Karakalpakstan.uz
23.6K subscribers
28.4K photos
4.01K videos
13 files
12.3K links
Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңесиниң мәмлекетлик ҳүкимет порталы

Веб-сайт:
www.karakalpakstan.uz
Facebook:
www.fb.com/groups/karakalpakstan.uz
Instagram:
instagram.com/qr.ministrlerkenesi
Twitter:
https://twitter.com/qr_kenesi
Download Telegram
Дастлаб, Қорақалпоғистон Республикаси “Ижтимоий реабилитация маркази”нинг фаолияти билан яқиндан танишди. Муассаса раҳбари билан марказнинг олиб бораётган ишлари, марказга бўлган мурожаатлар ва кўрсатилган ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар ҳақида суҳбатлашди.
Хабарингиз бор сўнги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини ьаъминлаш, ишсиз аёлларни тадбиркорликга кенг жалб этиш, бу орқали уларга доимий даромад манбаи яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боисдан, Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази фаолияти билан ҳам танишдилар. Шуни эътироф этиш ўринли, бугунги кунгача марказда 358 нафар хотин-қизлар ўқитилиб, уларга тадбиркорлик, оилавий бизнесларни йўлга қўйиш асослари ўргатилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова марказ фаолиятини янада жонлантириш юзасидан ўзининг услубий фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шунингдек, ташриф давомида Нукус шаҳридаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, бу ерда эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга яратилаётган шароитлар, маҳалла раислари ва ўринбосарларининг фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда бу борада эришилаётган ютуқлар, йўл қўйилаётган камчиликлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Жумладан, ҳудуддаги «Байтерек» ва «Наўпир» маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ўринбосарлари билан суҳбатлашиб, вазирлик фаолиятини тўғри йўлга қуйишда уларнинг олдига қўйилган вазифаларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, биноларининг моддий-тезник базасини, шарт-шароитларни кўздан кечирди. Фуқаролар йиғинида шакллантирилган «Аёллар дафтари»га киритилган ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича таклиф-тавсияларини билдирди.
Айниқса, мураккаб ижтимоий холатда яшаётган хотин-қизлар ва оилаларнинг хаёт тарзи ва турмушида учраётган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқди.
Шундан сўнг, «Наўпир» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Фарида Базарбаеванинг хонадонида бўлиб, унинг хали ёш бўлишига қарамасдан олиб бораётган тадбиркорлик фаолиятини фахр билан эътироф этди. Чунки, 13 ёшида хунармандчилик билан шуғилланишни бошлаган, у 19 ёшида “Ҳунарманд уюшмаси”га аъзо бўлган. Айни пайтда эса ёш хунарманд уй шароитида 30 нафар хотин-қизга хунармандчилик сирларини ўргатмоқда. Қувонарли жиҳати, мазкур 30 нафар аёлнинг 5 нафарини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар ташкил қилади.
Ташриф эртага ҳам Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида давом этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Каналга аъзо бўлиш: @QResMinistrlerKenesi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Әмиўдəрья районында болып өткен көшпели қабыллаўда район халқының мүрəжатлары унамлы шешим тапты.

Атап айтқанда жап-салмаларды қазыў, социаллық қорғаўға мүтəж шаңараққа ишки имканиятлар есабынан жаңа турақ-жай қурып бериў ҳəм 195 хожалықты ишимлик суўы менен тəмийинлеў жумыслары баслап жиберилди.


Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenesi
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондаги бошланғич синф ўқувчилари учун таълим қандай ташкил қилинади?

Саволга Қорақалпоғистон халқ таълими вазири Aманжол Aяпов Kun.uz мухбири билан бўлган мулоқотда жавоб берди.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ НУКУС ФИЛИАЛИ ҲУЗУРИДАГИ УРГАНЧ АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР ТЕХНИКУМИГА ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

11-синфни хамда коллежни тамомлаганлар, «Ҳаёт давомида таълим олиш» принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар кундузги ва сиртқи таълим шаклларида Давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинадилар.

Ўқиш муддати 2 йил.

