Karakalpakstan.uz
21.3K subscribers
28.2K photos
3.97K videos
13 files
12.2K links
Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңесиниң мәмлекетлик ҳүкимет порталы

Веб-сайт:
www.karakalpakstan.uz
Facebook:
www.fb.com/groups/karakalpakstan.uz
Instagram:
instagram.com/qr.ministrlerkenesi
Twitter:
https://twitter.com/qr_kenesi
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Жамиятни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларимиз натижасида янги Ўзбекистон шаклланмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиздаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди.
Ўтган йили Парламентга ўтказилган сайловлар аҳоли ва партияларнинг сиёсий фаоллиги, фуқаролик жамияти институтларининг роли, оммавий ахборот воситаларининг таъсири ошганини намойиш этди.
Биз учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни тобора кучаймоқда. Янги Парламентимизда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат ҳам бутунлай ўзгарди. Мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига жавобан шу йилнинг ўзида 50 минг юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Мамлакатимизда диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшиланди. Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш биз учун доимий муҳим вазифадир”.
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Судларнинг чинакам мустақиллиги ва қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилди. Бу борада муҳим қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, мустақил тузилма – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.
Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар жадал давом эттирилмоқда. Биз биринчи марта камбағалликни камайтириш ҳақидаги қатъий қароримизни очиқ эълон қилдик.Бунга тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани барпо этиш, одамларни янги касб-ҳунарларга ўргатиш ва аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш орқали эришмоқдамиз.
Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади. Республикамизда ҳар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги фаолият кўрсатмоқда”.

#Mirziyoyev #UN #yoshlar

Prezident.uz (https://www.prezident.uz/uz)| (https://www.prezident.uz/oz)Facebook (https://www.facebook.com/Mirziyoyev/)| (https://www.prezident.uz/uz)Instagram (https://www.instagram.com/mirziyoyev_sh/)| (https://www.prezident.uz/ru)YouTube (https://www.youtube.com/channel/UC61Jnumjuz8NXhSuLoZD2xg)| (https://www.prezident.uz/en)Twitter (https://twitter.com/president_uz)
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Ҳозирги вақтда Марказий Осиё минтақасида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Биз минтақа давлатлари ўртасида яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳурмат муҳитини яратишга эришдик.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган ташаббусга асосан мунтазам ўтказилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари умумий ютуғимиз бўлди.
Охирги тўрт йилда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми салкам беш баробарга ўсди.
Мамлакатларимиз ушбу синовли кунларда бир-бирини ёлғиз қолдирмасдан, ўзаро елкадош бўлдилар.
Бугун Марказий Осиё давлатлари олдида муҳим стратегик вазифа турибди. У ҳам бўлса, минтақамизнинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлашдир.
Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф этамиз.
Бугунги кунда Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал антитеррор стратегияси муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Биз ушбу стратегия доирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш тарафдоримиз.
Маълумки, минтақамизнинг кўҳна ва бой маданий мероси глобал аҳамиятга эга. Биз 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга тайёрмиз”.

Президент Шавкат Мирзиёев:

"В настоящее время в регионе Центральной Азии происходят фундаментальные изменения. В отношениях между государствами мы смогли создать атмосферу добрососедства и взаимного доверия, дружбы и уважения.
Нашим общим достижением стали регулярные Консультативные встречи глав государств Центральной Азии, инициатива о проведении которых впервые была выдвинута на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН.
За последние четыре года объем взаимной торговли Узбекистана с соседними государствами вырос почти в пять раз.
В это сложное для всех время наши государства не отстранились друг от друга, а оказывали взаимную поддержку.
Сегодня перед государствами Центральной Азии стоит важная стратегическая задача – обеспечить глубокую интеграцию нашего региона в глобальные экономические, транспортные и транзитные коридоры.
В связи с этим предлагаем создать под эгидой Организации Объединенных Наций Региональный центр развития транспортно-коммуникационной взаимосвязанности.
В настоящее время в Центральной Азии укрепляется плодотворное сотрудничество в сфере обеспечения безопасности. Успешно осуществляется Глобальная контртеррористическая стратегия ООН.
Предлагаем провести Международную конференцию, посвященную достигнутым результатам и перспективам взаимодействия в рамках регионального Совместного плана по реализации этой Стратегии, принятого 10 лет назад.
Как известно, многовековое культурное и духовное наследие нашего региона имеет глобальное значение. Мы готовы в сотрудничестве с ЮНЕСКО в 2021 году провести в древнем городе Хиве Международный форум «Центральная Азия на перекрестке мировых цивилизаций»."

