Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
116K subscribers
4.13K photos
584 videos
2.81K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевга Янги Тошкент бош режасининг лойиҳаси тақдимот қилинди;
- Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари хусусида;
- Мактаб таълимида бўлаётган янгиланишлар ота-оналар, устозлар ва мутахассислар нигоҳида
.

Кўрсатувни бугун, 9 сентябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 10 сентябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Македониялик Искандардан Кушонлар салтанатигача".

Президент матбуот хизмати томонидан Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган "Хазиналар салтанати" фильми тайёрланди. Уни бугун соат 20:20 да “O‘zbekiston 24” телеканалида томоша қилишга таклиф этамиз.

Фильм Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube’даги расмий саҳифаларида ҳам намойиш этилади.

"От Александра Македонского до Кушанской империи".

Пресс-службой Президента подготовлен фильм "Империя сокровищ", посвященный богатому историческому и культурному наследию Узбекистана. Приглашаем посмотреть его сегодня в 22:15 на телеканале “O‘zbekiston 24”.

Фильм будет доступен к просмотру и на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

Facebook|Instagram|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида йўл хўжалигини бошқариш, йўлларни лойиҳалаш, қуриш ва сақлаш тизимини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш бошланади.

Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по вопросам реформирования системы управления дорожным хозяйством, проектирования, строительства и содержания дорог.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ҳузурида йўл хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш бўйича долзарб масалалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги олти йилда йўлларни қуриш ва таъмирлашга ажратилаётган маблағлар 3 карра ошди. Ўтган даврда Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхоналарга 2 мингдан зиёд янги махсус техникалар харид қилинди.

Бунинг ҳисобига 65 минг километр йўллар қурилди ва таъмирланди.

Ўтган йилдан “Менинг йўлим” лойиҳаси ишга тушди ва илк бор аҳоли таклифлари асосида ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш тизими жорий қилинди.

Шу йилнинг ўзида 470 та маҳаллада ички йўлларни
қуриш ва таъмирлаш ишларига 410 миллиард сўм йўналтирилди. 3 мингга яқин маҳалла йўлларига илк бор асфальт ётқизилди, яна 2 мингта маҳалладаги тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди.

Йўллар яхшиланиши ҳисобига маҳаллаларда минглаб янги тадбиркорлар иш бошлади, кўплаб корхоналар ишга тушди, ўн минглаб янги иш ўринлари яратилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари йўл соҳасидаги тизимли муаммоларни санаб ўтди.

Ҳудудларда ўтказилган сўровларда аҳоли ички йўлларнинг ҳолати ва сифатини долзарб муаммолардан бири сифатида кўрсатган.

Ажратилаётган маблағлардан самарали фойдаланиш орқали лойиҳалар қийматини камида 20-30 фоизга қисқартириш мумкинлиги қайд этилди.

Йиғилишда йўлларни лойиҳалаш меъёрларини такомиллаштириш зарурлигига эътибор қаратилди.

Кичик, ўрта ва катта йўллар учун ҳам, шунингдек, воҳадаги йўллар билан водийдаги йўллар учун ҳам бир хил “шаблон” лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳаларда йўл бўйи инфратузилмасини назарда тутилган ҳолда халқаро йўлларда савдо ва сервис объектларини тартибли жойлаштиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари йўл қурилишида “ресурс” усулидан “ҳажм” усулига ўтиш, “ФИДИК” стандартларини жорий этиш таклифларини қўллаб-қувватлади.

Мисол учун, лойиҳанинг техник топшириғи ҳозирда “ресурс” усулига асосланган. Бунда 1 километр йўл қуриш учун қанча ишчи керак, қанча ёқилғи ва нечта техника ишлатилади, техниканинг тури қанақа бўлиши керак, деган юзлаб шартлар киритилган.

Оқибатда техник назоратчилар асосий вақтини йўлнинг сифатини текширишга эмас, пудратчининг ҳужжатларини ўрганишга сарфлайди. Натижа ҳаммага маълум.

Аслида, давлат йўлнинг ўзига талабни белгилаб, уни сифатли қабул қилиши керак. Марҳамат, пудратчи йўлни қандай техника билан қуришини ўзи ҳал қилсин. “Ҳажм” усулининг мазмуни ҳам шу
”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ҳокимлар ва Автомобиль йўллари қўмитасининг йўллар учун жавобгарлик соҳасини аниқ чегаралаш зарурлиги қайд этилди.

Йўлларни мониторинг қилишнинг автоматлашган тизими йўқлиги сабабли қайси йўлдан қандай ҳажмда юк ўтаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Халқаро тажрибада юк транспортлари вазнини ўлчайдиган назорат тарозиларини ўрнатиш амалиётидан кенг фойдаланилади. Шундан келиб чиқиб, бундай тарозиларни мамлакатимизда ҳам хусусий шериклик асосида ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари тарозилардан фойда олиш учун эмас, аксинча, йўллар сифатини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳисоб-китобларга кўра, йўлларни нормал ҳолда ушлаб туриш учун йилига камида 15 триллион сўм маблағ керак бўлади.

Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Ҳатто энг ривожланган мамлакатларда ҳам йўлларни қуриш ёки таъмирлаш тўлиқ давлат ҳисобидан амалга оширилмайди. Шунинг учун биз ҳам бу ишларга хусусий шерикларни фаол жалб қилишимиз шарт”, - деди Президент.

Мисол учун, Европа Иттифоқида йўл хўжалиги соҳасида хусусий шериклик асосида сўнгги 10 йилда 120 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилган. Бизда эса бу борадаги ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Йўл соҳасидаги хусусий шериклик лойиҳаларида инвесторларга қўйиладиган шартлар ва давлатнинг мажбуриятларини аниқ белгилаш зарурлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шаҳарларда йўлларни сақлаш, қишки қаров
ва кўкаламзорлаштириш вазифалари ободонлаштириш идоралари зиммасида.

Бу вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш учун шаҳар ободонлаштириш бошқармаларини махсус техникалар билан жиҳозлаш лозимлиги таъкидланди.

Йўл бўйида дарахт экиш ишларини ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб ташкил этиш, экилган дарахтларни сифатли парвариш қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Йўл соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, замонавий техникаларни бошқара оладиган мутахассисларни тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди.

Бугунги кунга қадар ҳуқуқбузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радарлар ўрнатилди. Аҳоли жойларида ҳаракатланиш 60 километр-соатга туширилди. Бунинг ҳисобига камера ўрнатилган ҳудудларда авариялар 30 фоизга камайган.

Бу ишларни давом эттириш, “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизимларини кенгроқ жорий қилиш зарурлиги айтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Кўтарилган муаммоли масалаларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга қатор топшириқлар берилди.

Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги, “Автойўл” қўмитасига автомобиль йўллари соҳасини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Лойиҳада йўл ва кўприкларни қуриш ва таъмирлаш бўйича уч йиллик туманбай дастурини, йўл корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашни, йўлларни сақлаш ишларининг бир қисмини хусусий секторга ўтказишни назарда тутиш вазифаси қўйилди.

Эндиликда йўлларни лойиҳалаштиришда комплекс ёндашув бўлади.

Яъни, қаерда тўхташ жойи бўлади, қаерда дарахт экилади, ёқилғи қуйиш шохобчаси, техник ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қаерда жойлашади, деган саволларга лойиҳанинг ўзида тўлиқ жавоб бўлиши керак. Шундан кейингина лойиҳа қабул қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда бундан буён ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилиши белгиланди.

“Энди қаерда ички йўл қуриш, қаердаги йўлларни таъмирлашни одамларимизнинг ўзи ҳал қилади.

Шундай қилсак, лойиҳани танлаб олишда ва сифатни таъминлашда очиқлик бўлади, тўлиқ жамоатчилик назорати ўрнатилади
, - деди Президент.

Ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун 2024 йилда “Менинг йўлим” дастури доирасида 800 миллиард сўм ажратиш топширилди.

Хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқишда янгидан тузилаётган жамғарма имкониятларидан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Бунда, махсус ишчи гуруҳ йўл хўжалиги соҳасида инвестиция ва давлат-хусусий шериклик методологияси ва мезонларини ишлаб чиқади.

Вилоят ҳокимлари билан биргаликда лойиҳалар танлаб олинади ва инвесторларни жалб қилиш учун тайёрланади.

Йиғилиш давомида соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбе ва Нью-Йорк шаҳарларида бўлажак халқаро тадбирлардаги иштирокига доир

Facebook|Instagram|Twitter
Жорий ва келгуси ҳафтада Президентимиз фаолиятида қатор халқаро тадбирлар режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари 14-15 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги, бешинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этади.

Бу саммитларда Президентимиз қатор муҳим ва долзарб таклиф ва ташаббусларни илгари суриши, минтақада савдо-иқтисодий, транспорт-логистика алоқаларини, “яшил” иқтисодиёт ва энергетика, сув ва экология соҳаларида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларига қарши биргаликда курашиш каби масалалар юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилиши кутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари кейинги ҳафтада Америка Қўшма Штатларига ташриф давомида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.

Президентимиз халқаро ҳамжамиятни нафақат юртимиздаги ислоҳотлар жараёни, инсон ҳуқуқлари, ижтимоий-сиёсий модернизация соҳаларида эришилган натижалар билан таништирадилар, балки ҳам минтақавий, ҳам глобал аҳамиятга эга қатор муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон етакчиси ташриф доирасида АҚШ Президентининг таклифига биноан ўтказиладиган “С5+1” форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Менимча" телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонда ўтган саммитларда иштироки тафсилотлари;
- Яхши ҳаётимиз манбаи бўлган асосий бойликларимиздан қандай фойдаланяпмиз? Бойлигимиз бебаҳоми ёки "сувтекин"ми?
- IT соҳасида қандай янгиликлар кутилмоқда
?

Кўрсатувни бугун, 16 сентябрь куни соат 20:00 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 17 сентябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев академик Наим Каримов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования в связи с кончиной академика Наима Каримова

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастурида бугун, 18 сентябрь куни бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, давлатимиз раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, "Air Products" компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашади.

Программой пребывания Президента Шавката Мирзиёева в Нью-Йорке сегодня, 18 сентября запланировано проведение ряда встреч. В частности, глава нашего государства встретится с Президентом Европейского Совета Шарлем Мишелем, директором-распорядителем Международного валютного фонда Кристалиной Георгиевой, председателем Американо-Узбекской торговой палаты Кэролин Лэмм и главным исполнительным директором компании "Air Products" Сейфи Гасеми.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи доирасида эришилган энг муҳим натижалардан бири етакчи «Air Products» компанияси томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига 10 миллиард доллардан зиёд инвестициялар йўналтириш бўйича эришилган келишувлар бўлди.

Эътиборлиси, бугун компания бошқаруви раиси Сейфи Гасеми билан учрашувда унга АҚШ Давлат котибининг энергетика масалалари бўйича ўринбосари, элчи Жеффри Пайетт ҳамроҳлик қилди. Давлатимиз раҳбари у билан суҳбатлашди.

Одним из прорывных результатов в рамках рабочего визита Президента Шавката Мирзиёева в США стало достижение соглашений об инвестициях ведущей компании "Air Products" в экономику Узбекистана на сумму свыше 10 миллиардов долларов.

Примечательно, что на сегодняшней встрече с председателем правления компании Сейфи Гасеми его сопровождал заместитель Государственного секретаря США по вопросам энергетики, посол Джеффри Пайетт. Глава нашего государства побеседовал с ним.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи давом этмоқда. Бугун, 19 сентябрь куни давлатимиз раҳбари Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ Президентлари саммитида иштирок этади ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди.

Шунингдек, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан ва бошқа учрашувлар режалаштирилган.

Рабочий визит Президента Шавката Мирзиёева в США продолжается. Сегодня, 19 сентября глава государства примет участие в саммите Президентов стран Центральной Азии и США, а также выступит на 78-й сессии Генассамблеи Организации Объединенных Наций.

Предусматривается проведение встреч с Генеральным секретарем ООН Антониу Гутерришем, Президентом Южной Кореи Юн Сок Ёлем, генеральным директором Всемирной торговой организации Нгози Оконджо-Ивеалой и другими.

Facebook|Instagram|Twitter
АҚШ Президенти Жозеф Байден БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида иштирок этаётган давлат раҳбарлари шарафига ташкил этилган қабул маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёевни қутламоқда.

Президент США Джо Байден приветствует Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева на официальном приеме в честь глав государств, участвующих в 78-сессии Генеральной Ассамблеи ООН.

Facebook|Instagram|Twitter