Расмий хабарлар I Официальные новости
99.2K subscribers
33.8K photos
7.97K videos
53 files
31.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Халқаро пресс-клубнинг "Қашқадарё вилояти: долзарб муаммолар ва инновацион ечимлар" мавзуидаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

🎥 Эфирни "Ўзбекистон 24" ва "UzReport" телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин!

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро пресс-клубнинг "Қашқадарё вилояти: долзарб муаммолар ва инновацион ечимлар" мавзуидаги сессияси давом этмоқда.

❗️Унда иштирок этаётган Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ушбу фикрларни
билдирди.

“Бугун замонавий ҳоким, замонавий сектор раҳбари тадбиркор билан гаплаша билиш қобилиятига эга бўлиши керак. Бунинг учун раҳбарнинг ўзида аввало тушунча бўлиши зарур. Тадбиркорларнинг муаммоларини ўз танамизда ҳис қила олсак, ана унда бу борадаги муаммоларга ечим топа оламиз.“

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти в.б. Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон қардош Қирғизистон халқининг тинч тараққиёт ва фаровонлик сари интилишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Cостоялся телефонный разговор между Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым и и.о. Президента Кыргызской Республики Садыром Жапаровым.
Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего развития двусторонних отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Глава нашего государства вновь подтвердил, что Узбекистан всесторонне поддерживает братский народ Кыргызстана в его стремлении к мирному развитию и благополучию.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
Онамда (63 ёш) коронавирус аниқланди, кўнгли айниб, қайт қиляпти. Қон босими бор, уй шароитида қандай даволасак бўлади?

🚑 Ҳар бир мобил амбулатория-поликлиника муассасаларида мобил гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, коронавирус симптомлари пайдо бўлгани заҳоти яшаш жойингиз бўйича амбулатория-поликлиника муассасига мурожаат қилишингиз мумкин.

📞 Сизга бизнинг бевосита ёрдамимиз керак бўлса, у ҳолда аниқ манзилингиз ва бемор билан боғлиқ маълумотларни ёзиб юборсангиз, биз албатта назоратга оламиз.

〰️〰️〰️〰️
Онам коронавирусга чалинди. Ўт пуфаги безовта қилгани боис доим парҳез қилади. Кучлироқ овқат берайлик десак, яна ўт пуфаги безовта қиляпти. Нима қилсак бўлади?

🥘 Ҳар қандай ҳолатда ҳам коронавирус билан касалланган инсонларда парвариш ва тўғри овқатланиш асосий ўринни эгаллайди.

Агар бемор жарроҳлик операцияси ўтказган бўлса, бериладиган овқат маҳсулотлари кучли, лекин енгил ҳазм бўладиган бўлиши 1,5-2 соат оралиғида тез-тез бериб турилиши, орада мевалар, шарбатлар ва албатта қайнатилган сув 1-1,5 литр ичишлари шарт.

〰️〰️〰️〰️
Ёшим 51да, коранавирусдан даволаниб касалхонадан чиққанимга 20 кун бўлди. МСКТ текширувида пневмония 80 фоиз чиқди. «Инфлювак» билан эмлансам бўладими?

💉 Ҳа, коронавирусдан даволаниб чиққандан сўнг гриппга қарши вакцина билан эмлатиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Августда COVID-19нинг ўрта оғир турини бошимдан ўтказдим. Уч кун аввал яна вирус юқтириб олганим тасдиқланди. Буниси оғирроқ кечяпти. Нима маслаҳат берасиз?

🦠 Тадқиқотлар коронавирусга чалинган одам вирусни қайта юқтириб олиш хавфидан холи эмаслигини исботламоқда. Унга кўра, касалликни енгганлар ҳам ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш ва қўлларни тез-тез ювиш қоидаларига риоя қилишлари керак.

🔎 Қайта юқтириш билан боғлиқ расмийлаштирилган ҳолатлар жуда кам учрайди — 53 миллионга яқин ҳолатдан атиги бир нечта холос.

👩🏻‍⚕️ Сизда ҳам касаллик қайталанган бўлиши мумкин. Сиз санаб ўтган клиник белгилар билан шифокор вирусолог ёки инфекционист назоратида даволанишингиз лозим.

〰️〰️〰️〰️
Профилактика учун витамин «Д» ва Цинк препаратини қанча вақт ичиш мумкин?

💊 Албатта профилактика мақсадида витамин «Д» ва Цинк препаратларини қабул қилиш мумкин. Фақат, ҳар қандай ҳолатда ҳам участка (оила) шифокори билан маслаҳатлашган ҳолда йўл тутинг.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️
Директоримиз ҳамма мактабга чиқиши шарт деяпти. Аслида бу ихтиёрий эмасми?

