Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.71K videos
53 files
29K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from "HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ БАРЧА НАРСАДАН УСТУН

“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти томонидан республикамизнинг барча истеъмолчиларни бир маромда суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида жойларда салмоқли ишлар амалга ошириб келинмоқда. “Айланма” усул орқали газ баллонларни етказиш, хонадонларга олиб борилган газ баллонлар вазнини ўлчаб олиш учун транспорт воситаларидаги махсус тарозилар шулар жумласидан. Шунингдек, бугунги кунда соҳага ёш малакали мутахассисларни жалб этиш, тизимда устоз-шогирд анъаналарини янги босқичга олиб чиқиш ва энг асосийси, халқимизнинг фаровон турмуши йўлидаги саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ шаҳар ва туманлардаги филиаллари ходимларининг суюлтирилган газ баллонларини аҳоли хонадонларига етказиш жараёни мисолида, шу кунгача амалга оширилган ишлар, келгусидаги лойиҳалар ва мазкур тизимдаги ўзгаришлар ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган лавҳада ҳикоя қилинади.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ матбуот хизмати
Рустам Холматов вилоятдаги ОАВ раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар матбуот котиблари билан учрашди

Бугун вилоят ҳокими шаҳар ва туманлар муассислигидаги газеталар муҳаррирлари ҳамда, ҳудудлардаги ахборот хизмати раҳбарлари билан учрашди.

Учрашувда ҳокимлик муассислигидаги нашрларнинг бугунги аҳволи, мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш бўйича қилиниши зарур бўлган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Бугунги кунда Тошкент вилоятида давлат ҳокимияти органлари муассислигида ўзбек, рус ва қозоқ тилларида, умумий тиражи 60 минг 848 нусха бўлган 24 та газета фаолият юритиб келмоқда. Ушбу босма оммавий ахборот воситаларида жами 159 нафар мутахассис ишлайди.

Муҳокама жараёнида ҳудудий нашрларда танқидий материалларни чоп этиш бўйича аҳвол умуман қониқарсиз экани таъкидланди.

– Жойлардаги муаммоларни локал доирада ҳал қилишда, жамоатчилик эътиборига ҳавола қилишда туман-шаҳар газеталари асосий ёрдамчи куч, – деди вилоят раҳбари. – Бироқ амалда бу кучнинг таъсири унча сезилмаяпти.

Масалан, январь ойида республикамиздаги барча ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда ойида 26 та танқидий материал эълон қилинди. Ачинарли томони, шундан атиги 4 таси вилоят нашрлари ҳиссасига тўғри келади.

Умуман олганда, жорий йил бошидан буён вилоятдаги барча даврий нашрларда 75 та танқидий материал эълон қилинган. “Оққўрғон овози” газетасида эса жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бирортаям танқидий материал эълон қилинмаган.

Вилоят ҳокими ҳудудий нашрларнинг ҳозирги даврдаги бош вазифаси, мақсади – тадбиркорларга халал бераётган турли иллатлар, бюрократик тўсиқлар ҳақида бонг уриш, халқ депутатлари туман-шаҳар кенгаши эътиборини масалага қаратиш, фаол жамоатчилик назоратини ўрнатиш эканини алоҳида таъкидлади.

– Ҳозир вилоятимизга матбуотнинг ёрдами керак. Халқимизни тадбиркор қилиш, хусусий секторни ривожлантириш ишига сизлар ёрдам бермасангиз, чуқур таҳлилий мақолалар ёзиб, одамларни иқтисодиётнинг реал секторидаги ўзгаришлар, қабул қилинаётган қонун ва қарорлар моҳиятини шарҳлаб бормасангиз, умумий ишимизда олға силжиш бўлиши қийин, – деди Рустам Холматов.

Йиғилишда 2019 йилда вилоятда обуна кампаниясининг натижалари танқидий кўриб чиқилди. Бугунги кунда жуда кам тиражда чиқаётган газеталарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

Йиғилишда, шунингдек, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари олдида турган долзарб вазифалар хусусида сўз борди.

Таъкидлаш жоизки, ҳудудларда ахборот хизматлари бугунги кунга келиб тўлиқ шаклланди. Бироқ маош ва бошқа шарт-шароитлар, техника билан таъминланиши бўйича айрим жойларда муаммолар мавжуд.

Бўка, Зангиота, Паркент, Тошкент тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарлари шу вақтга қадар ойлик маошсиз фаолият юритиб келаётгани кескин танқид қилинди. Бандан ташқари, Оҳангарон шаҳри, Зангиота, Янгийўл тумани ҳокимининг матбуот котиби учун алоҳида хизмат хонаси ажратиш, зарур моддий-техник жиҳозлар билан таъминлаш ишларини якунига етказиш бўйича аниқ муддат белгиланди.

Вилоят ҳокими журналистлар ва ахборот хизмати соҳаси вакиллари фаолиятига баҳо берадиган рейтинг юритиш таклифини берди. Рейтинг юритишнинг аниқ критерийлари, тартиб-таомилларини пишиқ-пухта ишлаб чиқишда устоз журналистлар, экспертларни жалб этиш тавсия қилинди.

Тошкент вилоятида бундан буён ҳар ойда икки марта вилоят ҳокими маҳаллий журналистлар билан мулоқот қилиб, эълон қилинган танқидий материаллар, уларга ўз вақтида расмий муносабат билдирилиши бўйича диалог ташкил этилади.

@toshvilpressa
#фото

Рустам Холматов вилоятдаги ОАВ раҳбарлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлар матбуот котиблари билан учрашди

@toshvilpressa
#иқтибослар

Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими:

• Ҳудудий ҳокимлар, ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарларининг фаолияти юзасидан жамоатчилик назорати етарли даражада олиб борилмаяпти. Ҳокимнинг қарорлари, корхона ва ташкилотларнинг ички буйруқлари нақадар ҳаётий ва қонуний эканини чуқур ўрганиб, таҳлилий мақола ёза оладиган журналист ҳар бир таҳририятда бўлиши керак;

• Ердан ўзбошимчалик билан фойдаланиш масалалари бўйича туман нашрларида токи Президент мавзуга эътибор қаратмагунча, бирон марта танқидий чиқиш қилинмаган. Ҳар бир туман газетасининг илгари қишлоқларда жамоатчилик асосида фаолият кўрсатадиган мухбирлари бўлар эди. Улар жойлардаги реал ҳолатни, ўғрилик ва бошбошдоқликни ёзарди. Жамоатчилик муҳокамасига ҳавола қиларди;

• Туман газетасида, унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинаётган танқидий материалларга ҳудудий ахборот хизмати раҳбарлари зудлик билан жавоб бериши, ҳокимлик позициясини билдириши керак. Шундагина раҳбарлар ҳушёр тортади, ноқонуний ҳужжатга қўл қўйишдан аввал туман газетасига мени уриб чиқишади, деган ҳадик пайдо бўлади;

• Аксарият журналистлар бугунги ҳаёт тарзи, молия-иқтисод соҳасидан узоқда. Дастурларнинг молиялаштириш манбасини билмайди. Эндиликда бу бўйича махсус семинар ташкил этиши мақсадга мувофиқ;

• Қурилиш объектлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, бунда маҳаллий кенгашларни ҳам уйғотиш – газета муҳаррирининг Ватан олдидаги муқаддас вазифаси;

• Вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг овқатланиш рациони бўйича тегишли ташкилотлар ходимлари билан бирга ахборот хизмати раҳбарлари ўрганиш ўтказиши, буни қалб амри билан, виждонан бажариши, аҳамиятини тўла тушуниши керак. Токи Бекобод воқеаси бошқа қайтарилмасин;

• Ҳокимнинг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси янги ташкил этилган структура бўлгани учун, дастлабки босқичда муаммолар бўлиши табиий. Аммо, ҳалол меҳнат ва билим, адолатли, ҳалол тарғибот кампанияси сизларни ҳокимият тизимидаги ўрнингизни, обрўингизни белгилайди.

@toshvilpressa
Forwarded from Malohat Husanova/O‘ZSUVTA'MINOT
ПРЕСС-ТУР_сутни қайта ишлаш

➡️“Melek Best Milk Agro” масъулияти чекланган жамияти 2019 йилда Ўзбекистон озиқ-овқат саноатида ишга тушган иккинчи йирик корхона (қуввати бўйича). Умумий қиймати 26,9 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳаси асосида ташкил этилган корхона сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Йиллик қуввати 20 минг тоннага тенг. 80дан зиёд иш ўрни яратилган. Корхона Тошкент вилоятининг Зангиота туманида фаолият кўрсатмоқда.

"Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида журналистлар кластер усулида самарали фаолият юритаётган ушбу корхонада сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишди.

👉 Батафсил

➡️"Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифалари👇👇👇

https://t.iss.one/uzboziqovqat
https://www.facebook.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.instagram.com/uzbekoziqovqatxolding
https://www.youtube.com/channel/UCXbayCxcLfPKsDWBpA1TahQ/
Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонасининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
– Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса аввало инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, – деди Президентимиз.
Кутубхонага 350 дан зиёд турли мавзудаги китоблар, ноёб қўлёзмалардан кўчирмалар тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Народной библиотеки при Президенте Турции.
– Каждое государство и каждая нация в мире сильны прежде всего своим интеллектуальным потенциалом, высокой духовностью. А источником этой непобедимой силы являются книги и библиотеки – великое открытие человечества, – сказал глава нашего государства.
Библиотеке подарены свыше 350 книг на различную тематику и копии редких рукописей.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #madaniyat #kutubxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев, завершив визит в Турецкую Республику, вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған рафиқалари ҳамроҳлигида Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ кутубхонаси фаолияти билан танишди.
Бу муҳташам кутубхона бугун очилган эди, Президентимиз ва рафиқаси унинг биринчи фахрий меҳмонлари бўлишди.
Ноёб китоблар кўргазмаси намойиш этилди.
Туркия Президенти давлатимиз раҳбарига шундай нодир асарлардан бирини совға қилди.

Шавкат Мирзиёев и Реджеп Тайип Эрдоган с супругами ознакомились с Народной библиотекой при Президенте Турции.
Президент Узбекистана и его супруга стали первыми почетными гостями этого величественного сооружения, открывшегося сегодня.
Была представлена экспозиция редких книг.
Один из уникальных экземпляров Президент Турции подарил главе нашего государства.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkiya #madaniyat #kutubxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter