Коронавирусга чалинганлар 49 нафарни ташкил этди

Айни пайтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 49 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда @koronavirusinfouz.
Инфекция Россияда бўлиб қайтган икки фуқаро ва яна бири эса Туркияда бўлиб қайтган беморнинг турмуш ўртоғида аниқланган.
#vahimasizkarantin

Дерек: 👉@Kar24uz
⚡️Ўзбекистонда 25 март 9:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекциясини юқтириб олган фуқаролар сони 55 нафарга етди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус билан касалланган беморлар сони беш нафарга кўпайиб, 55 нафарга етган. Улардан 15 нафарида касаллик пневмония босқичида, тўрт нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. 20 минг аҳоли қатъий карантин остида.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌐 Дунё бўйлаб коронавирус пандемияси ҳолати

Дунё миқёсида 1 699 019 киши коронавирусдан зарарланган, 102 782 киши вафот этган, 376 976 нафар бемор соғайган — Johns Hopkins University

Давлатлар бўйича COVID-19 беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ – 501.560
2. 🇪🇸 Испания – 158 273
3. 🇮🇹 Италия – 147 577
4. 🇫🇷 Франция – 125 931
5. 🇩🇪 Германия – 122 171
6. 🇨🇳 Хитой – 82 971
7. 🇬🇧Буюк Британия – 74605
8. 🇮🇷Эрон – 68 192
9. 🇹🇷 Туркия – 47 029
10. 🇧🇪 Белгия – 26 667

🇺🇿 Ўзбекистон – 729

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарликни кечиктириб туриш масаласи

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
📣 Республика махсус комиссияси томонидан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирга қадар жорий этилган барча чекловлар 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирганлигидан келиб чиқиб, қуйидагилар маълум қилинади:

Хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари жорий йил 1 июнгача автоматик тарзда узайтирилди.

Ноозиқ-овқат буюмлар (кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар) савдосига сайёр савдо нуқталари орқали санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ташкил этишга рухсат берилади.

❗️Бунда ижтимоий масофа (2 метр) сақланиши ҳамда бошқа санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши мажбурий.

Карантин даврида муддати тугайдиган барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган ҳужжатлар (лицензия ва рухсатномалар) ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатлар (суғурта полиси, транспортни бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганликни ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар) амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилади. Уларнинг муддати ўтганлиги муносабати билан жавобгарлик ва бошқа чоралар қўлланилмайди.

💳 Карантин даврида фақатгина банк пластик карталарига ўтказиш тартиби белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, пенсионерларнинг пластик карталаридаги операциялар учун комиссион тўловларни ундирмаслик тартиби жорий этилади.

🗝 Электрон рақамли имзо калитини масофадан туриб олиш механизми жорий этилади.

🚕 Етказиб бериш хизматини кўрсатувчи лицензиясига эга бўлган, йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари “махсус комбенизон” (шахсий химоя кийими), тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб бориши лозим.

🚫 Йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ва бериш 2020 йил 10 майгача қадар вақтинча тўхтатилади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларига барча талабларига риоя қилган ҳолда ҳудуддий санитария эпидемиологик осойишталиги марказлари раҳбарлари томонидан имзоланадиган шартнома асосида 2020 йил 1 сентябрга қадар короновирус инфекциясини лаборатор текшириш бўйича пуллик тиббий хизмат кўрсатишларига рухсат берилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
📣 Шунингдек, республика ҳудудларида фаолият кўрсатувчи дехқон бозорларида дезинфекцион ҳолатни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чоралар белгиланмоқда.

🏬 Деҳқон бозорларида, шу жумладан бозор ҳудудидан ташқарида жойлашган йирик озиқ-овқат дўконларида савдо ижтимоий масофа (2 метр) сақлаган ҳолда “зигзаг” тартиби (қувурлар, бантлар ва бошқа шу каби тўсиқлар орқали) ташкил этилади.

Ҳар бир бозорга киришда “дезинфекция туннели” ва “санитария пост”лари, дезинфекция гуруҳлари ташкил этилиб, улар бозор ҳудудида карантин чоралари талабларига риоя этилишини таъминлаб боради.

‼️ Фуқаролардан ушбу тартибларга онгли равишда, вазиятни тўғри тушуниб, оғишмай амал қилишларини сўралади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

🦠 Бугун 75 кишида вирус аниқланди. Жами касалланганлар — 1565 та

⚡️ Соғайганлар — 225 киши. Бухоро (10) ва Тошкент (10 + 11) да даволанаётган беморлар тузалган

📘 Муддати ўтган ҳужжатлар 1 июлга қадар амал қилади

😷 Республика перинатал маркази (CамПИ) карантинга ёпилди, ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган

🎓 Мактабларда давлат имтиҳонлари бекор қилиниши эҳтимоли бор

⚔️ Постларда нега қуролланган ҳарбийлар турганига изоҳ берилди

🚙 Шахсий транспортда — шифохонага дори етказиш ва иссиқхонадаги маҳсулотларни бозорга олиб бориш мумкин экани билдирилди

🙏 Тошкентда даволанаётган 11 беморнинг аҳволи оғир экани маълум қилинди

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

🦠 Касалланганлар сони — бугун: 51 та. Жами: 1678 та

📈 Соғайганлар сони — бугун: 96 та. Жами: 357 та

Андижон, Фарғона, Бухоро, Хоразм, Наманган, Тошкентда даволанган беморлар тузалган

🔹Наманган шаҳрида коронавирус юқтирган 73 ёшли эркак юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди

🧪 Коронавирусга текширилганлар сони Ўзбекистонда 150 мингдан ошди

🚫 5758 та оила карантин талабларини бузган, уларга баённомалар расмийлаштирилган

📹
Ўзбекистонда COVID-19 ҳақида илк фильм яратилди

🔰 Карантинга олинганларни чиқариш нега "чўзилиб кетаётгани"га изоҳ берилди

🎓 Мактабларда ўқув йили онлайн тарзда якунланади

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
💼 Карантин даврида ходимни ишга олиш ёки ишдан озод қилиш мумкинми?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири матбуот котиби Шаҳноза Равшанова АОКА штабига келиб тушаётган саволларга жавоб қайтарди:

Меҳнат қонунчилигида ходимни карантин даврида ишга олиш ёки ишдан озод қилиш бўйича алоҳида тартиб белгиланмаган. Шу сабабли карантин даврида ходимларни ишга олиш ёки ишдан озод қилиш умумий меҳнат қонунчилиги асосларига кўра амалга оширилади.

🚫 Фақатгина 2020 йил 19 мартдаги Президент Фармонига кўра, коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси (унинг ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар) бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тақиқланади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki