QASHQADARYO AHLI — LIVE
7.6K subscribers
9.89K photos
4.59K videos
17 files
1.75K links
Qashqadaryoahli.uz сайтининг тезкор хабарлар етказувчи расмий Telegram канали.

• Админ: @Ziyobaxsh
Download Telegram
«Paynet» 65 млн доллар эвазига HUMO тўлов тизимини сотиб олди

👉 @Qashqadaryo_ahli
Вилоят ҳокимлигида бир қатор лавозимларга тайинловлар амалга оширилди

Сафаров Ёкубжон Орифович - Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Қарши шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Раззоқов Азамат Чориевич - Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг ички аудит хизмати бош мутахассиси лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси” директори лавозимида фаолият юритган.

Бердиев Анвар Абдивалиевич - Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Вилоят ҳокимлигида яна бир тайинлов амалга оширилди

Қаюмов Сарвар Шукруллаевич - Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқариш департаменти директори лавозимига тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Қарши шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
🇺🇿 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни!

Ўзбекистон мард ўғлонлари.
Баҳодирлар, паҳлавонлари.
Тинчлигимиз чин посбонлари.
Байрамингиз муборак бўлсин!

Ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига байрам муборак бўлсин! Тинчлигимиз абадий бўлсин!

👉 @Qashqadaryo_ahli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади

“Юртнинг кучи бирликда, қадри эса  тинч­ликдадир! Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин”, — дея ёзди  президент ёрдамчиси ўзининг Телеграм’даги каналида.

👉 @Qashqadaryo_ahli
🚍 Қашқадарёга 26 та замонавий автобус олиб келинди

Хусусий ташувчи “Хумоюн” МЧЖ 20 та Asia Star, “Дилсамо нур” МЧЖ 6 та Yutong автобусларини олиб келди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.

Шу йил охиригача вилоятга яна 40 та замонавий автобус олиб келиниши режалаштирилган.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади

Маҳалла раислари сайловини ўтказиш билан энди Сенат эмас, ҳудудий кенгашлар шуғулланади.

👉 @Qashqadaryo_ahli
⚡️ Истанбулда қалбаки спиртли ичимликдан 6 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Истанбул шаҳрида қалбаки спиртли ичимликлар тайёрлаб сотилгани ва бунинг оқибатида вафот этиш ҳолатлари кузатилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Истанбул Бош консулхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, сўнгги сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Маълум бўлишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлар. Ҳозирга вақтга кўра, қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етди. Улар 5 нафар эркак ва 1 нафар аёл киши.

Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлаган. Қалбаки ичимликни тайёрлаш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган 2 нафар Туркманистон фуқароси қўлга олингани айтилмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli
Амир Темур жанговар байроғи тантанали кутиб олинди

Кеча Президентимиз ташаббуси билан армия тизимида таъсис этилган “Амир Темур жанговар байроғи” мукофотини бу галги танлов ғолиби Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округига тантанали равишда топширилганини хабар қилган эдик.

Бугун эса Қарши темирйўл вокзалида мазкур юксак мукофот тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирда ҳарбийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Муротжон Азимов Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондонлигини ва барча воҳамиз аҳлини бу юксак мукофот ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор табриклади.

Тадбирда буюк саркарда Амир Темур сиймоси акс эттирилди. Шунингдек, сўз олганлар жанговар байроқнинг тарихий ва маънавий аҳамияти ҳамда миллий ғурур ва жасорат ифодаси эканлигини таъкидлашди.

👉 @Qashqadaryo_ahli