Karakalpakstan.uz
20.8K subscribers
28.1K photos
3.95K videos
13 files
12.2K links
Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңесиниң мәмлекетлик ҳүкимет порталы

Веб-сайт:
www.karakalpakstan.uz
Facebook:
www.fb.com/groups/karakalpakstan.uz
Instagram:
instagram.com/qr.ministrlerkenesi
Twitter:
https://twitter.com/qr_kenesi
Download Telegram
Президентимиз юқори даромадли корхоналарни кўпайтириш мақсадида янги ташаббусни илгари сурди.

Халқаро консультантларни жалб қилган ҳолда электротехника, тўқимачилик, чарм-пойабзал, заргарлик, қурилиш материаллари, мебелсозлик, полимер, кимё ва озиқ-овқат саноати бўйича 140 та тайёр лойиҳа ишлаб чиқилди.

Бугун очиқ мулоқотда иштирок этаётган тадбиркорларга “140 та илғор саноат корхонаси” лойиҳалари тақдимот қилинди.

Ушбу лойиҳаларнинг жами қиймати 10 миллиард долларга тенг бўлиб, уларда 60 мингта иш ўринларини яратиш, йилига 5 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда 2,5 миллиард долларлик экспорт қилиш кўзда тутилган.

Мазкур 140 та лойиҳа электрон платформага қўйилиб, тадбиркорларга очиқ-ошкора шартлар асосида таклиф қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорларни ушбу дастурда иштирок этишга чақирди. Улар қизиқиш билдирса, ҳозирдаёқ шартнома тузилиши мумкинлигини, жойи ҳам, маблағи ҳам, инфратузилмаси ҳам ҳозирнинг ўзида ҳал қилиниши таъкидланди.

Дастурга кирган корхоналарга Саноатни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан 10 йил муддатга паст фоизли кредитлар ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент содда солиқ маъмурчилиги ва бюрократиясиз қулай муҳит яратиш борасида муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Сиздек шижоатли, ишбилармон, ташаббускор ва фидойи тадбиркорларимиз сафи карра-карра кенгайишидан барчамиз бирдек манфаатдормиз.

Шу боис биз тадбиркорларга солиқ юкини кўпайтириш эмас, балки уларни қўллаб-қувватлаш орқали солиқ базасини кенгайтириш ҳисобига бюджетга тушумларни ошириш йўлидан бораяпмиз.

Ўтказилган сўровларда 62 фоиз тадбиркорлар солиқ соҳасидаги ислоҳотларни ижобий баҳолаган.

Лекин бизнес вакиллари солиқ тизимидан, солиқчилар фаолиятидан қанчалик рози?

Мураккаб солиқ маъмурчилиги, бизнесга ортиқча аралашиш
ва тизимдаги коррупция ҳолатларининг барчасидан хабарим бор
”, - деди давлатимиз раҳбари.

Солиқ тизими тубдан ислоҳ қилиниб, солиқ идоралари ходимларининг ёндашувлари бутунлай ўзгартирилиши таъкидланди. Солиқ маъмурчилиги ҳам соддалашади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳозирги тадбиркорларни хавф гуруҳига киритиш тизими ёпиқ бўлиб, интизомли солиқ тўловчилар ҳам қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб бермоқда.

Ўтказилган сўровларда қўшилган қиймат солиғи тўловчиларнинг 70 фоизи ушбу солиқни қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш, яъни “tax gap” тизими адолатсиз эканини билдирган.

Солиқ тизимидаги коррупция билан боғлиқ шикоятлар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани ҳам айнан “tax gap” билан боғлиқ.

Эндиликда, 1 октябрдан бошлаб, қўшилган қиймат солиғини қайтаришда солиқ узилиши коэффициентини қўллаш амалиёти, яъни “tax gap” бекор қилинади.

Шу билан бирга, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман соҳа вакиллари билан бирга тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтингини жорий қилади.

Бунда, келгуси йил 1 январдан бошлаб рейтинги юқори корхоналар:

- барча турдаги солиқ текширувларидан озод қилинади;

- уларга қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисми бир кунда қайтариб берилади;

- қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини вақтинчалик тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳозирда камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетгани ва бу коррупцияга ҳам йўл очиб бераётганини кўрсатиб ўтди.

Эндиликда камерал назоратда тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш ёки уни идорага чақириш қатъиян тақиқланади.

Шунингдек, алоҳида очиқ-ошкора платформа яратилиб, солиқчилар кўрсатган хизматлар сифатига тадбиркорларнинг ўзи баҳо берадиган тизим йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳозирда солиққа оид битта ҳуқуқбузарлик учун тадбиркор сифатида молиявий жарима, жисмоний шахс сифатида маъмурий жарима қўлланмоқда. Бундай амалиёт бекор қилиниши таъкидланди.

Тадбиркорларга қўлланаётган жарималар улар фаолиятининг тўхтаб қолишига сабаб бўлмаслиги зарурлиги қайд этилди. Шу нуқтаи-назардан уч ойда барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилиб, адолатли меъёрлар белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Тадбиркорнинг солиқ идоралари билан бўладиган барча низолари маъмурий суд ваколатига ўтказилади. Шунингдек, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри судга шикоят қилишидаги ҳар қандай чекловлар олиб ташланади.

Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.

Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади.

Ҳозирги кунда тадбиркорлар 140 дан ортиқ ҳисобот доирасида 8 мингга яқин кўрсаткичларни 16 та давлат идорасига топширишга мажбур. Оқибатда 500 минг тадбиркор ҳар йили бундай турли ҳисоботларни тайёрлашга 300 миллиард сўм сарфламоқда.

Шу боис 2024 йил 1 январдан бошлаб:

- бир-бирини такрорловчи ва эскирган ҳисоботлар тугатилади;

- барча ҳисоботларни ягона электрон тизим орқали тақдим этиш йўлга қўйилиб, уларнинг қоғоз шакли бекор қилинади (ҳозирда 15 фоиз ҳисоботлар қоғозда топширилади).

Facebook|Instagram|Twitter
Кластер тизимига ўтилгани натижасида қисқа вақт ичида қишлоқ хўжалигида кескин ўзгаришлар қилишга замин яратилди.

Хусусан, ўтган олти йил ичида бир гектардан олинадиган пахта ҳосили 26 центнердан 34 центнерга етди.

Пахта толасини қайта ишлаш 2,5 баробар ошиб, 100 фоизга етказилди, ип-калава ишлаб чиқариш – 2,2 баробар, тайёр маҳсулот – 5 баробарга ортди.

Келгуси йилда соҳадаги экспортни 1,5 баробар кўпайтириб, 5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган.

Ҳозирда пахта тўқимачилик кластерларида 600 мингга яқин аҳоли доимий даромад олиб, меҳнат қилмоқда.

Шу муносабат билан кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари янада кенгайтирилади.

Жумладан, кластерларнинг айланма маблағлари учун бир ярим йил муддатга 3 триллион сўм кредит ажратилади.

Бундан ташқари:

- пахта ва сунъий толани олиб келишда транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

- хом-ашё, бўёқ ва кимёвий воситалар, фурнитура, совутиш тизимлари ва аксессуарлар уч йил муддатга божхона божидан озод қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз тадбиркорларга алоҳида мурожаат билан чиқди.

Сўнгги етти йилдаги солиқ ислоҳотлари, тадбиркорларга берилган енгиллик ва имтиёзлар натижасида уларнинг ихтиёрида 120 триллион сўмдан зиёд маблағ қолди. Мана бугун ҳам жуда катта қулайликлар берилмоқда.

Халқимизда “қарс икки қўлдан чиқади”, деган гап бор.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда “хуфиёна иқтисодиёт”нинг улуши 40 фоиз атрофида. Биз тўғри ишлаётган, иш ўрни яратаётган, илғор технологиялар жорий қилиб, янги маҳсулотларни ўзлаштираётган, экспортини ошираётган бизнес вакиллари учун барча шароитларни қилиб беришга тайёрмиз.

Лекин солиқлардан қочиб, ўзининг мажбуриятларини бажармасдан келаётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларга биз албатта муросасиз бўламиз.

Шу боис тадбиркорларимиз ўзлари ҳам бош бўлиб, бундай “нопок” ишбилармонлар сафларида бўлишига йўл қўймаса, ўйлайманки, “хуфиёна иқтисодиёт” улушини карра-карра қисқартирамиз
”, - деди давлатимиз раҳбари.

Келгуси йиллар учун белгилаб олган режа ва дастурларимизни амалга ошириш осон бўлмаслиги, лекин ҳаёт синовларида тобланган, сўзида ҳам, ишида ҳам қатъий, мард ва ташаббускор тадбиркорларимиз бор экан, кўзланган марраларга албатта эришилишига ишонч билдирилди.

Айни пайтда давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда уларнинг фикр ва таклифларини тингламоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида уларни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

В рамках открытого диалога Президента Республики Узбекистан с предпринимателями состоялась церемония вручения им высоких государственных наград.

#Mirziyoyev #muloqot #tadbirkorlar #mukofot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ELEKTR ENERGIYАSÍ TÁMIYNATÍ JAQSÍLANBAQTA

Qaraqalpaqstan Respublikası Joqarǵı Keńesi Prezidiumınıń 1235-sanlı Qararı menen bıyılǵı jılı Taqıyatas rayonında 12,5 km hawa elektr uzatıw tarmaqların hám 2 dana transformator punktlerin jańadan qurıw hám rekonstrukciyalaw belgilengen.

📍Tolıq

Каналға ағза болыў
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🙂Янги ўқув йили олдидан ўқитувчилар учун семинар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM