Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
115K subscribers
4.14K photos
594 videos
2.82K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Иккинчидан, масъулиятли бизнес юритиш. Бу борада иқтисодиёт барқарорлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг тегишли тамойилларини кенг жорий этиш долзарб вазифадир.

Учинчидан, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш. Бунда стартап, инновацион лойиҳалар, биргаликдаги сармояларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Венчур инвестициялар тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш катта аҳамиятга эга.

Тўртинчидан, инвесторлар билан ишлаш тизимини рақамлаштириш. Хорижий инвесторлар билан давлат органлари ўртасидаги барча хизматларни амалга ошириш учун мукаммал электрон платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг жорий этиш вақти келгани таъкидланди. Бу инвесторларни қийнаётган комплекс муаммоларни ўз вақтида ва тизимли ҳал этишга имкон беради.

Facebook|Instagram|X
Мажлисда кенгаш аъзолари, инвесторлар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббусларини билдирдилар.

Муҳокамалар якунида Президентимиз уларнинг Ўзбекистон билан узоқ муддатли ҳамкорликни ва конструктив мулоқотни кенгайтириш борасидаги қатъий интилиш ва ниятларини юксак қадрлашини, мамлакатимизда муваффақиятли бизнес юритиши, ўзини эркин ва ишончли ҳис этиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.

Айтилган барча ташаббус ва тавсиялар тўлиқ инобатга олиниши қайд этилди.

Ҳукумат аъзолари, вазирлар, Президент Администрациясининг масъул ходимларига кенгаш аъзолари билан мулоқотларни изчил давом эттириш, киритилган ҳар бир таклиф, айтилган ҳар бир лойиҳа бўйича алоҳида “йўл харитаси”ни қабул қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Бугун Франциянинг ОАВни ривожлантириш агентлиги (CFI), мамлакатимиздаги элчихонаси томонидан АОКА, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилган журналистлар минтақавий форумининг очилиш маросимида иштирок этдим.

Минтақамизда илк бор ўтказилаётган ҳамда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Франция мутахассислари ва экспертларини тўплаган форум дезинформация, медиасаводхонлик, журналистика этикаси, ОАВни рақамлаштириш ва молиялаштириш каби бугунги тез ўзгариб бораётган дунёда муҳим аҳамиятга эга масалалар муҳокамасига бағишланган.

Ҳамкорларга ушбу муҳим тадбирни ташкил этгани учун миннатдорлик билдириб, иштирокчиларга муҳокамалар унумли, тажриба алмашинуви самарали бўлишини тилайман.

Сегодня принял участие в церемонии открытия Регионального форума журналистов, организованного Французским агентством по развитию СМИ (CFI), посольством Франции в нашей стране совместно с АИМК, Университетом журналистики и массовых коммуникаций и другими партнерами.

Форум, впервые проводимый в нашем регионе и собравший участников из Узбекистана, Казахстана, Кыргызстана, Таджикистана и Франции, посвящен обсуждению критически важных в современном быстро меняющемся мире вопросов - дезинформация, медиаграмотность, журналистская этика, цифровизация и финансирование медиа.

Благодарю партнеров за организацию этого весьма важного мероприятия и желаю участникам продуктивных дискуссий и плодотворного обмена опытом.

Facebook|Instagram|X
Ўтган ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: 3 кунда 15 та музокара. ТХИФ якунида 26,6 млрд долларлик битимлар имзоланди. Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи мажлиси

Өткен ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: 3 күнде 15 талқылаў. ТХИФ жуўмағында 26,6 млрд долларлық шәртнамаларға қол қойылды. Сырт ел инвесторлар кеңесиниң екинши мәжилиси

Обзор важнейших событий за неделю: 15 переговоров за 3 дня. Итоги ТМИФ: соглашения на 26,6 млрд долларов. Второе заседание Совета иностранных инвесторов

Facebook|Instagram|X
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по задействованию имеющихся возможностей в кожевенной и шелковой промышленности, обеспечению занятости населения на основе Сайхунабадского опыта на местах.

Facebook|Instagram|X
Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Ҳозирда амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳалари билан бирга тез фурсатда маҳаллада юзлаб иш ўрни ва экспортбоп маҳсулот яратадиган, юқори даромад келтирадиган кичик ва ўрта корхоналар кераклиги таъкидланди.

Бу борада энг катта захира маҳаллий саноат тармоқлари ҳисобланади. Шу муносабат билан учта муҳим соҳа – чарм, гилам ва пиллачилик саноатида ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар бор.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда айрим вазир ва ҳокимлар бу соҳа тадбиркорларини эшитмаётгани, тайёр имкониятлардан тўғри фойдалана олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ўтган йили чармсаноатда ишлаб чиқариш ҳажми ўсиб, қарийб 3 триллион сўмга етди. Лекин, шуни ярми Андижон ва Фарғонага тўғри келади.

Республикадаги жами терининг 40 фоизини берадиган Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё ва Хоразмнинг чармсаноатдаги улуши уларнинг имкониятига мос эмас.

Маҳсулотига бозор топиш, айланма маблағ масалалари сабабли айрим корхоналар ўтган йилни зарар билан якунлаган. Ўтган йили чармсаноат экспортида тайёр маҳсулот улуши атиги 30 фоиз бўлган.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари икки йил олдин 155 гектар жой ажратилиб, чармга ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси қилинганини қайд этди.

Оҳангарон ва Ургут туманларида лойиҳалар бошланган бўлса-да, Нурафшон шаҳрида, Уйчи, Ангор, Қўқон, Қўштепа, Олтинкўл, Шароф Рашидов туманлари, Наманган шаҳри, Шаҳрихон, Самарқанд, Ҳазорасп, Бухоро, Нукус туманлари, Қарши шаҳрида бу ишлар лозим даражада ташкил этилмагани танқид қилинди.

Соҳада янги лойиҳалар учун 40 миллион доллар арзон ресурс ажратилгани, халқаро кредит линияларидан 100 миллион доллар жалб этилганига қарамай, мутасаддилар бу борада сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X