Расмий хабарлар I Официальные новости
98.5K subscribers
33.4K photos
7.78K videos
53 files
31.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🎙 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Кўрфаз араб давлатлари – Марказий Осиё” олий даражадаги биринчи саммитидаги нутқи

🗣Сиёсий соҳада кенг қамровли алоқаларни турли форматларда ривожлантириш мақсадида кўп томонлама Дўстлик, минтақалараро боғлиқлик ва ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш таклиф этилди;

🗣Инновациялар, “сунъий” интеллект, “яшил иқтисодиёт”, рақамлаштириш, “ақлли қишлоқ хўжалиги”, нано ва биотехнологиялар соҳаларидаги ҳамкорлик платформалари ва ишчи механизмларини яратиш учун мамлакатлар бизнес вакиллари иштирокида Қўшма инвесторлар кенгашини таъсис этиш ва унинг дастлабки йиғилишини Самарқандда ўтказиш таклиф этилди;

🗣Келгуси ойда Саудия Арабистони билан “яшил” водородни ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳага тамал тоши қўйилади;

🗣Кўрфаз давлатлари билан эркин савдо режимини жорий этиш, техник регламентларни уйғунлаштириш ва электрон тижоратни ривожлантиришда кўп томонлама Савдо битимини қабул қилишни ўрганиб чиқиш таклифи илгари сурилди;

🗣Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети негизида биргаликда халқаро тадқиқотлар дастурини тайёрлаш ташаббуси билдирилди;

🗣 2024 йилда етакчи сайёҳлик операторлари форумини Ислом дунёси туризм пойтахти деб эълон қилинган Хива шаҳрида ўтказиш таклиф этилди.

👉Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамкор тадбиркор – my.chamber.uz – ахборот платформаси ишга туширилди

“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ҳамкор тадбиркор” платформаси яратилди.

Дастур доирасида имтиёзлар қандай ва қай тартибда берилади? Шу ва бошқа саволларга видеолар орқали жавоб олишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📢 Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📈 “Ўзагролизинг” АЖ томонидан қишлоқ хўжалигини модернизациялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили

АОКАда Акциядорлик жамияти раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий хабарлар I Официальные новости
📈 “Ўзагролизинг” АЖ томонидан қишлоқ хўжалигини модернизациялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлили АОКАда Акциядорлик жамияти раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша…
🚜 Жорий йилда “Ўзагролизинг” АЖ томонидан 4 645 дона 2,0 трлн. сўмлик қишлоқ хўжалиги техникаси лизинг асосида етказиб берилади

АОКАда “Ўзагролизинг” АЖ раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманида қишлоқ хўжалигини модернизациялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди:

Жорий йилнинг ўтган даврида “Ўзагролизинг” АЖ томонидан умумий қиймати 241,9 млрд. сўмлик 1168 дона (2022 йилга нисбатан қиймат жиҳатидан 145 фоизга кўп) қишлоқ хўжалиги техникалари, шундан 87 дона ғалла ўриш комбайнлари жойларга лизинг асосида етказиб берилди.

Шунингдек, барча манбалар ҳисобидан 308,1 млрд. сўм лизинг тўловлари ундирилиши таъминланди. Шундан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармага 132,0 млрд. сўм маблағлар қайтарилди.

“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан жамият учун “В+” даражасида, “Барқарор” прогнози билан халқаро рейтинг берилди.

Бугунги кунда жамият томонидан лизинг операцияларини амалга оширишда имтиёзли ва мақбул шартлар белгиланганлиги сабабли республика қишлоқ хўжалигига етказиб берилаётган техникаларнинг 70 фоизи “Ўзагролизинг” АЖ ҳиссасига тўғри келмоқда.

🗂 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши сабаб 20 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрининг айрим марказий кўчаларида тунги кўча ёритиш тизимида чекловлар киритилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🪙 Жорий йил I ярим йиллигида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан 17 та лойиҳа доирасида умумий қиймати 2,3 млрд долларлик қарз битимлари имзоланди

АОКАда ўтказилган брифингда Стратегик ривожланиш ва таҳлил департаменти бўлим бошлиғи Жуманиязов Дадахон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолиятининг 2023 йил биринчи ярим йиллик натижалари ҳақида маълумот берди:

Жорий йил январь-июнь ойларида жами 7,4 млрд доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларнинг 2,9 млрд доллари тармоқ ҳамда 4 млрд доллари ҳудудий лойиҳалар ҳисобидан амалга оширилди.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида қиймати 1,6 млрд долларлик 2 706 та лойиҳаларни ишга тушириш орқали 41 548 та янги иш ўринларини яратиш белгиланган бўлиб, амалда қиймати 2,9 млрд долларлик 4 523 та лойиҳалар ишга туширилди ва натижада 73 654 та (32 029 та кўп) янги иш ўринлари яратилган.

✔️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📁 Инфографика: 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиши

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида 5,6% га ўсди.

📍Ўзбекистонда инфляция секинлашишда давом этмоқда ва 6 ой якунларига кўра сўнгги 5 йилдаги энг паст кўрсаткичларни кўрсатмоқда. Йиллик кўрсаткичларда инфляция 9%гача секинлашди. Худди шундай, ноозиқ–овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши 5,8%дан 3,1%га секинлашди.

❗️2023 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 12,3%га ошди:

📈 алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 22.9%га
📈 молиявий хизматлар 22,7%га
📈 таълим хизматлари 19,5%га
📈 турар жой ва озиқ–овқат маҳсулотлари 10,4%га

Батафсил
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида қонун ва қонуности ҳужжатларига зид равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган 6 нафар мансабдор аниқланди.

1. Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков “Total Oil” МЧЖ;

2. “Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУК раҳбари Д.Сариходжаев “Musammo” МЧЖ;

3. Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова “Sabina Issiq Nonlari 777” ва “Ko‘mir Sanoati” МЧЖлар;

4. Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев “Zarafshan Golden Group” ва “Zarafshon Grand Invest” МЧЖлар, “Ғани Бобо Чорваси” фермер хўжалиги;

5. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов “Sanico Group” ва “Uv-Maks” МЧЖлар;

6. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов “Каромат Ойижон-Сурхон” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва уларнинг юқори турувчи идораларига Антикоррупция агентлиги томонидан тегишли тақдимномалар киритилган. Шунингдек, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши, яъни мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши чоралари кўрилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Фавқулодда вазиятлар вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Садиков Мурат Ганиевич 1984 йил 21 июлда Қозоғистон Республикасида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Садиков 2007-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Рўзиева Зилола Бекмуродовна 1986 йил 21 июлда Бухоро вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

З.Рўзиева 2007-2019 йилларда “Ўзбекистон балиқчилиги” журналида меҳнат қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти Бошрақув раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Эшбеков Рустамбек Равшанжон ўғли 1996 йил 21 июлда Сирдарё вилояти да туғилган. У 2022 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Р.Эшбеков 2016-2022 йилларда “Электрон медиа сервис” МЧЖ “Ёшлар студияси”да, “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
📢21 июль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

Брифинг

⚫️Мавзу:
"Маҳалла" хайрия жамоат фондининг 2023 йил биринчи яримидаги фаолияти
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳасан Саломов, фонд ахборот хизмати раҳбари

Матбуот анжумани

⚫️Мавзу:
Кадастр агентлиги тизимида ўтган олти ойда амалга оширилган ишлар сарҳисоби
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлар палатаси раҳбарияти

Брифинг

⚫️Мавзу:
“Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси юзасидан
⚫️Вақти: 16:00
⚫️Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
🔹"Маҳалла" хайрия жамоат фондининг 2023 йил биринчи яримидаги фаолияти

АОКАда Фонд ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Саломов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Иқтисодиёт ва молия вазири БМТ Бош ассамблеясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги мунозараларда иштирок этган 36 та давлат вакилларидан бири бўлиб, унда БРМ соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мамлакат олдида турган долзарб чақирувлар, “яшил ўсиш” ҳамда сувдан оқилона фойдаланиш каби масалалар тўғрисида сўз борди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📈 Кадастр агентлиги тизимида 2023 йилнинг ўтган олти ойидаги амалга оширилган ишлар сарҳисоби

АОКАда Агентлик раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали
тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир

〰️〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
⬆️✔️Ўзбекистоннинг халқаро рейтингларда мавқейи кўтарилаётганлиги унинг халқаро молия институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада кенгайтириш учун замин яратмоқда.

📆📌 Бугун, 21 июль куни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси Бошқарувчи Директори Жужанна Харгитаи ҳамда директор ўринбосари Анди Аранитаси «Ўзсувтаъминот» АЖга ташриф буюрди.

Батафсил: https://t.iss.one/uzsuv/12597

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк