Расмий хабарлар I Официальные новости
99.2K subscribers
33.8K photos
7.97K videos
53 files
31.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
📨 Почта алоқаси соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар

АОКАда “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳмадов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5🥰1
Расмий хабарлар I Официальные новости
📨 Почта алоқаси соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар АОКАда “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳмадов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди. Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖇 Посилка, почта курьери каби тушунчалар Қонунга киритилди

АОКАда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳмадов иштирокида ўтказилган брифингда янги таҳрирда қабул қилинган “Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонун ҳақида ахборот берилди.

Қонун билан посилка, почта курьери каби тушунчалар қонунчиликка киритилди.

📁Қонунга кўра, почта алоқаси операторлари ва провайдерлари почта хизматларини кўрсатиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун фойдаланувчиларга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплайди.

🗓 Почта ва курьерлик жўнатмаси топширилмаганлиги,
ўз вақтида етказиб берилмаганлиги ёки йўқотилганлиги, бузилганлиги (шикастланганлиги) ёхуд ўтказилган пул маблағлари тўланмаганлиги билан боғлиқ эътирозлар почта ва курьерлик жўнатмаси топширилган кундан эътиборан 6 ой ичида тақдим этилади.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍152🥰1
⚡️⚡️1 июлдан Президент мактаблари имтиҳонлари бошланади

Президент таълим муассасалари агентлиги хабар беришича, 1 июлдан бошлаб Президент мактабларига имтиҳонларнинг биринчи босқичи бошланади.

✍️Тест жараёнлари 1-iyul kuni соат 9:00 да бошланади. Имтиҳонлар икки сменада - 09:00 ва 16:00 да бўлиб ўтади.

‼️ Эслатиб ўтамиз, имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 ярим соат олдин келиш талаб этилади.

📲 Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни “Шахсий кабинет” орқали олишни унутманг.

📰 Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари керак.

📌Имтиҳон куни карантин қоидаларига амал қилиш талаб этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍18
📍 Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолияти таҳлили, 2022 йилда амалга оширилаётган устувор вазифалар ҳақида

АОКАда “Туризм ва маданий мерос вазирлиги мутасаддилари иштирокида шу мавзуда матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍1
💰Ўтган йилда янги туризм маҳсулоти тарғиботи учун 58 нафар туроператор ва гидга 510,0 млн. сўм миқдорда грант ажратилган

АОКАда Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосарлари Ботиржон Шаҳриёров ва Нусратилла Зикриллаев ҳамда Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиев иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида тизимдаги ишлар таҳлили ҳақида маълумот берилди.

2021 йил давомида Ўзбекистонга 1 881 345 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюриб, туристик хизматлар экспорти 422,1 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Ички туризм доирасида эса қарийб 6 млн аҳоли республика миқёсида сайёҳат қилишган.

Янги меҳмонхона ташкил қилган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 9 нафар инвесторга 33,3 млрд. сўм субсидия ажратилди. Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича 52 нафар тадбиркорга 451,6 млн. сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилди.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍18
Конституциявий ислоҳотлар: барчаси инсон қадри учун!

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган консититуциявий ислоҳотларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлат божхона қўмитасининг Марказий аппарати, шунингдек видеоконференция тарзида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар божхона бошқармалари, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси, Миллий кинология маркази, Божхона институти ва божхона постлари ходимлари қатнашди.

Тадбирда божхона ходимлари лойиҳа юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍4
📍Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирларда иштирок этиш учун «Янги Ўзбекистон» боғига келди.

Давлатимиз раҳбари боғда Беш ташаббус йўналишлари бўйича ташкил этилган павильонлар фаолияти билан танишади, ёшлар билан мулоқот қилади. Сўнг, Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍12
«Янги Ўзбекистон» боғида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

Youtube
Facebook

〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍9👏32
⚡️Илм-фан, спорт, санъат, маданият йўналишидаги тўгараклар учун ёшларга олти ой ичида 300 минг сўмдан тўланади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбирда маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍10👏2
Президент Бешта ташаббус йўналишларига бағишланган павильонлар билан танишди

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍6
Президент Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистоннинг барча ёшларини байрам билан табриклади.

“Албатта, сизлар билан учрашиш, кўнглингиздаги эзгу орзу ва режаларингиз билан ўртоқлашиш, таклиф ва ташаббусларингиз ҳақида эшитиш менга доимо қувонч ва ғурур бағишлайди.

Сизларнинг шижоат ва интилишингизни кўриб, ёниб турган кўзларингизга боқиб, ўзимга битмас-туганмас куч оламан.

Ҳозиргина Президент ва ижод мактаблари ўқувчилари, Янги Ўзбекистон университети талабалари, ёш олим ва ижодкорлар, дастурчилар, спортчилар ва тадбиркорлар билан гаплашиб, бир нарсага қатъий амин бўлдим.

