Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
128K subscribers
4.76K photos
754 videos
3.4K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti matbuot kotibining rasmiy kanali

Facebook: facebook.com/PressSecretaryUZ

Instagram: instagram.com/press_secretary_uz

Twitter: https://twitter.com/Sherzod_Asadov
Download Telegram
Президентимиз 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор мамлакатимизда ўтказилишини маълум қилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга “мактаб – туман – вилоят – республика” босқичида танловлар ўтказиб, 5-8 синф ўқувчилари орасидан энг салоҳиятли 100 нафарини танлаб олиш топширилди.

IT яхши ривожланган давлатлардан малакали экспертлар жалб қилинган ҳолда ўқувчилар бўлажак халқаро олимпиадага чуқур тайёрланади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Рақамлаштириш, энг аввало, маҳалладан бошланиши керак",

деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.

Ҳозир “маҳалла бешлиги” планшет ва компьютер билан тўлиқ таъминланган. Лекин маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли рақамли технологиялардан қанчалик фойдаланаётгани савол остида.

Масалан, ёшлар етакчисига субсидия олиш учун мурожаат қилган фуқаро ҳалигача маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ёки бандлик бўлимидан ишсизлик тўғрисида маълумотнома олиб келишга мажбур.

“Қачон маҳаллага рақамлаштириш тўлиқ кириб борса, шундагина “Электрон ҳукумат” ишлаб кетади, деб айта оламиз”,

деди Президент.

Мутасаддиларга 1 мартга қадар “Рақамли маҳалла” ягона платформасини ишга тушириш ва “маҳалла еттилиги”ни рақамли тизимлардан фойдаланишга ўқитиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Кун тартибидаги иккинчи масала - вазирлик ва тармоқларни рақамлаштириш муҳокама қилинди.

Тармоқ раҳбарларига фақат ва фақат рақамлаштириш орқали таннархни тушириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, Бухородаги “Жанубий Кемачи” конини рақамлаштириш ҳисобига, йўқотиш 3 фоизга камайиб, йилига 28 миллион куб метр қўшимча газ олинаяпти.

Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖга қудуқларни рақамлаштиришни тўлиқ якунлашга кўрсатма берилди.

Барча тармоқларда ҳам рақамлаштириш суръати бир хил эмаслиги қайд этилди.

Масалан, “Ўзбеккосмос” республика бўйича 2 мингдан зиёд ноқонуний қазишларни аниқлаган бўлсада, ҳокимлик ва масъул идоралар тайёр рақамли маълумот асосида амалий чора кўрмаган.

Ёки, алкоголь ишлаб чиқарувчи 59 та корхонанинг 42 тасида маҳсулот ҳажмини онлайн ўлчаш тизими ишламаяпти. Оқибатда, акциз солиғи йиғилувчанлиги талаб даражасида бўлмаяпти.

Шу каби, иссиқ сувни қозонхонадан аҳоли хонадонларига етказиб беришда аниқ ҳисоб-китоб бўлмагани учун нореал қарздорлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

Facebook|Instagram|Twitter
Барча тармоқлар ва улар тизимидаги компаниялар раҳбарларига келгуси йилда рақамлаштириш ҳисобига таннархни камида 10-15 фоизга камайтириш бўйича кўрсатма берилди.

Хорижий консультантларни жалб қилиб, коммунал соҳада рақамли назорат тизимини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Келгуси йилда авиа, темир йўл, автобус, метронинг ҳаракатланиш йўналишлари ва графиги тўғрисида
ягона тизимда онлайн ахборот олиш имконини яратиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Умуман, бюджетдан катта маблағ олувчи вазирликларда рақамлаштириш ҳаёт-мамот масаласи бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Лекин, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ хўжалиги, Экология, Бандлик вазирликлари, карантин ва ветеринария идораларида рақамлаштириш ишлари суст кетаётгани танқид қилинди.

“Рақамли соғлиқни сақлаш” лойиҳасини амалга ошириш, Онкологик беморларнинг электрон реестрини тузиш, дала ва боғларда пестицидлар cавдоси ва қўлланилиши бўйича рақамли назорат тизимини жорий қилиш, газ ва бензин қуйиш шохобчаларида, Жамоат ишлари ва Бандлик жамғармалари харажатлари бўйича онлайн назоратни йўлга қўйишдаги оқсоқликлар кўрсатиб ўтилди.