#Mirziyoyev #UN #MarkaziyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Биз Афғонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида қабул қиламиз. 2018 йил март ойида ўтказилган Афғонистон бўйича олий даражадаги Тошкент конференцияси афғон муаммосини ечиш учун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини сафарбар этишда янги босқич бўлди.
Биз жорий йилнинг сентябрь ойида Доҳа шаҳрида афғон сиёсий кучлари ўртасида бошланган тинчлик музокараларини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Бу музокаралар жафокаш афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ўрнатишига умид қиламиз.
Минтақада иқтисодий интеграция жараёнларига Афғонистонни кенг жалб этиш мақсадида «Сурхон – Пули Хумри» электр узатиш тармоғини, Мозори Шарифдан Ҳинд океани портларига чиқадиган темир йўл қурилиши каби йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга киришдик.
Фикримизча, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масалалари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг доимий эътибор марказида бўлиб қолиши зарур.
Фақат биргаликда ва яқин ҳамкорлик орқали биз афғон халқининг эзгу орзу-умидларини рўёбга чиқаришимиз мумкин. Бу борада “Беқарор ва вайронкор вазиятдан – тинчлик ва бунёдкорлик сари” деган тамойил асосида иш олиб бориш муҳимдир.
Шу боисдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш лозим. Ушбу қўмитанинг асосий вазифаси Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмак беришдан иборат бўлиши зарур”.

Президент Шавкат Мирзиёев:

"Биз Афғонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида қабул қиламиз. 2018 йил март ойида ўтказилган Афғонистон бўйича олий даражадаги Тошкент конференцияси афғон муаммосини ечиш учун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини сафарбар этишда янги босқич бўлди.
Биз жорий йилнинг сентябрь ойида Доҳа шаҳрида афғон сиёсий кучлари ўртасида бошланган тинчлик музокараларини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Бу музокаралар жафокаш афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ўрнатишига умид қиламиз.
Минтақада иқтисодий интеграция жараёнларига Афғонистонни кенг
жалб этиш мақсадида “Сурхон – Пули Хумри” электр узатиш тармоғини, Мозори Шарифдан Ҳинд океани портларига чиқадиган темир йўл қурилиши каби йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга киришдик.
Фикримизча, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масалалари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг доимий эътибор марказида бўлиб қолиши зарур.
Фақат биргаликда ва яқин ҳамкорлик орқали биз афғон халқининг эзгу орзу-умидларини рўёбга чиқаришимиз мумкин. Бу борада “Беқарор ва вайронкор вазиятдан – тинчлик ва бунёдкорлик сари” деган тамойил асосида иш олиб бориш муҳимдир. Шу боисдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш лозим. Ушбу қўмитанинг асосий вазифаси Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмак беришдан иборат бўлиши зарур".

#Mirziyoyev #UN #Afgoniston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Давримизнинг ўткир муаммоларидан яна бири – глобал иқлим ўзгаришларидир. Бугунги кунда ҳар бир мамлакат бу жараённинг салбий таъсирини ҳис этмоқда. Минг афсуски, бундай ўзгаришлар Марказий Осиё тараққиётига ҳам катта хавф туғдирмоқда.
Эътиборингизни яна бир бор Орол денгизи қуришининг ҳалокатли оқибатларига қаратмоқчиман. Оролбўйи ҳудуди экологик фожианинг марказига айланди. Биз мавжуд аҳволни яхшилаш учун бу ерда икки миллион гектар янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратиш, тупроқ қатламини шакллантириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқдамиз.
Мамлакатимиз ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст фонди тузилди. Умид қиламизки, ушбу фонд оғир экологик ҳудудда яшаётган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг таянч платформаси бўлиб хизмат қилади.
Биз Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз. Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ бўларди".