Бугунги ёшларимизнинг салоҳияти, дунёқараши, билдирган таклиф ва ташаббуслари, мустақил фикрлаши, келажак ва Ватан ҳақида, ўзининг жамиятдаги ўрни ва масъулияти ҳақидаги қарашлари барча ота-оналар, устоз-мураббийлар қаторида мени ҳам чексиз қувонтиради".

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍8👏5
Расмий хабарлар I Официальные новости
Президент Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирида нутқ сўзламоқда. Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистоннинг барча ёшларини байрам билан табриклади. “Албатта, сизлар билан учрашиш, кўнглингиздаги эзгу орзу ва режаларингиз билан ўртоқлашиш, таклиф ва ташаббусларингиз…
Азиз фарзандларим!

Дунёдаги мураккаб вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳар куни янги-янги хавф-хатарлар ва ташвишларга дуч келаяпмиз.

Бундай вазиятларда халқимизнинг иродаси ва матонатига таяниб, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни топиш учун биргаликда интилмоқдамиз.

Меҳнаткаш ва бағрикенг, олижаноб халқимиз, сиздай билимли, фаол ва шижоатли ўғил-қизларим бор экан, биз ҳар қандай қийинчиликларни албатта енгиб ўтамиз!

Хабарингиз бор, биз мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим яратдик. Маҳаллаларда 9,5 минг нафар ёшлар етакчилари ўз фаолиятини бошлади.

Ҳозирга қадар “Ёшлар дафтари”га киритилган 700 мингдан ортиқ йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга 650 миллиард сўм йўналтирилди.

Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш устувор йўналишга айланди.

Сўнгги икки йилда 174 минг нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 4 триллион 400 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилди".

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍10
Расмий хабарлар I Официальные новости
“Азиз фарзандларим! Дунёдаги мураккаб вазиятни ўзингиз кўриб турибсиз. Ҳар куни янги-янги хавф-хатарлар ва ташвишларга дуч келаяпмиз. Бундай вазиятларда халқимизнинг иродаси ва матонатига таяниб, Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган ягона…
“Деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган 560 минг тенгдошингизга жорий йилда 155 минг гектар ер майдони ажратилиб, 800 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек, ёшларни ишга олган тадбиркорларга ижтимоий солиқ суммасини қайтариш тартиби жорий этилди.

Бу имкониятдан 715 минг нафар ёшлар ишлаётган 7,5 минг корхона фойдаланди.

Албатта, мамлакатимизда таълим сифатини ошириш бўйича ҳам катта-катта қадамлар қўйилмоқда.

Бу борада Янги Ўзбекистоннинг янги мактаблари – Президент, ижод ва ихтисослашган мактаблар кўлами кенгайиб, уларда таҳсил олаётган ўқувчилар юқори натижаларга эришмоқда.

Ўтган ўқув йилида биргина Президент мактабларини битирган 424 нафар ўғил-қизларнинг барчаси олий таълим муассасаларига қабул қилинди.

Уларнинг 102 нафари хориждаги етакчи олий таълим муассасаларида ўқиётгани таҳсинга сазовордир".

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍9
Расмий хабарлар I Официальные новости
“Деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган 560 минг тенгдошингизга жорий йилда 155 минг гектар ер майдони ажратилиб, 800 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Шунингдек, ёшларни ишга олган тадбиркорларга ижтимоий солиқ суммасини қайтариш тартиби жорий…
“Сўнгги икки йилда 400 нафар ёшларимиз “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали чет эллардаги энг нуфузли олийгоҳларда ўқишга юборилди.

Мисол учун, тошкентлик Ламия Худоярова Оксфорд университетига, бухоролик Расулбек Баҳодиров Лондон университетига, самарқандлик Нилуфархон Рўзиева Чикаго университетига ўқишга қабул қилинди.

Иқтидорли ёшларимиз сўнгги бир йил ичида халқаро фан олимпиадаларида 255 та медални қўлга киритди.

Шу билан бирга, жорий йилда 382 нафар спортчи ёшларимиз нуфузли халқаро мусобақаларда 419 та совринли ўринларни эгаллади.

Жумладан, Нодирбек Абдусатторов ва Умида Омоноватезкор шахмат бўйича, Зуҳриддин Қодиров қиличбозлик бўйича жаҳон чемпиони бўлгани, 23 ёшгача футболчиларимиз Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритгани, шубҳасиз, бутун халқимизга ғурур бағишлади.

Мен ана шундай илмли, иродали ва қобилиятли фарзандларимиз борлигидан фахрланаман. Уларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига алоҳида раҳматлар айтаман”.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5👎1