Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
113K subscribers
4.05K photos
579 videos
2.74K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Қорақалпоғистонда бизнес қилинг!" Шавкат Мирзиёев юртимизнинг барча тадбиркорларини Қорақалпоғистонда бизнес билан шуғулланиш, кўпроқ корхоналар очишга чақирди

"Делайте бизнес в Каракалпакстане!" Шавкат Мирзиёев призвал всех предпринимателей страны активнее заниматься бизнесом и открывать больше предприятий в Каракалпакстане

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Махсус ракурс" кўрсатувининг навбатдаги сонини бугун Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда "O’zbekiston 24", "UzReport TV", "Zo’r TV", "Sevimli" ва "Milliy" телеканалларида томоша қилинг.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Смотрите сегодня специальный выпуск передачи «Особый ракурс» на официальных страницах пресс-службы Президента в социальных сетях, телеканалах «O’zbekiston 24», "UzReport TV", «Zo’r TV», «Sevimli» и «Milliy».

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбари иштирокида бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пресс-секретарь Президента Республики Узбекистан Шерзод Асадов дал краткий обзор состоявшихся мероприятий с участием главы государства и анонсировал запланированные на текущую неделю события.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент матбуот котибининг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги брифингидан фотосуратлар

Фотографии с очередного брифинга пресс-секретаря Президента для представителей средств массовой информации

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/kkLkiEzpUUw

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/v91FksLRcvI

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Президент раислигида мамлакатимизда экологик ҳолатни яхшилаш, дарахтлар муҳофазасини самарали ташкил этиш ва яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Сегодня под председательством Президента состоится видеоселекторное совещание по мерам улучшения экологической ситуации, эффективной организации охраны деревьев и расширения зеленых зон в стране.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтмоқда.
Соҳадаги тизимли муаммолар ҳал қилинмагани ва йўл қўйилган камчиликлар учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Мақсудов лавозимидан озод этилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева началось видеоселекторное совещание по приоритетным задачам в сфере охраны окружающей среды. Совещание проходит в критическом духе.
За системные проблемы в сфере и допущенные недостатки в работе председатель Государственного комитета по экологии и охране окружающей среды Алишер Максудов освобожден от занимаемой должности.

Facebook|Instagram|Twitter
Экология ва атроф-муҳит муҳофазасига бағишланган йиғилишда давлатимиз раҳбари соҳадаги муаммоларни кўрсатиб ўтди.

Бу йўналишга масъул бўлган Экология қўмитаси, бошқа идоралар ва маҳаллий ҳокимликларнинг ташаббус ва амалий ишлари кўринмаётгани танқид қилинди.

Сўнгги 4 йилда саноат корхоналари 2 бараварга ортиб, шаҳарларда чанг-газ миқдори меъёрдан 4 баравар ошган. Атмосферага ташланмаларнинг 90 фоизи Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Қўқон, Навоий, Бухоро, Чирчиқ, Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Гулистон ва Нукус шаҳарларига тўғри келади.

Шу билан бирга, ҳудудларда “яшил майдон”лар 3-4 бараварга қисқариб, ўртача 8 фоиздан камайиб кетди.

Ер усти ва ости сув сатҳининг кескин пасайиши ҳам экологик вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудларда маиший чиқиндиларни хусусий шериклик асосида бошқариш бўйича режа қилинган 62 та лойиҳадан бор-йўғи 15 тасига тадбиркор жалб қилинган. Бу борада Бухоро, Наманган, Фарғонадан ташқари бошқа бирорта ҳудудда ишлар якунига етказилмаган.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда октябрь-ноябрь ойларида 55 миллион дона, келгуси йил баҳор мавсумида автомобиль йўллари, дала четлари, барча аҳоли масканларида 70 миллион дона тут, павловния, мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек тез ўсувчи ва бошқа кўчатларни экиш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри туманлари, вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда дарахтлар ва экинлар маҳаллий иқлимни инобатга олмасдан, пала-партиш экилаётгани боис кундан-кунга қуриб бораётгани, туман ҳокимлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйгани, шаҳар кўчалари чиқиндига тўлиб кетгани билан ҳеч кимнинг иши йўқлигини қаттиқ танқид қилди.

Ҳар бир маҳаллага дарахтларни парваришлаш учун Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 1 нафардан ишчи бириктирилиши белгиланди.