✏️Техникумни тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.
🎓Янги ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича кундузги кечки ва сиртқи шаклда ўқишга таклиф қиламиз.
♦️ Қишлоқ хўжалиги механизациялаш ва сервис техник-технологи.
♦️ Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш электро механиги.
♦️ Агрологистика.
♦️ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
♦️ Аграномия (экин турлари бўйича).
♦️ Ветеринария медицинаси.
♦️ Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи
♦️ Туризм
♦️ Ракамли технология кайта ишлаш аналитиги.
♦️ Зоотехник.
♦️ Ихтиология.
♦️ Пиллачилик ва тутчилик.
♦️ Ўрмон хўжалиги агрономи
♦️ Экология ва атроф-муҳит ҳимоя қилиш
♦️ Экспорт агенти.
♦️ Иссикхона ва парник хужалиги техник-технологи.
♦️Енгил саноат буюмлари конструкцияси ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича)
♦️Дастурий инжиниринг

🏢Техникумга www.texnikum.edu.uz электрон платформаси орқали абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул қилинади

Қабул 2020 йил 25 авгусдан 25 сентябргача давом этади.

🧾Техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
1️⃣ Электрон ариза;
2️⃣ Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣ 3x4 фотосурат.

📬Манзил: Урганч тумани Ғойбу қишлоғи, Ҳожибойлар маҳалласи (Олдинги Ғойбу қишлоқ хўжалик КХК биноси)
📲Мурожаат учун телефонлар +99897-360-51-33, +99897-364-23-28, +99897-299-91-32, +99897-511-82-54
«МЕҲР-САХОВАТ» КӨКИРЕК БЕЛГИСИ ТАПСЫРЫЛДЫ

Толық оқыў: https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2286

Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenesi
Бүгин Нөкис районы ҳәкимлигиниң мәжилислер залында пандемия дәўиринде халықтың социаллық қорғаўға мүтәж қатламларын ҳәр тәреплеме қоллап-қуўатлаў, халқымыздың саламатлығын тәмийинлеў жолында Ўатан алдындағы миннетлерин пидәкерлик пенен атқарып атырған ҳәм бийғәрез көмек жәрдемин көрсеткен бир қатар тараў ўәкиллерине Өзбекстан Республикасы Президентиниң 2020-жыл 26-май күнги Пәрманина муўапық «Меҳр-саховат» көкирек белгиси тапсырылды.

Сеитова Турсынай Кожахметовна;
Отарбаев Бахтыбай Аманбаев;
Ембергенова Пердегул Сабырбаевна;
Кудияров Ренат Караматдинович;
Абдижаббаров Турсынбай;
Отарбаев Дуйсенбай Отепбаевич;
Айтмуратов Есенбай Сарсенбаевич;
Хаипов Шамшадтин ;
Сабуров Мақсетбай Қаржаўбаевич;
Палуанова Халима Наубетуллаевна;

Районы ҳәкимлиги Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenesi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарақалпақстан жаңаланыўлар жолында

Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenesi
ПИДАЙЫЛЫҚТЫҢ ЖЕМИСИ

Толық оқыў: https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2287


Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenesi
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи бошланди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари 2017 йил сентябрда Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қатор муҳим таклиф ва мулоҳазаларни баён этган эди. Уларнинг барчаси жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланиб, амалиётга татбиқ этиляпти.
Ўзбекистон Президенти бу гал ҳам кўплаб ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

В настоящее время на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН началось выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.
Как известно, лидер нашей страны в своей речи на 72-й сессии Генассамблеи ООН в сентябре 2017 года в Нью-Йорке озвучил важные предложения по некоторым вопросам глобального развития. Все они широко поддержаны мировым сообществом и претворяются в жизнь.
Ожидается, что и в этот раз Президент Узбекистана выдвинет ряд важных инициатив.

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twit
LIVE.

Трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

Facebook: https://www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/3247175458737251/

YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=Pgo-XdARltQ

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатди. Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар ўзаро боғлиқ эканини, ўртамизда мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини исботлади.
Шу йўлда барчамиз ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни мувофиқ ҳолда ривожлантириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигини чуқур англадик.
Мақсадимиз – ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир.
Бу борада биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим”.



Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Жамиятни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларимиз натижасида янги Ўзбекистон шаклланмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиздаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди.
Ўтган йили Парламентга ўтказилган сайловлар аҳоли ва партияларнинг сиёсий фаоллиги, фуқаролик жамияти институтларининг роли, оммавий ахборот воситаларининг таъсири ошганини намойиш этди.
Биз учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни тобора кучаймоқда. Янги Парламентимизда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат ҳам бутунлай ўзгарди. Мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига жавобан шу йилнинг ўзида 50 минг юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Мамлакатимизда диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшиланди. Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш биз учун доимий муҳим вазифадир”.
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Судларнинг чинакам мустақиллиги ва қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.
Коррупцияга қарши муросасиз кураш янги босқичга кўтарилди. Бу борада муҳим қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, мустақил тузилма – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.
Мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотлар жадал давом эттирилмоқда. Биз биринчи марта камбағалликни камайтириш ҳақидаги қатъий қароримизни очиқ эълон қилдик.Бунга тадбиркорликни ривожлантириш ва қўшимча иш ўринлари яратиш, инвестиция ва бизнес муҳитини яхшилаш ҳамда замонавий инфратузилмани барпо этиш, одамларни янги касб-ҳунарларга ўргатиш ва аҳолига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш орқали эришмоқдамиз.
Мамлакатимиз аҳолисининг ярмидан кўпини ёшлар ташкил этади. Республикамизда ҳар бир йигит-қизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши ва ўз салоҳиятини намоён этиши учун улкан ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда Ёшлар парламентлари, Ёшлар ишлари агентлиги фаолият кўрсатмоқда”.

#Mirziyoyev #UN #yoshlar

Prezident.uz (https://www.prezident.uz/uz)| (https://www.prezident.uz/oz)Facebook (https://www.facebook.com/Mirziyoyev/)| (https://www.prezident.uz/uz)Instagram (https://www.instagram.com/mirziyoyev_sh/)| (https://www.prezident.uz/ru)YouTube (https://www.youtube.com/channel/UC61Jnumjuz8NXhSuLoZD2xg)| (https://www.prezident.uz/en)Twitter (https://twitter.com/president_uz)
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Ҳозирги вақтда Марказий Осиё минтақасида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Биз минтақа давлатлари ўртасида яхши қўшничилик ва ўзаро ишонч, дўстлик ва ҳурмат муҳитини яратишга эришдик.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган ташаббусга асосан мунтазам ўтказилаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари умумий ютуғимиз бўлди.
Охирги тўрт йилда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан ўзаро савдо ҳажми салкам беш баробарга ўсди.
Мамлакатларимиз ушбу синовли кунларда бир-бирини ёлғиз қолдирмасдан, ўзаро елкадош бўлдилар.
Бугун Марказий Осиё давлатлари олдида муҳим стратегик вазифа турибди. У ҳам бўлса, минтақамизнинг глобал иқтисодий, транспорт ва транзит йўлакларига чуқур интеграциясини таъминлашдир.
Шу муносабат билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф этамиз.
Бугунги кунда Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик олиб борилмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал антитеррор стратегияси муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Биз ушбу стратегия доирасидаги Минтақавий қўшма режанинг 10 йиллик натижалари ва келгуси истиқболларига бағишланган халқаро конференцияни ўтказиш тарафдоримиз.
Маълумки, минтақамизнинг кўҳна ва бой маданий мероси глобал аҳамиятга эга. Биз 2021 йилда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда қадимий Хива шаҳрида “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” деган мавзуда халқаро форумни ўтказишга тайёрмиз”.

Президент Шавкат Мирзиёев:

"В настоящее время в регионе Центральной Азии происходят фундаментальные изменения. В отношениях между государствами мы смогли создать атмосферу добрососедства и взаимного доверия, дружбы и уважения.
Нашим общим достижением стали регулярные Консультативные встречи глав государств Центральной Азии, инициатива о проведении которых впервые была выдвинута на 72-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН.
За последние четыре года объем взаимной торговли Узбекистана с соседними государствами вырос почти в пять раз.
В это сложное для всех время наши государства не отстранились друг от друга, а оказывали взаимную поддержку.
Сегодня перед государствами Центральной Азии стоит важная стратегическая задача – обеспечить глубокую интеграцию нашего региона в глобальные экономические, транспортные и транзитные коридоры.
В связи с этим предлагаем создать под эгидой Организации Объединенных Наций Региональный центр развития транспортно-коммуникационной взаимосвязанности.
В настоящее время в Центральной Азии укрепляется плодотворное сотрудничество в сфере обеспечения безопасности. Успешно осуществляется Глобальная контртеррористическая стратегия ООН.
Предлагаем провести Международную конференцию, посвященную достигнутым результатам и перспективам взаимодействия в рамках регионального Совместного плана по реализации этой Стратегии, принятого 10 лет назад.
Как известно, многовековое культурное и духовное наследие нашего региона имеет глобальное значение. Мы готовы в сотрудничестве с ЮНЕСКО в 2021 году провести в древнем городе Хиве Международный форум «Центральная Азия на перекрестке мировых цивилизаций»."

#Mirziyoyev #UN #MarkaziyOsiyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Биз Афғонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида қабул қиламиз. 2018 йил март ойида ўтказилган Афғонистон бўйича олий даражадаги Тошкент конференцияси афғон муаммосини ечиш учун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини сафарбар этишда янги босқич бўлди.
Биз жорий йилнинг сентябрь ойида Доҳа шаҳрида афғон сиёсий кучлари ўртасида бошланган тинчлик музокараларини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Бу музокаралар жафокаш афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ўрнатишига умид қиламиз.
Минтақада иқтисодий интеграция жараёнларига Афғонистонни кенг жалб этиш мақсадида «Сурхон – Пули Хумри» электр узатиш тармоғини, Мозори Шарифдан Ҳинд океани портларига чиқадиган темир йўл қурилиши каби йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга киришдик.
Фикримизча, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масалалари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг доимий эътибор марказида бўлиб қолиши зарур.
Фақат биргаликда ва яқин ҳамкорлик орқали биз афғон халқининг эзгу орзу-умидларини рўёбга чиқаришимиз мумкин. Бу борада “Беқарор ва вайронкор вазиятдан – тинчлик ва бунёдкорлик сари” деган тамойил асосида иш олиб бориш муҳимдир.
Шу боисдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш лозим. Ушбу қўмитанинг асосий вазифаси Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмак беришдан иборат бўлиши зарур”.

Президент Шавкат Мирзиёев:

"Биз Афғонистонни Марказий Осиёнинг ажралмас қисми сифатида қабул қиламиз. 2018 йил март ойида ўтказилган Афғонистон бўйича олий даражадаги Тошкент конференцияси афғон муаммосини ечиш учун халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини сафарбар этишда янги босқич бўлди.
Биз жорий йилнинг сентябрь ойида Доҳа шаҳрида афғон сиёсий кучлари ўртасида бошланган тинчлик музокараларини тўла қўллаб-қувватлаймиз. Бу музокаралар жафокаш афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ўрнатишига умид қиламиз.
Минтақада иқтисодий интеграция жараёнларига Афғонистонни кенг
жалб этиш мақсадида “Сурхон – Пули Хумри” электр узатиш тармоғини, Мозори Шарифдан Ҳинд океани портларига чиқадиган темир йўл қурилиши каби йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга киришдик.
Фикримизча, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш масалалари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг доимий эътибор марказида бўлиб қолиши зарур.
Фақат биргаликда ва яқин ҳамкорлик орқали биз афғон халқининг эзгу орзу-умидларини рўёбга чиқаришимиз мумкин. Бу борада “Беқарор ва вайронкор вазиятдан – тинчлик ва бунёдкорлик сари” деган тамойил асосида иш олиб бориш муҳимдир. Шу боисдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида афғон халқининг дарду ташвишини тинглайдиган, доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш лозим. Ушбу қўмитанинг асосий вазифаси Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмак беришдан иборат бўлиши зарур".

#Mirziyoyev #UN #Afgoniston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter