Расмий хабарлар I Официальные новости
99.2K subscribers
33.8K photos
7.97K videos
53 files
31.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
🧅 Ички истеъмол бозорига пиёз маҳсулотини кафолатли етказиб бериш, унинг захираси, етишмайдиган қисмини қоплаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар

АОКАда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат саноати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Отажон Пирмонов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍4👎3🔥1👏1🤔1
Расмий хабарлар I Официальные новости
Photo
✍️ Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги – кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқувчи Декларацияга имзо чекдилар.

Ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросимида жами 25 та ҳужжат имзоланди. Шу жумладан:

🗄 Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқларини алмашиш тўғрисида баённома;

🗄 Қирғиз Республикасида автомобиль ва тижорат техникасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

🗄 Стратегик савдо-иқтисодий шериклик тўғрисида 2023-2025 йилларга мўлжалланган дастур;

🗄 Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

🗄 Фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги битимга Баённома;

🗄 Чегараолди вилоятлар раҳбарлари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги меморандумга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома.

Батафсил
🔹🔹🔹🔹

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👏2
🆔Давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади

➡️Бунда, Давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади.

Ҳурматли фуқаролар!!!
Пенсия тайинлашда фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилишини ҳисобга олиб, Сиз томонингиздан иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштириш лозим бўлади.

Маълумотларингизни рақамлаштирилганлик ҳолатини
my.mehnat.uz ёки my.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда текширишингиз мумкин.

Агар сизнинг маълумотларингиз тўлиқ ёки қисман рақамлаштирилмаган бўлса, мазкур маълумотларингизни рақамлаштиришингиз мақсадга мувофиқ !


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍6🤔1
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍6👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тн пиёзни 1 апрелга қадар ички бозорларга киритиш чора-тадбирлари белгиланди

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат саноати бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Отажон Пирмонов ички истеъмол бозорига пиёз маҳсулотини кафолатли етказиб бериш, унинг захираси, етишмайдиган қисмини қоплаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди:

🔎 23 январь куни ўтказилган мониторингларда сараланмаган пиёзнинг улгуржи нархлари ўртача 6 500 сўмни, деҳқон бозорларидаги арзонлаштирилган махсус расталарда 5000 сўмни, савдо марказлари ва супермаркетларда 7 700 сўмни ташкил этган.

‼️ Мутахассислар фикрига кўра, маҳсулотни тўлиқ нобуд бўлишини олдини олиш мақсадида устки қисми музлаган пиёзни ҳаво мўътадиллашгунга қадар жойидан қўзғатмаслик керак.

🧅 “Яшил йўлак” тамойили асосида ўтган 25 кунда жами 5 минг тн пиёз ҳудудлараро интервенция қилинди.

Интервенция қилинган маҳсулотларнинг барчаси арзонлаштирилган махсус расталар орқали Департамент органлари назорати остида нархларни асоссиз оширмасдан сотилиши таъминлаб борилмоқда.

✍️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12👎5😐3🔥2🤔2
🚌 Паркентдан “Машинасозлар” метро бекатига экспресс автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент вилоятидан пойтахтга 9 та йўналишда экспресс автобус қатновини ташкил этиш бўйича белгиланган режа доирасида Паркент шаҳридан йўловчиларни тўғридан-тўғри метро бекатига етказиб қўювчи экспресс автобус йўналиши ташкил этилди.

🚍Мазкур экспресс автобус Паркент автошоҳбекатидан Янги Ўзбекистон боғи орқали "Машинасозлар" метро бекатига қадар ҳаракатланади.

Йўналишда қатновларни ташкил этиш мақсадида “Паркент АТС” МЧЖ томонидан 5 та янги ИСУЗУ НП 26 автобуслари сотиб олинди. Йўналишга жами 8 дона автобус бириктирилган.

🚏 Қатновлар тонгги соат 5:50 дан бошланади. Автобуслар 15 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. Қатнов давомида экспресс автобус фақатгина Янгибозор автошоҳбекатида тўхтаб ўтади.

Масофаси 35 км бўлган ушбу йўналишда йўлкира нархи 6000 сўм этиб белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍11👏1
⚡️РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

Давлат хавфсизлик хизмати
органлари томонидан фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан, фуқаро Д.Х. ва бошқаларнинг «Telegram» мессенжеридаги «Kompromat.uzb» ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва хозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида процесс иштирокчилари адвокат билан таъминланган.

Тергов жараёнларини олиб боришда уларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кафолатланади.

Ушбу жараён билан боғлиқ маълумотлар доимий равишда эълон қилиниб борилади.

ДХХ матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29👎6
Муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан машина бошқарилса қандай жавобгарлик бор?

Амал қилиш муддати ўтган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

❗️Муддати ўтгандан кейин ҳам фуқаролар транспорт воситасини бошқарадиган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқарган ҳисобланади ва ЙҲХБ ходимлари томонидан маъмурий жавобгарликка тортилишига ва ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг беш баравари (бугунги кунда 1.500.000 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномани алмаштириш муддати қуйидагича:

• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
• 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
• 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

❗️Эски “права”ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга, балки бeвосита ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ бўлимларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

Қулай усул ҳақида

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍14
❗️Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари энди икки давлатга ID-карта орқали ўтишлари мумкин бўлади

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида 2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома ҳам алмашинилди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).

Фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.

Ушбу енгиллик исталган транспорт орқали (самолёт, поезд, автомобил, автобус ва ҳк) чегарани кесиб ўтишда амал қилади.

Мазкур тартиб имзоланган ҳужжатлар иккала давлат томонидан тегишли тартибда тасдиқланган сўнг кучга киради. Бу тахминан 1-2 ой вақт олишини маълум қилишмоқда.

Ушбу тартиб айниқса Ўзбекистоннинг эксклав ҳудудлари бўлган Сўх, Шоҳимардон, Чўнғара каби ҳудудларидаги юртдошларимиз учун катта енгиллик бўлади, уларнинг чегарадан ўтишларидаги ортиқча бюрократияга чек қўяди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача ҳали бирорта давлат билан ID-карта орқали ўзаро бориб-келиш тартиби йўлга қўйилмаган эди. Қирғизистон биринчиси бўлди.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
👍24👏2🔥1🤔1🤝1