Туман ва шаҳар ободонлаштириш бўлимларига ажратилаётган 10 мингта штат доирасида ҳар бир туман (шаҳар) ҳудудидан келиб чиқиб 5 та ишчидан иборат дарахтларни сақлаш бўйича гуруҳлар ташкил этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев экологияни яхшилаш бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб берди:

- 1,3 минг километр магистрал йўллар бўйларида, ҳудудларнинг иқлимидан келиб чиқиб, сентябрь-декабрь ойларида 480 минг дона ҳамда келгуси йил баҳор ойларида 330 минг дона чинор, эман, жийда терак ва бошқа дарахт кўчатларини экиш;

- йил якунига қадар шаҳарлар ва туман марказларида 16 миллион дона мевали, ёнғоқ манзарали ва дарахтлар бута кўчатлари экиш;

- аҳоли хонадонлари, тадбиркорлик объектлари ҳудуди ва уларнинг ён атрофида 42 миллион дона тут, ёнғоқ, жийда каби дарахтлар экиш;

- дала майдонлари атрофи ҳамда каналлар бўйида 53 миллион дона тут, жийда, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш;

- ўрмон хўжаликлари ҳудудларида 3 миллион дона тут кўчати экиш;

- Мудофаа вазирлиги тасаруфидаги муассасаларда, шу жумладан Чорвоқ сув омбори ҳамда Красногорск шаҳарчаси атрофидаги ўрмон ҳудудларида 500 минг дона манзарали, мевали ва бута кўчатларини экиш;

- икки ой муддатда шаҳарлар ва туманлар марказларидаги 4,5 минг километр ички ирригация тармоқларини фаолиятини тиклаш.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб ушбу ҳудуд учун мос бўлган дарахт кўчатларини кўпайтириши зарурлигини таъкидлади.

Мисол учун, Андижон, Пахтабод ва Марҳамат туманларида 30 дан зиёд павловния етиштирувчи хўжаликлар ташкил этилган ва ҳозирда улар 5 миллион дона кўчатлар экишга тайёр.

Бундай хўжаликларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамда аҳолини сифатли кўчатлар билан таъминлаш мақсадида ҳар бир ҳудудда “Яшил замин” жамғармалари ташкил этилади.

Вилоят ҳокимларига октябрь-ноябрь ойларида “Яшил замин” жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 5 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини аҳолига бепул тарқатиш топшириғи берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳар бир шаҳар ва туман марказида камида 2 тадан “яшил майдон” ва жамоат парклари ташкил этилади - Президент Шавкат Мирзиёев.

"Республикадаги 300 га яқин истироҳат боғи турли вазирлик ва идораларга қарашли бўлиб, уларнинг аксарияти қаровсиз, десак бу ҳам ҳақиқат", - деди давлатимиз раҳбари.

Вилоят ҳокимларига йил якунига қадар истироҳат боғларида аҳоли учун “сокин ҳудуд”ларни ташкил этиш топширилди. Бунда, мазкур боғларнинг камида 60-70 фоизи “яшил ҳудуд” бўлиши керак ва ушбу ҳудудларда бино-иншоотлар қурилишига рухсат берилмайди.

Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 1 тадан сайилгоҳ (жами – 12 та), “яшил майдон” ва аллея (жами – 25 километр), кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллаларнинг ҳар бирида “яшил майдон”лар ташкил этиш лозим.

Шу билан бирга, пойтахтнинг 60 километр канал бўйлари, 250 километр пиёда йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экиш керак.

Facebook|Instagram|Twitter
Тошкент шаҳрида экиладиган дарахт ва экинларни табиий иқлимдан келиб чиқиб қайта кўриб чиқилади.

"Шаҳарнинг ҳамма жойида кўп сув талаб қиладиган арча ва “газон” кўпайиб кетди. Наҳотки, ўзимизнинг шароитга мос кўчат навлари билан таъминлаш ҳақида ҳеч ким бош қотирмайди? Мисол учун, "газон" ўрнига 12 ой кўм-кўк турадиган манзарали буталар, каштан, қайин, заранг (клён), лола дарахти экиш мумкин-ку?" - деб савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Шу муносабат билан қуйидаги вазифалар белгиланди:

- икки ҳафта муддатда илмий асосланган ҳолда пойтахтнинг қайси кўчасида қандай дарахт ва экинларни жойлаштириш бўйича тақдимот қилиш;

- йил якунига қадар Бўзсув сув иншоотининг бўш турган 40 гектар майдонида “яшил ҳудуд” ташкил этиш;

- икки ой муддатда пойтахтга янги қўшилаётган ҳудудларнинг 1,5 минг гектарида дарахтзорлар ташкил этиш ишларини бошлаш;

- ҳудудларда йил якунига қадар аҳоли массивларида 855 гектар майдонга эга “яшил майдон” ҳамда 585 гектар майдонда жамоат паркларини ташкил этиш. Бунда ушбу ҳудудларни ер ва мулк солиғидан озод қилиш;

- дарахтларни бино ва иншоотлар мулкдорларига бириктириш ва кадастр паспортини тақдим этиш тизимини жорий этиш.

Facebook|Instagram|Twitter