Qaraqalpaqstan Respublikası Awıl xojalıģı ministrligi.
1.82K subscribers
8.6K photos
1.29K videos
1 file
3.4K links
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати


Веб-сайт
https://qqragro.uz
Download Telegram
Forwarded from Karakalpakstan.uz
ҚАРАҚАЛПАҚСТАННАН ДА САРДОБАЛЫЛАРҒА ЖӘРДЕМ КӘРЎАНЫ ЖОЛҒА ШЫҚТЫ - https://joqargikenes.uz/3309.html

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН ҲАМ САРДОБАЛИКЛАРГА ЁРДАМ КАРВОНИ ЙЎЛГА ЧИҚДИ - https://joqargikenes.uz/oz/3323.html
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего смягчения карантинного режима и восстановления экономической деятельности.
- По мере улучшения эпидемиологической ситуации мы будем продолжать снимать ограничения. Наоборот, если ситуация ухудшится, мы возобновим карантинные меры, - отметил Президент Шавкат Мирзиёев.
🖇РЕСПУБЛИКАДА КАРТОШКАЧИЛИК СОҲАСИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

▪️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:
✔️Картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик йўналишидаги кластер ва кооперациялар ташкил этилади;

✔️Истеъмол ва уруғлик картошка, жумладан, унинг супер элита, элита авлодларини етиштиришга туманлар ҳамда ҳудудлар ихтисослаштирилади;

✔️2020 йил 1 майдан бошлаб 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади;

✔️Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Бурчмулло” давлат ўрмон хўжалигининг “Писком” массиви ҳудудидаги бўш турган
ер майдонларида юқори авлодли уруғлик картошка етиштиришни йўлга қўйилади;

✔️Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида 2020 йил 1 ноябрга қадар ҳудудларда “in vitro” лабораториялари ташкил этилади.

@uzagroministry
Web l Facebook l Instagram| Telegram| Youtube
Forwarded from Times.uz
Учинчи — "яшил" тоифадаги ҳудуд — коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган (ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар:

Навоий,
Жиззах ва
Қашқадарё вилоятлари.

"Яшил" ҳудудларда, юқоридагиларга қўшимча равишда:

❗️парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно),

❗️автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига,

❗️
давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

"Яшил" ва "сариқ" тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда савдо мажмуалари фаолият юритишига қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилди:

🚕 ЙЎНАЛИШСИЗ ТАКСИЛАР — йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим;

💇🏻‍♂️ САРТАРОШХОНА ВА ГЎЗАЛЛИК САЛОНЛАРИ — хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари — тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N 95 ёки устма-уст 2 та оддий спанбонд ниқобли), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда "1 та хизмат кўрсатувчи шахс — 1 та мижоз" тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлаши лозим;

🛒 САВДО МАЖМУАЛАРИ — қатъий ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат этилади, бунда: савдо мажмуасининг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
‼️ Автотранспорт воситаларининг СТИКЕРСИЗ, шунингдек, мототранспорт ва велосипедларнинг ҳаракатланишига "яшил" ҳудудларда рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

"Сариқ" ва "қизил" ҳудудларда:

автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📌 Шунингдек, БАРЧА ТОИФАДАГИ ҲУДУДЛАР УЧУН қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

🔻 ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши;

🔻 таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

🔻 барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака
ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

🔻 деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;

🔻 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🔻 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади. Бунда:

🔰 доимий рўйхатдан ўтган ҳолда “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган давлат органлари ва муассасалари (нодавлат ташкилотларида – иш берувчи томонидан тақдим этиладиган тегишли рухсатнома асосида) ходимларига мазкур ҳудудга кириш ва чиқишга;

🔰 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобуд бўлишининг олдини олиш мақсадида аҳоли талабларидан келиб чиқиб, фермер ва деҳқонлар томонидан етиштирилган мева-сабзавот, полиз ва кўкат маҳсулотларини жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мазкур қарор билан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият янада яхшиланиб, бу борада ижобий динамикани таъминлаш мақсадида “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда амалдаги белгиланган карантин чекловлари сақлаб қолинмоқда.

