Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
115K subscribers
4.14K photos
594 videos
2.82K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги объектлар ва лойиҳаларни ишга тушириш маросимида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари қиймати 3,7 миллиард долларлик 18 та янги қувватлар ишга туширилаётгани ва навбатдаги 6 та лойиҳа қурилишига старт берилаётганини энергетика соҳасидаги тарихий воқеа деб атади.

Хусусан, Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида салкам 2,3 минг мегаватт қувватга эга 5 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 5 та юқори кучланишли подстанция ишга туширилмоқда.

Ўзбекистонда илк бор Андижон ва Фарғонада 300 мегаваттли йирик сақлаш тизими барпо этилди.

Шунингдек, Қашқадарёда 400 мегаваттли электр станцияси, Тошкент шаҳрида замонавий когенерация қурилмаси, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 4 та кичик ГЭС фойдаланишга топширилмоқда.

Хорижий шериклар билан ҳамкорликни изчил давом эттириш йўлидаги янги саҳифа сифатида Фарғона, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қиймати 3,5 миллиард доллар бўлган 2,5 минг мегаваттли 6 та электр қувватлари қурилиши бошланмоқда.

Facebook|Instagram|X
Бугун ишга тушаётган қувватлар ва янги лойиҳалар орқали келгуси йилларда қўшимча 9,5 миллиард киловатт-соат электр ишлаб чиқарилиб, 2,5 миллиард куб метр табиий газ тежалади, 4,6 миллион тонна зарарли газлар чиқарилиши олди олинади.

Энг муҳими – 4 миллиондан зиёд хонадон узлуксиз тоза энергия билан таъминланади.

Бу, ўз навбатида, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида ҳам 4 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратишга туртки беради.

Умуман олганда, келгуси йили жами 84 миллиард киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бу – 2016 йилга нисбатан 25 миллиард киловатт-соат ёки 1,5 баробар кўп деганидир.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги лойиҳалар бундан 8 йил аввал энергетика соҳасида бошланган кенг кўламли ислоҳотларнинг узвий давоми экани таъкидланди.

Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон “яшил энергетика”да катта-катта қадамларни қўйди.

Хусусий секторга кенг йўл очилгани натижасида ўтган 5 йилда энергетика соҳасига қарийб 20 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинди.

Аввал тўлиқ давлат тасарруфида бўлган бу тизимда 24 та мустақил энергия ишлаб чиқарувчи субъектлар пайдо бўлди.

“Яшил энергетика” соҳасида бугунга келиб 3,5 минг мегаваттли ёки 10 миллиард киловатт соатга тенг 16 та йирик қуёш ва шамол электр қувватлари ишга туширилди.

Бунинг ҳисобига 2024 йилда “яшил энергия” улуши 16 фоиздан оширилди. Яъни, ўтган қисқа даврда экологик тоза энергия қувватларини йилига 2-3 карра кўпайтиришга эришилди.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йилда мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард долларлик тарихий маррани забт этди.

Кейинги қадам сифатида 2030 йилга бориб иқтисодиётимиз ҳажмини 200 миллиард долларга етказиш режа қилинган.

Ўз навбатида, келгуси 5 йилда юртимизда электр энергиясига бўлган эҳтиёж ҳозиргидан 1,5 баробар ошиб, 120 миллиард киловатт соатга етади.

Ўзбекистон Париж битими доирасида 2030 йилгача зарарли газлар эмиссиясини 35 фоизга камайтириш бўйича мажбурият олган. Президент бу мажбуриятни 2050 йилгача янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Қолаверса, 2025 йил Ўзбекистонда “Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари энергетика соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича режаларга қисқача тўхталиб ўтди.

2030 йилга қадар яна 19 минг мегаватт “яшил қувват”ларни барпо этиб, қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган. Хусусан, 2025 йилда 3,4 минг мегаваттли 18 та қуёш ва шамол станциялари ҳамда 1,8 минг мегаваттли сақлаш тизимлари ишга туширилади.

Бунинг натижасида келгуси йили “яшил энергия” ишлаб чиқариш ҳажмлари 12 миллиард киловатт соатга етади.

Бу 5 миллион хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг ва 6,5 миллион тонна зарарли газларни атмосферага чиқаришнинг олди олинади, деганидир.

Келгуси 2 йилда хусусий тадбиркорлар билан бирга 2 мингдан ортиқ кичик ва микро-ГЭСлар ташкил қилиш бўйича катта дастур амалга оширилади.

Facebook|Instagram|X
Бундан кейин ҳам соҳага хусусий сектор кириб келишини рағбатлантириб, электр энергияси бозорини ташкил этиш бўйича катта қадамларни қўйилиши таъкидланди.

Хусусан, келгуси йил якунига қадар рақобатли савдолар орқали электр энергияси улгуржи бозори яратилади.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик нафақат йирик электр станцияларида, балки соҳанинг бошқа йўналишларига ҳам кенг жорий қилинади.

“Яшил энергетика” йўналишида минтақавий ва халқаро ҳамкорлик кенгайтирилади.

Бу борада биринчи амалий қадам сифатида COP29 доирасида Қозоғистон, Озарбайжон ва Саудиялик ҳамкорлар билан “яшил энергия”ни Европа минтақасига экспорт қилиш бўйича илк битим имзоланди.

Минтақавий энергия тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўшни давлатлар билан ягона платформа ишга туширилади.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Ўзбекистон етакчисининг Ўзбекистон халқи манфаати йўлидаги машаққатли сиёсий меҳнати;
- Халқнинг розилиги – энг олий мезон: давлат раҳбари ижтимоий ҳимоя соҳасига бағишланган катта йиғилиш ўтказди ва ўта муҳим ташаббусларни илгари сурди;
- Ўзбекистон энергетикаси тарихига
олтин ҳарфлар билан ёзиладиган воқеа: Президент янги энергетика қувватларини ишга тушириш ва навбатдагиларини бунёд этишга бағишланган тантанали маросимда қатнашди.

Кўрсатувни бугун, 14 декабрь куни соат 20:10 да “O'zbekiston 24” телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 15 декабрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Аҳолининг уй-жой қурилиши учун маблағлари кафолатланади. Ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириш бўйича янги ташаббуслар илгари сурилди. Президент энергетика соҳасидаги янги объектлар фаолияти ва қурилишини бошлаб берди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Халықтың үй-жай қурылысы ушын қәрежетлери кепилленеди. Социаллық қорғаў системасын күшейтиў бойынша жаңа басламалар белгиленди. Президент энергетика тараўындағы жаңа объектлер жумысы ҳәм қурылысын баслап берди.

Обзор важнейших событий за неделю: Средства населения на строительство жилья будут гарантированы. Выдвинуты новые инициативы по усилению системы социальной защиты. Президент дал старт работе и строительству новых объектов энергетической сферы.

Facebook|Instagram|X
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по итогам проделанной в текущем году работы по сокращению бедности в махаллях посредством банковских услуг и основным планам на 2025 год.

Facebook|Instagram|X
Президент раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Банк хизматларининг маҳалла даражасигача туширилгани яхши натижа бераётгани қайд этилди. Айниқса, Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувонда тадбиркорлик муҳити тубдан ўзгарди, одамлар даромади ошди, эртанги кунга ишонч пайдо бўлди.

Хусусан, Уйчи туманида банклар 3 минг 200 та фаол мижоз билан ишлаб, муаммоларни ҳал қилиб бергани учун 9 минг одам доимий ишли бўлди. Камбағаллар сони 6 мингга камайди.

Сайхунободдаги 3 минг 200 та хонадонда лойиҳалар ишга туширилди, 12 минг одам ўз томорқасида даромад топишни ўрганди. Зарбдорда 13,5 минг, Ғиждувонда 28 минг иш ўрни яратилди. Бунинг ҳисобига қўшимча 10,5 минг аҳоли камбағалликдан чиқарилди.

Умуман, йил бошидан ушбу 4 та тажриба доирасида 3 миллион 300 минг аҳоли доимий даромадга эга бўлди. Муҳими, хонадонларнинг ойлик даромади 7,5 миллион сўмдан 10,5 миллион сўмга ошди.

Бундан ташқари, Хўжайли, Асака, Вобкент, Булунғур, Янгиер, Қўштепа, Шовот каби 57 та туманда ҳокимлар, банклар, ҳоким ёрдамчилари биргаликда ишлагани учун ишсизлик 5 фоиздан пасайди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM