⚡️Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди
Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Саидқаҳҳор Холхўжаев 1981 йилда Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2002 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.
2017-2019 йилларда “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси бўлиб ишлаган.
Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Республика махсус комиссияси томонидан 2020 йил 25 декабрдан эътиборан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати маълум қилди.
Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Мазкур тартибга кўра COVID-19га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади.
Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.
Юқорида келтирилган маълумотларга биноан, Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан 2020 йил 25 декабрдан бошлаб жорий қилинадиган давлат чегарасини кесиб ўтишнинг янги тартибини ҳисобга олиши сўралади.

Эртага, 22 декабрь куни ўтказиладиган матбуот анжуманлари:
〰️〰️〰️〰️
🔰 Мавзу: Сенат ялпи мажлисида суд-ҳуқуқ соҳасига оид маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Олий суд
〰️〰️〰️〰️
🔰 Мавзу: Тадбиркорлик субъектлари томонидан харидорларга онлайн назорат-касса машиналари чекларини бериш қоидаларининг бузилишини олдини олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Давлат солиқ қўмитаси
📢 Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
🎤 ОАВ ходимлари ва блогерлар матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

⚡️Бош прокуратура Бухоро шаҳар прокурори иши бўйича расмий баёнот берди
Сўнгги вақтда ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозиловнинг видеомурожаатлари кенг муҳокама қилинди, дея маълум қилди Бош прокуратура ахборот хизмати.
Аввалроқ, Бош прокуратура томонидан Бухоро шаҳридаги тадбиркорнинг Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган аризаси юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги ҳақида расмий баёнот берилган.
Текширувнинг холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш, иш ҳолатларига тўлиқ ойдинлик киритиш, ҳар қандай аралашув ва таъсирларнинг олдини олиш мақсадида Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозилов 2020 йил 2 декабрь куни хизмат вазифаларини бажаришдан вақтинча четлаштирилган эди.
Хизмат текшируви якунланганлиги муносабати билан Бош прокурорнинг буйруғига асосан Ж.Фозилов жорий йил 19 декабрдан хизмат вазифаларини бажаришга киришди.
Хизмат текширувида Ж.Фозилов ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, масъулиятсизликка йўл қўйиб, ўзи раҳбарлик қилаётган прокуратура иш юритувида бўлган жиноят ишининг тергови устидан назоратни таъминламаганлиги, амалдаги қонунчилик билан муқобил текширувлар бекор қилинган бўлса-да, жиноят ишига алоқаси бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларини терговга жалб қилиб, сўроқ қилиш орқали муқобил текшириш, шунингдек, асоссиз равишда тадбиркорни чақиртириш ва мажбурий келтириш ҳақида қўл остидаги терговчига топшириқ берганлиги аниқланди.
Шуларга кўра, Бош прокурорнинг 21.12.2020 йилдаги буйруғи билан Бухоро шаҳар прокурори Ж.Фозиловга “Ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

Бугун @davletovuz телеграм каналида “Ўзбеккино” Миллий агентлигига қўшимча молиявий маблағлар ажратилиши масаласида эълон қилинган постга “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
2019 йилда 20 та миллий киномаҳсулотлар ишлаб чиқариш учун агентликка давлат бюджетидан 56 миллиард сўм ажратилган. 2020 йилда эса суратга олиниши режалаштирилган фильмлар сони жами 30 тагача кўпайиб, ажратилган маблағлар миқдори ўзгаришсиз қолган.
Режалаштирилган киномаҳсулотлар сони йиллик бюджетга нисбатан ортгани сабаб уларни ишлаб чиқариш учун қўшимча молиявий маблағлар йўналтириш зарурати туғилган. Бундан ташқари, 2019 йилда суратга олиниши бошланган фильмларнинг бир қисми иш жараёнлари жорий йилга кўчган. Ўз навбатида, уларнинг молиялаштирилиши 2020 йилга тўғри келгани учун қўшимча маблағлар айнан шундай шартномаларга ҳам йўналтирилиши кўзда тутилган.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги сифатли киномаҳсулотлар ишлаб чиқариши учун фақат бюджет маблағлари етмаслиги боис қўшимча молиявий манбалар қидирди. Жорий йилнинг ўзида ҳамкорликда киномаҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича бир қатор келишувларга эришди.
Ҳозирги кунда 10дан ортиқ картиналар ко-продакшн усулида ишлаб чиқарилмоқда. Агентлик бу борадаги ишларни давом эттирган ҳолда, қўшимча молиявий манбалар топиш, хусусий секторни ривожлантириш ва инвестициялар жалб қилиш, кино саноатини ривожлантириш бўйича ишларни амалга оширмоқда.
Мисол учун жорий йилда 40 та залга эга 14та кинотеатр қурилиши учун 60 миллиард сўмдан ошиқ хусусий маблағлар жалб қилинди. Ушбу лойиҳалар орқали яқин келажакда кино ишлаб чиқариш соҳасига сарфланадиган маблағларнинг катта қисми хусусий сектор ҳисобидан қопланиши мақсад қилинган.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Segment.uz
❓Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?
Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар Янги йил байрами арафасида барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:
🔷 1 январь – жума;
🔷 2 январь – шанба;
🔷 3 январь – якшанба.
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash
Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz

#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
Қурилиш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Қаландаров Жамолиддин Бекмуҳамматович 1982 йил 22 декабрда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Ж.Қаландаров 2006-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Қурилиш вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Қаландаров Жамолиддин Бекмуҳамматович 1982 йил 22 декабрда Самарқанд вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.
Ж.Қаландаров 2006-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида турли лавозимларда фаолият юритган.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Гендер комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати маълум қилди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича
Республика махсус комиссиясининг
БАЁНОТИ
Сўнгги кунларда айрим хорижий мамлакатларда, хусусан, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикасида янги коронавирус инфекцияси аниқланиш ҳолатлари сони тубдан ошиб кетиб, эпидемиологик вазият кескин ёмонлашуви кузатилмоқда. Хусусан, жорий йил 20 декабрь ҳолатида Буюк Британияда кунлик касаллик ҳолати 36 мингга, Германияда 21 мингга яқин, Италияда 15 мингдан, Нидерландияда 13 мингдан, Жанубий Африка Республикасида 9 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.
✈️ Ушбу мамлакатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда аксарият Европа ва бошқа давлатлар томонидан эпидемиологик вазиятни мураккаблаштирмаслик мақсадида юқоридаги давлатлар билан халқаро авиаташувларни чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, дунёдаги эпидемиологик вазиятнинг тезкор кескинлашуви шароитида мамлакатимиздаги эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоқлари пайдо бўлишига йўл қўймаслик мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан
❗️жорий йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилади.
🚫 Шу билан бирга, Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари фуқаролари, ушбу давлатларда доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда сўнгги
14 кун давомида мазкур давлатларда бўлган учинчи давлат фуқаролари юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланди.
🔰 Шунингдек, сўнгги 14 кун давомида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида бўлган ҳолда учинчи давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар 14 кун давомида вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуасида ёки тегишли меҳмонхонада карантинга олиниши белгилаб қўйилди.
Мазкур жорий этилаётган чекловлар ушбу давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани сари босқичма-босқич бекор қилиб борилади.
⚠️ Шу муносабат билан, Республика махсус комиссияси жаҳондаги ушбу мураккаб вазиятни инобатга олган ҳолда фуқароларимиздан жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш, ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш объектларида 30 кишидан ошмаган ҳолда тадбирларни ўтказиш, шунингдек, вазирлик, идоралар ва давлат улуши бўлган хўжалик бирлашмаларида турли хил корпоратив байрам тадбирлари ташкил этмаслик тўғрисидаги карантин чекловларига қатъий амал қилишни сўраб қолади.
Шу билан бирга Республика махсус комиссияси фуқароларимизнинг ўзи ва оила аъзоларининг соғлиғини асраб-авайлаш мақсадида кириб келаётган янги йилни оила даврасида кутиб олиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади.
@aoka_uz

Саудия Арабистони Подшоҳлиги авиапарвозларни вақтинча тўхтатди
Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати хабар берди.
❗️Жорий йилнинг 20 декабрь куни Саудия Арабистони Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш ҳамда Ҳаж ва умра вазирликлари ОАВ орқали расмий баёнот бериб, унда Буюк Британияда коронавируснинг янги мутацияси (SARS-CoV-2)нинг мамлакатда тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари юзасидан аҳолига тиббий гигиеник маслаҳатлар берди.
Шунингдек, Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияси асосида аҳоли соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда қироллик ҳудудида SARS-CoV-2нинг тарқалишининг олдини олиш мақсадида қуйидаги қатъий чора-тадбирлар белгиланди:
✅2020 йил 21 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:00дан бошлаб, ҳозирча 1 ҳафта муддатга (2021 йил 5 январга қадар чўзиш эҳтимоли билан) халқаро авиақатнов тўлиқ тўхтатилиб, қуруқликда қўшни давлатлар билан чегаралар, Қизил денгиз ҳамда Форс кўрфазидаги портлар орқали кириш-чиқиш пунктлари ёпилиши белгиланди.
✅ 2020 йил 21 декабрь кунидан бошлаб, Саудия Арабистонига кириш визаларини расмийлаштириш ва четдан зиёратчиларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
✅ Хорижда юрган ва қиролликка қайтаётган ҳар бир Саудия Арабистони фуқароси 14 кун муддатга стационар карантинга олиниб, қатъий тиббий кузатувга олинади.
✅Жойларда сўнгги 3 ой ичида Саудия Арабистонига кирган фуқаролар, чет элликлар ва резидентлар антитаналарга диагностика қилинади.
✅Шунингдек, жойларда банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўйилмайди, айниқса аҳоли гавжум бўладиган ҳудудларда карантин қоидаларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилади, одамлар оммавий бўладиган объектлар (масжидлар, савдо мажмуалари, бозорлар ва ҳ.к.)да ижтимоий масофани сақлаш ва фуқароларни тиббий ниқобда бўлишларини таъминлаш талаб этилади.
‼️Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги айни вақтда Европа Иттифоқининг айрим давлатлари билан янги SARS-CoV-2 штаммнинг тарқалишини ўрганиш чора-тадбирларини кўраётганлиги маълум қилди.

⭕️ Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги биргина истеъмолчининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш орқали
📲 “Ucell” компанияси томонидан 337 975 та абонентининг ҳуқуқи бузилганини аниқлади. Бу ҳақда Агентлик Ахборот хизмати маълум қилди.
📱Уларга жами 97 432 379,33 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
👉 Батафсил
⚖️ Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида!
📞 Ишонч телефони: 1159
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
📲 “Ucell” компанияси томонидан 337 975 та абонентининг ҳуқуқи бузилганини аниқлади. Бу ҳақда Агентлик Ахборот хизмати маълум қилди.
📱Уларга жами 97 432 379,33 сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.
👉 Батафсил
⚖️ Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида!
📞 Ишонч телефони: 1159
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#PRquarantine
⚡️"Ўздавкарантин" инспекцияси фитосанитария талабларига жавоб берадиган қуритилган олма маҳсулоти экспорти учун янги бозорлар очилганини эълон қилади.
Бу ҳақда инспекция ахборот хизмати хабар берди.

⚡️Прокурорнинг протести тарафларнинг шикояти билан бир хил ҳуқуқий мақомга эга бўлади
АОКАда Олий суд мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Сенат ялпи мажлисида суд-ҳуқуқ соҳасига оид маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти бўйича маълумот берилди:
〰️〰️〰️
⚖️ Ишлар кўриб чиқилишида бир-бирини такрорловчи инстанциялар бекор қилиниб, «бир суд — бир инстанция» тамойили жорий этилмоқда.
Унга кўра халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими:
🔹биринчи инстанция (туман (шаҳар) судлари, айрим тоифадаги мураккаб ишлар бўйича — вилоят судлари);
🔹апелляция инстанция (вилоят даражасидаги судлар);
🔹кассация инстанцияси (Олий суд) судлари яратилади.
〰️〰️〰️
🚫 Суднинг чинакам мустақиллигини, тарафларнинг судда тортишувчанлик ва тенглиги тамойилини тўлиқ таъминлашга тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш мақсадида прокурор иштироки билан боғлиқ нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиб, амалда мавжуд бўлган тарафларнинг шикояти ва прокурорнинг протестини кўриб чиқишнинг фарқли нормалари бекор қилинмоқда.
✅ Барча инстанция судларига мурожаат қилишда прокурорнинг бошқа тарафлар билан тенг, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга ҳамда унинг протести тарафларнинг шикояти билан бир хил ҳуқуқий мақомга эга экани тўғрисидаги нормалар киритилмоқда.

