бермаган.
ФВВ
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоган билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари бугун Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Биродар Туркия халқига, вафот этганлар ва жабрланганларнинг оилалари ва яқинларига далда сўзлари билдирилди.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 7 февраль куни Ўзбекистондан Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчилар гуруҳи жўнатилиши режалаштирилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Давлатимиз раҳбари бугун Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Биродар Туркия халқига, вафот этганлар ва жабрланганларнинг оилалари ва яқинларига далда сўзлари билдирилди.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида амалий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. 7 февраль куни Ўзбекистондан Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчилар гуруҳи жўнатилиши режалаштирилган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📫 Бугунга қадар ЯИДХП (my.gov.uz) орқали буюртма қилган 2 мингдан ортиқ фуқарога янги намунадаги правалар почта хизмати орқали етказиб берилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди:
💰 БҲМнинг 70 фоизи (210 000 сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 000 сўм тўлов амалга оширилади.
Марказ ходими келиб тушган буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизмати томонидан икки иш кунида манзил бўйича етказилади ва буюртмачидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонни олиб, янгисини тақдим этади.
〰️〰️〰️〰️
🖨 Шунингдек, Тошкент шаҳрида жорий этилган туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби асосида 1000 дан ортиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномар тақдим этилган.
📝 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди:
Марказ ходими келиб тушган буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизмати томонидан икки иш кунида манзил бўйича етказилади ва буюртмачидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонни олиб, янгисини тақдим этади.
〰️〰️〰️〰️
📝 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида энергия таъминоти соҳасидаги назоратнинг вертикал тизимини жорий этиш, жумладан, электр энергияси ва табиий газни етказиб бериш ва тармоқларга уланишда ҳуқуқбузарликларга қарши курашни кучайтириш ва тартиб-интизомни таъминлаш юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жамоатчилик кенгаши шифокорларни рағбатлантириш йўлларидан бири сифатида беморлар берган маблағнинг эътироф этилишини қонунчиликка ва мамлакатда олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат сифатида қайд этди.
Бугун ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган шифокорларнинг шароитини яхшилаш коррупциянинг олдини олишга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифга Соғлиқни сақлаш вазирининг “Беморга меҳр билан ёндошсангиз, рози бўлиб, ўзи сизга бериб кетади” мазмунида билдирган муносабати юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши изоҳ берди.
Мазкур таклиф тизимда коррупциявий жиноятлар сонининг ортишига ҳамда шифокор касби мавқеининг пасайишига, соғлиқни сақлаш тизимига халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлади, дейилади хабарда.
Жамоатчилик кенгаши шифокорларни рағбатлантиришда беморлардан пул олиш сингари (ихтиёрий ёки ихтиёрий эмаслигидан қатъий назар) ноқонуний хатти-ҳаракатларни бартараф этиш ҳамда ҳақ тўлашнинг тоифаланган механизмини жорий этиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий мақсади бўлиши лозимлигини билдиради.
Шунингдек, ушбу масала устидан жамоатчилик назорати ўрнатилиши маълум қилинди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича бугун Бухоро вилоят судида бошланган суд жараёни юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот котиби Азиз Абидовнинг брифинги
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмас — ФВВ
Жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия Республикасида содир бўлган зилзилалар аҳоли ўртасида турли саросималар юзага келишига сабаб бўлмоқда.
Бу, ўз навбатида, мамлакатимиз ҳудудида сейсмоген ҳолат, бу борадаги амалга оширилаётган ишлар юзасидан аҳолига холис ва ишончли маълумотлар тақдим этишни тақозо қилади.
Қайд этиш керакки, Туркия ҳудуди сейсмик фаол зонада жойлашган бўлиб, зилзилалар айнан мазкур сейсмоген зоналарда содир бўлмоқда.
Бугунги кунда республикамизда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси ҳамкорлигида Сейсмик вазиятни баҳолаш ва келгусидаги сейсмик вазиятни прогноз қилиш бўйича Идоралараро эксперт комиссияси фаолият юритади. Мазкур Идоралараро эксперт комиссияси ҳар ҳафта бўйича Республика ва унга чегарадош ҳудудларда зилзила содир бўлиш эҳтимоллигини комплекс-прогностик кузатув натижаларига асосан баҳолайди.
Ҳозирги кунда зилзилаларни прогноз қилиш соҳасида сейсмометрик, геофизик, магнитометрик ва гидрогеосейсмологик кузатувлар олиб борилади.
Олинган кузатув маълумотлари натижаларига асосан Идоралараро эксперт комиссиясининг 2023 йил 3 февралдаги 5-сонли баёни хулосасига кўра, Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда магнитудаси М≥5 бўлган зилзилалар даракчилари аниқланмаган ҳамда кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эмаслиги маълум қилинади.