❄️ Қашқадарёда ҳақиқий қиш манзаралари.
Шу кунларда Қашқадарё ҳудудларида ёғган қор, вилоятимиз аҳлига кўтаринки кайфият бағишлади.
Сабаби, кўпдан бери бу каби қалин қор ёғиши кузатилмаётган эди.
👉 @Qashqadaryo_ahli

Газ, «свет», сув ўчиб қолса, қаерга мурожаат қилиш керак?
Тезкор қисқа рақамлар:
▪️104/1104 – газ таъминоти учун
▪️1054 – сув таъминоти учун
▪️1347 – иссиқлик ва иссиқ сув таъминотидаги муаммолар учун
▪️1154/@het_admin – электр энергияси таъминоти учун
▪️1055 – барча турдаги коммунал муаммолар бўйича мурожаат қилиш учун

Президент совғаси: Қашқадарёлик мактаб ўқувчиси «Cobalt» ютиб олди
Гап шундаки, Нурматов Мироншоҳ «Ёш китобхон» танловида ғолиб бўлди.
👉 @Qashqadaryo_ahli
Гап шундаки, Нурматов Мироншоҳ «Ёш китобхон» танловида ғолиб бўлди.
👉 @Qashqadaryo_ahli
Кадастр хизматларига оид аҳолига қандай қулайликлар яратилган? Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш керакми? Йўқолган кадастр ҳужжатини қайта тиклаш мумкинми? Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ғайрат ҲАМРОЕВ билан суҳбатлашдик.
– Мурожаатчи уй-жойига кадастр ҳужжатини шакллантириш учун қаерга мурожаат қилиши керак?
– Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун фуқаролар кадастр ташкилотига келиши талаб этилмайди, – дейди Ғайрат Ҳамроев. – Ариза билан давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари кифоя. Шунингдек, кадастр ҳужжати учун интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн ариза бериш ҳам мумкин. бугунги кунда кадастр агентлигининг ўндан ортиқ хизматларидан онлайн фойдаланиш имконияти бор. Яъни, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объэкти бўлмаган объэкт учун), бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш, фуқаролар номида шахсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш, турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш, республика ҳудудидаги кўчмас мулк объэктида хатлов/таъқиқ мавжудлиги ҳақида маълумот тақдим этиш, кўчмас мулк объэктларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш, кадастр паспортини тайёрлаш каби масалаларда онлайн фойдаланиш мумкин.
– Йўқолган кадастр паспортини тиклаш тартиби қандай?
– Йўқолган кадастр паспортини тиклаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.
Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими — ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, белгиланган шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.
Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.
– Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларни тўлашда кимларга имтиёз берилади?
– Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўловларни тўлашда ногирон ёки нафақахўрларга имтиёзлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан тартибга солинади.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизи миқдорида имтиёз берилади.
– Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни ўз вақтида расмийлаштирмаслик салбий оқибатларга олиб келади...
– Ҳа, албатта. Бу учун жавобгарлик белгиланган. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмасдан амалга оширилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди. Тегишли ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 1 ой ичида кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, фуқароларга БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм), мансабдор шахсларга эса 15 баравари (5,1 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

⚽ Бугун ўйин куни: ОЧЛ-2023/24 1/8 финал.
🌏 «АЛ АЙН» - «НАСАФ» 🌏
📆 21.02.2024 / 21:00
📺 «Sport TV»
🏟️ «Ҳазза бин зайфд» стадиони. БАА.
👉 @Qashqadaryo_ahli
📆 21.02.2024 / 21:00
📺 «Sport TV»
🏟️ «Ҳазза бин зайфд» стадиони. БАА.
👉 @Qashqadaryo_ahli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё аҳолиси йилига қанчага кўпаймоқда?
Бу ҳақда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ёшлар билан мулоқотда маълум қилар экан, воҳамиз аҳолиси йилига 1 та туман аҳолисига тенг даражада кўпайиб бораётганини, улар учун иш ўрни, муносиб шарт-шароитлар, тиббиёт муассасалари, мактаб ва боғчалар қуришни бугундан бошлашимиз кераклигини таъкидлади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Касби туманидаги “Талисбэ” МФЙда аҳвол нега яхшиланмаяпти? Тумандаги 47-мактабнинг шароити оғир аҳволда.
Одамлар фарзандларининг бундай шароитларда ўқишидан норозилигини билдириб мурожаат йўллашди.
👉 @Qashqadaryo_ahli
Одамлар фарзандларининг бундай шароитларда ўқишидан норозилигини билдириб мурожаат йўллашди.
👉 @Qashqadaryo_ahli
Аброр Мухтор Алий озодликка чиқарилди
13 сутка маъмурий қамоқ жазосидан кейин Аброржон Абдуазимов озод этилди.
👉 @Qashqadaryo_ahli
13 сутка маъмурий қамоқ жазосидан кейин Аброржон Абдуазимов озод этилди.
👉 @Qashqadaryo_ahli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“14 ёшли қиз унаштирилгач, хаёли ўқишда эмас, йигитидан келадиган смсда бўлади”
Қашқадарёлик талаба қиз ҳокимга эрта турмушнинг олдини олиш бўйича таклиф берди.
Унга кўра талаба ёшлар ўзидан кичикларга билим олиш орқали турмушга тайёр бўлишни тарғиб қилади.
Вилоят ҳокими Муроджон Азимовга бу маъқул келди.

Ўзбекистонда газ қазиб олиш кетма-кет бешинчи йил пасайди
2024 йил январ ойида 4 млрд куб метр газ қазиб олинди, бу ўтган йилнинг январига нисбатан 7,4 фоизга кам. Расмий статистика газ қазиб олиш кетма-кет бешинчи йил пасайганини кўрсатмоқда.

Forwarded from IT Klaster
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
https://forms.gle/7iNHMC8BLyiykDxy7
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болаларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат тайёрланмоқда
Улар Россияда уй шароитида туғилгани ва ҳеч қандай ҳужжатларсиз экани таъкидланмоқда.
👉 @Qashqadaryo_ahli
Улар Россияда уй шароитида туғилгани ва ҳеч қандай ҳужжатларсиз экани таъкидланмоқда.
👉 @Qashqadaryo_ahli
🔥Эль-Ниньо табиий ҳодисаси туфайли Ўзбекистонда 2024 йилнинг ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлиши кутилмоқда.
Кейинчалик эса иссиқ ёз, қуруқ куз ва совуқ қиш билан тавсифланадиган Ла-Нинья жараёни бошланади. Аввалроқ олимлар бу йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлишини прогноз қилганди.
Ўзгидрометнинг таъкидлашича, иссиқ ёз — Ўзбекистон иқлими учун тез-тез учрайдиган ҳодиса. Жануб ва чўл ҳудудларида +40…+45 даражагача, қолган ҳудудларда эса +40…+42 даражагача иссиқ бўлади. Энг иссиқ ҳаво ёз ойида одатда 5−7 кун давом этадиган термал тушкунлик билан боғлиқ ва бундай ҳолат 2−3 маротаба кузатилади.