Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
116K subscribers
4.13K photos
585 videos
2.81K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари бу гал озгина омад етишмаган бўлса-да, Ватанимиз шарафини бор куч-ғайрати билан ҳимоя қилган, қизғин беллашувларда катта тажриба орттирган спортчиларимиз – пара дзюдочилар Турғун Абдиев, Улжон Амриева, Шоҳруҳ Мамедов, Феруза Эргашева ва пара каноэчи Шаҳзода Мамадалиевани ҳам самимий табриклаб, келгуси мусобақаларда уларнинг барчасига зафар ёр бўлишини тилади.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда спорт ва жисмоний тарбия соҳасини, паралимпия ҳаракатини равнақ топтиришга берилаётган эътибор, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларга инклюзив шароит яратиш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Ўтган йилдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолият бошлаган. Адаптив спортни ривожлантириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни спортнинг ушбу йўналишига жалб этиш мақсадида Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил қилинди.

Президент Париж майдонларида эришилган тарихий ғалабаларда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини қайд этиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси ҳамда барча спорт федерациялари раҳбарлари ва фаолларига ҳам самимий миннатдорлик билдирди.

Facebook|Instagram|X
Келгусида юртимизда параспорт турлари билан бирга ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган спорт турларини ҳам кенг ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилиши таъкидланди.

Асосий эътибор ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлашга қаратилади.

Парижда эришилган натижаларни атрофлича таҳлил қилиб, 2028 йилда Лос-Анжелесда бўладиган Паралимпия ўйинлари учун тайёргарликни ҳозирдан бошлаш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Пара атлетларимиз югуриш, ядро ва найза улоқтириш, узунлик ва баландликка сакраш бўйича мусобақаларда жуда фаол иштирок этишди. Энди бундай спорт турларидаги иштирокни янада кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

Facebook|Instagram|X
Келгуси Паралимпия ўйинларида амалда юксак самара бераётган спорт турлари қаторида пара сузиш ва ўқ отиш каби беллашувлар бўйича ҳам тайёргарлик ва натижадорлик юқори бўлиши учун аниқ стратегия асосида иш олиб бориш лозимлиги таъкидланди.

Бунинг учун, спортчиларимизга барча шароитлар яратиб берилиши айтилди.

Хусусан, уларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, фармакология ва диетология бўйича ишлар кучайтирилади.

Шунингдек, пара спортчиларимиз билан ишлайдиган спорт психологлари фаолиятини кучайтириш учун уларни рағбатлантириш бўйича алоҳида тизим жорий этилади.

Бунга эришиш учун тегишли вазирлик, спорт федерациялари ҳамда спортчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари асосида махсус дастур ишлаб чиқилади.

Facebook|Instagram|X
Куни кеча Президент XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари, уларнинг мураббийлари ҳамда спорт делегациямиз аъзоларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Бугунги маросимда давлатимиз раҳбари ушбу юксак мукофотларни ўз соҳибларига тантанали топширди.

Сўзга чиққан спортчилар, муррабий ва ота-оналар қаратилаётган эътибор ва яратилган шароитлар, эътироф ва рағбат учун миннатдорлик билдирди.

Президент уларга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва фаровонлик, келгуси фаолиятида янги-янги зафарлар тилади.

Facebook|Instagram|X
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Паралимпия қаҳрамонлари ва уларнинг устозларини мукофотлаш тантанаси;
- Ўзбекистон тарихида илк марта бунёд этилаётган муҳташам Олимпия шаҳарчаси;
- Камбағалликни қисқартириш умумхалқ ҳаракатига айланмоқда.
- Янги Ўзбекистонни барпо этишдаги асосий бешта устувор йўналиш.


Кўрсатувни бугун, 14 сентябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 15 сентябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: Президент Париждаги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлади. Шавкат Мирзиёев Самарқандда Олаф Шольц билан музокара ўтказди.

Ҳәптениң ең әҳмийетли ўақыяларына шолыў: Президент Париж Паралимпия ойынларының жеңимпаз ҳәм сыйлы орын иелерин сыйлықлады. Шавкат Мирзиёев Самарқандта Олаф Шолц пенен сөйлесиў өткерди

Обзор важнейших событий за неделю: Президент наградил победителей и призеров Паралимпийских игр в Париже. Шавкат Мирзиёев провел переговоры с Олафом Шольцем в Самарканде.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Менимча” телелойиҳасининг навбатдаги сонида таҳлил қилинадиган мавзулар:
- Олаф Шольц Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифининг тафсилоти ва натижалари;
- "Марказий Осиё - Германия" саммити: минтақамиздаги ҳамжиҳатликнинг мевалари;
- Креатив иқтисодиёт нима дегани ва у Ўзбекистон учун қайси жиҳатлари билан муҳим?


Кўрсатувни бугун, 21 сентябрь куни соат 20:10 да "O'zbekiston 24" телеканалида томоша қилишингиз мумкин.

Эртага, 22 сентябрь куни соат 12:20 ва 17:20 да такроран намойиш этилади.

Facebook|Instagram|X
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего развития строительной индустрии и производства строительных материалов.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

Кун тартибидаги асосий масалаларга ўтишдан олдин давлатимиз раҳбари камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масалаларига тўхталди.

Президент куни кеча имзолаган 2 та муҳим ҳужжатга мувофиқ, шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.

Facebook|Instagram|X
Бу дастурни амалга ошириш учун Бандлик вазирлиги фаолиятида кескин ўзгариш қилиб, янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди.

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик учун 50 минг гектар ер ажратиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга яна қўшимча 50 минг гектар ер топиш, улар негизида 200 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.

Сўх, Бахмал, Поп, Оҳангарон туманларида саноатлашган “ин-витро” боғлар яратиш тажрибасини бутун республикага ёйиш зарурлиги қайд этилди.

Бунда, “ипотека боғлари” яратилиб, ҳосилга кирганидан кейин одамларга 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

Боғ яратаман, деган тадбиркорга ерни арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан бирга берадиган тизим бўлади.

Ушбу тизимни йўлга қўйиб, шу йилни ўзида 14 минг, келгуси йил 29 минг гектарда мана шундай боғ ва токзорлар ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишда иқтисодиётнинг барча тармоқлари ривожланишига катта импульс берадиган соҳалардан бири – қурилиш эканлиги таъкидланди.

Масалан, Ўзбекистонда йилига 150 триллион сўмлик қурилишлар бўлаяпти. Бу маблағларнинг учдан бирини қурилиш материаллари ташкил этади.

Харажатларнинг қолган қисми электротехника, машинасозлик, тўқимачилик, кимё, металлни қайта ишлаш саноатлари, қурилиш техникалари, қуриш-пардозлаш, лойиҳалаш ва дизайнер хизматларига тўғри келади.

Содда қилиб айтганда, қурилиш – минглаб оддий ишчиларни банд қилишдан тортиб, лойиҳачи, архитектор, дизайнер, муҳандис-технолог каби юқори маош оладиган креатив саноат мутахассисларига талабни шакллантирадиган соҳа.

Facebook|Instagram|X
Мамлакатимизда сўнгги етти йилда қарийб 100 миллиард долларлик қурилиш ишлари бажарилиб, бу борада катта тажриба орттирилгани таъкидланди.

Лекин иқлим ўзгариши, энергия ва табиий ресурслар тобора танқис бўлаётгани, демография ва экология масалалари бутун дунёда қурилиш индустриясида ҳар куни янги ёндашув ва янги ечимларни тақозо қилмоқда.

Масалан, ҳозирги лойиҳалар фақат бинони ўзини қуриш билан чекланмасдан, автотураргоҳи, яшил ҳудуди, мактаб-боғчаси, спорт ва хизмат объектлари қандай бўлади, деган саволларни ҳам комплекс қамраб олиши керак.

Давлатимиз раҳбари бу борада ҳали қиладиган ишлар жуда кўплигини кўрсатиб ўтди.

Айниқса, бизни шароитда таннарх, сифат ва қурилиш маданияти энг долзарб масала бўлиб қолмоқда.

Facebook|Instagram|X
Йиғилишгача 400 га яқин ишлаб чиқарувчи, қурувчи ва лойиҳа ташкилотларининг фикри ўрганилди. Уларнинг кўпчилиги соҳадаги бюрократия ва ортиқча харажатлар, маҳсулотлар таннархи ва сифатига эътироз билдирган.

Тадбиркорларга тўғри шароит яратиб берилса, уларнинг ўзи шаффоф ишлашдан манфаатдор.

Тадбиркорлар рейтинги жорий қилингандан кейин, 11 мингта қурувчи ва ишлаб чиқарувчи қуйи ўриндан юқори ва ўрта ўринга кўтарилди.

Улардаги 90 мингта иш ўрни “соя”дан чиқди, ўртача ойлик 1,4 баробар ошди.

Лекин, соҳада “яширин иқтисодиёт” юқорилигича қолаётгани қайд этилди.

Facebook|Instagram|X