Расмий хабарлар I Официальные новости
28.8K subscribers
31K photos
6.69K videos
53 files
28.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг мамлакатимиз Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан самимий суҳбатлари:
Навоий шаҳри Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Гулчеҳра Бешимова

Президент искренне побеседовал с воспитанниками домов Мехрибонлик нашей страны:
воспитанница дома Мехрибонлик города Навои Гулчехра Бешимова

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг мамлакатимиз Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан самимий суҳбатлари:
Бухоро шаҳридаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Пётр Горов

Президент искренне побеседовал с воспитанниками домов Мехрибонлик нашей страны:
воспитанник дома Мехрибонлик города Бухары Пётр Горов

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг мамлакатимиз Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан самимий суҳбатлари:
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги Меҳрибонлик уйи битирувчиси Роберт Носиров

Президент искренне побеседовал с воспитанниками домов Мехрибонлик нашей страны:
выпускник дома Мехрибонлик города Чирчика Ташкентской области Роберт Насыров

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
29 июль куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
Ўзбекистонда СOVID-19га қарши кураш доирасида қилинаётган ишлар, эмлаш жараёнидаги муҳим вазифалар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, жабр кўрганларга кўмак бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш
● Вақти: 14:00
● Иштирок этади:
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, Ички ишлар, Адлия вазирликлари, Бош прокуратура ва Олий суд мутасаддилари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Олмалиқ кон-металлургия комбинати конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги ишлар билан танишади.

Комбинатда мамлакатимиз кон саноатидаги яна бир йирик лойиҳа - «Ёшлик I» конини ўзлаштириш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ушбу лойиҳа доирасидаги янги қувват - 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўяди.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с работой по расширению добычи цветных и драгоценных металлов на базе месторождений Алмалыкского горно-металлургического комбината.

В комбинате реализуется очередной крупный проект отечественной горной промышленности по освоению месторождения «Ёшлик I». Глава государства заложит первый камень в строительство третьей медно-обогатительной фабрики в рамках данного проекта.

Facebook|Instagram|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Фарғона вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Джумабаев Дилмурод Хасанбаевич 1978 йил 29 июлда Наманган вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Д.Джумабаев 2010-2021 йилларда Наманган нашриёти давлат корхонасида, Наманган вилоят ҳокимлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мамадалиев Фарҳод Ахмаджонович 1980 йил 29 июлда Наманган вилоятида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ф.Мамадалиев 2002-2021 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлигида, Уйчи тумани ҳокимлигида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ССВ: Статистика, 28 июль ҳолати

🦠 879 нафар кишида коронавирус,

😷 529 нафар кишида пневмония аниқланди.

▪️6 нафар бемор вафот этди

📈2021 йил 28 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 127506 нафар.

Касалликдан соғайганлар жами 121718 (+573) нафар; соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Жами касалликдан вафот этганлар сони 859 нафар.


t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️ССВ: Статистика, 28 июль ҳолати 🦠 879 нафар кишида коронавирус, 😷 529 нафар кишида пневмония аниқланди. ▪️6 нафар бемор вафот этди 📈2021 йил 28 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 127506 нафар. Касалликдан…
🔘Янги касалланиш ҳолатлари:

🖇90 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
🖇32 нафари Андижон вилоятида,
🖇16 нафари Бухоро вилоятида,
🖇98 нафари Жиззах вилоятида,
🖇27 нафари Қашқадарё вилоятида,
🖇15 нафари Навоий вилоятида,
🖇28 нафари Наманган вилоятида,
🖇82 нафари Самарқанд вилоятида,
🖇22 нафари Сирдарё вилоятида,
🖇95 нафари Сурхондарё вилоятида,
🖇75 нафари Фарғона вилоятида,
🖇50 нафари Хоразм вилоятида,
🖇109 нафари Тошкент вилоятида,
🖇140 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


✔️Кеча кун давомида соғайганлар:

▫️Қорақалпоғистон Республикасида 49 нафар,
▫️Жиззах вилоятида 55 нафар,
▫️Навоий вилоятида 17 нафар,
▫️Наманган вилоятида 21 нафар,
▫️Самарқанд вилоятида 106 нафар,
▫️Сирдарё вилоятида 28 нафар,
▫️Фарғона вилоятида 66 нафар,
▫️Хоразм вилоятида 51 нафар,
▫️Тошкент вилоятида 72 нафар,
▫️Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалди.

