Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
118K subscribers
4.27K photos
630 videos
2.95K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
"Мен ва барча ҳамкасбларим учун энг аввало Марказий Осиёнинг тинчлиги ва осойишталиги, барқарорлиги ва изчил тараққиёти муҳим.

Шундай шароитлардагина минтақамиз хорижий ҳамкор ва инвесторлар учун жозибадор бўлади", - деди Президентимиз.

"Для меня и всех моих коллег, прежде всего важны мир и спокойствие, стабильность и устойчивое развитие Центральной Азии.

Только в таких условиях наш регион и наши страны будут привлекательны для иностранных партнёров и инвесторов", - сказал Президент нашей страны.

Facebook|Instagram|Twitter
Минтақавий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз Ўзбекистонда Германия етакчи ишлаб чиқарувчиларининг юқори саноат технологиялари бўйича Марказий Осиё кўргазмасини ўтказиш таклифини билдирди.

В целях поддержки региональных проектов Президент предложил провести в Узбекистане Центрально-азиатскую выставку высоких промышленных технологий ведущих немецких производителей.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари минтақа даражасида “яшил” иқтисодиёт лойиҳаларини амалга ошириш учун Германия муҳандислик-лойиҳалаштириш марказлари ва саноат холдинглари билан ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этди.

На региональном уровне глава государства выступил за разработку и принятие Программы сотрудничества с немецкими инженерно-проектными центрами и промышленными холдингами по реализации проектов «зеленой» экономики.

Facebook|Instagram|Twitter
"Энг муҳим хомашё ресурслари соҳасидаги қўшма лойиҳалар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Бу соҳада ҳуқуқий асосни шакллантириш, хусусан, минтақамиз мамлакатлари ва Германия ўртасидаги тегишли битимни имзолаш зарур, деб ҳисоблаймиз", - деди Шавкат Мирзиёев.

"Особую актуальность приобретают совместные проекты в области критических сырьевых ресурсов.

Считаем, что необходимо сформировать правовую основу в этой сфере, в частности, путём заключения соответствующего соглашения между странами нашего региона и Германией", - отметил Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
"Марказий Осиё ички эҳтиёжларни тўлиқ таъминлаш ва Европа мамлакатларига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш учун зарур салоҳиятга эгалигини экспертлар тасдиқламоқда" - Ўзбекистон Президенти.

"Эксперты подтверждают, что Центральная Азия имеет весь необходимый потенциал для полного обеспечения внутренних потребностей и организации экспорта в страны Европы качественных продовольственных товаров" - Президент Узбекистана.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз самарали минтақавий транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро мувофиқлашган тавсияларни ишлаб чиқиш учун, шу жумладан Германиянинг етакчи ташкилот ва компаниялари мутахассисларини жалб қилган ҳолда экспертлар гуруҳини шакллантириш таклифини билдирди.

Президент предложил сформировать экспертную группу для выработки согласованных рекомендаций в сфере эффективных региональных транспортных коммуникаций, в том числе с привлечением специалистов ведущих германских организаций и компаний.

Facebook|Instagram|Twitter
"Марказий Осиё – Германия бизнеси учун катта имкониятлар минтақаси", - деди Президент форумда.

"Центральная Азия – это регион больших возможностей для представителей германского бизнеса", - заявил Президент на форуме.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев академик Назар Тўраев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования в связи с кончиной академика Назара Тураева

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз олиб бораётган ташқи сиёсатнинг пировард мақсади - аҳолимиз фаровонлигини ошириш ва инсон қадрини улуғлаш

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ислоҳотларининг халқаро миқёсдаги эътирофи

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб оладиган бўляпти

Эртага Россиядан Ўзбекистонга газни импорт қилишга старт берилади. Бу тадбирда Мирзиёев, Тоқаев ва Путиннинг иштирок этиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олади

Kun.uz расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон ва Қатарнинг бунчалик жадал яқинлашувига сабаб нима?
- Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги мулоқотлар чоғида қандай кайфият устунлик қилди?
- Ўзбекистон етакчиси Москвада қандай кутиб олинди ва бу ташриф нимаси билан ажралиб туради
?

Кўрсатувни бугун, 7 октябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 8 октябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда "Яшил макон" кузги мавсумини самарали ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам полного задействования возможностей объектов туризма и культуры, а также эффективной организации осеннего сезона "Яшил макон".

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш ва “Яшил макон” кузги мавсумини ташкил этиш бўйича йиғилиш бошланди.

Давлатимиз раҳбари дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда ҳар бир давлат турист жалб қилиш учун барча имкониятларини ишга солаётганини кўрсатиб ўтди. Биз ҳам бундай кескин рақобат шароитига мос бўлиб ишлашимиз шартлиги қайд этилди.

Ўтган 8 ойда:

- юртимизга хориждан 4,3 миллион турист келди, улардан 1,4 миллиард доллар тушум бўлди;

- 15 мингта янги меҳмон ўринлари яратилиб, уларнинг сони 137 мингтага етди;

- 540 та дам олиш ва кўнгилочар маскан барпо этилди, 70 та туризм маршрути очилди.

Шунингдек, 6 та хусусий авиакомпания иш бошлади, янги 23 та самолёт олиб келинди, 20 та халқаро ва 6 та ички қатнов йўлга қўйилди, Самарқанд аэропортида ҳафталик халқаро рейслар 46 тадан 85 тага кўпайди, 1 минг 300 та замонавий автобус харид қилиниб, 38 та маршрут очилди.

Қўшимча дам олиш кунлари ва чегирма берилгани ҳисобига ички сайёҳлар сони 15 миллион нафарни ташкил қилиб, ўтган йилга қараганда 2 баробарга ўсди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент туристларни жалб қилиш бўйича янги имкониятларга тўхталиб ўтди.

Бунда, энг аввало, қўшни давлатлардан, Россия ва Хитойдан сайёҳларни жалб қилиш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Масалан, Хитойнинг ҳамма провинцияларига бориб, ҳудудларимиз туристик салоҳиятини кенг тарғибот қилиш, Хитойдан Самарқанд, Бухоро, Хоразмга, Сурхондарё ва Фарғона водийсига авиақатновларни йўлга қўйиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Мамлакатимизга узоқ давлатлардан келаётган туристлар оқими 3-4 баробар ошди.

Мисол учун, бу йил Ҳиндистондан, Япониядан, АҚШдан, Италиядан сайёҳ кўпайди. Лекин, Малайзия, Индонезия, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср, Қатардан ҳамда Европадан туристларни жалб қилиш ишлари суст экани таъкидланди.

Ушбу мамлакатлардаги элчиларга ва вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига туристларни жалб қилиш бўйича ишларни кучайтириш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Келгуси ҳафта Самарқанд шаҳри илк бор Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишига мезбонлик қилади.

Ҳозирни ўзида 128 та мамлакатдан 1 мингдан зиёд иштирокчи рўйхатдан ўтди, шундан 79 нафари туризм вазирлари, 24 нафари вазир ўринбосарлари.

Президент ушбу тадбир ҳокимларга мамлакатимиз туризм салоҳиятини кўрсатиш учун катта имконият эканини таъкидлади.

Ҳар бир вилоят ҳокими ўз делегациялари билан вилоятининг табиати, тарихи, маданияти, овқатлари, зиёратгоҳлари, сайёҳлик масканлари ва маршрутларини намойиш қилиши, туризм лойиҳалари бўйича келишувга эришиши шартлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда маданий тадбирларни кўпайтириш туристларни жалб қилишда катта имконият экани таъкидланди.

Бундай тадбирлар Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятларида кўп ўтказилаётгани, лекин Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида бу борадаги ишлар қониқарсиз экани айтилди.

Вилоятлар ҳокимлари Маданият вазирлиги билан биргаликда ҳар ой йирик маданий тадбир ўтказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Туман ва шаҳарларда кўп сайилгоҳ, хиёбон, истироҳат боғлари, театр ва маданият уйлари бўш тургани, на туристларни, на аҳолимизни ўзига жалб қила олаётгани қайд этилди.

Ҳудудлар раҳбарларига бу жойларда мусиқий, кўнгилочар ва маърифий тадбирларни мунтазам ташкил этиб боришга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Жаҳон амалиётида туризм салоҳиятини тарғиб қилишда кино, сериал ва ҳужжатли фильмлардан кенг фойдаланилмоқда.

Шу боис, Кинематография агентлигига миллий тарихимиз бўйича камида 50 та бадиий, ҳужжатли ва мусиқали асарлар яратиш дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Президент туризм объектларида санитария ва озодаликка эътиборни янада кучайтириш лозимлигини қайд этиб, бу бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Яна бир муҳим масала – соҳа кадрларининг салоҳиятини ошириш.

Туризм қўмитасига “Ипак йўли” халқаро туризм университети билан биргаликда сервис сифати ҳамда соҳа ходимларининг малака ва маданиятини ошириш бўйича ўқитиш тизимини яратиш топширилди. Бунда меҳмонхона ва ресторан иши бўйича четдан мутахассислар таклиф қилиниб, ҳар бир вилоятда ўқув курслари ташкил қилинади.

Шунингдек, хушмуомала бўлиш, табассум қилиш, озодалик бўйича қисқа ҳажмли таъсирчан ижтимоий видеороликларни тайёрлаб, барча телеканаллар, ижтимоий тармоқлар ва экранларда мунтазам кўрсатиб бориш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала сифатида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Ушбу лойиҳа бошланганидан ўтган 2 йилда уй-жой массивларида 1 минг 200 гектардан ортиқ яшил боғ ва жамоат парклари, 1 миллион гектардан зиёд яшил ҳудуд ва қопламалар барпо этилди.

Жорий йилда, 25 октябрдан 1 декабргача, “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинади, унинг доирасида 85 миллион туп кўчат экиш режалаштирилган.

Бунда барча даражадаги раҳбарлар, вазирлар, ҳокимлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, нуронийлар, санъаткор ва спортчилар, машҳур блогерлар ўрнак кўрсатишлари муҳимлиги таъкидланди.

Бунинг учун Республика штаби ташкил қилинади. Фанлар академияси, Тупроқшунослик, Ўрмончилик институтлари, ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ҳам штабга аъзо бўлади. Штаб тупроқ таҳлили, иқлим шароити асосида қаерга, қачон, қайси кўчат турини қанча экишни белгилаб беради.

Facebook|Instagram|Twitter
Мутасаддиларга барча туман ва маҳаллаларда бир ой давомида кўчат ярмаркаларини ташкил қилиш ва куз мавсумида 30 миллион туп кўчат етказиб бериш топширилди.

Тайёргарлик ишлари, кўчат тарқатиш, экиш жараёнларини туманма-туман телевидение ва радио орқали ёритиб бориш муҳимлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари кузги мавсумида ўтган йиллардаги хатоларни такрорламаслик шарт эканига эътибор қаратди.

Жумладан, кўчат экишда манфаатдорликни ошириш лозим.

Бу борадаги вазиятни ўзгартириш учун эндиликда автомобиль, темир йўл, дарё, каналлар ёқалари аҳоли ва тадбиркорларга шартнома билан ер тоифаси ўзгартирмасдан бўлиб берилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter