QASHQADARYO AHLI — LIVE
7.6K subscribers
9.89K photos
4.59K videos
17 files
1.75K links
Qashqadaryoahli.uz сайтининг тезкор хабарлар етказувчи расмий Telegram канали.

• Админ: @Ziyobaxsh
Download Telegram
2025 йилда амалдорларга хизмат автомобиллари, қимматбаҳо мебель ва офис жиҳозлари харид қилиш тақиқланди

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига молиялаштириш манбайи аниқ бўлмаган тадбирларни амалга ошириш қатъиян тақиқланди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Солиқ органларининг 2024 йилда бюджет тушумлари

👉 @Qashqadaryo_ahli
Мактабларда III чорак дарслари 13 январь, душанба кунидан бошланади

👉 @Qashqadaryo_ahli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025 йилда Аи-80 бензини сотуви чекланиши мумкин

Давлат дастури лойиҳаси билан, Евро-4 стандартидан паст ёқилғига оид чекловларни йил охиригача жорий этиш таклиф этилмоқда. Жорий йилда, шунингдек, иссиқлик марказлари ва электр станцияларида мазутдан фойдаланиш тақиқланиши (истисно билан) мумкин. Йирик шаҳарларда айрим турдаги корхоналар очилишини тўхтатиш, пластик қадоқлар бўйича утилизация йиғимини жорий этиш ҳам кўзда тутилган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам расман тан олинади

Ҳукумат қарори билан ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади. Унга кўра, 2025 йил 1 июлдан Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқловчи (ID карта, никоҳ ва ҳайдовчилик гувоҳномаси, ишончнома ва бошқ.) ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мажбурий тартибда қабул қилинади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Эртага (10 январ) Қарши шаҳри ва туманининг айрим ҳудудларида таъмирлаш ишлари сабабли электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилади

КМЗ 110/35/10кВ нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши боис;   

Қарши шаҳрининг Хонтепа, Қарши, Янги Шойхўжа ҳамда Батош МФЙ.

Қарши туманининг Файзобод МФЙ ҳудудида соат 10:00 дан 15:00 гача электр таъминотида қисқа узилишлар кузатилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг Қашқадарёда олиб бораётган ислоҳотлари халқаро жамоатчилик томонидан юқори даражада эътироф этилмоқда

Германия Федератив Республикасининг “Avestos group” компанияси директори Клаус Михелнинг фикрлари.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Энди Хитойга ҳам автобусда борса бўлади

Ўзбекистондан Хитой, Россия ва қўшни давлатларга автобус қатновлари йўлга қўйилади. Транспорт вазирлиги йўловчи ташиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ташувчиларни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитойга автобус қатновларини ташкил этишда ҳамкорликка чақирди.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Ўзбекистонда кунига 10 минг қадам юрадиган фуқаролар яна рағбатлантирилади

Бу «Ўзбекистон - 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва «яшил» иқтисодиёт йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги президент Фармонида назарда тутилган. Ҳужжатга кўра, Экология вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигига 1 июнгача «Бир миллион яшил оила» умуммиллий ҳаракати доирасида бир кун ичида камида ўн минг қадам босиб ўтишни тарғиб қилишни назарда тутувчи платформани ишга тушириш топширилди.

Юқори кўрсаткичларга эришган шахсларга «экофаол фуқаро» мақоми берилади. Уларга давлат хизматларидан фойдаланишда, шунингдек, банклардан истеъмол кредити олишда (давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган) 10 фоиз чегирмалар тақдим этилади. Вояга етган барча аъзолари «экофаол фуқаро» мақоми берилган оилаларга ҳар йили лотерея орқали 14 та электромобиль берилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
2025 йилда “Очиқ бюджет” доирасида ўтказиладиган ташаббуслар тақвими

“Менинг йўлим” лойиҳаси “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи мавсумига қўшиб ўтказилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Полиз маҳсулотларини қишда қандай сақлаш мумкин?

👉 @Qashqadaryo_ahli
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда трансёғлардан фойдаланишнинг чекланган миқдорларини белгилаш бўйича санитария қоидалари ва меъёрлари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Ўзбекистон энг кам ойлик маош рейтингида 113-ўринни эгаллади

Рейтингга кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда йиллик энг кам иш ҳақи 1041 доллар, соатига эса 0,5 долларни ташкил қилган. Бу етакчи давлатлардан 30 баробар кам.

👉 @Qashqadaryo_ahli
⚡️ 2027 йилдан пластик пакетлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин

2027 йилдан бошлаб пластик пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш ҳамда экологик жиҳатдан зарарсиз (биопарчаланувчи) пакетлардан фойдаланишни рағбатлантириш таклиф этилган.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрга қадар пластик қадоқларни ёки пластик қадоқларда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ҳамда импорт қилувчиларга “тараларни қайтариш”, ушбу турдаги чиқиндиларни қабул қилувчи махсус жойлар ва ускуналарни ўрнатиш орқали йиғиб олиш ва утилизация қилиш ёки утилизация йиғимини тўлаш бўйича кенгайтирилган мажбуриятни жорий қилиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бу ҳақда "Ўзбекистон–2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури" лойиҳасида назарда тутилган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
⚡️ Саудия Арабистонида эрининг телефонини текширган аёллар қамоққа олиниши мумкин

Саудия Арабистонида эрининг рухсатисиз телефонини тинтув қилган хотин қамоқ ва катта миқдорда жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Gulf News нашри хабар берди.

Хабарга кўра, адвокат Рим Иброҳимнинг айтишича, агар аёл эрининг телефонини яширинча тинтув қилса, унинг қилмиши бировнинг суҳбатини тинглаш ва қонун бузилиши ҳисобланади. Бунда эр хотинининг устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Агар аёл айбдор деб топилса, хотин бир йилгача қамоқ жазоси ва кибержиноятларга қарши қонун бўйича максимал 500 000 СР ( $133,209.22) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Бироқ, бошқа бир ҳуқуқшуноснинг айтишича, турмуш ўртоқлар ўртасидаги муносабатларни тўғри ёки нотўғри деб баҳолаш қийин. Агар хотин эрининг телефонининг PIN рақамини билса, унинг телефонга кириши қонунийдир ва ҳатто қидирув мақсадида бўлса ҳам жиноят эмас, дея келтирилади хабарда.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БААда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 13-16 январ кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Шошилинч тиббий ёрдам марказида 2 ёшли қиз қорнидан 135 та магнит шарча олинди

2 ёшни қаршилаётган фарғоналик Самира Тоиржонова магнит шарчалар билан ўйнаб келган ва шу жараёнда улардан анча-мунчасини ичига ютган. Вақт ўтиши билан шарчалар қорнида йиғилиб қолган ва унинг ҳаётига жиддий хавф солган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
«Энг кучли» паспортлар рейтинги. Сингапур етакчи, Ўзбекистон 80-ўринда

Henley Passport Index 2025 рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон паспортига эга шахслар 62 та давлатга визасиз кириши ёки етиб борганидан кейин виза олиши мумкин. Таққослаш учун, қозоғистонликлар 77 та, қирғизистонликлар 64 та, тожикистонликлар 58 та, туркманистонликлар эса 50 та давлатга киришда мана шундай имкониятган эга.

👉 @Qashqadaryo_ahli