⚡️Суд ҳукми устидан апелляция шикоятларини бериш муддатлари узайтирилмоқда
Бу ҳақда АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди:
〰️〰️〰️
⏳ Жиноят-процессуал кодексида биринчи инстанция судининг ҳукми ва ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш муддати 10 кундан 20 кунга, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича апелляция шикоятларини бериш муддатлари 20 кундан 1 ойга қадар узайтирилмоқда.
📝 Бундан ташқари, апелляция тартибида шикоят беришнинг ўтказиб юборилган муддатларини тиклаш асослари кенгайтирилмоқда. Худди шунингдек, кассация тартибида шикоят бериш муддатлари амалдаги 6 ойдан фарқли равишда 1 йил этиб белгиланмоқда.
🏛 Эътиборлиси, тикланиши мумкин бўлган муддатга чегара мавжуд эмас, тарафлар ҳар қанча муддат ўтганидан кейин ҳам ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи сақланиб қолмоқда.

Суд ҳукми устидан апелляция шикояти бериш муддати 10 кундан 20 кунга узайтириляпти.
❓Демак, судланувчи (ёки маҳкум) қўшимча яна 10 кун тергов ҳибсхоналарида сақланадими?
〰️〰️〰️
АОКАдаги матбуот анжумани, савол-жавоблар
@Rasmiy_xabarlar_Official
❓Демак, судланувчи (ёки маҳкум) қўшимча яна 10 кун тергов ҳибсхоналарида сақланадими?
〰️〰️〰️
АОКАдаги матбуот анжумани, савол-жавоблар
@Rasmiy_xabarlar_Official
Айни дақиқаларда АОКАда Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда. Унда тадбиркорлик субъектлари томонидан харидорларга онлайн назорат-касса машиналари чекларини бериш қоидалари бузилишининг олдини олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш мавзусида маълумотлар берилди.
〰️〰️〰️
▫️2020 йил 21 декабр ҳолатига 89 минг дона онлайн назорат техникаси ишлатилмоқда. Шу жумладан алкоголь, тамаки, дори-дармон, бензин ва газ савдоси билан шуғулланувчи субъектларга 21 490 та ҳамда ўтган йил якунларига кўра йиллик обороти 5 млрд. сўмдан ошган 3 816 та тадбиркорлик субъектига онлайн-НКМ ёки виртуал кассалари ўрнатилди.
🖇 Солиқ кодексининг 221-моддасига мувофиқ:
➖ назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдо қилиш ва хизмат кўрсатиш, чек бермаслик, тўловни ҳисоб-китоб терминали орқали қабул қилишни рад этиш беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
➖Солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса техникасини қўллаш (етти млн. сўм), бошқа шахслар номига расмийлаштирилган, техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш дастури бузилган қурилмалардан фойдаланганлик (йигирма млн. сўм) учун янада каттароқ жарималар белгиланган.
❗️Ўтказилган назорат тадбирлари натижасида жами 4,8 млрд. сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилди.
🌐 Давлат солиқ хизмати органларига ёрдам кўрсатишни истаган ижтимоий фаол фуқаролар учун “Soliq hamkor” ахборот тизими мавжуд.
📲 “Soliq hamkor” бир неча йўналишда масофавий ҳамкорликни таклиф этади:
▫️“Soliq hamkori ” – SOLIQ мобил иловаси бўлими.
▫️ @soliq_hamkor_bot – телеграм-боти;
▫️ my.soliq.uz – электрон солиқ хизматлари портали.

Айни дақиқаларда АОКАда Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.
〰️〰️〰️
2020 йил 1 июлдан Ўзбекистонда ихтиёрий равишда расман ўзини ўзи банд қилиш бошланди.
🔎 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар – жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган меҳнатга лаёқатли жисмоний шахслар. Улар ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, 2020 йил учун базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи ҳажмида (111 500 сўм) ижтимоий солиқ тўлайди. Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда пенсия ҳисобланади.
📲 Солиқ органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш бепул ва масофадан туриб амалга оширилади. Хоҳловчилар буни “Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда ёки my.soliq.uz сайтида жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали амалга ошириши мумкин.

⚡️Киракашлик билан шуғулланаётганлар нима учун ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаганига изоҳ берилди
АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров киракашлик билан шуғулланаётганлар нима учун ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмагани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Ушбу масала жуда ҳам муҳим ва долзарб ҳисобланади. Барча ҳудудларда такси хизматини кўрсатувчи фуқаролар кўп. Уларнинг фаолиятига қонуний шароит яратилса, уларнинг ижтимоий муаммолари ҳам ҳал бўлади.
Лекин киракаш ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйхатдан ўтса, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масала юзага келади. Яъни, аҳоли ташиш билан шуғулланувчи корхоналарга қўйиладиган талабларни ҳар бир ўзини ўзи банд қилган киракаш ҳам бажариши керак деган масала кўтарилган ва 67талик рўйхатдан чиқариб ташланган.
Лекин бу дегани бу борада иш тўхтаб қолди, дегани эмас. Ушбу масала бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилган ҳамда мақбул ечим изланяпти. Лекин бу воқеа қачон рўй бериши ҳақида аниқ жавоб айта олмайман», — деди Умаров.