⚡️⚡️Ўз навбатида, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда ушбу қарор билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган байрам – фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, мамлакатларимизнинг жасоратли фахрийларига, дўст халқларимизга соғлик-омонлик ва фаровонлик тиладилар.
Икки томонлама стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Президенты Узбекистана и России провели телефонный разговор.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями в связи с 75-летием Победы над фашизмом, пожелали доблестным ветеранам, дружественным народам двух стран здоровья и благополучия.
Рассмотрены актуальные вопросы двусторонних отношений стратегического партнерства.
Состоялся обмен мнениями по актуальным вопросам международной политики и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЖӘНЕ ХОШ ХАБАР: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСЫНАН ТӘЎИР БОЛҒАНЛАР САНЫ 14 КЕ КӨБЕЙДИ!
Ҳәммемизге белгили, мәмлекетимиз басшысы медицина хызметкерлери алдына коронавирус инфекциясына шалынған наўқаслардың өмирин сақлап қалыўды тийкарғы ўазыйпалардан бири сыпатында белгилеген еди. Усы үндеўден руўхланып, бар тәжирийбе ҳәм билимлерин иске қосқан шыпакерлеримиз пидайылығы наўқасларымыздың избе-из шыпа табыўын тәмийинлеп атыр.
Қарақалпақстан Республикасы жуқпалы кеселликлер емлеўханасында коронавирус инфекциясына шалынған нәўбеттеги 14 наўқас пүткиллей саўалды. Соңғы тексериўлер усы наўқасларда инфекция жоқ екенлигин көрсетти. Олар Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси ҳәм Денсаўлықты сақлаў министрлиги жуўапкер хызметкерлери қатнасында реабилитация орайына шығарып салынды.
Алдын хабар бергенимиздей, республикамызда коронавирустан саўалғанлар саны артып бармақта. Бүгинги саўалып шыққан 14 наўқас пенен улыўма тәўир болғанлар саны 101 адамды қурамақта.
Саўалған наўқаслар жуқпалы кеселликлер емлеўханасында шыпакерлер тәрепинен Дүнья жүзилик денсаўлықты сақлаў шөлкеми ҳәм коронавирусқа қарсы нәтийжели табысларға ерискен мәмлекетлер қәнигелериниң усыныслары тийкарында алып барылған нәтийжели емлеў усыллары себепли кеселликтен толық қутылды. Қалған 8 наўқас Республикалық жуқпалы кеселликлер емлеўханасында тиклениў процессинде.
Бундай нәтийжелер негизинде елимизде коронавирус инфекциясына қарсы гүресте пидайылық пенен мийнет етип атырған медицина хызметкерлериниң хызметлери үлкен. Шыпа таўып атырған наўқаслардың саны артып барыўы, кеселлениў дәрежесиниң пәсейип атырғанлығы болса ҳәммемизди қуўантады.

ҚР Денсаўлықты сақлаў министрлиги мәлимлеме хызмети 👇👇👇👇
@qrdssm
ЯНА ХУШ ХАБАР: КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ 14 НАФАРГА КЎПАЙДИ!
Маълумки, давлатимиз раҳбари тиббиёт ходимлари олдига коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишни асосий вазифалардан бири сифатида қўйган эдилар. Ушбу даъватдан руҳланиб, бор тажриба ва маҳоратларини ишга солишган шифокорларимиз фидойилиги беморларимизнинг кетма-кет соғайишларини таъминлаяпти.
Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбаттаги 14 нафар бемор буткул соғайди. Сўнгги текширувлар ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга йўл олишди.
Аввал хабар қилганимиздек, республикамизда коронавирусдан тузалганлар сони ортиб бормоқда. Бугунги тузалиб чиққан 14 нафар бемор билан умумий соғайганлар сони 101 нафарни ташкил этмоқда.
Соғайган беморлар юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлар томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва коронавирусга қарши самарали натижаларга эришган давлатлар мутахассисларининг тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалари туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди. Қолган 8 нафар бемор Республика юқумли касалликлар шифохонасида тикланиш жараёнида.
Бундай натижалар замирида юртимизда коронавирус инфекциясига қарши курашда фидойилик билан меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг хизматлари катта. Шифо топаётган беморларнинг сони ортиб бориши, касалланиш даражаси пасайиб бораётгани эса барчамизни қувонтиради.

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати 👇👇👇👇 @qrdssm
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Ҳудудларни ривожлантириш дастурларини бутунлай ўзгартирилади. Энди дастурларни ишлаб чиқиш ҳар бир қишлоқни ривожлантиришдан бошланади.

Бунинг учун қуйидаги йўналишларда аниқ ишлар ташкил этилади:

⚡️ Биринчи йўналиш – саноатни ривожлантиришда мавжуд хом ашё чуқур қайта ишланади, ҳар бир қишлоқ, маҳалла
ва туман ихтисослаштирилади.

⚡️ Иккинчи йўналиш – жойларда инвестицион ва туристик салоҳият оширилади, сервис хизматларини яхшилаш учун инфратузилма объектлари ривожлантирилади.

⚡️ Учинчи йўналиш – қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Бу ҳақда 2020 йил 7 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

@uzbyuksalish
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
«Шунча саъй-ҳаракатларимиз, қабул қилаётган қарорларимиз қишлоқдаги оддий одамлар ҳаётига нима ўзгариш олиб кираяпти, даромади кўпайдими, ишга жойлашдими, боласи ўқишга кирдими, уйли-жойли бўлдими, тўйиб овқатланаяптими, тоза сув ичяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди. Бу барча даражадаги раҳбарлар халқимиз олдида жавоб бериши керак бўлган энг асосий саволлардир».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,
2020 йил 7 май


@uzbyuksalish
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
«Бундан буён ҳудудларга оид ҳар бир масалани аниқ туман, қишлоқ, маҳалла, соҳа ва корхона кесимида, муаммонинг энг қуйидаги илдизигача тушиб, уни ҳал қилиш тизимини йўлга қўйишимиз лозим».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,
2020 йил 7 май


@uzbyuksalish
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
«Ҳар бир раҳбар ўз иш услубини ўзгартириб, оддий одамларнинг имконияти ва кўникмаларини инобатга олиб, амалий лойиҳалар қилинсагина тезроқ натижа бўлади. Қишлоқда, маҳаллада ўзгариш бўлса, иқтисодиёт ҳам ривожланади».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,
2020 йил 7 май


@uzbyuksalish
Ўзбекистонда коронавирус беморларининг 72 фоизи тузалди

Бугун яна 65 кишида вирус аниқланди, 79 бемор соғайди. Сўнгги бир кунда Тошкент, Самарқанд, Қорақалпоғистон ва Сирдарёда янги зарарланиш ҳолатлари қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевнинг телеграм каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвали келтирилди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
🔥🌹Доброе утро, дорогие соотечественники! Поздравляем Вас Уважаемых Ветеранов и всех жителей Республики с Днем памяти и почестей! Годы идут, но славный подвиг нашего народа никогда не изгладится из памяти благодарных потомков. Желаем Вам дорогие ветераны здоровья надолгие годы и мирного неба. Пусть Вас всегда окружает любовь, уважение и забота близких. Пусть каждое мгновение жизни дарит Вам радость, спокойствие и счастье! Спасибо Вам за наше мирное небо, за будущее, которое есть у нас благодаря Вам!!!
#ОНЛАЙН. Қорақалпоғистон Республикаси туманларида 2020 йил ҳосили учун экилган уруғлик ғалла майдонларини апробациядан ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув семинаридан.