Расмий хабарлар I Официальные новости
99.2K subscribers
33.8K photos
7.97K videos
53 files
31.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
🇺🇿"Вақф" хайрия жамоат фондининг масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширган ишлари АОКАда Жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💰 "Вақф" хайрия жамоат фонди ташкил этилгандан буён қарийб 112 млрд сўм маблағ моддий-қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия қилинди

АОКАда "Вақф" хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров иштирокида ўтказилган брифингда масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширган ишлар ҳақида маълумот берилди:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, ноиб-имомлар, мутаваллилар, муаззинлар ва зиёратгоҳлар ходимлари учун ўтган 9 ой давомида 17 миллиард 122 миллион сўм хайрия сифатида тақдим этилган.

Шунингдек, ўтган давр мобайнида юртимиз бўйлаб фонднинг ҳудудий филиаллари томонидан "Болалар куни", "Рамазон ҳайити" ва "Қурбон ҳайити" байрамлари муносабати билан масжид ва зиёратгоҳлар ходимларининг фарзандлари учун ҳомийларни жалб қилган ҳолда катта байрам тадбирлари мунтазам равишда ташкил этилиб, болажонларга совғалар улашилиб келинмоқда.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏2
❗️Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Бу ҳақда Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли модда билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича кўрсатмалар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
🌍Фуқароларни хорижий давлатларга ишга жалб қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар АОКАда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💼 Иқтисодиёти ривожланган давлатларда аниқланган 100 мингга яқин бўш иш ўрнининг 20 мингтасига талабномалар олинган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари иштирокида Ортиқхўжа Норов маълум қилди.

Меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш мақсадида 19 та хорижий давлатнинг 82 та ваколатли ташкилоти ва салоҳиятли иш берувчилари билан ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

Ҳисобот даврида, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Қозоғистон, Германия, Туркия, Руминия, Болгария, Япония, Литва, Латвия, Польша давлатларида жами 31 470 нафар юртдошимиз манзилли ишларга жойлаштирилди.

Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ёрдам кўрсатиш борасида 194 мингдан ортиқ фуқарога хизматлар кўрсатилган.

Шундан, 169 мингдан ортиғига маслаҳат хизмати, 9 700 дан ортиғига ҳуқуқий, 12 600 дан ортиғига ижтимоий, 2170 нафарига эса моддий моддий ёрдам кўрсатилган.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏1👀1
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан ўтаётган йиғилишда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланиши ҳақида эълон қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍68👏4🔥1
Қарши шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги вазият ва зиддиятлар тобора кучайиб бораётгани, бундай шароитда бефарқ бўлиб, “кун ўтса бўлди” қабилида иш тутадиган раҳбарлар энг катта душман эканини қайд этди.

Мамлакатимиз, халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва келажаги учун янги корхоналар, иш ўринлари, янги бозорлар, инвестиция, катта-катта тушумлар керак”, - деди Президент.

Ҳоким ва вазирлар асосий ҳамкор давлатлар бозоридаги тебранишлар, савдо чекловлари давом этаверса, маҳсулотларни қаерга ва қандай сотиш керак, қайси корхонага қандай кўмак бериш зарур, деган масалалар устида бош қотириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍45👎1🕊1
Йиғилишда вилоятда ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва имкониятлар ечимлари билан кўриб чиқилди.

Келгуси йилда вилоятга 1 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиш заминини ҳозирдан яратиш лозимлиги қайд этилди.

Жумладан, Деҳқонобод, Китоб ва Қарши туманларидаги саноат зоналарида бўш турган 100 гектар ерларга тадбиркорлар 300 миллион доллар инвестиция киритиб, 3,5 мингта иш ўрни яратиш ташаббуси билан чиққан.

Шу каби, Қарши шаҳри ва Китобда ишлатилмаётган пахта терминалларида саноат технопаркини ташкил қилиб, камида 5 мингта доимий иш ўрни яратиш имконияти бор.

Гўшт, сут, мева-сабзавотни қайта ишлаш соҳасида 50 миллион долларлик лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Қозон шаҳрида имзоланган 337 миллион долларлик 21 та лойиҳа ва Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида келишилган 352 миллион долларлик 20 та лойиҳани якунига етказиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🕊1
Давлат раҳбари Қашқадарё иқтисодиёти фақатгина йирик корхоналарга қараб қолмаслиги кераклигини кўрсатиб ўтди.

Масалан, вилоятда истеъмол товари ишлаб чиқаришда ўсиш суръатлари республика кўрсаткичидан 3 баробар кам. Айниқса, кичик бизнеснинг саноатдаги улуши энг охирги ўринларда.

Ваҳоланки, Қамашида цемент, гипс ва мармар, Шаҳрисабзда графит, Яккабоғда кварц қуми, Чироқчида марганец, Китобда доломит ва чинни конларини ўзлаштириб, ишлаб чиқаришни
каррасига ошириш мумкин.

Бундан ташқари, Қашқадарёда йилига 150 минг тонна полиэтилен грануласи ишлаб чиқарилса-да, уни атиги 4 фоизи вилоятнинг ўзида қайта ишланади. “Шўртангаз кимё мажмуаси” атрофидаги 200 гектар бўш ерда 100 турдаги импорт маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйса бўлади.

Мутасаддиларга тадбиркорлар билан учрашиб, йирик саноат корхоналари билан кооперация асосида 10 мингта иш ўрни яратиш топширилди.

Умуман, Қашқадарёда саноат ҳажмини келгуси йилда 40 триллион сўмга, экспортни 500 миллион долларга етказиш белгилаб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39🔥1
👍Вилоятда йилнинг тўрт мавсумида туристларни жалб қилиш учун салоҳият бор.

👎Лекин, бу ҳозир Шаҳрисабз тумани, Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб билан чекланган. Йил бошидан вилоятга 180 минг хорижий сайёҳ келган, холос.

👍Янги тажриба қилиниб, германиялик ҳамкорлар билан Шаҳрисабз туманидаги 3 та туризм маҳалласининг мастер-режаси тайёрланди.

👍Бунда, 450 миллион доллар қўшимча инвестиция ва йилига 1 миллион сайёҳ жалб этадиган инфратузилма яратилмоқда. Натижада тадбиркорларда иштиёқ кучайиб, бу лойиҳаларнинг 367 миллион доллари ёки 81 фоизини уларнинг ўзи тикаяпти.

👍Буни ҳисобидан Шаҳрисабзни ўзида йилига қўшимча 500 миллиард сўм тушум кутилаяпти, 5 мингта янги доимий иш ўрни пайдо бўлаяпти.

👍Мутасаддиларга шу тажриба асосида йил якунигача Қамаши тумани ва Қарши шаҳрида ҳам лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29🔥2
🛫 Йиғилишда Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилиши таъкидланди.

✔️1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.

✔️Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.

✔️Мутасаддиларга “Тахтақорача” довонидан ўтиш талабларини енгиллаштириш топширилди.

✔️Келгуси йилда “Тахтақорача” довонида янги тоннел ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.

✔️Шунингдек, “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.

✔️Умуман, келгуси йилда хорижий сайёҳларни 500 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25🔥2
⚡️⚡️Қашқадарё республикада энг кўп дон ва пахта етказиб беради.

⚠️ Лекин вилоятда иш ўрнини кўп яратадиган мато тўқиш 30 фоиздан ошмайди, матони бўяш йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, буни ҳисобидан қўшимча 60 минг ёшлар ва аёлларни банд қилиб, 500 миллиард сўм тушумни таъминлаш мумкин.

😎Шу боис келгуси йил давомида вилоятда 370 миллион долларлик 33 та йирик лойиҳа ишга туширилади. Бу орқали тайёр трикотаж маҳсулот ишлаб чиқариш 1,6 баробар, мато ишлаб чиқариш 3,1 баробар ошиб, 8 мингта иш ўрни яратилади.

😎Вилоятда Тўқимачилик технопаркини ташкил қилиш ва у ерга Европанинг таниқли брендларини олиб келиш топширилди.

😎Президент бу йилги мавсумдан тўғри сабоқлар чиқариб, қишлоқ хўжалигидаги ёндашувларни ҳам ўзгартириш вақти келганини кўрсатиб ўтди ҳамжа ҳозирда келгуси йилдан бошлаб фермерларга кластерларни ихтиёрий танлаш ҳамда ҳосилнинг шартномадан ортиқча қисмини эркин сотиш имкониятини бериш масаласи муҳокама қилинаётганини айтди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18🕊1
⚫️Келгуси йилда Қашқадарёда экин майдонларининг агрокимёвий тупроқ таҳлилини ўтказадиган 10 та мобил лаборатория ташкил қилинадиган бўлди.

⚫️Яна бир масала – вилоятда 1,4 миллион гектар яйлов бор. Бу – 7 миллион бош қорамол ва қўй-эчки учун табиий озуқа базаси.

⚫️Лекин, Миришкор, Муборак ва Нишонда 20 фоиз яйлов деградацияга учраган, яна 25 фоизида яшил қоплама йўқ.