📎 Халқ таълими вазирлиги ва ССВнинг 2020 йил 29 августдаги 60-сонли қўшма буйруғига асосан пандемия шароитида ўқувчиларни анъанавий ёки онлайн ўқитилиши ота-оналар хоҳиишига қараб ҳал қилинади.

Албатта ўқувчиларнинг анъанавий ёки онлайн ўқитилиши, ўша ҳудуддаги коронавирус бўйича эпидемик вазият, ўқувчилар ва ўқитувчилар орасида коронавирус касаллигининг қайд этилиш даражаси ҳамда касалликнинг бир шахсдан иккинчи шахсга юқиш эҳтимоли бор ёки йўқлигига қараб ҳал этилиши лозим.

〰️〰️〰️〰️
Бурунни тинимсиз тузли сув билан чайиб туриш коронавирус билан касалланишдан сақлаши мумкинми?

Бу илмий жиҳатдан исботланмаган. Шу билан бирга таъкидлаш жойизки, тинимсиз равишда бурунни тузли (шўр) сувда чайиш, ҳид билиш қобилиятини пасайтириши, ҳатто, бурун шиллиқ қаватида бирламчи ва иккиламчи яллиғланишларни келтириб чиқариши мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Бутун дунёда коронавирус бўйича вазият мураккаблашиб бораяпти, бизда эса кунлик статистика 200тага ҳам бормаяпти. Биз коронавирусни енгдикми ёки бошқалар билмаган даволаш-профилактика усулларини топдикми?

🦠Ҳақиқатдан ҳам дунё бўйича вазият мураккаблигича сақланиб турибди. Биз эса ҳали коронавирусни енгганимиз ва янгича усулларни ҳам ўйлаб топганимиз йўқ.

Назаримизда, республикада олиб борилаётган профилактик тадбирлар, беморларни эрта аниқлаш, алоҳидалаш, саралаш пунктларига юбориш билан боғлиқ ишларимиз самарасини бераяпти.

😷 Энг катта ютуғимиз дока ниқоб тақиб юрганлигимиз, ижтимоий масофани сақлаётганлигимиз, антисептик воситалардан фойдаланаётганлигимиз. Бирламчи бўғин тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ишлар, мобил бригадаларнинг фаолияти, Call-марказларининг ишлаши, карантин қоидаларига риоя этилиши ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда, десак муболаға бўлмайди.

❗️Агар биз профилактик тадбирларга риоя этилишни янада юқори даражага кўтарсак, натижа бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эди. Минг афсуски, ҳалигача орамизда профилактик тадбирни писанд қилмаётган, эҳтиёт чораларини кўрмаётган фуқароларимиз ҳам тез-тез учраб турибди.

〰️〰️〰️〰️
Республикамизда коронавирус бўйича вазиятнинг яна мураккаблашиш эҳтимоли қандай?

▫️Албатта бу эҳтимол йўқ эмас. Мен мутахассис сифатида ҳозирги ҳолатни “Алдамчи барқарорлик, алдамчи осойишталик” деб баҳолаган бўлардим. Демак, биз ҳушёр бўлишимиз керак. Агар саломатлигимизга бефарқ бўлмасак, касалликнинг бирон-бир клиник белгиларини сезган заҳоти тиббиёт ходимларига мурожаат қилсак, ўз бошимча даволанишга уринмасак, уй шароитида даволаниш ва карантинда бўлиш қоидаларига риоя қилсак, у ҳолда вазиятни барқарор ушлаб туришимиз мумкин.

📈Акс ҳолда эпидемик вазият янада мураккаблашиши мумкин. Куз-қиш пайти вирусли, респиратор касалликларнинг мавсумий кўтарилиш даври хисобланади. Бу эса зиммамиздаги масъулиятни янада ошириш керак деб ўйлайман.

〰️〰️〰️〰️
Коронавирус кириб келганда хавотирга тушиб, шунча шифохоналар, карантин марказлари, саралаш марказларини қуриб ташладик ва қанчадан-қанча маблағлар сарфланди. Энди бу каби муассасаларнинг тақдири нима бўлади, ёпиладим, бузиладими ёки бошқа мақсадларда фойдаланиладими?

🏥 Ҳеч бир қилинган иш ва тайёргарлик бесамар кетмайди. Вазият тўлиқ барқарорлашгандан кейин эса бу каби муассасалардан мақсадли фойдаланиш бўйича бир тўхтамга келинади. Ҳозир эса аҳолимиз керакли ёрдамни, керакли даражада олиши учун барча имкониятлар яратилган ва бундан халқимиз албатта манфаат кўради.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Олий таълим муассасаларида ўқув йили қандай тартибда анъанавий шаклга ўтказилади?

