Qaraqalpaqstan Respublikası Awıl xojalıģı ministrligi.
2.04K subscribers
10.8K photos
1.8K videos
4 files
4.38K links
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати


Веб-сайт
https://qqragro.uz
Download Telegram
#agrarhamkorlik
🇺🇸 AMERIKA UNIVERSITETLARIDA AMALIYOTGA KO‘PROQ E’TIBOR QARATILADI
▶️ O‘zbekiston Respublikasi Qishloq xo‘jaligi vazirligi xodimlari, Toshkent davlat agrar universiteti va Jizzax viloyatidagi G‘allaorol texnikumi rahbariyatidan iborat delegatsiyaning avgust oyidagi Amerikaga 17 kunlik safari Missisippi Shtati universitetiga tashrif bilan yakunlandi.
👉 Batafsil
————
#агросотрудничество
🇺🇸 В АМЕРИКАНСКИХ УНИВЕРСИТЕТАХ БОЛЬШОЕ ВНИМАНИЯ УДЕЛЯЕТСЯ ПРАКТИКЕ
▶️ 17-дневная рабочая поездка в Америку в августе делегации в составе сотрудников Министерства сельского хозяйства Республики Узбекистан, руководства Ташкентского государственного аграрного университета и Галляаральского технического колледжа в Джизакской области завершилась посещением Университета штата Миссисипи.
👉 Подробнee

WWW /TELEGRAM /FACEBOOK/
YOUTUBE /INSTAGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Самарқанд вилоятида бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев находится с рабочей поездкой в Самаркандской области. Глава государства посетил мавзолей Имама Бухари.

#Mirziyoyev #safar #Samarqand #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from QR BAJÍXANA
Манзиллар обод, кўнгиллар шод бўлмоқда!

Бугун мамлакатимизда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, халқимизнинг ўз турмушидан рози бўлиб яшашлари учун барча имкониятлар ишга солинган.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Жанабазар” маҳалласини обод масканга айлантириш бўйича ҳукумат миқёсида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Барча давлат идоралари ва ташкилотлари бир ёқадан бош чиқариб, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, маҳалла инфратузилмасини такомиллаштириш, манзилларни обод этиш бўйича ҳамжиҳатликда ишлашмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Нукус шаҳрининг чекка қисмида, саҳро қумлари ўртасидан бунёд этилган ушбу маҳаллада ўзига яраша муаммо ва қийинчиликлар бисёр эди.

Бугун ушбу маскан ташаббускор давлат идоралари саъй-ҳаракатлари билан обод масканга айланмоқда, йўллар текисланиб, асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Аҳолининг яшаш хонадонлари бўялиб, сарамжон ҳолатга келтирилмоқда, том қисмлари ёпилмаган уйларга ижтимоий кўмаклашилиб, шифер билан ёпилиб берилмоқда.

Ушбу маҳалладаги “Темир жол жағаси” кўчаси Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ҳамда Асакабанк Акциядорлик жамиятига бириктирилган. Қумлигича турган кўчаларда ёз бўйи чанг-тўзон кўтарилса, ёмғир-у қорларда лойқаланиб, кўча бўйлаб ҳаракатланиш ушбу хонадонларда яшовчи аҳоли учун катта қийинчилик туғдирарди.
Кўчага масъул этиб белгиланган божхона идоралари аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш, кўча инфратузилмаси, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш йўлида бошқа давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда изчил ҳаракат қилишмоқда.

Узунлиги 850 метрни ташкил этувчи ушбу кўча бўйида 36 та хонадон жойлашган бўлиб, уларда ҳозирги кунда 52та фуқаро доимий истиқомат қилиб келмоқда. Бугунги кунга қадар барча хонадонларнинг томорқа ерлари тартибга келтирилиб, 24 та хонадон оқлаб, бетон қисми бўялди. Аҳоли учун муаммоли саналган кўча бўйи махсус техникалар жалб қилинган ҳолда чўплардан тозаланиб, текисланиб, пиёда ва автотранспорт қуролида ҳаракатланиш учун қулай йўл ҳосил қилинмоқда.

Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, шароити нисбатан оғир бўлган 7 та хонадоннинг том қисми ёпилиб, шифер билан қоплатиб берилди.

“Жанабазар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги биргина кўчада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари шу таҳлитда олиб борилаётган бўлса, жами 40 та кўчадан иборат бутун маҳалла ободликка юз тутаётганлигини пайқаш қийин эмас. Эътиборлиси, ижобий ўзгаришларга бўланган маҳалла аҳолиси бугунги кунидан рози, яхшиланишлардан мамнун. Зеро, бу саъй-ҳаракатлар замирида ҳам инсон қадрини улуғлаш тамойили ётади.

Ушбу кўчада истиқомат қилувчи ҳожи ая Гульзар опа Наубетуллаева бутун маҳалласида юз бераётган ўзгаришлардан мамнун эканлигини билдириб, халқ корига яраётган ҳар бир инсон учун дуога қўл очди, бу каби ҳайрли ишларда фаол қатнашиб, эл ободлиги юрт фаровонлиги учун хизмат қилаётганларга оқ фотиҳа берди.

Бирдамлик, ҳамжиҳатлик бор жойда манзиллар обод бўлади, обод манзилларда яшовчи халқ эса шодликка бўланади!

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Forwarded from QR BAJÍXANA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Жаӊабазар" елатын абаданластырыуда бажыхана хызметкерлери де белсене қатнаспақта