Расмий хабарлар I Официальные новости
99.2K subscribers
33.8K photos
7.97K videos
53 files
31.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
ФВВ Сергели туманида содир бўлаётган ёнғин бўйича бирламчи маълумотни тақдим қилди

Бугун, 31 май куни соат 18:11 да Тошкент шаҳар Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган цехда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та махсус техникалар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:28 да қуршаб олинди, айни вақтда ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон жорий йил 2-3 июнь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Музокаралар кун тартибидан дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишлари кўзда тутилган.

Икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍5👎1
Оилавий тадбиркорликни бошлаш ёки давом эттириш учун имтиёзли кредит қандай олинади? Ариза топшириш тартиби қандай?

Маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчисидан кредит бўйича тавсия олиш тартиби ва шартлари ҳақида маълумот берсангиз?

Имтиёзли кредитлар қанча муддатга, неча фоиздан ва қайси соҳаларга ажратилади?

Қандай ҳолларда кредит берилмайди?

www.oilakredit.uz ягона электрон платформаси орқали ариза қандай юборилади?

📲 Ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушган Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар ва бошқа долзарб саволларга Марказий банкнинг Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти бошқарма бошлиғи Турғун Ҳакимовдан батафсил жавоб берди.

Қуйидаги ҳавола орқали интервью билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍13👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озиқ-овқат маҳсулотлари импорти

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон Республикасига 102 мамлакатдан озиқ-овқат маҳсулотлари импорти амалга оширилган.

Бу кўрсаткич 2021 йилда 94 тани ташкил этган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍4👎4
Самарқандда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган мактабгача ёшдаги болалар ўртасида ўтказилган II веломарафондан фоторепортаж

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍171🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатор истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилади

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍16👎6👏4
📢 1 июнь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Эндокрионологик касалликларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Брифинг

● Мавзу:
Водород энергетикаси технологиялари соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Матбуот анжумани

● Мавзу:
Давлат органлари ва ташкилотларига ишга қабул қилишнинг очиқ, шаффоф тизими юзасидан
● Вақти: 16:00
● Иштирок этади: Президент ҳузуридаги Давлат хизмати ривожлантириш агентлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
🎤 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍7
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Ушбу кун 1925 йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлса, орадан 25 йил ўтиб, 1950 йилдан байрам сифатида нишонлаб келинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍51
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍4👏4😁2🤔1
Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати:

🌾 Буғдой – 281,4 млн. АҚШ долларига

🪵 Шакарқамиш – 119,6 млн. АҚШ долларига

🧈 Маргарин маҳсулотлари – 113,3 млн. АҚШ долларига

🥩 Қорамол гўшти – 66,5 млн. АҚШ долларига

🥔 Картошка – 46,8 млн. АҚШ долларига

🌻 Ўсимлик ёғи – 44,8 млн. АҚШ долларига

🍫 Какао ва шоколад – 39,4 млн. АҚШ долларига

🥡 Буғдой уни – 38,5 млн. АҚШ долларига

🥛 Сут маҳсулотлари – 22,7 млн. АҚШ долларига

🍼 Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 22,6 млн. АҚШ долларига

🍌 Банан – 21,9 млн. АҚШ долларига

🍗 Парранда гўшти – 17,4 млн. АҚШ долларига

🍵 Чой – 16,8 млн. АҚШ долларига

🌽 Маккажўхори – 15 млн. АҚШ долларига

☕️ Кофе – 11 млн. АҚШ долларига

🍊Мандарин – 9,1 млн. АҚШ долларига

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍26👎8
⚡️1 июндан Ўзбекистонда пахта ёғи ва кунгабоқар ёғини экспорт қилиш вақтинчалик тақиқланади — Президент фармони

Ҳужжатга кўра:

2022 йил 1 майдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар:

● бир қатор товарларни (илова) олиб киришда божхона божларининг ноль ставкалари белгиланади;

● савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божининг икки баравар ставкаси қўлланилмайди.

Қуйидагиларни 2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) вақтинчалик тақиқланади:

ўсимлик ёғи, пахта, кунгабоқар ёғи, бундан амалдаги шартномалар доирасида 2022 йил 1 июнга қадар олдиндан тўловлар амалга оширилган ҳолатлар, шунингдек, Ўзбекистон «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимида қайта ишланганлари мустасно;

кунгабоқар уруғлари ҳамда бошқа ёғ ўсимликларининг уруғлари ва мевалари, бундан қонунчиликда белгиланган ҳолатлар мустасно.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍28👏1
🔎 Эндокрионологик касалликларни олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар

АОКАда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍112
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧂Белгиланган меъёрга жавоб бермайдиган 50 тоннадан кўпроқ йодланган ош тузи реализацияси тақиқланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда республикамизда 117 та йодланган ош тузини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналари мавжуд.

🔎2022 йилда 47та корхоналарда ўрганишлар ўтказилди. Май ойининг ўзида 7 та йодланган ош тузини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналарида ўрганишлар ўтказилди ва намуналар лаборатория текшируви учун келтирилди.

Олиб келинган 11 та туз намунасидан 27,2 фоизи белгиланган меъёрга жавоб бермаганлиги сабабли жами 50,6 тонна ош тузи реализацияси тақиқланди.

▪️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍15
🔹Водород энергетикаси технологиялари соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари

АОКАда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова иштирокида шу мавзуда брифинг бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍6
❗️Ижтимоий тармоқларда қолипли нон нархи бўйича тарқалаётган хабарлар бўйича муносабат

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан қолипли нон нархи бўйича тезкор ўтказилган ўрганишларга кўра Тошкент шаҳрида энг юқори — 2800 сўм, Қашқадарёда вилоятида энг паст — 1650 сўм, республика бўйича ўртача нарх эса — 2250 сўм экани аниқланди.

👨🏻‍💻 Шунингдек, ун маҳсулоти жорий йил июнь ойидан бошлаб биржа савдоларига етарли миқдорда қўйилмоқда ва бу жараён устидан доимий назорат ўрнатилган. Республикада ун маҳсулоти захираси шакллантирилган бўлиб, нарх-наволарнинг кескин ошиб кетмаслиги учун зарур миқдорда ун савдоларга қўйиб борилади.

🌾 Хусусан, жорий йил июнь ойида 170 минг тонна ун биржага қўйилиши, бунда ҳар бир нон ишлаб чиқарувчи учун тенг шароит яратиш мақсадида кичик лотларда (3 тоннадан) қўйилмоқда. Жорий йил 1 июнь ҳолатида 50,5 минг тоннадан ортиқ ун маҳсулоти қолдиғи мавжуд бўлиб, август ойи учун ҳам ун ишлаб чиқариш учун корхоналарда зарур дон захиралари мавжуд.

🔎 Ун маҳсулоти реализация қилинишининг бозор тамойилларига асосланган механизми жорий қилиниши, биринчи навбатда буғдой етиштирувчи фермер ва деҳқонлардан тортиб, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар манфаатини кўзлаб қилинган қадам бўлиб, ушбу жараёнда шаффоф тизим яратилиши билан бирга, республиканинг энг чекка ҳудудларига ҳам маҳсулотнинг етиб борилиши назоратга олинган.

Шуни эътиборга олиб, нон ишлаб чиқарувчи ва сотувчилар ҳамда аҳолидан бу борада хавотирга тушмасликларини, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган асосланманган маълумотларга ишониб, сунъий ажиотаж вужудга келтирмасликларини сўраб қоламиз.

〰️〰️〰️
Ҳурматли истеъмолчилар!

☎️ Бозорда сунъий танқислик юзага келиши ва нархларнинг кескин ошиб кетиш ҳолатларини кузатганингизда, Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ишонч телефонига (71-207-47-00), Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги Call-марказига (1159 қисқа рақам) ёки Қўмитанинг ахборот хизматига (71) 207-47-00 (ички 224) мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍38👎9😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти масъуллари Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ мамлакатимизнинг вилоятлари Оролбўйини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш мақсадида Қорақалпоғистондаги туманларга бириктирилган. Бухоро вилояти Хўжайли туманини ривожлантиришга кўмаклашмоқда.

Бугунги кунда туманда Бухоро вилояти томонидан умумий нархи 215 миллиард сўмлик 38 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман ҳудудида 45 километр йўлни таъмирлаш, туман марказини ободонлаштириш, қишлоқ хўжалигини юксалтириш, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш, тадбиркорликни ривожлантириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍17👎5
Нарх-наво бозори тартибга солинади

Дунёнинг кўпгина давлатларида асосий турдаги истеъмол товарлар нархларининг ўсиши кузатилмоқда. БМТнинг озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) 2022 йил март ойидаги ҳисоботида дунёда озиқ-овқат нархлари индекси ўртача 159,3 пунктни ташкил этгани, бу эса охирги 30 йилнинг энг юқори кўрсатгичи бўлганлиги қайд этилган.

Ушбу вазиятда қатор мамлакатлар зарурий товарлар экспортини чеклаш билан бир қаторда ўша турдаги товарларни импортини рағбатлантириш билан ички бозордаги нарҳларнинг барқарорлигини ушлаб туриш чораларини кўрмоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, бу вазият бизнинг маммлакатимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкинлиги сабабли нарҳ-навонинг кескин ошиб кетмаслигини олдини олиш бўйича зудлик билан чора кўриш зарурияти туғилмоқда.

Шунга асосан, “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилмоқда.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
👍26👎4😁4😱1