Айни дақиқаларда АОКА пресс-холида шу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

📺 Тўғридан-тўғри томоша қилинг👇

https://www.youtube.com/watch?v=5KOLBPZuZaU

〰️〰️〰️〰️
@Rasmiy_xabarlar_Official
Айни дақиқаларда АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда маълум қилинишича, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар ва уларнинг ота-оналари орасида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлаш бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 2020 йил 19-21 октябрь кунлари онлайн ижтимоий сўровнома ўтказилди.

Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий шаклда бошлашни хоҳловчилар 345 428 нафарни (82%), масофавий шаклда давом эттиришни хоҳловчилар 75 808 нафарни (18%) ташкил этди.

❗️ОТМлардаги аудитория ва хоналар ўқув жараёнига Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда тайёрланади.

ОТМларда дарсларни жуфтликлар шаклида ўтказиш анъанасидан воз кечилиб, жуфтликларга ажратилган вақт ўртасида ўқув хоналарини шамоллатиш мақсадида 5-10 минутлик танаффуслар жорий этилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️30 кишилик аудиторияга 15 нафар талаба киритилади

Айни дақиқаларда АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

«Олий таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида қўшма қарор имзоланган бўлиб, унда анъанавий таълим қандай тартибда ташкил этилиши белгиланган.

Ҳар бир олий таълим муассаси ҳудуддаги тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ишлайди.

❗️Аудиторияларга белгиланган сиғимнинг 50 фоизигача талабалар киритилади. Яъни, 30 кишилик аудиторияга 15 нафар талаба киритилади», — Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи.

#Live
@aoka_uz
⚡️Талабалар турар жойларида касалликка чалинган талабаларни изоляция қилиш учун «Қизил зона» - изолятор ташкил этилади

Айни дақиқаларда АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Маълум қилинишича, Олий таълим муассасалари ва талабалар турар жойлари пирометр, дозатор ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Талабалар турар жойларида касалликка чалинган талабаларни изоляция қилиш учун «Қизил зона» - изолятор ташкил этилади.

Курслар кесимида ўқув жараёнини ташкил этиш схемаси ишлаб чиқилиб, табақалаштирилган вақт соатлари асосида дарс жадваллари тузилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
1-4-курслар университетга қатнаб (аъанавий) ўқиши, 2-3-курслар эса онлайн ўқиши ростми?

АОКА пресс-холида ташкил этилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов «Талабаларнинг онлайн ё қатнаб ўқишини ОТМларнинг ўзи мустақил ҳал қила оладими?» каби саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️
— Олий таълим вазирлиги пойтахтда туриб барча олий таълим муассасаларининг имкониятларини аниқ белгилаб бера олмайди. ОТМ имкониятини ўзининг раҳбарияти яхши билади. Шу учун бу ваколат ректорларга берилган.

⚠️ Масалан, Фарғона давлат университети 1-4-курсларни анъанавий (қатнаб) ўқишга жалб қилаётган бўлса, бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Тан олиш керак, бугунги кунда кўпчилик 1-курс талабалари олий таълим муассасасига кирганини ҳис қилгани йўқ.

🏛 Давлат гранти ё тўлов-шартнома асосида қабул қилинган, лекин ОТМнинг қаердалигини билмайдиган талаба-ёшларимиз бор. Шу боис уларни олий таълимда таҳсил олиш жараёни билан таништириш ва уларда талабалик ҳиссини уйғотиш мақсадида биринчи курслар «анъанавий»га жалб қилинган.

Битирувчи курслар ҳам амалиёт даврига кетадиган фурсати етган, шу сабабли битирувчи курсларни жалб этиш ОТМ томонидан белгиланган.

Лекин шуни айтиб ўтиш керакки, ОТМлар имконияти ва моддий техник базасидан келиб чиқиб, барча курсларни навбат билан, кетма-кетликда анъанавий таълимга (қатнаб ўқишга) жалб этади.

🔎 Бунда ОТМдаги талабалар сонини ҳам ҳисобга олиш керак, айрим ОТМда 3000 талаба бўлса, айрим ОТМнинг битта курсида 5000 талаба бор. Бундай ҳолатларда ҳам курсларнинг анъанавий ё онлайн ўқишини ОТМнинг ўзи ҳал қилади.

@aoka_uz
Талабаларнинг турар жой билан масалалари қандай ҳал этилади?

Абдували Холиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи:

«Барча талабаларни талабалар турар жойлари билан таъминлаш имкони йўқ. Олий таълим муассасаси ҳеч бир талабани турар жой билан таъминлашга кафолат бермайди. Турар-жой билан боғлиқ масалани ҳал қила олган талабалар анъанавий таълимга қайтади.

Маълум бир талабалар турар жойларида ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Ётоқхона билан биринчи навбатда кам таъминланган, меҳрибонлик уйи битирувчилари таъминланади.

Талабаларни баҳолашда мезонлар бир хил, аммо вақти бир хил бўлишга мажбур эмас. Масофадан ўқиётган талаба вазифани кечроқ тайёрлаб берса, ўқитувчи уни кечроқ ҳам баҳолаши мумкин».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Агар талабанинг имконияти йўқ бўлса, ўз хоҳиши билан ўқишни масофавий (онлайн) давом эттириши мумкин

Бу ҳақда АОКА пресс-холида ўтган матбуот анжмуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди:

«Олий таълим муассасалари қайси курсни қачондан бошлаш кераклиги бўйича тўлиқ графигини тайёрлади. 16 ноябрь куни барча талабалар ёки барча курслар жалб қилинмайди. Бунинг имконияти мавжуд эмас. Курсларнинг муҳимлик даражаси бўйича кетма-кетликда анъанавий таълимга жалб қилиш ОТМнинг ўзининг ваколатида.

🛡 Талабаларнинг имкониятлари ва ОТМнинг имкониятлари биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак. Ҳар қандай шароитда ҳам бугунги кунда талабанинг ёки ОТМ ходимининг соғлиғини ўйлаган ҳолда амалга оширишимиз керак. Ҳар бир олий таълим муассасаси мана шу талабга риоя қилган ҳолда жараённи бошлаяпти.

👨🏻‍💻 Агар талабаларнинг имкониятлари мавжуд бўлмаса, ўз хоҳиши билан масофавий таълимда давом эттириш имконияти бор».

@aoka_uz
#ОАВ_масъулияти

Журналист оммавий ахборот воситаларида ҳақиқатга мос келмайдиган материалларни тарқатганлик учун қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлмайди:

👉 агар бу маълумотлар расмий хабарлардан, қонун ҳужжатларидан ёки расмий статистика ҳисоботлари маълумотларидан ёхуд ахборот агентликлари ёки давлат органларининг матбуот хизматлари орқали, шунингдек уларнинг расмий веб-сайтларидан олинган бўлса;

👉 агар бу маълумотлар олдиндан ёзиб олинмасдан эфирга бериладиган муаллифлик чиқишларида мавжуд бўлса ёки чиқишларнинг сўзма-сўз такрорланиши (стенография, аудио-, видеоёзуви) бўлса.

Huquqiy axborot

@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бекова Комила Нигманджановна 1989 йил 15 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

К.Бекова 2015-2019 йилларда Фанлар академияси, Республика болалар кутубхонасида фаолият кўрсатган.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда қўшимча тўлов тўлаш белгиланган бўлиб, ҳозирда мазкур тўлов миқдори 262 470 сўмни ташкил этади.

Пенсия жамғармаси ахборот хизмати

———————————————————————

#ЗнаетеˍлиˍВы

Согласно законодательству, начиная с 1 мая 2015 года установлена ежемесячная доплата к пенсии гражданам, достигших возраста 100 лет и более, в настоящее время размер данной выплаты составляет 262 470 сумов.

📎 ☎️ -11-40 🌏 - https://pfru.uz

Пресс-служба пенсионного фонда

@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бу ислоҳотларни қилиш ҳар бир инсоннинг, ҳар бир раҳбарнинг дунёқараши ўзгаришини талаб қилади

Президент: Реализация этих реформ требует изменения мировоззрения каждого человека, каждого руководителя

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇯🇵 ЯПОНИЯДA ИШЛAШНИ ХОҲЛAЙСИЗМИ?

📍Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги “Ишга мархамат" мономаркази ва “Япон тили ва касбий малака" тест маркази Япония давлатида қонуний ишлаш учун таёрлов курсларига фуқаролар рўйхатга олинётганини маълум қилади.

📍Курслар 2 семестрдан иборат бўлиб, жами 6 ой давом этади. Курслар якунлагандан сўнг, тингловчилар “Касбий малака” тестини топшириш имкониятига эга бўлади ва тестдан муваффақиятли ўтганлар эса Япония иш берувчилари билан суҳбатдан ўтиб, шартнома тузиш имкониятини қўлга киритади!

Мурожаат учун:

телеграм канал: https://t.iss.one/fis_rasmiy
телеграм бот: @monocenter_fis_bot

☎️ телефон: +998900112882

Миграция агентлиги ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
#Хизматлар

Ҳуқуқий хизмат деганда нимани тушунасиз?

Ушбу саволга жавобни топишда қийналмаслигингиз учун, бу турдаги хизматлар рўйхати ва улар ҳақида батафсил маълумотни тақдим этмоқдамиз.

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official