Адлия ва Ташқи ишлар вазирликларида ҳужжатларга апостиль қўйиш жараёнини рақамлаштириш зарурлиги қайд этилди.

Геология, Ички ишлар вазирликлари, Божхона қўмитаси ҳамда Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида ягона электрон ҳужжат айланиш тизими ишга тушмаган. Тошкент шаҳрида аҳоли томонидан ижобий қабул қилинган “Халқ назорати” тизимини янада такомиллаштириш кераклиги таъкидланди.

Барча вазирлик, қўмита ва ҳудуд раҳбарлари жиддий хулоса қилиб, оқсаётган лойиҳаларни якунлаши шартлиги ҳақида огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда IT хизматларини ривожлантириш учун ҳудудларда юқори тезликдаги интернет кераклиги таъкидланди.

Ўтказилган сўровларда IT парк резидентларининг 33 фоизи ҳудудларда интернет тезлиги пастлигини айтган.

Халқаро магистрал йўлларнинг муайян қисмлари мобиль интернет билан қамраб олинмагани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис Рақамли технологиялар вазирлигига келгуси йилда рақамли инфратузилмани ривожлантириш учун хорижий инвестициялар жалб қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Шу билан бирга, ҳозирда вазирликларнинг 50 дан ортиқ хизматлари Ягона давлат хизматлари порталига уланмаган.

Масалан, солиқ декларациясини жўнатиш ва кэшбек олиш, қуёш панелини тизимга улаш ва унга субсидия олиш, транспорт тўлов картасини харид қилиш каби хизматлардан фақат идоравий сайтлар орқали фойдаланиш мумкин.

Барча раҳбарларга уч ойда ўз тизимидаги давлат хизматларини ягона портал орқали кўрсатишни йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
IT cоҳаси ривожлангани сари киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарблиги ошмоқда.

Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлса, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.

Ноябрь ойида IT воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича Президент қарори имзоланди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ижросини қатъий назорат қилиш топширилди.

Умуман, IT хизматлари ҳажмини 20 триллион сўмга, экспортни 800 миллион долларга етказиш, тармоқларда 130 та ахборот тизимини жорий қилиш ва 750 та давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш борасидаги режаларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳокимларнинг ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади ҳамда маданият ва санъат соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказади. Маънавият, маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокама қилинади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев проведет расширенное заседание Республиканского совета по духовности и просветительству и встречу с деятелями культуры и искусства. Будут обсуждены результативность реформ и дальнейшие приоритетные задачи в сферах духовности, просвещения, культуры, искусства и творчества.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг йиғилиши бошланди.

Юртимизда ушбу кенгаш раиси Президент ҳисобланади. Ҳудудларда эса биринчи раҳбарлар бу масала учун масъул этиб белгиланган. Чунки илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир”,

- деди давлат раҳбари.

Президент йиғилганлар эътиборини бу йил ижтимоий соҳага энг кўп – 134 триллион сўм маблағ ажратилгани, бу 2016 йилга солиштирганда 5,6 баробар зиёдлигига қаратди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда белгиланган “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган қоиданинг амалий ҳаётимиздаги тасдиғини биргина ана шу мисолда ҳам яққол кўриш мумкин. Бу ишлар дастлабки қадамлар бўлиб, келгусида янада кенгайиб боради”,

- деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун жаҳон миқёсида тараққиёт суръатлари мисли кўрилмаган даражада шиддатли тус олмоқда. Айни вақтда азалий қадриятлар, ижтимоий-сиёсий қарашлар тизимида чуқур трансформация жараёнлари юз бермоқда.

Илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз.

Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти.

Ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш албатта осон бўлмаяпти.

Биз дунёдаги узоқ-яқин барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаяпмиз
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
"Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур.

Яқинда пойтахтимизда ўтказилган “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги конференция жаҳон илм-фан ва маданий жамоатчилиги ўртасида катта қизиқиш ва эътибор уйғотди.

Бу ишларни янада кенгайтириш ва янги босқичга кўтариш мақсадида Президент қарори қабул қилинади.

Маърифатпарвар аждодларимизнинг мероси бугун биз қураётган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти учун пойдевор бўлиб хизмат қилиши табиий.

Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир
",

- деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Биз бугунги кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб бераяптими?

"Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, "ўзбекистонлик", “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади",

- деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Дунё миқёсидаги иқтисодий инқироз ва пандемия таъсирига қарамасдан, маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш учун 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 100 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Маданият, адабиёт ва санъат, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш бўйича ҳам катта ишлар амалга оширилди.

Мақом, Бахшичилик ва Аския санъати марказлари ташкил этилди. Шунингдек, “Баҳор” рақс ансамбли, Давлат филармонияси, Давлат симфоник оркестри каби 20 дан ортиқ муассасалар фаолияти йўлга қўйилди.

Ўтган даврда 11 та янги музей, 2 та театр, 28 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 5 та олийгоҳ, жумладан, янги авлод журналистларини тайёрлашда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Мақом”, “Бахшичилик”, Ҳунармандчилик, “Лазги” каби халқаро фестивалларни ўтказиш йўлга қўйилди, 24 та хорижий мамлакатда “Ўзбекистон маданияти кунлари” юқори савияда ўтказилди.

Айниқса, Франция, Германия, Хитой, Саудия Арабистони каби давлатларда намойиш этилган миллий маданиятимизнинг ноёб намуналари дунё жамоатчилигини ҳайратга солди ва улар Ўзбекистонни ўзлари учун янгитдан кашф этди.

Бу ишлар давом эттирилиб, келгусида Италия, Буюк Британия, Қатар, Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ана шундай кўргазмалар ташкил қилинади.

Кейинги йилларда ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига яна 9 та миллий меросимиз намунаси, Бухоро шаҳри эса “Ижодкор шаҳарлар тармоғи”га киритилди.

Шу йил сентябрь ойида ЮНЕСКО Бош қароргоҳида буюк бобомиз Абу Райҳон Беруний таваллуди халқаро миқёсда кенг нишонлангани ҳам муҳим воқеа бўлди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз халқаро майдонда маданий дипломатиямизнинг ўрни тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

Жумладан, ЮНЕСКО Бош конференцияси сессиялари қарийб 40 йилдан буён фақат Парижда ўтказилади.

2025 йилда эса бу конференциянинг
сессиясини биринчи марта бошқа шаҳарда, яъни, Самарқандда
ўтказиш белгиланди.

Ушбу нуфузли анжуманга Ташкилотга аъзо барча давлатлардан вакиллар ташриф буюради. Ҳеч шубҳасиз, бу – Ўзбекистон учун катта ишонч, айни пайтда масъулият ҳамдир.

Шу сабабли Президентимиз бу йирик халқаро тадбирга ҳозирдан пухта тайёргарлик кўришни бошлаш кераклигини кўрсатиб ўтди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда кино санъатимиз ва адабиётимизда рўй бераётган ижобий ўзгаришларга ҳам тўхталиб ўтди.

Буюк саркарда ва давлат арбобларимиз, улуғ алломалар, маданият намояндаларимиз ҳақида тарихий фильмлар яратилмоқда.

Қарийб чорак асрдан кейин Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланди. 2021 йилдан буён ҳар йили жаҳоннинг 50 дан ортиқ мамлакатидан юзлаб кино ижодкорлар Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Замонавий адабиётимизни ривожлантириш мақсадида пойтахтимизда Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмасининг муҳташам биноси барпо этилди, янги ижод уйлари қурилди. Самарали ижод қилаётган адиблар имтиёзли асосда янги уй-жойлар билан таъминланди.

Ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Зомин семинари қайта тикланди.

100 жилдлик “Туркий адабиёт дурдоналари”, 30 жилддан иборат “Мустақиллик даври навоийшунослиги”, “Қорақалпоқ адабиёти дурдоналари”, “Мард аскарга совға” сингари адабий мажмуалар нашр этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали асосан четдан, баъзан, ҳатто, мамлакатимизнинг ўзида ҳам Конституция ва қонунларимизга зид позициялар илгари сурилаётгани, жумладан диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас, жаҳолатга ундаш ҳолатлари пайдо бўлаётгани таъкидланди.

Бундай вазиятда жамиятимизда жаҳолатга қарши маърифат билан курашишни кучайтириш, эҳтиёткорлик ва огоҳликни ошириш лозимлиги таъкидланди.

Президент зиёлиларимизни тинчлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳамлашда янада фаол бўлишга, ўзларининг маънавий фазилатлари билан бошқаларга ўрнак кўрсатишга чақирди.

Facebook|Instagram|Twitter
Кейинги пайтда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.

Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.

Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади
”,

- деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter