Расмий хабарлар I Официальные новости
28.7K subscribers
31.1K photos
6.76K videos
53 files
29.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
АОКАда бўлиб ўтган брифингда "Ўзагроинспекция” ахборот хизмати раҳбари Холида Шодиева аҳолидан келган саволларга жавоб берди.

Мен ўз фермер хўжалигимда етиштирилган уруғлик картошкани бошқа фермер хўжалигига сотмоқчи эдим, Агроинспекция ходимлари ушбу уруғлик картошкани сотишим мумкин эмаслигини ҳамда агар уруғликни реализация қиладиган бўлсам Маъмурий жавобгарликка тортилишим ҳақида огоҳлантириш берди, шу тўғрими?

Республикамизда картошка уруғликлари кўп миқдорда импорт қилинмоқда, хориждан олиб келинаётган уруғликларни ўрнини босадиган юқори авлодли уруғликларни ўзимизнинг шароитда етиштиришнинг имкони йўқми?

Мен ҳар йили фермер хўжалигимда ғалладан бўшаган майдонларга 20-25 гектар такрорий экин сифатида картошка экаман. Мен уруғликни хорижий давлатлардан ўзим олиб келмоқчиман, олиб келишимда нималарга эътибор қилишим талаб этилади?

Мен ўзимнинг фермер хўжалигимда янгидан интенсив усулда мевали боғ барпо этмоқчиман, ушбу майдонда экиладиган кўчатларга давлат томонидан субъсидия ажратиладими?

✔️Батафсил жавоблар билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Техникум битирувчиларини ОТМга суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (17-сон, 11.01.2022 й.) билан Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилиб, тўлов миқдори бир талабани ўқитиш билан боғлиқ харажатлар миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасига техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари “5 (аъло)” ва “4 (яхши)”, бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) “5 (аъло)” бўлган битирувчилар киради.

Низомга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан битирувчиларни ОТМ бакалавриат таълим йўналишига кириш имтиҳонларисиз, суҳбат орқали қабул қилиш тартиби техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йил мобайнида татбиқ этилади.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
⚡️"Эл-юрт умиди" жамғармаси жорий йилда ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшларга устувор эътибор қаратади

Айни дақиқаларда АОКАда "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Жавоҳир Аҳмедов ҳамда
ахборот хизмати раҳбари Мирзиё Содиқов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Жамғарма томонидан 140 дан ортиқ вазирлик, идора ва ташкилотнинг хорижда таълим олиш учун реал эҳтиёжи ўрганилганда жами 2068 ўринга, жумладан бакалавриатга 253 ўрин, магистратурага 1259 ўрин ва докторантурага 556 ўринга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.

Мазкур эҳтиёжлардан келиб чиқиб, хорижий давлатларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш учун 2022 йилга мўлжалланган стипендиялар квотаси 420 ўрин этиб тасдиқланган.

Жамғарма дастурлари кесимида бакалавриатга 120 ўрин, магистратурага 180 ўрин ва докторантурага 120 ўрин ажратилган.

Стипендияга номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш жорий йил 10 январдан 10 февралга қадар, саралаш танловини ўтказиш эса 10 февралдан 10 мартга қадар амалга оширилади ҳамда стипендия танловларида Ўзбекистон фуқаролари меҳнат фаолияти ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ ва барча учун ягона тартибда иштирок этиш учун барча шароитлар яратилади.

Таъкидланишича, 2020 йилдан бошлаб ҳар йили танлов асосида танлаб олинган 20 нафаргача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар хорижий давлатга таълим олишга юборилган. Жорий йилда ушбу кўрсаткични оширишга устувор эътибор қаратилади.

✔️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Эмланганлар қимматбаҳо совғалар ютиб олишлари мумкин

Эмланганлар ўртасида бонусли ўйинлар ташкил этилади. Айни пайтда мазкур ташаббус юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бу ҳақда мамлакатимизда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, хусусан, эмлаш жараёнларини кенг ёритиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди, дейилади Инновацион ривожланиш вазирлигининг "Vaksinauz" каналида.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
III чоракдан “Жисмоний тарбия” фани барча мактабларда ҳафтасига 2 соатдан ўқитилади

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да ўтиладиган "Жисмоний тарбия" фани дарслари ўқув соатларини 10 ҳафта давомида 5-10-синфларда ҳафтасига 2 соатдан 1 соатгача камайтирилган эди.

11 январь куни мазкур тартибни бекор қилиш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилиши жараёнларини такомиллаштириш тўғрисида Халқ таълими вазирининг буйруғи имзоланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Унга кўра ўқувчиларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида қишки даврда ҳам “Жисмоний тарбия” фани барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўқитилиши белгиланди.

2021-2022 ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумтаълим муассасаларида ҳам “Жисмоний тарбия” фани барча синфларда ҳафтада 2 (икки) соатдан ўқитилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
🔘Юридик шахслар мол-мулк солиғига жорий тўловлар бўйича маълумотнома шакллари

🔰Солиқ тўловчилар 2022 йил учун юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғига жорий тўловлар бўйича маълумотномани 1 февралга қадар 1 м² минимал қиймат миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этиши мумкин (эски шаклда).

Бунда:
👉айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган корхоналар 10401_15-рақамли ҳисобот шаклини;

👉 айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари 10401_16-рақамли ҳисобот шаклини танлаган ҳолда тақдим этади.

Шунингдек, 1 м² минимал қиймат миқдорини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилган маълумотнома шакллари ҳам ишлаб чиқилган.

Бунда:
👉айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган корхоналар 10401_19-рақамли ҳисобот шаклини;

👉 айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари 10401_20-рақамли ҳисобот шаклини танлаган ҳолда тақдим этади.

📚Солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида, ДСҚ мутахассислари томонидан юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотнома шаклларини тақдим этиш бўйича УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА тайёрланди.

Манба

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Юнусобод туманида ниқобдаги номаълум шахслар 4 туп қарағайни кесиб ташлагани юзасидан муносабат билдирилди

Юнусобод тумани Прокурори ўринбосари Саидкарим Мухтаров туманда дарахтларнинг кесиб ташланганлиги юзасидан амалга оширилган чора тадбирлар ва Ҳалқ депутатлар Юнусобод тумани кенгашининг бўшаб қолган ўринларига бўлиб ўткан сайловига ўзининг муносабатини билдирди.

Маълум қилинишича, дарахтлар кесилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Президент ҳузурида ўтган йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти кўриб чиқилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ МУНОСАБАТИ:
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” БОҒИДАГИ СТЕЛЛА ОСТИДА ҚУРИЛГАН БАРЕЛЕФ ҲАҚИДА.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилда 9 миллиард 500 миллион доллардан зиёд тўғридан-тўғри хорижий сармояларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинган.
Давлатимиз раҳбари ҳар бир инвестиция лойиҳасини доимий назоратга олиб, ташаббускорларга кўмаклашиш ва ўз вақтида ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.

Состоялось совещание по вопросам деятельности Министерства инвестиций и внешней торговли и Агентства стратегического развития.
В нынешнем году предусматриваются привлечение более 9 миллиардов 500 миллионов долларов прямых иностранных инвестиций и доведение объема экспорта до 14 миллиардов долларов.
Глава государства дал поручения по установлению постоянного контроля за каждым инвестиционным проектом, содействию их инициаторам и своевременному запуску.

#Mirziyoyev #yigilish #investitsiya #strategikrivojlanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🦠 Ўзбекистонда кетма-кет бешинчи кун касалланишлар сони ортиб боряпти. Кеча 714 киши коронавирусга чалинди

12 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 202473 (+714) нафарни ташкил этмоқда.

😷ССВ: Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 11 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 51 нафари Жиззах вилоятида, 29 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 39 нафари Самарқанд вилоятида, 12 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 14 нафари Фарғона вилоятида, 25 нафари Хоразм вилоятида, 109 нафари Тошкент вилоятида, 387 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

✔️Кеча кун давомида 228 киши касалликдан соғайганди. Коронавирусни енгиб ўтганларнинг жами сони 197703 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоиз.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Касаллик қурбонларининг жами сони 1508 нафар.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилга устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Айни дамда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчилари иштирокида байрамона юриш бўлиб ўтмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бизнес-омбудсманга жарима солиш ҳуқуқи берилди

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бизнес-омбудсман ахборот хизмати раҳбари Сардор Ғаниев "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексга киритилган ўзгартиришлар ҳақида маълумот берди.

Жорий йилнинг 11 январь куни “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 245 (8)-моддаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонуни қабул қилиниб, 12 январь куни расмий эълон қилинди.

Ушбу Қонунга кўра, Бизнес-омбудсман ва унинг девони ходимларининг ваколатлари кенгайтирилиб, уларга маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳамда жарима солиш кўринишидаги маъмурий жазо чорасини қўллаш ҳуқуқи берилди.

▫️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк