Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан машина бошқарилса қандай жавобгарлик бор?

Амал қилиш муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

❗️Муддати ўтгандан кейин ҳам фуқаролар транспорт воситасини бошқарадиган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ҳисобланади ва ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий жавобгарликка тортилишига ва ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг беш баравари (бугунги кунда 1.500.000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномани алмаштириш муддати қуйидагича:

• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
• 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
• 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

❗️Эски “права”ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки бeвосита ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Қулай усул ҳақида

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
❗️Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари энди икки давлатга ID-карта орқали ўтишлари мумкин бўлади

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида 2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома ҳам алмашинилди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).

Фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.

Ушбу енгиллик исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилади.

Мазкур тартиб имзоланган ҳужжатлар иккала давлат томонидан тегишли тартибда тасдиқланган сўнг кучга киради. Бу тахминан 1-2 ой вақт олишини маълум қилишмоқда.

Ушбу тартиб айниқса Ўзбекистоннинг эксклав ҳудудлари бўлган Сўх, Шоҳимардон, Чўнғара каби ҳудудларидаги юртдошларимиз учун катта енгиллик бўлади, уларнинг чегарадан ўтишларидаги ортиқча бюрократияга чек қўяди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
2023 йил 31 январь куни соат 10.00 да Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Маъмурий ислоҳотлар: вазирлик, идораларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари раҳбарлари билан мулоқот қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мулоқотда ПФ-14-сонли Фармонга мувофиқ штатлар жадвалини тузиш, ходимларни ишга қабул қилиш, меҳнат муносабатларини давом эттириш ва бекор қилишни расмийлаштиришда эътибор қаратилиши муҳим бўлган масалалар юзасидан аниқ тушунтиришлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Расмий хабарлар I Официальные новости
Photo
Президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Жорий йилнинг 30 январидан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳноманисини уйдан туриб ЯИДХП (my.gov.uz) олиш мумкин.

Янги гувоҳнома айтилган манзилга етказилади.

📤Бунинг учун my.gov.uz оқали буюртма берасиз.

📝Буюртмада:

🟢бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;
🟢тегишли бандлар танланади;
🟢янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;
🟢мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади;

💸Сўнги қадамда инвойс шаклланади ва БҲМнинг 70 фоизи (210 000 сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 000 сўм тўлов амалга оширилади.

👨‍💻Марказ ходими, келиб тушган буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.

🚗Почта хизмати томонидан икки иш кунида манзил бўйича етказилади ва Сиздан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонни олиб, янгисини тақдим этади.

🏛Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонини ДХМга топширади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Сирдарё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ходими 1989 й.т. укаси билан ўзаро тил бириктириб, Сайхунобод тумани ҳудудидаги 5 гектар ер майдонини тегишли ташкилотлардаги танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг доллар талаб қилади.

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 20 минг долларни олган вақтларида ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Бош вазир ўринбосари О.Раматов ва Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Қўлдошев бошчилигида Норин дарёсининг емирилган қисми мустаҳкамланмоқда

Наманган вилоятининг Норин туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсининг чап қирғоғи емирилган. Зудлик билан ФВВ ходимлари ФВДТ хизматлари куч ва воситалари билан ҳамкорликда дамбани тиклаш ишларига киришдилар. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Бош вазир ўринбосари О.Раматов ва Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Қўлдошев бошчилигида дарёнинг емирилган қисмида қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусан, ушбу тадбирларга 112 та махсус техника воситалари жалб этилган бўлиб, дамба қирғоқларини мустаҳкамлаш мақсадида 990 м³ харсангтош ва 765 м³ шағал ишлари амалга оширилди.

Вазият назоратга олинган ва дамбани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган барча воситалар етказиб берилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Жорий йилда Сирдарё вилоятида йирик ва замонавий ИЭС ишга туширилади

Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут туманлари ҳудудида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси томонидан қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.

Унда “Mitsubishi” компаниясининг дунёдаги энг замонавий ва энг энергия тежамкор технологиялари ҳамда газ турбиналари ўрнатилмоқда.

Мазкур станция учун Япониядан олиб келинаётган йирик энергоқурилмаларнинг иккинчи босқичи юртимизга кириб келди. Ушбу қурилмалар айни кунда Қорақалпоғистон Республикасидан Сирдарё вилоятига олиб келинмоқда.

Станция йилига 12 млрд кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Унда энг замонавий, энергия тежамкор технологиялар ўрнатилиши ҳисобига йилига 1,1 млрд куб метр табиий газ тежалади. Станция жорий 2023 йил якунига қадар ишга туширилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабрь ойида мазкур ИЭСда Япониядан олиб келинган биринчи газ турбинаси ўрнатилган эди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📣Ҳурматли статистика маълумотларидан фойдаланувчилар диққатига!!!

Статистика агентлиги томонидан 2022 йил якунлари бўйича эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқариш” номли йиллик таҳлилий пресс-релизнинг 14-саҳифасида натура шаклида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва ўсиш суръатлари тўғрисида маълумот келтирилган.

Унда йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган 70 995,4 млн. Кв.с. ҳажмга кичик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган 3 300,8 млн. Кв.с. ҳажмларни қўшган ҳолда жами 74 296,2 млн. Кв.с. электр энергияси тўғрисида маълумотлар тақдим этилган.

“Саноат ишлаб чиқариши” номли йиллик пресс-релизнинг 20 саҳифасидаги 70 995,4 млн. Кв.с. электр энергияси ҳажми фақат йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ҳажмларни ифодалайди.

Шу билан бир қаторда, мазкур йиллик таҳлилий пресс-релизнинг 14-саҳифасида эълон қилинган 328 118 дона енгил автомобиллар сонида 20 941 дона махсус енгил автомобилларни қўшган ҳолда келтирилган.

Ушбу маълумотлар “Саноат ишлаб чиқариши” номли йиллик пресс-релизнинг 9-саҳифасида енгил автомобиллар сонида махсус енгил автомобилларни қўшмаган ҳолда 307 177 дона этиб келтирилган.

‼️Ушбу келтирилган маълумотлар Ялпи ички маҳсулот ҳамда ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмларида тўлиқ инобатга олинган.

Статистик маълумотлардан фойдаланишда тегишли давлат органига ва соҳа мутахассисларига мурожаат қилишингизни, асосланмаган ва мустақил ёндашувлар билан нохолис маълумотни тарқатмасликни сўраймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
17,2 минг нафар қирғизлар дам олиш учун Ўзбекистонга келган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонга Қирғиз Республикасидан туристик мақсадларда келган фуқароларнинг сафар мақсадлари:

қариндошларни йўқлаш — 1 328,0 минг киши

дам олиш — 17,2 минг киши

даволаниш — 6,8 минг киши

хизмат юзасидан — 3,6 минг киши

тижорат — 0,8 минг киши

ўқиш мақсадида — 0,5 минг киши

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк