Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
116K subscribers
4.13K photos
589 videos
2.81K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Бугун "Туркистон" санъат саройида журналистика соҳасида “Олтин қалам” XVI миллий мукофотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда телевидение, радио, босма ОАВ, интернет-журналистика йўналишларида ҳамда чет эллик журналистлар томонидан эълон қилинган энг яхши материаллар учун "олтин қалам"лар ўз эгаларини топди, рағбатлантирувчи номинацияларнинг ғолиблари ҳам тақдирланди.

Ушбу маросимда меҳмон сифатида иштирок этиб, Бош миллий мукофотни ҳакамлар ҳайъати томонидан муносиб деб топилган эгасига топширганимдан ҳурсандман.

Умуман олганда, биз мамлакатимизда йилдан-йилга журналистларимизнинг савияси, профессионал даражаси, улар яратаётган контент, тайёрлаётган материалларнинг сифати ва салмоғи янада яхшиланиши тарафдоримиз. Мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар дастури ва очиқлик сиёсати ҳам шуни тақозо этади.

Шундай экан, "Олтин қалам"нинг барча ғолиб ва совриндорларига, мукофот учун танловда иштирок этганларга келгуси фаолиятида омад ва муваффақиятлар тилайман!
Йигирма йил давомида мамлакатимиз медиа майдонида фаолият юритиб келаётган Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси аъзолари уюшма ишини Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси сифатида давом эттиришга қарор қилдилар.

Шу муносабат билан ташкил этилган анжуманда ахборот майдонининг доимий кенгайиб бораётгани, медиа бозорига янги иштирокчилар кириб келаётгани ва рақобат ўсаётганини ҳисобга олган ҳолда илгари сурилган ушбу ташаббусни биз қўллаб-қувватлашимизни таъкидладим.

Биз соф ва объектив журналистика тарафдоримиз. Сохта, фейк ва нохолис ахборот билан муроса қилмайдиган журналистикани истаймиз.

Умид қиламанки, янгиланган ассоциация айнан шу мезонлар руҳида фаолият олиб борадиган, иштирокчиларини атрофида жипслаштира оладиган, ижодий ғояларни ўртага ташлайдиган майдонга ҳамда аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи, юксак профессионал стандартларни қўллаб-қувватлайдиган нуфузли ташкилотга айланади.

Янгиланишлар даврида омад ва зафарлар ёр бўлсин, ҳурматли ҳамкасблар!