Манба

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик коронавирус инфекцияси билан касалланганлар уй шароитида антибиотиклар билан даволанаётгани ҳақида кўп гапирмоқда. Антибиотиклар ўзи нима? Тиббиётда ушбу дори воситасидан қандай хасталикларни даволашда фойдаланилади?

Ҳозир касалликнинг енгил ва симптомсиз шакллари уйда даволанмоқда, бунда бемор ва унинг яқинларининг ҳаракатлари нимадан иборат бўлиши керак?

Вирусли касалликларни уй шароитида даволашда антибиотик ва гормонлардан фойдаланишнинг оқибати қандай?
〰️〰️〰️〰️

Саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова, Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қуллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилова жавоб беришди.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбарига коннинг салоҳияти, уни ўзлаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур кондан йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олинади. 60 миллион тонна мис-молибден рудасини қайта ишлаш қувватига эга мис бойитиш фабрикаси қурилади.
Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил месторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината.
Главе государства доложено о потенциале месторождения и проекте по его освоению. На месторождении будут добывать 65 миллионов тонн руды в год. Намечено построить медно-обогатительную фабрику мощностью переработки 60 миллионов тонн медно-молибденовой руды.
Колоссальный проект планируется завершить в 2024 году и создать в общей сложности 6 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #kon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади», — Президент Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари қурилиши бошланаётган янги фабриканинг салоҳияти ҳақида:

"Ушбу корхона 2024 йилга бориб йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш имконини беради. Иккинчи босқичда эса қувватлар 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди.

Ана шу икки босқични амалга ошириш туфайли корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Шу тариқа Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади.

Пировард натижада комбинат ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ҳажми 3 мартадан зиёд кўпайиб, унинг қиймати ҳозирги 2,5 миллиард доллардан қарийб 8 миллиард долларга етади.

Лойиҳа доирасида 11 мингта янги юқори технологик иш ўринлари яратилади. Бу эса ёш йигит-қизларимиз учун геолог, муҳандис, технолог, лойиҳачи, дастурчи ва бошқа замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш имконини беради.

Бу улуғвор режалар – том маънода инқилобий қадам, десак, тўғри бўлади".

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилди.

✔️Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

🔘Шу билан бирга, Марказий банк фоиз коридори ±2 фоиз бандга кенгайтирилди ҳамда пул-кредит инструментлари тўпламига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

📹Тафсилотлар билан соат 15:00 да Марказий банк биносида ўтказиладиган Матбуот анжуманида танишишингиз мумкин.

Марказий банк матбуот хизмати

t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вакциналар босқичлари орасида маълум сабабларга кўра узилиш бўлиб колса, қанча вақтгача кейинги босқич билан эмланиш мумкин?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Агар сиз биринчи доза вакцинацияни олиб, иккинчиси билан эмланмаган ёки иккита босқичда эмланиб, 3 доза вакцинани олмаган бўлсангиз 12 ҳафта муддат ичида кейинги доза босқичларини давом эттиришингиз мумкин.

⚠️Эмланишлар орасидаги муддат 12 ҳафтадан кўп бўлса, яъни 3 ойдан ортиқ бўлса эмланиш қайтадан биринчи дозадан бошланади. Вакцинанинг қайси тури бўлишидан қатъий назар, оралиқ муддат 12 ҳафтадан ошса ревакцинация қилинади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда бугунги кунгача вакцинация жараёнлари амалга оширилганидан сўнг нохуш ҳолатлар кузатилдими?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Ўзбекистон ҳудудида бугунги кунгача 6,5 миллиондан ортиқ фуқаро эмланди. Бирорта фуқарода ўта оғир, оғир ҳолатлар, летал ёки ўлим ҳолатлари вакцинациядан кейин кузатилмади.

🔎Фақатгина маҳаллий реакциялар кузатилмоқда. Булар вакцина қилинган жойда – елка мушагида озгина шиш, қизариш ёки қичишиш, тана ҳароратининг 1-3 кунгача бир оз кўтарилиши, одам ўзини бир оз нохуш ҳис қилиши ва бошқа маҳаллий реакциялар.

Маҳаллий реакциялар фойдали. Бу организмда вирусга қарши иммун тизим ишга тушганлигидан далолат беради.

Расмий хабарлар | Медиабанк