❗️Бугунги кунда Ўзбекистонда 548,7 минг нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳисобга олинган
АОКАда тадбиркорлик субъектлари томонидан харидорларга онлайн назорат-касса машиналари чекларини бериш қоидалари бузилишининг олдини олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш мавзусига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманидан муҳим маълумотлар:
〰️〰️〰️
🌀Ўзини ўзи банд қилган 548,7 минг нафар фуқаро:
➖ маиший хизматлар соҳасини (сартарошлик, маникюр, косметолог, педикюр, уйда кир ювиш ва дазмоллаш, калитлар тайёрлаш, пойабзал тикиш, таъмирлаш, бўяш ва бошқалар) танлаганлар – 159 954 нафар;
➖ халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасида (нон, уйда поп-корн, музқаймоқ, салатлар, салқин ичимликлар, айрон, гўжа ҳамда деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш) 63 469 нафар шахс мустақил фаолият олиб бормоқда;
➖ қишлоқ хўжалиги соҳасида (чорва молларини ўтлатиш, уларни парвариш қилиш, қишлоқ хўжалик ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда томорқа эгаларига ёрдам бериш) 120 527 нафар ўзини ўзи банд қилган шахс рўйхатдан ўтган;
➖ саноат соҳасида (ёғоч меъморчилиги, сантехника хизмати, электр монтаж ишлари, макулатура, пластик идиш, темир терсак тўплаш ва қўшимча хомашё тўплаш) 91 829 нафар ўзини ўзи банд қилган шахс хизмат кўрсатмоқда;
➖ ижтимоий хизматлар соҳасида (уйда репетиторлик қилиш, болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш, уй хўжалигини юритиш, хоналарни тозалаш, халқ табобати) 102 341 нафар фуқаро банд.
➖ АКТ соҳасида (ижтимоий тармоқлардаги фаолият, дастурий таъминот, мобил иловалар ва веб сайтларнии ишлаб чиқиш, матнни яратиш ва ишлов бериш) фаолият юритиш учун 10 134 нафар жисмоний шахс рўйхатдан ўтган.
⚠️Ўзини ўзи банд қилишнинг янги тартибига кўра сентябрь ойидан бошлаб хориж фуқаролари, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига эга бўлмаган шахслар ҳам ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлди. Рўйхатдан ўтаётганда тизим масофадан туриб ва қисқа вақт ичида https://e-imzo.uz веб-сайтидан олиш мумкин бўлган ЭРИ (электрон рақамли имзо) сўрайди.
🗞 Ўзини ўзи банд қилган шахслар буюртмаларни қабул қилиш ва кўрсатилган хизматлар (сотилган маҳсулотлар) учун тўловларни қабул қилиш, юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) – электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, келгусида кредит олиш учун ихтиёрий равишда даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш мумкин.
❗️2021 йил 1 январдан ўтган йил якунлари бўйича йиллик обороти (тушуми) юз миллион сўмдан ошган ёки йил давомида ушбу чегаравий миқдорга етган тадбиркорлик субъектлари онлайн-назорат касса техникаларидан фойдаланишга ўтиши лозим.

Марказий банк раисининг янги ўринбосари жамоага таништирилди
🔸Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Аюбхон Арибджанович Камалов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
🔸У Марказий банкнинг нақд пул муомаласини ташкил этиш, банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш, кадрлар билан ишлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш, тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш каби йўналишларини мувофиқлаштириб боради.
🔸А.Камалов янги лавозимига тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири бўлиб ишлаб келаётган эди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
🔸Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Аюбхон Арибджанович Камалов Марказий банк раиси ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
🔸У Марказий банкнинг нақд пул муомаласини ташкил этиш, банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш, кадрлар билан ишлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш, тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш каби йўналишларини мувофиқлаштириб боради.
🔸А.Камалов янги лавозимига тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудири бўлиб ишлаб келаётган эди.
Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨🌲Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Ахборот хизмати Янги йил байрами муносабати билан йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат қилди.
@Rasmiy_xabarlar_Official
@Rasmiy_xabarlar_Official