⚫️Шу боис, келгуси йилда 100 минг гектар яйловни яшил экинлар билан қоплаш дастурини амалга ошириш вазифаси қўйилди.

⚫️Бунда қурғоқчилик, иссиқ ва чўлланишга қарши уруғчилик хўжаликлари ташкил қилинади, мева-сабзавот ва доривор ўсимликлар экилади, кўп йиллик дарахтзорлар барпо қилинади, сув тежовчи технологиялар жорий этилади ҳамда қуёш энергиясида ишлайдиган насослар ўрнатилиб, ёмғирлатиб суғориш пилот лойиҳаси ишга туширилади.

⚫️Бундан ташқари, Чорва моллари генетик тадқиқоти лабораторияси ташкил қилиниб, Испаниянинг “Ассаф” қўйларидан янги миллий зотлар кўпайтирилади.

⚫️Мутасаддиларга 1,4 миллион гектар яйловнинг электрон харитасини яратиш ва 100 минг аҳолини банд қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27🔥1
Президент экинларни сув билан таъминлаш масаласи йилдан йилга тобора қийинлашиб бораётганига эътибор қаратди. Бу муаммо Қашқадарё учун айниқса долзарб.

Лекин сув тежовчи технологиялар 515 минг гектардан атиги 16 фоизида жорий қилинган.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш суръати Китоб, Чироқчи, Касби ва Нишонда орқада. Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда ерни лазерли текислашга эътибор берилмаяпти.

Шу боис, вилоятга 15 та лазерли текислаш техникаси олиб келиниб, сув таъминоти оғир Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда деҳқонларга арзон ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Суғориш тармоғини босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиб, 30 фоиз сувни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 50 километр каналларни бетонлаш лойиҳасини бошлаш, қўшимча насос ва техника олиш, “Пахтаобод” каналини модернизация қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34🔥1
Йиғилишда вилоят ёшлари билан ишлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда вилоятда янги пайдо бўлган электротехника, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари каби соҳалар учун кадрлар тайёрлаш яхши йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Қарши шаҳридан ташқари бошқа бирорта туманда IT марказлар фаолияти йўлга қўйилмаган. Ваҳоланки, 60 та коллежда бўш турган 28 минг квадрат метр майдонда ҳам ишлаб чиқариш, ҳам амалий таълимни йўлга қўйса бўлади.

Ана шундай бўш турган бино негизида китоблик тадбиркор IT кластер ва университет очиш ташаббуси билан чиққан. Президент бу таклифни маъқуллади.

Вилоят ва туман ҳокимларига ҳар бир тумандаги иш берувчиларнинг ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёжини аниқлаш, коллеж ва техникумлар йил давомида қайси касб бўйича нечта мутахассис тайёрлаши лозимлигини белгилаб бериш ҳамда таълим муассасаларида иш берувчиларнинг амалий устахонаси ва цехларини очиш топширилди.

Бу ишларга 30 миллиард сўм ажратилади.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍20🔥1
📢 Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар

АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбариСевара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

▶️ Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Расмий хабарлар I Официальные новости
Йиғилишда вилоят ёшлари билан ишлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Сўнгги йилларда вилоятда янги пайдо бўлган электротехника, озиқ-овқат ва қурилиш материаллари каби соҳалар учун кадрлар тайёрлаш яхши йўлга қўйилмагани кўрсатиб ўтилди. Масалан, Қарши шаҳридан…
⚠️ Воҳа аҳолисининг 42 фоизида ортиқча вазн муаммоси сабаб юрак қон-томир ва қандли диабет касаллиги
кўпайган
.

Президентимиз бу ҳолатдан ташвиш билдириб, соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш ва вилоятда соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини ошириш зарурлигини таъкидлади. Жумладан, қўшимча равишда россиялик ҳамкорлар билан Китобда замонавий кардиология марказини барпо этиш топширилди.

Вилоятда мобил поликлиникалар хизмати йўлга қўйилади, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази негизида 600 ўринли замонавий клиника ташкил қилинади.

Йиғилиш давомида Қашқадарёда инвестиция, саноат, туризм, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда ижтимоий соҳада белгилаб олинган асосий вазифалар юзасидан вилоят ҳокими ва бошқа мутасаддиларнинг режалари тингланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍31🕊1
⚡️⚡️Кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон кўринишда ариза беришни жорий этилади

👎Амалдаги тартибга кўра иш билан банд бўлмаган фуқаро бандлик органига маслаҳат олиш ёки иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилганда кам таъминланганлик тоифасидан чиқиш мақсадида иш билан таъминланишга ҳаракати инобатга олинади ва ушбу фуқародан расмий бандлик талаб этилмайди.

⛔️ Лекин аксарият фуқаролар фақатгина нафақа тайинланиши учун бандлик органига мурожаат қилиб, нафақа тайинлангандан сўнг бандлик органига иш излаб қайтиб мурожаат қилмаган.

📌Киритилаётган ўзгартиришларга кўра иш излаб (хусусан, аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳат олиш учун) меҳнат органларига мурожаат қилганлиги сабабли расмий бандлик талаб этилмасдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган оила аъзоси болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинланган ойдан бошлаб 3 ой давомида:

⚫️меҳнат органи орқали касбга тайёрлаш, малака ошириш, қайта тайёрлаш ўқув курсларида ўқимаса;

⚫️марказда иш изловчи ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинмаса;

⚫️ишга жойлашмаса;

⚫️якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига кирмаса;

⚫️меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад қилган бўлса кейинги ойдан болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тўлови тўхтатилади.

📌 Батафсил
😉😉😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12👏1
Расмий хабарлар I Официальные новости
📢 Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбариСевара Ўринбоева иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин: ▶️ Жонли эфир 〰️〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди

АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбар иСевара Ўринбоева давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди:

🤥 Регламентга кўра махсус ўқув курсидан ўтганлиги ҳақида сертификатга эга бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс (талабгор) доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz)дан руйхатдан ўтади.

😄 Мазкур регламент 2024 йил 1 январдан амалга киритилади.
📏📏📏📏📏📏📏

Шунингдек, жорий йил 20 октябрь куни қабул қилинган “Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига кўра:

🔘Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низом;

🔘Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом;

🔘Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари;

🔘Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

🔘Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

📝 Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥2
❗️“Potrebitel.Uz” гуруҳида истеъмолчи томонидан “Корзинка.уз” номи остида фаолият юритувчи савдо дўконидан сотиб олган «365 кун» (Хоразм лазер гуручи) номли гуруч маҳсулотида қуртлар ўрмалаб юрганидан ўз норозилигини билдирган хабар юзасидан

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган ва унинг ҳудудига олиб кирилаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага рухсат берилган озиқ-овқат маҳсулотини ва ускуналарни давлат рўйхатидан ўтказиш санитария-эпидемиологик хулоса берилаётганда давлат санитария назорати органлари томонидан амалга оширилади.

Ўрганиш натижасига кўра, камчиликлар бартараф этилди ва «365» кун гуручининг сифатсиз деб топилган партияси мазкур “Корзинка.уз” савдо шохобчаси расталаридан олиб ташланди ҳамда истеъмолчига етказилган зарар қопланадиган бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11🔥1🙊1
👍IT Park Uzbekistan IT-соҳасининг локомотиви

😄 IT Park Uzbekistan ишга тушганидан буён тармоқ компаниялар ва резидентлари сони сезиларли ошди.

😄Бугунги кунда IT Park Uzbekistan резидентлари томонидан иш билан таъминланганлар сони 22,5 минг нафарга етди.

😄Бир катор имтиёзлар қўлланилиши натижасида IT-Парк резидентлари орасида хорижий компаниялар сонини кескин кўпайтиришга йуналтирилган.

😄Жумладан, IT-парк резидентларининг хорижий таъсисчилари (иштирокчилари) ва чет эллик мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақи тўловларини чет эл валютасида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга ошириш ҳуқуқи берилди;

😄 IT-соҳасидаги мутахассислар, инвесторлар, шунингдек, IT-Парк резидентларининг хорижий таъсисчилари учун уч йилгача бўлган муддатга амал қиладиган IT-виза жорий этилди.

😄Ҳозирга қадар IT-Паркнинг стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган инкубация ва акселерация дастурларини мувафаққиятли якунлаган 113 та истиқболли стартап-лойиҳа жами 82,8 млрд.сўмдан ортиқ миқдорда молиялаштирилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Таълим учун йўналтирилган маблағлардан даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин

«Контракт», нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ипотека кредитлари учун йўналтирилган маблағдан 12% даромад солиғини қайтариб олишда солиқ органларига ташриф буюрмасдан, my3.soliq.uz орқали шартнома ва тўлов ҳужжатларини бириктирган ҳолда декларация юбориш мумкин. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси Ахборот хизмати маълум қилди.

«Солиқ декларацияларини юбориш» электрон хизматида фойдаланувчининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари тўғрисидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

📌 Жисмоний шахсларнинг қуйидагилар учун йўналтирилган даромадларидан 12% миқдорида даромад солиғини масофадан қайтариб олиш мумкин:
🔴контракт;
🔴нодавлат мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари;
🔴ипотека кредитлари.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥1👏1