Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
116K subscribers
4.13K photos
589 videos
2.81K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Янгиланган Конституцияда Сенатга маҳаллий кенгашларнинг қарорлари қонунчиликка мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича катта масъулият юклатилган.

Биргина ўтган йилнинг ўзида ушбу кенгашлар 34 минг 400 та қарор қабул қилганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу қанчалик муҳим вазифа экани яққол аён бўлади.

Сенат бу борада очиқлик ва шаффофликни, қонунийликни таъминлаш бўйича самарали тизим яратиши кераклиги таъкидланди.

Сенат қўмиталари – юқори палатанинг юраги, ҳаракатлантирувчи кучидир. Ҳар бир қўмита жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечими юзасидан ўтган беш йил давомида ўртача 37 тадан назорат-таҳлил тадбири ўтказган.

Лекин назорат тадбирлари кутилган натижа бераяптими, улардан кейин жойларда аниқ бир муаммо ўз ечимини топаяптими, деган савол сенаторларни ўйлантириши керак.

Шу боис, қўмиталардаги эшитув институти асосларини қонун даражасида мустаҳкамлаб қўйиш вақти келгани таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасида катта дастурлар амалга оширилмоқда.

Тўрт йил аввал 23 фоиз аҳолимизнинг даромади камбағаллик чегарасига ҳам етмас эди. Ўтган даврда 3,5 миллион фуқаро учун даромад олиш имконияти яратилиб, камбағалликни 11 фоизга туширишга эришилди. Келгуси уч йилда уни 7 фоизга тушириш режа қилинган.

Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида келгуси йили бюджетдан 500 миллиард сўм йўналтирилади.

Шунингдек, янги йилдан 65 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, 50 га яқин имтиёзларни ўзида мужассам этадиган ягона “Ижтимоий карта” тизими йўлга қўйилади.

Даромади ва соғлиғини йўқотиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган юртдошларимизни қўллаб-қувватлаш кўлами босқичма-босқич кенгайтирилади. Бунинг учун “Ижтимоий суғурта тўғрисида”ги қонун қабул қилинади.

Facebook|Instagram|X
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга мослашувини таъминлаш учун ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўлами кенгайтирилади.

Бугунги кунда имконияти чекланган болаларнинг аксарияти ижтимоий муҳитдан ажралган ҳолда таълим олмоқда. Уларнинг умумтаълим мактабларига қатнаши учун тўсиқсиз муҳит ва зарур шароит яратилади, махсус педагог ва психологлар жалб қилинади.

Жамиятимизда болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари учрамоқда.

Президент маданиятимизга хос бўлмаган бундай иллатларга қарши муросасиз муносабатда бўлишимиз ва аёвсиз курашишимиз шартлигини таъкидлади. Бу масала шахсан Президент назоратида бўлади.

Шу боис, яқинда, боланинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр қимматига тажовуз қиладиган, жисмоний ва руҳий азоб етказиши мумкин бўлган барча ҳолатларда давлат томонидан тегишли ҳуқуқий ва ижтимоий чоралар кўрилиши қонун билан мустаҳкамлаб қўйилди.

Прокуратура органлари зўравонликдан жабрланувчиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича таъсирчан чораларни янада кучайтириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Сўнгги беш йилда “Коррупциянинг мавжуд эмаслиги” кўрсаткичида Ўзбекистон 23 поғона юқори кўтарилиб, 2023 йилда 140 та мамлакат орасида 66-ўринни эгаллади ва Марказий Осиё минтақасида бу йўналишда сезиларли ижобий кўрсаткични намойиш этди.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг шаффофлигини баҳолаш бўйича “Очиқлик индекси” жорий этилди.

Бироқ, бу борада ҳали ечимини кутаётган масалалар ҳам етарли экани таъкидланди.

Ўтган йили коррупцияга оид жиноятлар 12 фоизга камайган бўлса-да, 6 минг 500 нафар шахс коррупцияда айбланиб, жавобгарликка тортилган.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича парламент назоратини, бутун жамиятимиз иштирокини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Президент Сенатни аҳоли ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизлик муҳитини шакллантириш, ёш авлод онгига қонунга ҳурмат, тўғрилик ва ҳалол меҳнат тушунчаларини сингдириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишга чақирди.

Facebook|Instagram|X
Сенат томонидан Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини сайлаш тизими йўлга қўйилгани суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга хизмат қилади.

Сенатнинг ушбу конституциявий ваколати фақат номзодларни тасдиқлаш билан чекланиб қолмаслиги кераклиги таъкидланди.

Юқори палата қўмиталарида номзодларнинг фаолияти билан танишиш ва баҳо бериш, улар ҳақида хулоса бериш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, судьяларнинг мақоми ва судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосини, суд тизимини молиялаштириш учун маблағлар ажратишда ушбу ҳамжамиятнинг иштирок этиш кафолатларини алоҳида қонунлар билан белгилайдиган вақт келгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Мажлисда Сенат Раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Конституциянинг 101-моддасига мувофиқ, Президент Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига сенатор Танзила Нарбаева номзодини тақдим этди.

Танзила Нарбаева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилангани таъкидланди.

Шунингдек, Сенат Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сенатор Содиқ Сафоев, Сенат Раисининг ўринбосари лавозимига сенатор Аманбай Оринбаев номзодлари тавсия этилди.

Айни пайтда мажлис давом этмоқда. Сенат фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш ҳамда Президентнинг сенаторлар билан мулоқоти бошланди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилган амалдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси янги таркибдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши белгиланди.

Указом Президента Республики Узбекистан установлено, что действующий Кабинет Министров Республики Узбекистан, сложивший свои полномочия перед вновь избранным Олий Мажлисом Республики Узбекистан, продолжит свою деятельность до формирования нового состава Кабинета Министров Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисидаги нутқидан энг муҳим иқтибослар

Facebook|Instagram|X