#Mirziyoyev #UN #Orol

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Жаҳоннинг турли нуқталарида нотинчлик сақланиб қолаётгани, зиддият ва зўравонликлар ортиб бораётгани, экологик офатлар ва бошқа замонавий хатарлар қашшоқлик ва камбағалликнинг глобал муаммоларини кучайтирмоқда.
Бу муаммолар айниқса пандемия шароитида кескин тус олмоқда. Тобора ташвишли оҳанг касб этаётган қашшоқликнинг овози бутун дунё ҳамжамиятини, барчамизни безовта қилиши зарур.
Шу муносабат билан қашшоқликни тугатиш ва камбағалликка қарши курашишни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси навбатдаги сессиясининг асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммитни ўтказишни таклиф этамиз."

Президент Шавкат Мирзиёев:
"Хотел бы особо подчеркнуть, что сохранение нестабильности в разных точках мира, рост противоречий и насилия, экологические бедствия и другие угрозы современности усугубляют глобальные проблемы нищеты и бедности.
Эти проблемы резко обострились в период пандемии. Все мировое сообщество, всех нас должен беспокоить «голос нищеты», который звучит сегодня еще сильнее.
В связи с этим предлагаем определить проблемы ликвидации нищеты и борьбы с бедностью в качестве одной из основных тем предстоящей сессии Генеральной Ассамблеи ООН, а также провести Глобальный саммит, посвященный данным вопросам."

#Mirziyoyev #UN #xavfsizlik #farovonlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онлайн таълимда Қорақалпоғистон халқ таълими вазири ўқитувчиларга қандай баҳо берди?

Саволга Қорақалпоғистон халқ таълими вазири Aманжол Aяпов Kun.uz мухбири билан бўлган мулоқотда жавоб берди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Күн фотосы: Тақыятас районы ҳәкими пахта терди

Тақыятас районы ҳәкими Илҳом Маткаримов райондағы “Қуўаныш” фермер хожалығының атызларында пахта терип атырған теримшилердиң бирине пахта териўге жәрдемлести.

Соңынан ең көп пахта терген ҳәм зүрәәтти жыйнап алыўға жәрдемге келген жасы үлкен теримшилерге саўғалар тапсырды.

Теримшилер район ҳәкиминиң басламасын қоллап-қуўатлап, итибар ушын миннетдаршылығын билдирди.

Мағлыўмат ушын, Тақыятас районы ҳәкими Илҳом Маткаримов республикамыздағы ең жас ҳәкимлердиң бири болып есапланады.

©️Фото авторы: Ислам Матеков.
Республика ишчи гуруҳи аъзолари Тахиатош ва Нукус туманларида теримчиларга яратилган шароитларни ўрганди
Аввал хабар берилганидек, пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратилишда мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича ташкил қилинган республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистонда бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ вакиллари бугун Тахиатош ва Нукус туманларига ташриф буюриб, теримчилар учун яратилган шароитлар билан танишди ва улар билан суҳбатлашди.

Тахиатош тумани нафақат саноати билан, шунингдек, қишлоқ хўжалигининг ирвожланганлиги билан республикамиздаги намунали туманлардан биридир. Мазкур туманда ҳозирги кунда 74 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб, уларнинг 30 фоиздан ортиғи қишлоқ жойларида яшайди. Шу сабабли, пахта теримчиларининг кўпчилиги шаҳардан келади. Тумандаги кластер томонидан теримчиларга автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

Ҳозирги кунга қадар туманда 3 минг тоннадан ортиқ пахта хом-ашёси йиғилган.

Теримчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида туманнинг 3 минтақасида энг кўп пахта терувчилар ўртасида мунтазам равишда мусобақалар ташкил этилиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ғолибларга телевизор, микротўлқинли печ, сув иситгич ва ҳар бир иштирокчига пахта пулларидан ташқари 50 минг сўмдан мукофот пуллари топширилмоқда.

Туманда ҳозирги кунда иккинчи терим давом этаётган бўлиб, теримчиларга пахта хом-ашёсининг ҳар бир килограмми учун 1400 сўмдан, ҳар беш кундан кечиктирмасдан пуллари ўз вақтида тўлаб берилмоқда.

Теримчиларнинг маданий ҳордиқ чиқариши учун ташаббускор ёшлар томонидан ҳар куни тушлик пайтида концерт дастурлари ташкил этилиши йўлга қўйилган.

Ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги «Мустақиллик», «Қуваниш», «Худайберди Ражапбай» фермер хўжаликларининг пахта далаларида бўлиб, теримчилар билан яратилган шароитлар тўғрисида суҳбат олиб борди. Далаларда пандемия шароитини инобатга олиб, пахта йиғим-терими ишлари санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкиллаштирилгани, теримда иштирок этаётган теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари яратилганига гувоҳ бўлишди.

Теримчилар учун дала бошида иссиқ овқат ва ичимлик сув билан таъминланганлиги, теримчиларга терим пуллари ҳар беш кундан, зарур ҳолларда теримчилар истагига кўра кундалик бериб турилганлиги аниқланди.

Ўз навбатида теримчилар ҳам терим пулларининг ўз вақтида бериб борилаётгани, шароитлардан мамнунлигини билдирди. Илғор теримчиларга рағбатлантириш мақсадида совғалар берилди.

Азалий деҳқонлар юрти бўлмиш Нукус туманида бу йилги пахта теримида туманнинг 1200 нафар уюшмаган аҳолиси ва Нукус шаҳридан 800 нафар теримчи иштирок этмоқда. Туманда пахта етиштиришга ихтисослашган 115 фермер хўжалиги бўлиб, уларда жами 24 отряд ташкил этилган.

Теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари яратилган бўлиб, барча ишлар санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкиллаштирилган. Терим пуллари ҳар беш кундан тўлаб берилмоқда.

- “Қутанкўл” МФЙ ҳудудидаги “Оразгул-Абат” фермер хўжалиги даласида пахта теряпмиз. Ҳамма шароитлар мавжуд. Пулларимизни ҳар беш кундан тўлиқ бериб туришибди. Кунига 150-210 килограммгача пахта теряпмиз. Пандемия шароитида бу биз учун қўшимча даромат манбайига айланди, - дейди Байрамгул Гулманова.

Ишчи гуруҳ аъзолари туманнинг “Ақманғит” овулидаги “Ырысқы Несийбе”, “Шортанбай” овулидаги “Мақсим ой” ҳамда “Қонис Батир” фермер хўжаликларида пахта тераётган теримчилар билан суҳбатлар олиб борилди, илғор теримчиларга совғалар топширилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.

Каналга аъзо бўлиш: @QResMinistrlerKenesi
Бүгинги қыйыншылық бизиң елимизди де шетлеп өткен жоқ ҳәм еле даўам етип атыр. Усындай сынаўлы демлерде мәрт ҳәм қайыр сақаўатлы халқымыз бир болып биригип, бириниң аўыр жүгин екиншиси көтерип, өз-ара жәрдем қолларын созып, жоқары адамгершилик сезимлерин және бир мәртебе көрсетти.

Өзбекстан Республикасы Президентиниң 2020-жыл 26-августтағы "Меҳр-саховат" көкирек белгиси менен сыйлықлаў ҳаққында"ғы пәрманы менен Тахтакөпир районында бир қатар денсаўлықты сақлаў тараўы жанкүйерлери, сақаўатлы исбилерменлер, мәмлекет ҳәм жәмәәтлик шөлкемлердиң пидайы ўәкиллери "Меҳр-саховат" көкирек белгиси менен сыйлықланды.

Район ҳәкимлигиниң мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenesi